"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.07K subscribers
1.5K photos
522 videos
33 files
1.66K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
(Музораба (давоми.))
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 27-куни шанба –
милодий 2022-йил 28-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
🦋Дунёда шундай ҒАЛАТИ ЎҒРИЛАР борки, улар ўғирлайдиган нарсаларни биздан кўпроқ ўғирлашларини жон деб, истаган бўлардик...

Бу ғалати ўғрилар бизнинг гуноҳларимизни ўғирлашаркан...
Яна қандай йўл билан денг?!

Ортимиздан завқланиб, ҒИЙБАТ қилиш билан, завқланиб, туҳмат қилиш билан яйраб, иғво қилиш билан, гуноҳларимизни «шилиб кетишаркан»...

Биз эса, катта-катта гуноҳларимиз тунаб кетилганлигидан, гоҳида бехабар ҳам қоламиз... Агар билганимизда эди, ўша ўғриларга раҳматлар айтган бўлардик...

🌺Ҳасан Басрий ҳазратлари ўзларининг ғийбат қилинганликлари ҳақидаги хабарларни, ХУШХАБАР сифатида қабул қилар эканлар...

🤔Сизни ғийбат қилишяптими?
Иғво қилишяптими?
☝️Хурсанд бўлаверинг: гуноҳларингизга ЎҒРИ тушди!
══════════════
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
(Музораба (давоми.))
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
Кечаси уйғониб қолсалар...

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғониб қолсалар, ўн марта такбир, ўн марта таҳмид, ўн марта «субҳанналлоҳи ва биҳамдиҳи», ўн марта «субҳаналқудус» деб, ўн марта истиғфор, ўн марта таҳлил айтардилар. Сўнгра:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ ضِيْقِ الدُّنْيَا وَضِيقِ يَوْمِ القِيَامَةِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин зийқид дунйа ва зийқи йавмил қийамаҳ»ни ўн марта айтиб, намозни бошлардилар.

(Маъноси: Эй Раббим, дунёнинг торлигидан, қиёматнинг танглигидан Сендан паноҳ тилайман.)

Абу Довуд ривояти.

Имом Нававийнинг “Ал-Азкор” китобидан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1950 йил, Мадина. Масжидун Набавийнинг кенгайтирилиши

Қадимги деворлар бузилиб Пайғамбар алайҳиссалом мақбараси атрофидаги бино деворлари янгиланаётгани акс этган видео.
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 28-куни якшанба –
милодий 2022-йил 29-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Тош отаётганинг уламо сингари 8-10 йил илм ол.
Ўша уламо дек имом ё дин ходими бўл.
Бирор масжидда хеч қурса, ноиби. Ё ходим бўл.
Маросим,тадбирларда юр.
Ана шунда уламони маломат қила оласанми ўйлаб кўрасан дердим.
***

Бир одам бор. Намозини зўрға ўқийди. Ўзи яқинда бошлаган. Баъзан тушунмаганларини сўраб туради. Мисол, "Бомдодни вақтини ўтказибман, қай тариқа ўқийман?" дейди. У тушунадиган қилиб, содда усулда баён қилиб берсам, "Хадс(ҳадис демоқчи) саххми(саҳиҳми)?" дейди. Аввало, ҳадис нима, ҳикоя нима эканлигини билмайди, саҳиҳлик ҳақида ҳам қаердандир кўриб қолган, "ўқигани"ни билдириб, луқма ташлаб қўяди.

**

Бундан уч-тўрт йилларча аввал, бир маросимда "Садақа билан садақи жориянинг фарқи нима?" деб савол берди биров. Меҳмонлардан бири, ўттиз йилча атеизмдан сабоқ бериб нафақага чиққан, бир думалаб маҳалласининг домласига айланиб олган киши "мендан аввал бошқалар жавоб бериб қўймасин" деб, оғзига нима келса, нафас олмай, ўйламай гапириб кетди. Гапи охирлаганда савол берувчи "Мен сиздан эмас, бу кишидан сўрадим" деди. Асл жавоб айтилгандан кейин мулзам бўлган домла, "Майли, китобларга яна бир қараб қўярканмиз" дейди...

**

"Дин монополия эмас" дейишади. Тўғри, монополия эмас, аммо, ҳоҳлаган одам кечиб кетаверадиган ботқоқзор ҳам эмас...

**

Авом аро "Домланинг айтганини қил, қилганини қилма" дейишади. Буни тили бошқа, иши бошқа маъносида тушунишади, аслидачи? Сизга бир мисол келтираман.

Олим саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд шалвари узун, почалари судралиб юрган одамни кўриб қолдилар, унга "Шалварингни кўтариб ол" дедилар. У эса, "Ўзинг ҳам кўтариб ол" деди. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу узрларини айтиб, "Менинг болдирларим ориқда, мен имомга ўтаман, одамлар кўриб қолмасин дейман" дедилар. Бу воқеа Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга етиб борди. "Сен ибн Масъудга гап қайтарасанми?" деб, уни урдилар...
Бир кун у Зот Расулуллоҳ алайҳиссаломга мисвок олиб бераман деб, дарахтга чиқдилар. Саҳобийлар ўзлари ориқ, оёқлари ингичка бўлган бу кишининг болдирларини кўриб қолиб, кулиб юбордилар. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом "Сизлар унинг ориқ болдирларига куляпсизми? Аллоҳнинг назарида унинг болдирлари Уҳуд тоғидан кўра оғирроқ келади" дедилар...

Кўрдингизми, гап қаерда?
Балки "Бугунги илмлилар Ибн Масъуддай эмаслар" дерсиз, аммо, уларни гапираётганлар ҳам саҳобийлардай эмаслар.

*

Бугунги уламоларга одобсизларча тошлар отилмоқда, камчиликлари бўлса, юзларига оёқ қўйиб юборилмоқда, бирор нуқсонлари бўлса, оммага ёзиб шарманда қилинмоқда...

*

Булар-айнан сизгагина эмас, ҳар бир гапи, ҳар амали, ҳар гуноҳу-савобидан сўралишига иймон келтирган, сизга, бизга, ва барчага тааллуқли деб биламан. Сиз ва бизга "Кошкийди охиратимизга фақат ўзимизнигина гуноҳларимиз билан борсайдик" деб, умид қиламан...
**

Келинг, ҳаммасини қўйинг, ким нима қилсин қилсин, деса, десин, биз ўзимиз билан шуғулланайлик. Охиратга борганда "Ғийбат қилувчилар, масхара қилувчилар, фитна чиқарувчилар" тамғалари билан бормайлик...

© Salim Ayyubiy
Ибратли ҳикоят

Муҳаммад ибн Юсуф Фарёбий ҳикоя қиладилар: «Бир неча асҳобларим билан Абу Синонни (Аллоҳ раҳмат қилсин) зиёрат қилгани бордик. У зотнинг ҳузурларига кириб ўтирганимиздан кейин: «Қўшнимизнинг акаси қазо қилган. Юринглар, уникига таъзияга чиқамиз», дедилар. Ҳаммамиз туриб, азадорникига бордик. У акасининг ўлимидан жуда бетоқат бўлиб йиғлар эди. Биз унга таъзия билдириб, тасалли бердик. У таъзияга ҳам, тасаллига ҳам қулоқ солмас эди. Унга: «Ўлим ҳамманинг бошида борлигини билмайсанми?» деган эдик, «Биламан, бироқ акам туну кун азобланаётгани мени қон йиғлатмоқда», деди. «Аллоҳ сенга ғайбни билдирдими?» деб сўраган эдик. «Йўқ, лекин акамнинг юзига тупроқ тортиб дафн қилгандан ва одамлар тарқаб кетгандан сўнг қабри ёнига чўкдим. Шу пайт қабридан: «Оҳ, мени ўз ҳолимга қўйинглар, мени азобламанглар. Мен намоз ўқирдим, рўза тутардим», деган овоз эшитилди. Бу гапдан мен йиғлаб юбордим ва аҳволини кўриш учун қабрини кавладим. Лаҳадда олов алангаланиб турар ва унинг бўйнида олов бўйинбоғ бор эди. Укалик меҳрим қўзиб, бўйинбоғни олиш мақсадида қўлимни узатдим. Бармоқларим ва қўлларим куйиб қолди», деди-да, қўлларини чиқариб кўрсатди. У куйиб қоп-қора бўлиб кетган эди. Сўзида давом этиб айтди: «Уни қайтадан кўмиб, қайтиб келдим. Унинг бу ҳолига қандай қилиб йиғламаслик ва хафа бўлмаслик мумкин?!». «Акангиз тириклигида нима амал қилар эди?» сўрадик биз. «Мол-мулкининг закотини бермас эди», деди. «Бу Аллоҳ таолонинг:

«Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг (закотини) беришга бахиллик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Йўқ, бу қилмишлари ўзлари учун ёмонликдир. Бахиллик қилиб бермаган нарсалари қиёмат кунида бўйинларига ўралажак!» (Оли-Имрон сураси, 180-оят) деган каломининг тасдиғидир. Азоб акангизга қиёмат кунигача қабрида бериладиган бўлибди-да», дедик».

Аллоҳдан афв ва офият тилаймиз. Албатта, У саховатли, марҳаматли зотдир.

"Гуноҳи кабиралар" китобидан
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мазҳабга эргашиш зарур экани ҳақида!
ҒИЙБАТ ЁМОНРОҚДИР

Маст қилувчи ичимликлар қўйилган дастурхонда ёки беҳаё куй ва қўшиқ ҳамда рақслар каби мункар ишлар бўлаётган жойда ўтирмаслик лозим экани ҳаммамизга маълум. Худди шунингдек, уламоларимиз ғийбат бўлаётган жойда ўтиришдан ҳам қайтариб, ғийбат беҳаё куй ва қўшиқлардан ҳам ёмонроқдир, дейишган.

Кўпчилигимиз маст қилувчи ичимликлар қўйилган дастурхон каби мункар ишлар аралашган жойларга боришдан сақланамиз-у, аммо минг афсуски, ғийбат бўлаётган жойларда ғийбатни тинглаб, хотиржам ўтираверамиз. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло ғийбатдан қайтариб шундай деган:
"Ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир"¹.

¹Ҳужурот сураси, 12-оят

"Ҳикматлар чашмаси"дан.
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 29-куни душанба –
милодий 2022-йил 30-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
— Оилангизда ким ҳукм қилади: Сизми ёки умр йўлдошингизми? — деб сўрашди...
Ҳар иккиси ҳам:
— Бизнинг оиламизда Қуръон ва суннат ҳукм қилади ва ҳар иккимиз ҳам орамизда уларнинг ҳакамлигига розимиз, — деб жавоб беришди.

Мана шундай оилалар саодатга етишади.Сизни оилангизда хукмни ким чиқаради? Нафсингиз билан қурьон ва суннат буюрган ишга амал қилиш қўлингиздан келадими? Агар келмаса ҳолимиз ҳароб бўлиши мумкин!!!
Қаҳрамонлар

Дин, Ватан, мусулмонлар ҳимояси учун мардонавор жанг қилганлар, ўзини фидо этганлар қаҳрамон дейилади.

Қаҳрамонлик, жасорат, мардликнинг бошқа майдони ҳам бор. Расмда ўша майдонни ва ундаги қаҳрамонни кўриб турибсиз.

Оила, фарзандлар нафақаси учун қаҳрамонлик кўрсатаётган аёл.

Агар шундай қаҳрамонлар ёнидан ўтиб қолсангиз, бирор нарса сотиб олинг, нархини тортишманг, кўпроқ пул бериб, баҳосидан ортиғини садақа ниятида беринг.

Буни олувчининг қалбини оғритмай, уни ноқулай ҳолатга солмай садақа бериш дейилади.

Баъзи эркакларга айтамиз: болангизнинг онаси билан бирга яшамаётган бўлсангиз ҳам, бола дунё ва охиратда сизники. Унинг овқатига, либосига, таълимига, тарбиясига сиз масъулсиз. Шуни унутманг!

Фарзандларини тарбия қилиб, ёш умрини ўтказаётган ва иффатини сақлаб келаётган аёлларни Аллоҳ таоло офиятда сақласин! Роббим уларга ҳам гўзал бахт берсин!

Боласига алимент бермай, қочиб юрган оталарга Аллоҳ таоло инсоф, тавфиқ берсин, масъулиятни ҳис этадиган қилиб қўйсин!
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Зул қаъда ойининг 1-куни сешанба –
милодий 2022-йил 31-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Буғдой бўлмас бу дунёда самони йўқ,
Ўқ бўлмайди ҳеч қачон ҳам камони йўқ.
Кимларгадир керак бўлмоқ бахт эмасми,
Керак бўлмай қолишингдан ёмони йўқ.

Керак қилдим, лек Аллоҳнинг фармони йўқ,
Меҳрсиз ишқ на давоси, дармони йўқ.
Сен деб ёнган кўнгил бирдан музладию,
Керак бўлмай қолишингдан ёмони йўқ.

Юрак тўла ҳислар эди забони йўқ,
Ошно бўлдинг бирон яхши томони йўқ.
Остонангни макон қилдим ҳиммат кутиб,
Керак бўлмай қолишингдан ёмони йўқ.

Зулм карвон, тарқаб келар, сарбони йўқ,
Сабрнинг ҳам сўнги бору, ҳамони йўқ,
Минг афсуски кераксизсан энди мутлоқ,
Керак бўлмай қолишингдан ёмони йўқ.