"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.16K subscribers
1.59K photos
682 videos
33 files
1.91K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
Ақлли жория

Султонлардан бири, бозорда юзта чўрининг баҳосидан ҳам қиммат чўри борлигини эшитиб, уни бошқаларидан қандай афзаллиги борлигини билишни истади. Ва хизматчиларидан бирини ўша чўрини олиб келишга юборди. Уни келтирдилар, чўри султоннинг ҳузурида мағрур турарди.

Чўрини бошқаларидан фарқи йўқлигини кўрган султон сўради:
- Эй жория, баҳойинг нима сабабдан бундай қиммат?!
Чўри:
- Чунки менда бошқалардан кўра кўпроқ заковат бор!
Унинг сўзи султонни қизиқтириб қўйди ва:
- Сенга савол бераман, агар жавоб берсанг озод қиламан, агарда акси бўлса қатл қиламан... энг гўзал либос қайси? Энг хушбўй хид қайси? Энг ширин таом нима? Энг роҳатбахш тўшак? Энг гўзал шаҳар қайси? - деди.

Чўри турганларга қараб:
- Менга сарполар ҳозирланг ва отни эгарланг, бу қасрдан кетяпман ва мен озодман.- деди. Сўнг:
- Энг чиройли либосга келсак, у ўзигагина тегишли бўлган фақирнинг кўйлаги! Чунки фақир ўша кийимини қиш ва ёз учун кияди.
Энг хушбўй хид эса, бу онанинг хиди, гарчи у бозор ҳаммомида ўтин ёқувчи бўлса ҳам!
Энг ширин таом эса оч қоринга ейилганидир. Қорни оч одамга ҳатто қотган нон ҳам ширин туюлади!
Энг роҳатбахш тўшак эса, ҳотиржам ҳолда ухланган тўшакдир. Агар киши беҳаловат бўлса, тўшаги олтиндан бўлса ҳам, тикан устида ётгандек бўлади! - дебди-да, эшик томон кета бошлабди...
Султон ортидан:
- Охирги саволимга жавоб бермадинг...
Чўри ўгирилиб:
- Энг гўзал шаҳар бу, илм-маърифат, маданият ривожланган шаҳардир.

Шундай қилиб, жория ўзининг ўткир заковати билан озодликка эришибди.

© Умму Амина таржимаси.
БИР ЖАСУР БОЛА

Фил ҳодисасидан буён ўн тўрт йил ўтди.
Бани Маҳзум қабиласининг обрўли оилаларидан бирида, бир аёл тўлғоқ азобларидан қийналаётир... Атрофида ёрдам бериш учун чақирилган доя хотинлар бор. Ой-куни тўлган Хонтама Маҳзум қабиласининг аслзодаларидан Ҳошимнинг қизи ва ҳурмати баланд оиладан бўлмиш Хаттобнинг умр йўлдоши эди.

Хотинининг ой-куни яқинлашган сари Хаттоб: «Албатта ўғил бўлиши керак, тушундингми?» деб қайта-қайта тайинларди. Қиз боланинг отаси бўлишга асло рози эмас эди у. Буни ўйлади дегунча, пешонасида пайдо бўлган терларни жаҳл билан сидириб ташлар, тишларини ғижирлатиб, кескин овоз билан:
— Хаттобдек бир одамнинг фарзанди албатта ўғил бўлиши керак! — дея пўнғиллаб, қўлларини мушт қилиб тугар эди. Хаттоб сингари тажанг, сержахл, бақувват, жасур ва довюрак, устига-устак, ўта шафқатсиз одам халқ орасида киз боланинг отаси сифатида танилмаслиги керак эди. Хаттоб ўғил кўриши керак! Фақат шундагина кўксини кериб, ҳеч кимдан қимтинмай юра олади.

Туғиш пайти яқинлашган сари Хаттобнинг ичини кемирган безовталик ва кўркув уни баттар тажанг қилиб қўйди. Доим айтгани айтган, дегани деган бўлган Хаттоб тушган ерини ёндирадиган чўғга айланган эди. Уйга гурс-гурс қадамлар билан кириб келиши ҳаммани қалтиратар, тинчини бузар эди.

Бир куни эрталаб Хонтама тўлғоқ бошланганини билдирди. Шунда Хаттоб:
— Зинҳор менга қиз туққанинг ҳақида хабар берма. Окибатини ўзинг ҳам яхши биласан! — дея уйдан чиқиб кетди. Кўзларидан чақнаган ўт «Оқибатини ўзинг биласан» сўзларининг тагида мудҳиш бир таҳдид борлигини билдирарди.

Доя хотинлар Хонтаманинг кўзлари ичида милдираб турган, маҳзун ҳислар ифодаси бўлмиш аччиқ-аччиқ ёшларни кўриб, унга минг хил тасалли беришга урина бошладилар. Хонтама қўрқувдан тўлғоқ азобини ҳам унутгандай бўлди. Кекса, тажрибали бир аёл:
— Қизим, хафа бўлма. Нима эксанг, шуни ўрасан. Хаттоб шуни ҳам билмайдиган даражада жоҳил эмас. Мен буни Хаттобнинг юзига айтишдан ҳам тоймайман,—деди.

Шунга қарамай, қўрқув, безовталик, изтироб ҳислари тобора ортди ва, ниҳоят, янги туғилган чақалоқнинг чинқириғи янгради. Шу чоқ:
— Хушхабар, Хаттобга хушхабарни етказинглар, ўғилли бўлди! — деган қичқириқ ҳам эшитилди. Хаттоб Каъбада дўстлари билан бирга ўтирар экан:
— Ё Бушра! Ё Бушра!.. — деб ҳайқирган бир чопарнинг югуриб келаётганини кўриб, кўнгли тинчиди. Унга шундай хушхабар келтирилиши керак эди ва, албатта, ўғилли бўлиши даркор эди. Чунки ҳеч кимса, ҳа, ҳа, Макка бўйича ҳеч ким Хаттобнинг олдига чиқиб: «Хушхабар, қизлик бўлдинг», дейишга журъат қилолмасди. Югуриб келган бола Хаттобнинг қошига келиб тўхтади:
— Суюнчи бер, ўғиллик бўлдинг, — деди.

Хаттоб неча кунлардан бери ўпкасини тўлдириб нафас ололмаган эди. Кўзларида ёнаётган учқунлар севинч ёшларига айланди, юзига табассум югурди. Боланинг бошини силаркан:
— Сурувнинг ичига киргинда, хоҳлаган қўйларингдан иккитасини ол, — деди.
Бола хурсанд бўлиб кетди. Хаттоб шу кунгача ҳам мархамат ва меҳр-муҳаббатдан мутлақо маҳрум киши эмасди. Фақат, кейинги пайтларда унинг овозига жаҳл, тажанглик ошно бўлган, кўпчиликни чўчитиб қўйган эди. Хаттоб жуда бахтли эди шу онларда. Умрида неча марта бу даражада севинганини эсламоқчи бўлди, аммо табриклаётган биродарларининг овози унинг хаёлини бўлиб юборди. Яна ҳам тўғрироғи, Хаттоб дўстлари билан ўтирганини энди эслади:
—Ўғлингнинг отини нима деб қўясан, эй Хаттоб! Хаттоб ўйлаб ўтирмай жавоб берди:
—Умар, ўғлимнинг исми Умар бўлади!
—Инжиқ бола бўлмаса эди...

Хаттобнинг нигоҳлари унинг сўзларини бўлиб қўйди. Бу қарашда қатъий бир ҳақиқатдан баҳс этувчи матонат бор эди. «Хаттобнинг ўғли асло инжиқ бўлмайди», дейишни истарди. Кечқурун уйига келганда тутқазилган чақалоққа қарар экан, боланинг кутилганидан ҳам довюрак, жасур ва мард бир йигит бўлишини сезган эди. Бола эмас, худди арслоннинг ўзия!
—Умар, бу ўғлимнинг оти Умар бўлади, — деди. Хотинига ўгирилди: — Соғлиғинг қалай, Хонтама, дурустмисан? Ўйлаганимдан ҳам гўзал бир бола туғибсан. Энди қиз туғсанг ҳам, минг марта розиман, — деди.
Хаттоб жуда хурсанд эди. Ҳатто қўшни аёлнинг:
— Ўғлим, инсон нима экса, шуни ўради. Бу нимаси, хотинингга шунчалик дўқ-пўписа қилганинг? Бир аёл қорнидаги бола қиз бўлса, уни қандай қилиб ўғил болага айлантиради?.. — деб берган танбеҳига:
— Ҳақлисиз, холажон, — деди.

Йўргакда, ҳеч нарсадан хабарсиз, ширингина ухлаётган гўдак эртанинг Умар ибн Хаттоби бўлажаги, фақат Макка аҳли эмас, бутун Арабистон, бутун дунё, ҳатто қиёмат кунигача туғиладиган барча инсонлар уни Исломнинг буюк халифаси, беқиёс адолат сарвари Умар ибн Хаттоб сифатида танишлари ҳозир ҳеч кимга маълум эмас, аммо шундай бўлиши бегумон эди...

... Ўн икки-ўн уч ёшларга кирган Умар отаси Хаттобнинг амрига мувофиқ туя боқа бошлаган эди. Бани Махзумдан бошқа баъзи оилаларнинг туялари ҳам унинг сурувига қўшилар, шу зайлда Умар ҳар куни қош қорайгунча туяларни боқиш билан овора бўлар эди. Аслида ўн икки ёшда бўлишига қарамай, узун бўйли, бақувват бир йигитчага ўхшарди. Тенгдошлари ичида унга бас келадигани топилмасди. Ҳатто ўзидан бир неча ёш катта йигитчаларни ҳам курашда енгиш Умарга қийин иш эмасди. Фурсат топди дегунча курашар, ўн беш, ўн етти ёшли йигитларни йиқитар, чавандозлик, мерганлик билан шуғулланишга ҳам вақт ажратар эди. Кўрганлар: «Умар отаси Хаттобдан ҳам ўтиб кетиши шубҳасиз», дердилар ҳайратдан ўзларини тия олмай.
Ваҳоланки, Умар шафқат нималигини билмайдиган отанинг фарзанди ўлароқ вояга етарди.

Бир пайтлари ўғиллик бўлгани учун ўзида йўқ севинган Хаттоб арзимайдиган бир нуқсонга ҳам аҳамият берар, қулларнинг елкасида синашни эрмак қиладиган қамчисини гоҳ-гоҳ Умарнинг елкасига ҳам жаҳл ва шиддат билан тушириб қолар эди.
Умар устма-уст тушаётган қамчи зарбаларига тишини тишига қўйиб бардош берар, отасига гап қайтармас, исён кўтармас эди. Бу ҳолни вақт ўтиши билан, жон ўртовчи машқ, деб қабул қилишга одатланди. Умардан калтак еган болалар, унинг елкасида қолган қамчи изларини кўриб енгил тортишар, шу тариқа ундан гўё ўч олгандай севинишар эди.

Хаттоб Умар туғилганда хотини Хонтамага, энди қиз туғсанг ҳам, лом-мим демайман, деб ваъда берган ва шу ваъдасига амал қилган эди. Чиндан хам Умардан кейин қиз кўришди, унга Фотима деб исм беришди. Энди Хаттоб қизнинг отаси бўлишдан уялмасди, чунки унинг қўли ҳовучига сиғмайдиган, довюрак, жасур Умари бор. Баҳона топилди дегунча уни аёвсиз калтаклашига қарамай, жонидан ортиқ кўрарди, бу калтаклар Умарни пишитади, деб ўйларди.

Бир куни узоқдан ўғлининг курашаётганини кузатди. Умар ҳар бири ўн уч, ўн тўрт ёшларда бўлган учта болага бирданига курашишни таклиф этган, таклиф қабул қилинган заҳоти бўрондай ёпишиб, учаласини хам бир ҳамлада йиқитган эди. Хаттоб бу манзарани кузатаркан, ўзини тута олмай: «Менинг арслон ўғлим!» деб юборди.

Адабиётчиларга хос дурустгина нутқи бор эди. Келажакда етук бир хатиб бўлиши аён эди. Наслдан наслга ўтиб келаётган ва алоҳида ҳурмат билан қараладиган нотиқлик санъатини шахсан отасидан ўрганди. Яна, Умар машҳур шоирларнинг шеърларини ҳам бир зумда ёдлаб олар, ўқир, туяларнинг кетида, қир-адиру яйловларда айланиб юрар экан, бу шеърлар унга ҳамроҳ бўлар эди.

Жўшқин дарёлар йўлида учраган нарсани бузиб, вайрон қилади, дарахтларни йиқитади, уйларни бузади, ҳайвон сурувларини судраб кетади, ўтган жойларини ботқоқликка айлантиради, аммо илм ва техника воситасида курилган тўғонлар қутурган у сувларни тўхтатади, инсониятнинг хизмати учун бўйсундирилади, беқиёс фойда келтиради. Умар ҳам худди ана шундай жўшқин дарёга ўхшарди. Унинг томирларида қўрқинчли имкониятлар пинҳона оқарди. Бу имкониятларни тўғри йўлга соладиган, инсоният хизматига йўналтирадиган устоз, муршид топилса, нур устига нур, бироқ бундай бир муршиддан маҳрум қолса, келтирадиган зарари ҳам беҳад бўлиши кутиларди. Бундан кейин шамоллар қандай эсади, олдиндаги кунлар нималарни келтиради, ҳали номаълум эди!..

Аҳмад Лутфийнинг "Саодат асри қиссалари" китобидан.
Forwarded from Mehrob.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг байтига келиб, Аллоҳни алдашга уринманг...

🎙 Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
〰️〰️🔸mehrob.uz🔸〰️〰️
Ҳадиси шарифда ривоят қилинганки, сафарга чиққан бир одам билмасдан қабр устига капа тикиб олади. Кейин қабр ичидаги инсон Таборак сурасини охиригача қироат қилганини эшитади ва бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинганида у зот:
«У («Мулк» сураси) ман қилувчидир. У нажот берувчидир. Унга қабр азобидан нажот беради», деганлар.
Эътибор беринг, “Мулк” сураси қабр ичидан эшитилмоқда! Бу қандай сураки, уни ўқиш жонсиз инсонга ҳам насиб этиб турибди! Келинг, бу сураи карима фазилатлари ҳақида келган бошқа ривоятлар билан ҳам танишиб чиқайлик.

https://telegra.ph/Toraxon-xoji-jome-masjidi-kanali-05-18-2
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 18-куни пайшанба –
милодий 2022-йил 19-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
@toraxonxoji #Ibratli_hikoya

Rivoyatga ko‘ra, Hasan Bisriy hazratlari bir haj mavsumida ortida zambil bilan tavof etayotgan bir kishini ko‘rdilar:

– Orqangizdagi zambilni qo’yib, bemalolroq tavof etsangiz bo‘lmaydimi? –dedilar.

– Orqamdagi zambil yuk emas, og’irligini men sezmayman. U otam (bittasida onam deyilgan)dir.

Yetti galdan beri Shom tomondan ko‘tarib kelib, haj qildirib ketyapman, – dedi u kishi.

Hasan Basriy hazratlari aytdilarki:

– Ey, aziz birodar. Umringiz yetib qiyomatgacha shunday qilsangiz ham, ota-onaning bir martagina: «Sendan roziman, farzandim!» degan roziligiga teng bo‘lolmaydi. Hech bir ibodat ularni xursand qilishning o‘rniga o‘tmaydi!»

Ey, farzand!

Sahobalardan biri Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning huzurlariga kelib, shunday dedi:

«Yo Rasululloh! men ota-onamni sevintirmoq istardim, ammo ular ilgariroq vafot etishgan. Endi ular uchun ne qilishim mumkin?»

Janob Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam marhamat etdilar:

«Ular o‘lgach ham, ularga xizmat qilish mumkin. Barcha duolaringda ularni esla, doim haqlariga duo qil. Ular uchun Qur’on o‘qi, tavba va istig‘for ayt!»

Boshqa bir sahoba so‘radi:

«Yo Rasululloh! Ular uchun bundan boshqa yana qilishimiz zarur bo‘lgan yaxshiliklar bormi?»

Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam marhamat etdilar:

«Ular uchun sadaqa bering, yaxshiliklar qiling, haj qiling! Ular uchun qilajagingiz bir hajdan ularga bir haj savobi, sizga esa yetti haj savobi beriladi. Sadaqa va boshqa yaxshiliklarga ham shunday!»

Bir kishi Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamning huzurlariga kelib:

«Yo Rasululloh! Mening ota-onam juda shafqatsizlar. Ularga qanday yaxshi muomala qilishim mumkin», dedi.

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam shunday dedilar:

«Onangiz sizni to‘qqiz oy qorinlarida ko‘tarib yurdilar. Ikki yil emizdilar. Ulg‘ayguningizcha bag‘rilarida saqladilar. Quchoqlarida katta qildilar. Otangiz esa ulg‘ayguningizgacha qancha-qancha jafolar chekdilar. Onangiz bilan birga ulg’ayishingizga yordam berdilar. Buncha ishlarni siz uchun qilganlarni siz beshafqat deysizmi?!»

Ey, farzand!

Ota-onaga yaxshilik bilan bog‘liq shunday bir hikoya bor:

Hazrati Muso alayhissalom Alloh taolodan so‘radilar:

«Allohim! Jannatdagi qo‘shnim kimligiga qiziqayapman. Shundan menga xabar ber».

«Ey, Muso! Sening jannatdagi qo‘shning falon manzildagi qassob».

Muso alayhissalom turib, o‘sha qassob yashaydigan shaharga jo‘nadilar va qassobning manzilini topdilar. Qassob go‘sht sotish bilan mashg‘ul edi. Kutib turdilar.

Qassob ishini tugatdi. Muso alayhissalom salom berib, qassobning yoniga bordilar. Musofir ekanliklarini aytib, mehmon qilishini so‘radilar. Qassob: «Xush kelibsiz!» deb, Musoni alayhissalom uyiga boshlab keldi.

Taom tayyorlab, izzat-ikromda bo‘ldi. Qiladigan ishlari bo‘lgani uchun kutmasdan ovqatlanishlarini o‘tinib, o‘choq boshiga keldi. Bir parcha go‘sht pishirdi. Xonasiga bir zambilni keltirdi. Ichida faqat suyaklari qolgan zaif bir kampir bor edi. Kampirning ovozi ham shu qadar bo‘g‘iq va zaif ediki, xuddi pashshaning g‘ing‘illashiga yoki chivinning vizillashiga o‘xshab chiqardi.

Zambil ichidagi kampirni avaylab, ranjitmasdan chiqardi. Tayyorlagan go‘shtni maydalab qo‘llari bilan bir-bir yedirdi. Suvini ichirdi. Taglarini almashtirib, yuvib, pokladi, artib, quruqladi. Ostlariga yumshoq to‘shak to‘shab, yumshoq bo‘z bilan o‘rab yana zambil ichiga ranjitmasdan joylashtirdi.

Zambilni yana avvalgi joyiga ilib qo‘ydi.

– Bu zambil ichidagi kim? – deb so‘radilar Muso alayhissalom.

– Onam. Qarib shu holga kelib qoldilar. Shomu-sahar xizmatlaridaman, – dedi qassob.

Bir narsa Musoning alayhissalom diqqatlarini tortdi. Keksa ayol:

«Allohim! Men o‘g‘limdan mamnunman, roziman! Iloho! Uni jannatda hazrati Musoga qo‘shni ayla!» – deya nozik, zaif ovozda tinimsiz duo qilardi. Muso alayhissalom chiday olmadilar:

«Ey, baxtiyor kishi! Alloh taolo sizning o‘tgan, avvalgi gunohlaringizni kechirdi. Onangizning duolarini qabul qilib, sizni oxiratda, jannatda Musoga qo‘shni ayladi! – dedilar.
Alloh ota-onaning farzand uchun qilgan yaxshi duolarini ham, badduolarini ham rad etmaydi. Farzand uchun ikki dunyo saodati, ota-onaning ikki labi orasidadir.

Amaki, xola, tog‘a va amma ham ota-ona kabidirlar. Ularni ham sevintirib, duolarini olish zarur!

"Ey, farzand!" kitobidan
@toraxonxoji
Намоз вақтлари 20.05 - 26.05 2022
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 19-куни муборак жума –
милодий 2022-йил 20-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Жумъа намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан
Жума маьрузаси
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.
"Тўрахон ҳожи" масжид имом ҳатиби Муҳаммадрасул Жамолов
Жума маърузаси
"Динимиз мўьтадилликка чақиради"
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 20-куни шанба –
милодий 2022-йил 21-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Ибратли воқеа

Бир йигит ёш қизга уйланибди. Урфга кўра йигит дўстларини уйига чакириб мехмон қилмокчи булади. У бозордан сўйилган қўйни гўштини олиб келиб, пишириб беришини келинга буюрибди. Келин гўшт пиширишни билмаслигини айтганда, йигитни аччиғи чиқиб, келинни буюмларини йиғиштириб, менга мос эмас экан деб отасини уйига олиб борибди. Отасига: Қизингиз бир гўштни хам пиширишни билмас экан, пиширишни ўргатиб қўйинглар, қачон ўрганиб бўлгандан кейин олиб кетаман, дебди.Отаси: Майли ўғлим, икки ойга қолдириб кетаколинг, яхшилаб ўргатиб қўямиз, дебди. Орадан икки ой ўтиб куёв бола келинни олиб кетгани келди, қараса аёли хар хил таомларни пиширишни ўрганибди, хурсанд бўлиб қизни олиб кетмокчи бўлибди, шунда қизни отаси бозордан тирик қўйни сотиб олиб келиб : Қани болам, энди шу қўйни суйиб берсангиз бир қизимиз ажойиб таомлардан пишириб берса еб, олиб кетарсиз, дебди. Куёв бола умрида қўй сўймаганини айтибди, шунда қайнотаси: Отангизга бориб айтинг! Сизга эркакликни ўргатсин! Яхшилаб қўй сўйишни ўрганиб келсангиз кейин қизимни олиб кетасиз, деб айтибди.

Хулоса: Аёлингни қанчалик камчилиги бўлса, уни ўзинг ошкора қилмай тўғрилашга харакат қил, аввало ўзингни хам қараб кўр,сан ўзинг мукаммалмисан ёки лойиқмисан...?
Дугонасини ғолиб қилган қория

Аёллардан бири айтади:

«Мен билан дугонам «Набаъ» яъни, амма порасини ёдлаш учун мусобақа уюштирдик. Мусобақа шартлари шундай эди. Ким биринчи бўлиб ёд олса, иккинчи ёд олган биринчисига ҳадя беради деб келишиб олдик. Бу фикр менга ёқиб қолди ва олийҳимматлик билан Қуръони Каримни ёд олишга киришдим. Икки ҳафта ўтгач, амма порасини ёдлаб, ғолиб бўлдим. Дугонам менга тасбеҳ ва шоколад ҳадя қилди, сўнг мусобақани «Мулк» порасини ёдлаш учун давом эттирдик. Бунда ҳам мен ғолиб бўлдим. Дугонам менга рўмол совға қилди. Шу тариқа беш порага етиб бордик. Мен қандай қилиб ҳар сафар ғолиб бўляпман, ахир унинг ҳам ҳиммати баланд эдику, деб гумон қила бошладим. Ундан буни сабабини сўрасам, дугонам кулдида: «Мен ўн беш порадан кўп ёд олганман» деди.

Ҳа, мени Қуръон ёдлашга қизиқтириш, ҳимматимни кучайтириш учун у ҳар гал мени ғолиб деб эълон қилаётган экан. Янги рўмол ўраганимда, ҳар гал мени ўша ҳолда кўрганда, у менинг гўзаллигимни ва рўмолимни роса мақтар, уни турлича ўраш усулларини ўргатар эди. Менинг Қуръондан кунлик вазифам йўқлигини билгач, у менга Мусҳаф ҳадя қилди ва ҳар икки ойда Қуръонни тўлиқ хатм қилишга келишиб олдик».

Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши дўстининг динида бўлади. Сизлардан бирингиз кимни дўст тутаётганига қарасин», деб бежиз айтмаганлар.

У зот ҳаводан нутқ қилмайдиган, ҳар бир гапи ваҳийдан иборат бўлган зотдир. Воқеамиздаги аёл дугонасининг яхшилиги сабаб, Қуръондан бир неча пора ёд олди, шунингдек, рўмол ўрашда бардавом бўлди ва Қуръонни хатм қилишни йўлга қўйди.

Сизга Аллоҳни эслатмайдиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танитмайдиган, жаннатга бошламайдиган кимса билан дўст бўлманг!

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol