"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.16K subscribers
1.59K photos
683 videos
33 files
1.91K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 24-куни чоршанба –
милодий 2022-йил 25-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
#синов
ҲАЛОЛЛИК.

📝Воқеа шу кунларда рўй берган.
Бу бозор—бой одамлар нарса ҳарид қиладиган бозор.Абдусамад шу ерга аравакаш бўлиб ишга жойлашди.
Учма-уч тебратаётган рўзғори сал юргандек бўлди-ю,ҳали ҳам кам-кўсти кўп.
Бугун яхшироқ пул топса,қизига этик олади,онасининг дори-дармони ҳам тугаб боряпти.Хотини дармонсиз,яқинда яна фарзандлик бўлишгач,камқонлик орттириб олган,дори олмаса ҳам тузукроқ едириши керак!

—Бўшмисиз?
Унинг ўйларини башанг кийинган,қўлидаги кичик сумкачасини кўксига босиб савол берган аёл бузди.
—Ассалому алайкум,бозор қиласизми?
Нархлар келишилди.
Аёл мард экан,савдолашмай,тез-тез бозор қилди.Абдусамад аёлнинг юкларини бозордан анча узоқ масофада жойлашган машинасига олиб бориб жойлай бошлади.Аёл ҳам шошаётганмиди,қараб турмай ўзи ҳам ёрдамлашиб юборди,сўнг енгилгина кўринган камзулининг чўнтагидан пул олиб, хизмат ҳақини ошиғи билан тўлади.
Машинасини катта йўлга тўғрилаб,учириб кетди. Абдусамаднинг кўнгли орзиқди.
"Аёллар машина ҳайдаб юрибди,қўлида жарақ-жарақ пул,менинг қўлим ҳам шунақа пул кўрармикан?"
У аравасини кескин буриб, бозорга йўналди.Бир пайт арава ичида қора елим халта остида қолган ихчамгина аёллар сумкасига кўзи тушди.Бояги жувон қўлида кўтариб юргандику,аравага қандай тушиб қолди?
Беихтиёр қўлига олди.Очди-ю, довдираб қолди.Сумканинг ичи АҚШ доллари билан лиқ тўла эди!
У сумкани шартта ёпди.Мияси яшин тезлигида ишлай бошлади.Четроққа ўтиб, пулни қўллари қалтираб санади.
Қирқ минг доллар!
Умрида 100 доллардан ортиқ пул ушламаганди.Ҳозир аёл қайтиб келса керак!?
Яширсаммикан?
Кўрмадим дейман!
Билиб ўтирибдими қаерда туширганини,бу ерда камера ҳам йўқ.У ҳаяжондан қалтирай бошлади.
Отасининг:
-"Қорнида ҳаром луқмаси бўлган кишининг намозини Аллоҳ қабул қилмайди",—деган сўзларини эслади.Ич-ичидан пулни эгасига қайтариш керак деган фикр ўтди.Шу алфозда ўтирганча нафси билан жанг қила бошлади.
У бозорқўмнинг олдига кириб аҳволни баён этди-ю,енгил тортди.Эшикдан чиқаётганида, шошилиб хўжайиннинг олдига келаётган пулнинг эгасига кўзи тушди,беихтиёр ортга қайтди.
Аёл аравакашни таниди, бозорқўм обдон суриштириб, кейин пулни аёлга берди.
Аёл сумкачасини шундоқ очди-ю, пулини санай бошлади.Икки минг долларга етгач,қолганини санамасдан жойига солди ва қўлида турган пулни Абдусамадга узатди.
—Олинг укам,бу сизга суюнчи.
—Йўғ-е...—дея ийманиб турган йигитнинг қўлига пулни маҳкам қистираркан аёл қайта-қайта раҳмат айтиб чиқиб кетди...
Эртаси куни эса унга бозордаги аравакашларга қараб туриш вазифаси топширилди.Бу энди анчагина яхши иш эди.
Ҳаммасидан ҳам яхшиси Абдусамад катта бир синовдан омон-эсон ўтиб олган эди чунки ҳалолликда барака бор агарчи оз бўлса ҳам,харомда кўп кўринсада лекин баракаси йўқ.
Сиз ҳам шундай қила оласизми????
Аскар Мамадиев саҳифасидаги воқеа асосида.
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 25-куни пайшанба –
милодий 2022-йил 26-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
МАСЖИДДА ДУНЁ ГАПИНИ ГАПИРИШ

11033-савол

Ассалому алайкум! Бир масжид эшигида бу матнга кўзимиз тушди: "Халаф ибн Айюбдан ривоят қилинади Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар ким масжидда дунё гапини гапирса 40 кунлик намози бекор бўлади". Ушбу матн ҳақиқатан саҳиҳ ҳадисми? Муҳаддис кимлиги ёки манбаси кўрсатилмаган экан.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай гап йўқ. Аммо: 
إنْ أَرَادَ الْإِنْسَانُ أَنْ يَدْرُسَ الْكِتَابَ بِسِرَاجِ الْمَسْجِدِ إنْ كَانَ سِرَاجُ الْمَسْجِدِ مَوْضُوعًا فِي الْمَسْجِدِ لِلصَّلَاةِ قِيلَ : لَا بَأْسَ بِهِ وَإِنْ كَانَ مَوْضُوعًا فِي الْمَسْجِدِ لَا لِلصَّلَاةِ بِأَنْ فَرَغَ الْقَوْمُ مِنْ صَلَاتِهِمْ وَذَهَبُوا إلَى بُيُوتِهِمْ وَبَقِيَ السِّرَاجُ فِي الْمَسْجِدِ قَالُوا : لَا بَأْسَ بِأَنْ يَدْرُسَ بِهِ إلَى ثُلُثِ اللَّيْلِ ، وَفِيمَا زَادَ عَلَى الثُّلُثِ لَا يَكُونُ لَهُ حَقُّ التَّدْرِيسِ ، كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ 
«Бир киши масжид чироғи намоз учун ёқилган пайтда китоб ўқимоқчи бўлса, зарари йўқ. Агар қавм намозларини тугатиб уйларига кетган бўлсалар ва чироқ ёқиқ қолиб бир киши китоб ўқимоқчи бўлса, кечнинг учдан биригача ўқиса бўлади. Кечанинг учдан биридан кейин масжиднинг чироғи ёрдамида дарс қилиши, дарс бериши жоиз эмас. Қозихонда шундай дейилган» (Фатвои ҳиндия).Масжид Аллоҳнинг байтидир. Уни ҳурмат қилиб, одобларига риоя қилиш зарур бўлиб, амал қилмаслик улкан зарарга сабаб бўлади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Масжид ичида дунёвий сўзларни гапириш худди олов ўтинни ёндириб юборганидек, яхшиликларни куйдириб юборади» дедилар».Яна бошқа ҳадисларида: «Бирор киши масжидда дунёвий сўзларни сўзлай бошласа, унга фаришталар: «Эй Аллоҳнинг дўсти, жим бўлинг», дейдилар. Агар у гапида давом этса, фаришталар унга қарата: «Эй Аллоҳнинг душмани, жим бўл», дейдилар. Агар у яна гапида давом этса, фаришталар унга: «Сенга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, жим бўл», дейдилар», деганлар» (Мадхал).Шунинг учун масжидни мусофирхона ёки гапхонага айлантириш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Олтмиш йил умр кўрган кишига узр учун ўрин қолмайди

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло ажалини кечиктириб, ёшини то олтмиш йилгача етказган кишига узр учун ўрин қолдирмаган».

Бухорий ривоят қилган.

Имом Аҳмад ҳам «Муснад»ларида қуйидагича ривоят қилганлар:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло кимга олтмиш йил умр берган бўлса, батаҳқиқ Аллоҳ унга умр тўғрисида узр қолдирмайди».

Яъни Аллоҳ таоло ушбу узун муддатли умрни унга муҳлат қилиб бериш билан унинг узрини кетказибди ва ўзини оқлашига бирон бир баҳона қолдирмабди.
Золим харидорга ёрдам берилмайди

Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири золим харидорга ёрдам бермасликдир.

«Золим харидор» сотиб олган нарсасини ҳаром ва гуноҳга ишлатадиган харидордир. Харидорнинг ҳаром ва гуноҳ ишлар учун нарса сотиб олиши маълум бўлса, билатуриб унга мол сотган савдогар гуноҳкор бўлади. Мусулмон савдогар халққа, элга, ватанга зарар келтирадиган нарсаларини ўзи ҳам қилмаслиги ва ўзганинг қилишига ёрдамчи ҳам бўлмаслиги керак.

Қалбаки пулларни ишлатмаслик

 Савдогарларнинг алоҳида аҳамият беришлари лозим бўлган ишларидан бири қалбаки пулларни муомалага киритмасликдир.

Гоҳида савдогарнинг қўлига қалбаки, ишлатилиши бекор қилинган, бошқа юртнинг кераксиз пулига ўхшашлар тушиб қолади. Ҳалол-пок тожир бундай пулларни муомалага киритиб юбормаслиги вожибдир. Агар у ушбу ишни қилса, бошқаларга зарар келтирган бўлади. Модомики ўша пул одамлар орасида юрар экан, тожирнинг гуноҳи кўпайиб бораверади.

 
“Бозор ва унга боғлиқ масалалар” китобидан
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
(Музораба)
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
“ИМОНА” ВА “ЯСИНА” ИСМЛАРИ ҲАҚИДА

CАВОЛ:
Болаларга “Имона” ёки “Ясина” деб исм қўйиш жоизми? Шунга ойдинлик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Араб тилида “Имон” деган сўз “ишонч”, “тасдиқ” маъноларини билдиради. “Ясин” калимаси эса Қуръони каримда сура номи бўлиб келган. Уламоларимиз “Ясин”нинг маъноси Аллоҳ таологагина маълум эканини таъкидлашган. Ушбу икки калимага "а" қўшимчасини қўшиб "Имона" ёҳуд "Ясина" дейиш луғат жиҳатидан сўзни нотўғри ишлатиш ҳисобланади. Шунга кўра фарзандларга булардан бошқа исмларни қўйиш тавсия этилади. Зеро, ҳадиси шарифларда фарзандга чиройли исм қўйишга тарғиб қилинган.

عَنْ أَبِى الدَّرْدَاءِ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم :" إِنَّكُمْ تُدْعَوْنَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِأَسْمَائِكُمْ وَأَسْمَاءِ آبَائِكُمْ فَأَحْسِنُوا أَسْمَاءَكُمْ " (رَوَاهُ أحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالطَّبَرَانِىُّ).

Яъни: Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алаҳи васаллам: “Қиёмат кунида ўз исмларингиз ва оталарингиз исмлари билан чақириласизлар. Шунинг учун чиройли исм қўйинглар!”, деганлар (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 26-куни муборак жума –
милодий 2022-йил 27-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси:Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.
Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.

Ва улар тижорат ёки ўйин-кулгу кўрганларида, унга томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгудан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», деб айт. (Дунё ташвиши деб ибодатни тарк этиш яхши эмас. Чунки ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи. Аввал Унинг ибодати адо бўлса, ризқ топишда кейин Ўзи ёрдам беради.)

Жума сураси 9-10-11 оятлар.
@toraxonxoji
Намоз вақтлари 27.05 - 02.06 2022
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.
Жума маьрузаси
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.
"Тўрахон ҳожи" масжид имом ҳатиби Муҳаммадрасул Жамолов
Жума маърузаси
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
(Музораба (давоми.))
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 27-куни шанба –
милодий 2022-йил 28-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...