ҚУРЪОНИ КАРИМДА ҲАРФЛАР, СЎЗЛАР ВА СОНЛАР БОҒЛИҚЛИГИ
Қуръони карим ўн тўрт асрдан буѐн инсонларни ҳайратга солиб келмоқда. Илоҳийлигига ишонмаганларнинг шубҳаларини батамом тарқатиш учун Қуръоннинг аввал маълум бўлмаган тилсимлари очилмоқда. ХХ асрнинг 70-80-йилларида замонавий компьютер технологиялари ѐрдамида ўтказилган тадқиқотлар натижасида олимлар Қуръони карим ҳарфлари, сўзлари орасида ўзаро боғлиқлик борлигини аниқлашди.
Маълум бўлишича, Қуръони каримда “дунѐ”, “охират” сўзлари элликдан зиѐд оятда бир хил миқдорда – 115 мартадан такрорланган. “Дунѐ” қанча бўлса, “охират” ҳам шунча.
“Шайтон”, “фаришта”, улардан ясалган сўзлар ҳам Қуръонда бир хил – 68 мартадан келади.
Қуръони каримда “ўлим” сўзи, ундан ясалган калималар 145 марта такрорланган. Айни пайтда “ҳаѐт”, ундан ҳосил бўлган сўзлар ҳам 145 марта такрорланган. Яъни, қанча ҳаѐт бўлса, шунча ўлим.
Қуръонда “дин”, ундан ясалган сўзлар 92 марта, “масжид” сўзи ҳам 92 марта такрорланган.
Қуръонда “имон” сўзи, унинг ҳосилалари 811 марта келади. Шунингдек, “илм” сўзи 782 марта, “маърифат” сўзи 29 марта такрорланган. “Илм”, “маърифат” сўзларининг сонини қўшсак (782 + 29), 811 бўлади. Яъни, илм, маърифат қанча бўлса, имон шунчадир.
Қадр сурасида 30 сўз бор. Қадр кечасини ўз ичига олган рамазон ойида ҳам 30 кун бор. Қадр кечаси рамазон ойининг 27-туни эканини кўпчилик эътироф этади. Шуниси ҳайратланарлики, мазкур сурада қадр кечасини кўрсатувчи “у” 27-сўздир.
Ар-Раҳмон сурасининг 31-оятидан бошлаб дўзах ҳамда гуноҳкорлар тасвирланади. Мазкур сурада: “Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ѐлғонга чиқарасизлар?!” деган жумла бир неча бор такрорланган. Дўзах борасида сўз кетганда мазкур сўроқ 7 марта такрорланган. Бу суранинг 46-оятидан бошлаб жаннат васфи келади. Мазкур сўроқ 8 марта такрорланган. Маълумки, дўзахнинг дарвозалари 7 та, жаннатники 8 тадир.
“Бахтсизлик” (аш-шидда), ундан ҳосил бўлган сўзлар Қуръонда 102 марта тилга олинган. “Сабр”, унинг ҳосилалари ҳам 102 марта такрорланган. Демак, бошга қанча қийинчилик тушса, шунча сабр қилиш керак.
“Жазо”, ундан келиб чиқадиган сўзлар 117 марта, “мағфират” сўзи, унинг ҳосилалари роппа-роса икки баравар кўп – 234 марта такрорланган.
“Қуръон” сўзи 80 марта келган. Қуръоннинг тушиши маъносидаги “ваҳий” сўзи ҳам 80 марта такрорланган.
Қуръони каримда “расул” (элчи), ундан ҳосил бўлган сўзлар 368 марта, “набий” сўзи 75 марта, “башир” (хушхабар берувчи) 18 марта, “назир” (огоҳлантирувчи) эса 57 марта такрорланган. Ҳаммаси – 518.
Энди имонлиларга хушхубар келтирувчи, хавфдан огоҳлантирувчи пайғамбарлар исмлари неча бор зикр этилганини санаб чиқайлик:
Мусо – 136 марта, Иброҳим – 69, Нуҳ – 43, Юсуф – 27, Лут – 27, Исо – 25, Одам – 25, Ҳорун – 20, Исҳоқ – 17, Сулаймон – 17, Ёқуб – 16, Довуд – 16, Исмоил – 12, Шуайб – 11, Солиҳ – 9, Ҳуд – 7, Закариѐ – 7, Яҳѐ – 5, Муҳаммад (Аҳмад) – 5, Айюб – 4, Юнус – 4, Ал-Ясаъ – 2, Илѐс – 2, Идрис – 2, Зулкифл – 2, Илѐсин – 1 марта. Ҳаммаси 518 ни ташкил этади!
Мўъжизани қаранг, Қуръони каримда “шаҳр” (ой) сўзи 12 марта, “явм” (кун) сўзи 365 марта, “айѐм” (кунлар) ҳамда “явман” (икки кун) сўзлари 30 марта, яъни, бир ойнинг кунлари сонича зикр этилган. Бундай мутаносиблик тасодифий бўлиши мумкинми?!
"Қуръон – қалблар шифоси"

БУ КЕЛИШУВ ШАРЪАН ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1097-CАВОЛ: Бир танишимни ғишт заводи бор. Менга ўн миллион сўм берсанг, ҳар бир дона ғишт учун 10 сўмдан фойда бераман, деяпти. Шу иш шаръан жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу нотўғри келишув ҳисобланади. Бир томондан пул, иккинчи томондан меҳнат қилиш ва фойдани тақсимлаб олишни келишиш музораба ҳисобланади. Музорабанинг асосий шартларидан бири кўрилган фойда қанча бўлишидан қатъий назар ҳар икки тарафга улуш тегиши керак. Бу хусусда Бурҳонуддин Марғиноний
"( وَمِنْ شَرْطِهَا أَنْ يَكُونَ الرِّبْحُ بَيْنَهُمَا مُشَاعًا لَا يَسْتَحِقُّ أَحَدُهُمَا دَرَاهِمَ مُسَمَّاةً ) مِنْ الرِّبْحِ لِأَنَّ شَرْطَ ذَلِكَ يَقْطَعُ الشَّرِكَةَ بَيْنَهُمَا وَلَا بُدَّ مِنْهَا"
Яъни: “Фойда ҳар икки шерик орасида тарқайдиган бўлиши музораба шартларидан биридир. Улардан бири фойдадан маълум белгилаб қўйилган дирҳамларга эга бўлмаслиги керак. Чунки бундай шарт қўйиш фойдада шерик бўлиш имконини чеклайди”. (Ҳидоя, Музораба китоби).
Масалан, пул берувчи тарафга фойдадан 100 минг бериш шарт қилинса ва фойда 100 минг бўлса, фойдани пул берувчи томон олса, ишлаган тараф фойдадан ҳеч нарса ололмайди. Натижада фойдада шериклик топилмаётган бўлади. Шариатимиз айни ҳолат юзага келишини олдини олиш учун бундай келишувга рухсат бермайди. Музораба шаръан тўғри бўлиши учун кўрилган фойдадан улуш тақсимланиши зарур. Улушлар тенг бўлиши шарт эмас, бу ўзаро розилик билан ҳал бўладиган масала. Масалан, иккига тенг тақсимлаб ҳар икки тараф тенг олиши ёки учдан иккисини бир тараф, учдан бирини бошқа тараф олишини шарт қилиш лозим ва ҳоказо.
Сизларнинг келишувингизда ҳар битта ғиштдан 10 сўм ёки ундан камроқ фойда чиқиши ва сиз, яъни пул берувчи тараф ҳар битта ғиштдан 10 сўмдан олсангиз ғишт ишлаб чиқарувчига фойдадан ҳеч нарса тегмай қолиши мумкин. Бу келишув музорабани фосид қилиши юқоридаги иборалардан маълум бўлди.
Келишув тўғри бўлиши учун, чиққан фойдадан юқорида кўрсатилган тартибда тақсимлаш шарт қилиниши лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

بسم الله الرحمن الرحيم.
الحمد لله وحده والصلاة من لا
نبيي بعده وعلى اله و اصحابه
اجميعن.
.БУГУН:
Ҳижрий 1445 йил
Муҳаррам ойининг 5-куни якшанба
милодий 2023-йил 23-июль
* *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...

ГУНОҲИ КАБИРАНИНГ АДАДИ ТУРЛИЧА
Ҳадиси шарифларда келган умумий кабира гуноҳлар йигирмата бўлиб, уларнинг тўрттаси қалбга тегишлидир. Улар:
1) Аллоҳ таолога ширк келтириш.
2) Гуноҳ ишларда бардавом бўлиш.
3) Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлиш.
4) Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқмаслик.
Яна тўрттаси тилга тегишли. Улар:
1) Ёлғон гувоҳлик бериш.
2) Покдомонларга туҳмат қилиш.
3) Ёлғондан қасам ичиш.
4) Сеҳр.
Учтаси қоринга тегишли. Улар:
1) Хамр ичиш.
2) Етимнинг молини ейиш.
3) Рибо молини ейиш.
Иккитаси фаржга тегишли:
1) Зино қилиши.
2) Ливота.
Бештаси қўлга тегишли: Улар:
1) Ноҳақдан одам ўлдириш.
2) Ўғрилик қилиш.
3) фарзандларини ўлдириш.
4) Йўлтўсарлик қилиш.
5) Омонат ва ўлжа молларига хиёнат қилиш.
Биттаси оёққа тегишли.
1) У урушдан қочишлик.
Яна бири бутун баданга тегишли.
1) У ота-онага оқ бўлиш.
Аллома Жалолиддин Даввоний раҳматуллоҳи алайҳ «Шарҳи Ақоиди Аздий»да ва Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳ «Баҳрур-роиқ»да бошқа кабира гуноҳларни ҳам қайд қиладилар. Ибн Аббос розияллоху анҳумо гуноҳи кабиралар етмишга яқин деганлар. Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу уларни етти юзта деган эканлар.
"Мишкот ал-масобиҳ" китобидан.

Биз қачон ютқазишни бошладик.
🌿 Бир мусулмоннинг чиндан азоб чекаётганини кўриб унга ёрдам қўлларини чўзмаганимизда ютқаздик.
🌿 Биродаримизни ғийбат қилиб,
туҳматлар қилганимизда ютқаздик.
🌿 Қариндошларни қўятуринг, боламизни қаерда таҳсил олаётганини билмаган кунимиз ютқаздик.
🌿 Амалларнинг ёмонини қилманглар деб дод солиб, хилватда шу амалларни ўзимиз қилганда ютқаздик.
🌿 Ислом улкан дарахтдир. Бир кун бу дарахт устимизга йиқилмасайди...
Амр Насриддин Бухорий.
🌿 Бир мусулмоннинг чиндан азоб чекаётганини кўриб унга ёрдам қўлларини чўзмаганимизда ютқаздик.
🌿 Биродаримизни ғийбат қилиб,
туҳматлар қилганимизда ютқаздик.
🌿 Қариндошларни қўятуринг, боламизни қаерда таҳсил олаётганини билмаган кунимиз ютқаздик.
🌿 Амалларнинг ёмонини қилманглар деб дод солиб, хилватда шу амалларни ўзимиз қилганда ютқаздик.
🌿 Ислом улкан дарахтдир. Бир кун бу дарахт устимизга йиқилмасайди...
Амр Насриддин Бухорий.
بسم الله الرحمن الرحيم.
الحمد لله وحده والصلاة من لا
نبيي بعده وعلى اله و اصحابه
اجميعن.
.БУГУН:
Ҳижрий 1445 йил
Муҳаррам ойининг 6-куни душанба
милодий 2023-йил 24-июль
* *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
الحمد لله وحده والصلاة من لا
نبيي بعده وعلى اله و اصحابه
اجميعن.
.БУГУН:
Ҳижрий 1445 йил
Муҳаррам ойининг 6-куни душанба
милодий 2023-йил 24-июль
* *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Уйқу бедорликка деди:
Кел бўлишиб оламиз...
Сенга ёстиғининг оқ бўлишига эътибор берадиганлар. Менга қалби оқ бўлишига эътибор берадиганлар.
Шу кундан бери инсонлар ухлайди, бошқалари бедор бўлади. Агар сен ҳам бедор бўлсанг, қалбингни текшириб кўр.
Адҳам Шарқовий.

Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ГУРУЧ ҲАҚИДА ҲАДИС
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Гуруч ҳақида ҳадис борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гуруч ҳақида бир қанча ҳадислар келган. Масалан: "Кимки қирқ кун гуруч еса, унинг қалбидан ҳикмат булоқлари тилига жорий бўлади", (Мавзуъ яъни тўқима). Гуруч ҳақида бундан ташқари ҳам бир нечта ҳадислар келган. Аммо, уларнинг деярли барчаси муҳаддислар тарафидан "мавзуъ" яъни тўқима ҳадислар деб топилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#duo
Оила тинч бўлиши учун ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ
Ўқилиши: Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи.
Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт.
(Ибн Ҳиббон ривояти).
Оила тинч бўлиши учун ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ
Ўқилиши: Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи.
Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт.
(Ибн Ҳиббон ривояти).
بسم الله الرحمن الرحيم.
الحمد لله وحده والصلاة من لا
نبيي بعده وعلى اله و اصحابه
اجميعن.
.БУГУН:
Ҳижрий 1445 йил
Муҳаррам ойининг 7-куни сешанба
милодий 2023-йил 25-июль
* *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
الحمد لله وحده والصلاة من لا
نبيي بعده وعلى اله و اصحابه
اجميعن.
.БУГУН:
Ҳижрий 1445 йил
Муҳаррам ойининг 7-куни сешанба
милодий 2023-йил 25-июль
* *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Audio
027 - Намоз ўқимаганлик учун шайтон айбдор эмас
«Ҳикматли дунё» (1-қисм)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
«Ҳикматли дунё» (1-қисм)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
«Дунё эрур мазраъан фохира,
«Ад-дунё мазраъатул-охира».
©️ Мир Алишер Навоий хазратлари
- Илоҳий ҳикматни назмга солиб, деганларки: кўзимизга кўриниб турган дунё чиройли, фахрланса арзигулик экинзорга ўхшайди, аслида эса «бу дунё у дунёнинг полизидир».
Бу дунёда яхшилик экинини эксанг, у дунёда жаннат меваларини терасан. Бу дунё полизига ёмонлик уруғини қадасанг, Қиёматда дӯзаҳнинг оташ тошларини ютасан .

ТАРИХ ОМОНАТДИР
(Боши ўтган саҳифаларда)
15. Сўнги асрларда Ислом оламида нафақат ақлий илмлар, шаръий илмларда ҳам турғунлик даврлари бўлиб ўтган. Шунинг учун устозимиз Шайх ҳазратлари айтардиларки, юртимизда исломий илмлар тараққий этган пайтларда бошқа илмлар ҳам ривожланган, исломий илмлардан узоқлашганимизда бошқа илмлар ҳам сутстлашиб кетган. Мана шу ҳақиқатни унутмаслигимиз керак.
Афсуски, айрим одамлар аксинча тушунади. Уларга кўра, кейинги асрларда халқимиз диндорлашиб кетиб, илм‑фандан узоқлашган эмиш. Бу тарихий воқеликка зиддир. Аксинча, диндорлик ҳам, диний илмлар ҳам олдинги асрларда юқори бўлиб, кейин сустлашган. Шу боис, тараққиётдан ортда қолишга диний омилни сабаб қилиб кўрсатиш хато. Бордию кўрсатиш керак бўлса, диндорликни эмас, аксинча, динни англашдаги, унга атрофлича амал қилиш ва шаръий илмларни ўрганишдаги заифликни сабаб қилиб келтириш мумкин.
Бир куни шарқшунослик институтида очиқ дарсда Бухоро амирлигининг таназзули сабаблари муҳокама қилинди. Талабаларда бири одамларнинг диндорлашувини сабаблардан бири сифатида келтирди. Мен ундан: «Халқимиз олдин диндорроқ бўлганми ёки кейинги асрлардами? Яна ҳам аниқлаштирсак, Мирзо Улуғбекдан олдин кўпроқ диндор бўлганми ёки кейинми?» деб сўрадим. У йигит: «Менимча, кейин диндорлашган», деди. «Мен ҳам “менимча”, деб хоҳлаганимни айтишим мумкин. Сўзингизга қандай далил келтира оласиз?» дедим. Табиийки, жавоб бера олмади. Шунда мен: «Халқимиз олдин диндорроқ бўлган. Бунга далиллар етарли. Муҳаддис, муфассир уламоларимизни оласизми, тасаввуф машойихларини айтасизми, барчаси олдинда кўп бўлган ва юқори даражада бўлган. Юртимизда ёзилган мўътабар диний манбалар ҳам асосан олдинги асрларда ёзилган. Қўлёзмалар институтида сақланаётган маънавий бойликларимиз, Қуръон, ҳадис, фиқҳ ва илмнинг бошқа соҳаларида битилган асарларнинг аксари дастлабки ва ўрта ҳижрий асрларга тегишли. Кейинги даврларда жуда кам китоб ёзилган, бори ҳам кичик асарлар ва кўпроқ олдинги китоблардан кўчирмалардан иборат. Шариат аҳкомларига амал ҳам олдинги даврларда юқори бўлган, ишонмасангиз, сомонийлар, қорахонийлар ва темурийлар даврларини ўрганишингиз мумкин. Шунинг учун Бухоро амирлигининг таназзулига агар диний омилни ҳам қўшадиган бўлсангиз, диндорлик эмас, динни нотўғри англаш, уни чуқур ўрганмаслик сабаб бўлган, десангиз, балки тўғри бўлади», дедим. Синфда ўтирган ҳамма бирдан қарсак чалиб юборди...
16. Танқид ва хилоф сизни алдаб қўймасин. Кўпчиликда кузатиладиган хатолардан бири ‒ ким танқид қилса, ўшани холис деб ўйлаш, унга ишониш, оммага хилоф қилган одамни олқишлаш бўлмоқда. Омма одатда юзаки қараб, чуқур фикрлай олмагани учун танқид ва хилофга ўч бўлади. “Хилоф қил, таниласан” деган қоида ҳам шундан келиб чиққан ва омма доирасига хос. Илм аҳли эса танқид ва хилофни тўғри баҳолай олади, чунки ҳамма танқид ҳам тўғри бўлавермайди, хилоф ҳар доим ҳам жасоратни англатмайди.
Кўпинча танқидларнинг лоақал бир қисми нохолис бўлганини кўриш мумкин. Зеро, инсон омили шуни тақозо қилади. Бироқ, одамларга барибир танқид ёқимлироқ, мақтов номақбул бўлаверади. Шунинг учун бўлса керак, айрим кишилар танилишни исташса, ҳукуматни ёки машҳур шахсларни танқид қилишга ошиқади.
Мазкур видеонинг кўпчилик эътиборини тортишига сабаб бўлган омиллардан бири ‒ унда танқидий фикрлар, мавжуд маълумотларга хилофлар кўплиги бўлса, ажаб эмас. Бироқ, оқил киши нима истеъмол қилаётганини яхши билиши лозим.
Кўпчилик ғарбликларнинг илмий‑танқидий ёндашувини холис деб фаҳмлаши ҳам юқоридаги хоссадан келиб чиқади. Аслида бир нарсага танқидий ёндашувда ҳам мўътадиллик, холислик ва қамровлилик керак. Танқидда ҳаддан ошиш ўринсиз шубҳалар сабабидан бор ҳақиқатларни инкор қилишга олиб бориши ҳам мумкин. Масалан, айрим ғарблик шарқшуносларнинг Қуръони Карим борасидаги ўта беўхшов танқидий ёндашувлари айни шу қабилда бўлган. Ҳатто юзлаб ашёвий ва тарихий далилларга қарамай, Қуръоннинг илк ҳижрий асрда битилганини инкор қилишган эди. Мусулмон уламоларининг раддиялари уларни шарманда қилгач, кейинги авлод тадқиқотчилари ҳам ўз ўтмишдошларига раддия бериб, алоҳида асарлар ёзишган.

Бироқ, дастлабки хулосалар ҳалигача айримларни қизиқтириб келади. Бу ўша маълумотларнинг илмийлиги ёки ҳаққонийлиги сабабидан эмас, балки айнан танқидий бўлганидан эканини англаш қийин эмас. Ҳолбуки, озгина ўрганган киши бу танқидий фикрлар ҳаддан ташқари сафсата, хаёлпарастлик эканига шубҳа қилмайди.
Танқидда ҳаддан ошмаслик учун муҳаддис уламолар ҳадисларни саҳиҳ, ҳасан, заиф, ўта заиф, тўқима каби турларга ажратиб чиқишган. Ҳатто биргина заиф турдаги ҳадисларни бир неча даражага бўлишган. Улар ҳам бошқалар каби осонгина фақат саҳиҳга чекланиб, қолганини инкор қилишлари мумкин эди. Бироқ, бунда жуда катта қисм чин ҳадисларни ҳам қўлдан бой бериш, ҳақиқатни инкор қилиш тайин бўлганини пайқаб, улар энг мўътадил ва илмий йўлни танлаганлар. Шундан келиб чиқиб, улар минглаб заиф ҳадисларни ёд ҳам олаганлар, нақл қилганлар ва ўшаларда ҳам диннинг қайсидир ҳақиқатларини сақлай билганлар.
17. Бугун тарихни ўрганишда барча ишончли услублардан фойдаланиш керак, бир ёқламаликка чек қўйиш лозим. Замонавий тарихшунослигимизни аждодлар тажрибалари билан тўлдиришимиз даркор.
Ғарб тарихшунослиги билан мусулмон тарихчилиги ўртасида айрим асосларда фарқ бор. Мисол учун, ғарбликларда илм ҳосил қилиш манбалари ҳис ва ақлга чекланган. Шу боис, улар қўл билан ушлаб, кўз билан кўрмаган нарсасига деярли ишонишмайди. Ана шундан келиб чиқиб, ҳар нарсага ҳаддан зиёд шубҳа билан қараш оқибатида уларда айрим одамлар ҳатто Ийсо алаҳиссаломни афсонавий шахс деб ўйлайдиган бўлиб қолишган.
Исломда эса ҳис ва ақл билан бирга содиқ хабарга ҳам илм манбаси сифатида қаралади. Шу билан бирга, ўша хабарни таҳлил қилиш бўйича дунёда ҳеч бир ўхшаши йўқ илмий услуб ҳам ишлаб чиқишган. Унга кўра, ёлғонга келишиб бўлмайдиган ададдаги кишилар нақл қилган хабар мутавотир деб аталиб, ҳис аъзолари берган аниқ илмни тақдим этади. Ундан бошқа хабарлардан эса даражасига қараб фойдаланилади. Хабарларга баҳо беришда аввало уларни нақл қилаётган кишиларнинг ишончлилиги ўрганилади. Тарихни ўрганишда бугун ҳам ушбу ёндашувга эҳтиёж жуда катта. Мусулмонлардан бошқаларда бу илм йўқ. Кимлардир хабарларни буткул инкор қилса, бошқалар ҳеч бир қайдсиз ҳамма гапни қабул қилади. Бирида қанчадан‑қанча зарур илм зое бўлса, бошқасида ботил ҳақиқатга айланиб кетади.
Шундай қилиб, мусулмон тарихчилиги бошқалардаги тарихшунослик услубларидан фарқли равишда, ҳис ва ақлдан ташқари ишончли, таҳлил қилинган хабар билан устун ҳисобланади. Бироқ, бу мусулмонларда ҳис аъзолари ва ақл берган илмнинг қадри паст дегани эмас. Балки, бу бошқаларда мавжуд икки манбага қўшимча равишда учинчи услубдан ҳам тўғри фойдаланиш мавжудлигини билдиради. Бу уч манба бир‑бирини тўлдириб, бир‑бирини қувватлаб келади.
Фақатгина моддий топилмаларга асосланган тадқиқотлар ҳақида гап кетганда яқин тарихимизда бўлиб ўтган бир ҳодиса эсимга тушади.
1983 йили Бобур Мирзонинг 500 йиллик юблейини ўтказиш учун режага киритилган тайёргарликлар ичида Андижон тарихини янада кенгроқ ўрганиш ҳам бор эди. Шу мақсадда 1981‒1982 йиллар Андижон шаҳрининг “Арк ичи” маҳалласидаги қабристонда археологик қазилма ишлари олиб борилади. Бунинг учун Самарқандаги археология институтидан мутахассислар жалб қилинади. Тахминан 2‑3 метрча қазишганда, одам суякларидан ташқари, сопол идишлар, тангалар чиқади. Мутахассислар “ҳар бир метр чуқурлик бир асрга тенг” деган ўлчов асосида ашёларни бир неча юз йил илгарги нарсалар эканини айтиб, муҳокамалар қилишади. Ковлаш ишлари давом этиб, XVI асрга етиб келдик деб туришса, бирдан тупроқлар остидан газета кўриниб қолади. Олиб қарашса, “Известия” газетасининг бир неча йил олдинги нашри экан. Бунга ўхшаш мисолларни яна келтириш мумкин, ҳатто баъзан шаҳарларнинг қадиймилиги борасида мусобақалашишлар ҳам бўлганини соҳа эгалари яхши билишади.
Бу ерда ашёвий далиллар орқали тарихни ўрганишни инкор ёки истеҳзо қилмоқчи эмасмиз, балки тадқиқот хулосалари ҳар доим ҳам бор ҳақиқат бўлмаслигини, кўпинча нисбийлигини эътиборда тутиш даркорлигини эслатмоқчимиз. Шу боис, биз муҳаддислар авлоди ўлароқ, тарихимизни ўрганишда содиқ хабардан ҳам унумли фойдаланишимиз лозим.

18. Жаҳон тарихини, жумладан, юртимиз тарихини замон талабига жавоб берадиган, илмий асосда, айни пайтда миллий‑диний руҳиятимизни акс эттирадиган тарзда қайта ёзиш керак. Бунинг учун инглиз‑араб, форсу турк тилларини чуқур биладиган етук мутахассисларни етиштириш, керакли манбаларни жалб қилиш лозим. Очиғини айтиш керак, ҳалигача юртимиз тарихининг бир қанча даврлари тўлиқ ўрганилмаган, ўргатилмаган. Масалан, сомонийлар, салжуқийлар, қорахонийлар, темурийлар, шайбонийлар даврлари ҳанузгача халқимизга деярли маълум эмас. Шунингдек, рус босқини, мустабид тузум қатағонлари борасида ҳам тарих китобларимизда жўяли маълумот топиш қийин. Буюк уламоларимиздан фақат 3‑4 тасини аранг чалча‑чулпа ўргатилади, улар ва бошқа алломаларимиз ҳақида ёш авлод айтарли маълумтга эга эмас.
Юртимизда яхши деб билинган мактаблардан бирида ўқувчилар билан учрашув бўлган эди, Ибн Сино, Беруний, Улуғбек каби энг машҳур олимларимиз ҳақида берилган саволларга мактаб битирувчилари ҳам жўяли жавоб бера олмади. Олимларни том маънода, мусулмон олими сифатида таништиришни қўйинг, оддий ҳаёти хусусида ҳам айтарли маълумот тақдим қила олишмади. Дарсликларда шариат илми уламоларидан фақат битта‑иккитаси хусусидагина қисқача маълумот бор, бу жиҳатни ҳам бойитиш лозим.
19. Минбардан сўзлаган киши масъулиятни ҳис қилиши лозим. Тингловчилар доираси қанчалар кенг бўлса, масъулият шунчалар юқори бўлади. Охиратдаги жавобгарлиги янада оғир.
Ҳозирда интернет ҳамма учун бирдек минбар бўлиб қолди. Бу бир жиҳатдан катта қулайлик бўлса, иккинчи тарафдан назоратсиз манба сифатида жамият онгига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ҳар ким эсига келганни айтиб, фикр эркинлиги баҳонасида бўлар‑бўмас гапларни ҳам тарқатиб юбормоқда. Ҳали писихологлар, ҳали бошқалар ўзи яхши билмаган мавзуда сўз қотиб, ўта тор ёки бузуқ фикрларни ҳам омма ўртасида ёйишмоқда. Бу жуда ҳам ёмон ҳолат. Сўз эгаси оғиздан чиқаётган гапга жавоб беришга мажбур. Хато маълумотлар сингиб қолгач уларни тўғрилаш жуда қийин. Энг яхшиси, нотўғри маълумот ёйилишининнг олдини олиш керак. Бунинг учун оммага сўзламоқчи бўлган одам айтадиган гапини яхшилаб пишириб, маълумотни пухта ўрганиб, кейин жамиятга тақдим этиши керак.
20. Мазкур суҳбатнинг хом гаплар билан кўпчиликнинг фикрини чалкаштириши том маънода маънавиятимизга хатар бўлган эса‑да, бошқа бир тарафдан тарихимизга оид бир қанча масалаларни ўртага чиқаргани фойдали бўлди. Шу баҳона яшириниб ётган қанча ҳақиқатлар кўпчиликка тарқади. Шунинг учун ҳам очиқ баҳслар тараққиёт омили, дея қаралади.
Суҳбатнинг яна бир фойдаси, у биздаги бир қатор камчиликларни ҳам кўрсатиб берибди. Бизда ҳанузгача ҳатто Ислом олийгоҳларида ҳам ихтисослик етилмагани, Ислом тарихи ва фалсафасида етук мутахассислар етишмаслиги янада яққол намоён бўлди. Қаранг, бир бола чиқиб улуғ алломалар ҳақида қатор хато фикрлар айтса, унга керакли муносабат билдиришга Ислом фалсафасини, мусулмон файласуфлари асарларини асл манбадан ўрганган бирорта тайинли мутахассис топилмади. Тўғри, фалфаса фанлари ёки тарих бўйича мутахассислар бор. Бироқ, бу фанларни буюк олимларимиз каби шаръий илмлар билан жамлаган ҳолда ўрганган, аждодларнинг илмий меросини бевосита таҳлил қила оладиган кишимиз йўқ. Улуғ алломаларнинг фикрларини тушуниш, уларни тўғри англаш учун улар каби ҳаёт кечиришга уриниш ҳам топилиши керак. Бугун биз ана шундай мутахассисларга муҳтожмиз.
Биргина енгил гурунгдан жамиятимиз онгида қанча изтироб келиб чиққан бўлса, агар бу каби мунозалар кўпайса, халқ нима аҳволга тушишини ўзингиз тасаввур қилаверинг. Шу боис, маънавий таҳдидларнинг олдини олиш учун барча соҳаларда етук мутахассислар ҳамиша тайёрлаб борилиши лозим.
Хулоса қилиб айтганда, тарих ҳақида, улуғ уламоларимиз хусусида сўз айтишга ҳар кимга изн берилмаслиги керак. Тингловчилар эса илмни кимдан олаётганларига боқишлари лозим. Ҳар кимга, ҳар қайси китобга суянавериш ярамайди. Тарихимизни асл манбалардан асл ҳолича ўрганиб, уни борича тўғри талқин қила оладиган мутахассисларни етиштириш жамият зиммасига фарзи кифоя, авлодларнинг аждодлар олдидаги бурчларидандир.

Мақолани «Тарих омонатдир» деб номладим. Сабаби, мақолани ёзаётиб бехос устозимиз Шайх Ҳазратлари раҳматуллоҳи алайҳ Амир Темур ва бошқа бобокалонларимиз хусусида тарқалган нотўғри фикрларга раддия сифатида айни шу номда ёзган мақолалари ёдимга тушди. Бу мақола кейинроқ шу номдаги бир рисолага айланган эди. Рисола номидан барака истаб, юқоридаги сатрлар ҳам Устознинг хизматларига давомчи бўлса ажаб эмас, деган умидда мақола учун айни ном танланди. Хайрли дуо ва самимий ислоҳларингиз ражосидаман.
Шуни таъкидлашни истардимки, мен бу ерда Бахтиёр Алимжоновнинг барча фикрларига тўхталиб ўтирмадим, унга раддия беришни ҳам қасд қилмадим. Шу баҳона айрим тарих борасида мулоҳазаларни сизларга етказишни истадим, холос. Яхшилик бўлса, Аллоҳдан, камчиликларимизни Ўзи мағфират айласин.
(тугади)
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
12.07.2023

Forwarded from Habib uz
Қирққа кирганлар борми?
Ўзим ва тенгдошларим, қолаверса барча учун Муҳаммад Ротиб Нобулсийдан юракларни ларзага солувчи насиҳат.
Ёшинг қирққа етдими ёки яқинлашдими ёхуд ундан ўтдими.
Қирқ ёшда бўлсанг ёки яқинлашган бўлсанг ёхуд ундан ўтган бўлсанг билгинки, биргина қирқ ёшни Қуръон алоҳида дуо билан хослагандир. Аллоҳ таоло "Токи у камолга етиб, қирқ ёшга кирганида: «Роббим Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва сен рози бўлган солиҳ ишларни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман, деди" деган. У ўтган умр учун шукр, келажак учун дуо ва Ислом динига мансубликнинг эълонидир. Уламолар мазкур дуонинг барча учун, айниқса қирқ ёшга етганлар учун ўта аҳамиятли дуо эканини таъкидлайдилар. У амаллар қабул бўлишининг сабабларидан биридир. Чунки бу оятдан кейинги оятда Аллоҳ таоло "Ана ўшаларнинг энг яхши амалларни қабул қилиб, ёмонликларини ўтиб юборурмиз. Улар жаннат эгаларидандир" дейди.
Асарларда "Ким қирққа кирган бўлса энди у охират бозорига кирибди" деган ривоят келади.
Эй қирққа кирганлар, бу ёғига ўзингизни охиратга тайёрланг. Ҳадисларда умматнинг ёши кўп ҳолларда олтмиш билан етмиш орасида бўлиши айтилган. дейди.

Эй қирққа кирганлар, бу ёғига ўзингизни охиратга тайёрланг. Ҳадисларда умматнинг ёши кўп ҳолларда олтмиш билан етмиш орасида бўлиши айтилган. "Умматимнинг етмишга борадиган камдир".
Қирқ ёки элликдан ўтган инсон билиши керакки, қолган умр ўтганидан кўра камроқ бўлишининг эҳтимоли юқоридир. Ўтгани ҳам қандай тез кетди, а? Кўз очиб юмгунча. Ўтгани кўз очиб юмгунча кетган бўлса ва қолгани ундан камроқ бўлса, у қанчалик тез ўтаркин? Қарабсизки, тупроқ остидасиз.
Қирққа кирган инсонга огоҳлик қўнғироғи чалинди.
Ундан қирқ ёз, қирқ қиш, қирқ баҳор ва қирқ куз ўтиб кетди.
Ушбу ёшда умрининг ярми ўтиб инсон қуйидаги осон бўлмаган саволларга рўбару келади.
Ҳаётда муваффақиятга эришдингми?
Иш ва касбингдачи?
Оилавий ҳаётдачи?
Асосийси Раббинг билан алоқангда нималарга эришдинг?
Ҳаётни етмиш, саксонга кирганлардан сўранг. "Туш кўргандекман. Кечагина ўйнаб юрган бола эдим. Бугун ўрилишга тайёрман. Учрашув куни яқин" деган жавобни оласиз.
90 га кирган инсоннинг вафотини кўриб қирқ ёки эллик ёшли одам бизга ҳали бор деб ўйлайди. Атрофидан қанчаси кетганини ҳис қилмайди.
Барча нима биландир овора.
Емоқ, ичмоқ билан. Касби кор ва ризқ билан. Хотин ва болалар билан. Тижорат ва сафарлар билан. Уй ва машиналар билан. Ваҳоланки, ўзи сезмаган ҳолда умри тугаб бормоқда.
Масалан, ўн кунлик сафарга борсангиз, еттинчи кундан қайтишни ўйлай бошлайсиз. Ишларни тезроқ битириш, билет олиш ва совға салом танлаш хаёлингизни банд қилади. Демак, еттинчи кунда ўйлар тамоман акс тарафга ўзгаради. Қирққа етганлар қайтиш тадоругини кўринг! Ҳақиқий жасорат ўлимдан қочиш эмас, унга тайёр туриш. Қачонгача ахир? Унга бурилиш вақти келмадими? Тавба ва истиғфор вақти келмадими? Қирққа кирганингда ҳам Раббингга қайтмасанг қачон қайтасан?
Қирқ ёш бандага Аллоҳдан юборилган элчидир. У "Эй бандам! Учрашув онлари яқинлашди. Учрашувга тайёрмисан" демоқда.
@habibullohdomla

Муҳаррам ойининг 8-куни чоршанба
милодий 2023-йил 26-июль