"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.1K subscribers
1.55K photos
595 videos
33 files
1.78K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
#Қурбонлик
ЁЛҒОН МУҲАББАТНИНГ ДАЪВОЛАРИ

  Шу ўринда қуйидаги ҳикояни келтириш ўринли бўлади:
  Бир йўловчи бир қишлоқда ниҳоятда паришон, ранги рўйи бир аҳволда, йиғлаб ўтирган кишини кўрди. Унинг ёнида бир халта тўла нон бор эди.
– Нега йиғлаяпсиз? – деб сўради йўловчи.
– Итим ўляпти, – деди у киши.
– Халтадаги нима? – деди йўловчи.
– Нон, – деди ҳалиги киши.
– У ҳолда нима учун нондан итингизга ҳам бермаяпсиз? – деди йўловчи.
– Итга нон берадиган даражада муҳаббатим йўқ. Бу нонларни олиш учун қанча пул сарфлаганман. Фақат кўз ёш тўкишга етарли муҳаббатим бор, чунки бу текин-да! – деди у киши.
  Баъзи кишиларнинг «муҳаббатим бор», деб даъво қилишлари юқоридаги воқеага ўхшайди. Қачон сарф-харажат қилиш керак бўлса, муҳаббатдан асорат қолмайди. Ваҳоланки, қурбонлик қилиш аслида харажат эмас. Унинг зарраси ҳам кишининг қўлидан беҳуда чиқиб кетмайди. Садақот ва яхшилик учун сарфланган маблағ бекордан бекорга йўқ бўлмайди. Шунингдек, қурбонлик гўштини тарқатиш ҳам зарур эмас. Бу амал ихтиёрий бўлиб, хоҳласа тақсимлайди, хоҳласа ўзи истеъмол қилади. Фақат қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмас. Гўштнинг ҳаммасини ўзида олиб қолса ҳам қурбонликнинг савоби етаверади.

«Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳга етмас. Лекин Унга сиздан тақво етадир» (Ҳаж сураси, 37-оят).

"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан.
#ВАФОДОР_ДЎСТ...

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда, шундай дедилар:
"Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бири киши:
- "Эй Раббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку!" дейди. Шунда унга:
- "У дўзахда", дейилади. Шунда ҳалиги киши:
- "Эй Раббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти", дейди.
Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:
- "Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Ёки солиҳ амали бормиди?!" дейдилар.
- "Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди", дейилади".
Ҳасан Басрий яна айтардилар: "Мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар!"
Ибн Алжавзий роҳимаҳуллоҳ:
"Агар жаннатда мени орангизда топмасангиз, "Эй Роббимиз, фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди, денглар", деб йиғлардилар... Оҳ!!
Алданиб қолманг дунё ўткинчи охират абадий азоб ёки рохат......
Муҳаммад алайҳиссалом тановул этган таом турлари ва уларнинг таркиби

ЗАЙТУН ЁҒИ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида зайтун ёғи ҳақида сўз юритилган. Қуръонда ҳам зайтун ёғи васф этилган оятлар бор: “Сўнгра биз сизлар учун у (сув) билан хурмо ва узум боғларини барпо қилдик. Сизлар учун у (боғ)ларда кўп мевалар бор ва сизлар улардан ейсиз. Яна (Биз сизлар учун) Тури Сийно (тоғи) дан чиқадиган ёғ ва егувчилар нонхуриш ҳолда ўсадиган бир дарахтни (зайтунни) яратдик” (Мўминун сураси, 19-20-оятлар).

“Тийн” сурасида эса қуйидаги оят келган: “Қасамёд этурман анжир ва зайтун билан. Тури Синийн (тоғи) билан. Мана шу тинч ва осойишта шаҳар (Макка) биланки, ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик” (Тийн сураси, 1-4-оятлар).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Зайтунни таомга қўшиб енглар, унинг ёғи билан баданингизни ёғланг, муборак дарахтдандир”, деб марҳамат қилганлар.
(Ибн Можа, Ҳоким ривоятлари).

Термизий ривоятида Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганлари ривоят қилинади: “Сизлар зайтундан фойдаланинг, уни енглар ва баданингизни ёғланг, албатта у қичима касалликларида фойда беради”.

Зайтун мевасининг инсон саломатлигида ўрни катта бўлиб, қадимдан ундан фойдаланиб келинган. Унинг номи Қуръон, Таврот ва Инжилда зикр этилган. Зайтун озуқа ва даводир. Қадимги Мисрда Занду деб аталган. Қадимги мисрликларда зайтун ёғи “зет” деб аталган, шундан унинг ҳозирги кундаги “зайт” “ёғ” сўзи келиб чиққан.
Олтинчи сулола (2345-2181) подшоҳи Фиръавн Тети эҳромларидаги иороглифларда зайтун номи битилган.
Зайтун дарахти узоқ умр кўрувчи қадимги дарахтлардан бўлиб, Инжилда ҳам бир неча ўринларда зикр этилган. Баъзи ривоятларга кўра Зайтун тоғидаги, Исо алайҳиссалом даврларида зайтун дарахти у кишига кабутар билан биргаликда тинчлик рамзи сифатида берилгани ривоят қилинади.
Инжилжда айтилишича, зайтун дарахтидан мевалари узиб еб турилмаса, мевалари кичрайиб, ёмонлашиб кетаркан.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг “Мўминун” сураси 20-оятида зайтунни зикр этиб, марҳамат қилган: “Яна (Биз сизлар учун) Тури Сийнода (тоғи) дан чиқадиган ёғ ва егувчилар учун нонхуриш ҳолда ўсадиган бир дарахтни (зайтунни яратдик)”.

Зайтун ёғининг шифолиги. Бу ёғ артериосклероз ва стенокардия касалликларини даволашда муҳимдир. Артериосклероз артерияларда ёғ моддаларининг қолиб кетиши, девор тўқималарида жойдашиб қолиши натижасида юзага келади. Бунинг натижасида артериялар кенгайиши имкони йўқолиб, қон босими кўтарилишида қаршилик қилолмай қолади. Шу билан бирга тана вазнининг ортиши, юрак касалликлари келиб чиқа бошлайди. Бундан ташқари, қанд касаллиги, ёғларнинг кўпайиши, қон босимининг ортиши каби касаллаклар юзага келиш эҳтимоли ошади.
Бу ҳолат буйракка ҳам салбий таъсир кўрсатиб, артерияларини қотиб қолишга олиб келади ва қон босимини оширади, натижада иккита буйракка етарли даражада қон келмайди ва буйрак ишдан чиқа бошлайди.
Мияда эса, ундаги қон томирларнинг бузилиши ва танани ярим фалаж бўлиш касалига олиб боради, бу сўзлаш, эшитиш ва кўриш кабиларда номоён бўлади. Юракда бу касаллик қон томирларини торайтириб, унинг мушакларига қон етиб келишига салбий таъсир ўтказади. Бунинг натижасида унга озуқа ва кислароднинг меъёрий ҳолатда етиб келиши тўсилади. Натижада стенокардия касаллигига йўлиқишига йўл очилиб қолади. Артерияларнинг инсон аъзолари, хусусан оёқлардаги қисмининг қотиб қолиши натижасида гангрена касалликлари келиб чиқади. Эркаклар бу борада аёлларга нисбатан беш баробар бу касалликка мойилдир.

📚“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табобати” китобидан.
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АШРИ (ЎН КУНЛИГИ) ФАЗИЛАТИ БАЁНИДА

Ривоят қилурларки, агар ким Зулҳижжа ойининг ўн кунлигида рўза тутса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўша бандага ўнта яхшилик ато қилади:

1 - умрига барака беради.

2 – молини кўпайтиради.

3 –­ аҳли оиласини турли бало ва офатлардан сақлайди.

4 – бу рўзани гуноҳларига каффорат қилади.

5 - унинг эзгуликларини зиёда қилади.

6 – жон беришини осон қилади.

7 - қабрини ёруғ қилади.

8- мезон тарозисида яхши ишларини оғир қилади.

9 - Дўзах оташидан озод қилади.

10 - Жаннатда унинг даражасини баландроқ қилади («Шифои Шариф»).

  Ривоят қилурларки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло йил ичидан учта даҳани сайлаб, уларнинг шарофати, фазилатини ва баракотини зиёда этгандир.
1- Лайлатул-Қадр кечасининг шарофатидан Рамазон ойи даҳасини.
2- Ҳаж арафоти (жамоати) шарофати билан Зулҳижжанинг даҳасини.
3- Ашуро куни баракотидан Муҳаррам ойининг даҳасини.

  Ривоят: Ибни Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло Одам алайҳиссалам тавбасини Зулҳижжа ойининг биринчи кунида қабул қилди. Бу кунда ҳар ким рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг барча гуноҳларини мағфират қилади».

  Зулҳижжанинг иккинчи куни Юнус алайҳиссалам тавбасини қабул қилди ва балиқ қорнидан эсон-омон халос этди. Ҳар ким у куни рўза тутса, Аллоҳ таоло ҳеч каму кўсти бўлмаган бир йиллик тоат-ибодатнинг савобини ўша банданинг номаи аъмолига ёзади.

  Зулҳижжанинг учинчи куни Аллоҳ таоло Закариё алайҳиссаломнинг дуосини қабул қилди ва Яҳё алайҳиссаломни ато этди. У куни рўза тутганларнинг дуоларини Аллоҳ таоло мустажоб этади.

  Зулҳижжанинг тўртинчи куни Исо алайҳиссалом таваллуд топдилар. Бу кунда рўза тутган бандадан Аллоҳ таоло фақирликни йироқлаштиради.

  Зулҳижжанинг бешинчи куни Мусо алайҳиссалом таваллуд топдилар. Бу кунда рўза тутган бандани Аллоҳ таоло иккиюзламаликдан, мунофиқликдан асрайди.

  Зулҳижжанинг олтинчи куни Хайбар фатҳ этилишини насиб этган. Бу куни рўза тутган бандага Аллоҳ таоло ҳурмат назари билан қарайди ва бундан кейин уни азобга солмайди.

  Зулҳижжанинг еттинчи куни Дўзах эшиклари ёпилади ва Зулҳижжа ойининг даҳаси чиқмагунча очилмайди. Бу куни рўза тутган банданинг юзига машаққатнинг уч эшигини ёпади ва осойишталикнинг ўттиз эшигини Очади.

  Зулҳижжанинг саккизинчи куни тарвия айтиш кунидир. Бу куни рўза тутган бандага Аллоҳ таоло шунча мукофот ато қиладики, унинг ҳисобини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким топа олмайди.

  Зулҳижжанинг тўққизинчи куни Арафадир. Бу куни рўза тутган банданинг бир йиллик гуноҳларини мағфират этади.

  Зулҳижжанинг ўнинчи куни қурбонлик қилиш кунидир. Бу кунда ҳар ким қурбонлик қилса, Аллоҳ таоло қурбонлик қонининг ҳар қатраси баробарига унинг ва аҳли оиласининг гуноҳларини мағфират этади. Қурбонликнинг гўштидан таом тайёрлаб мусулмонларга берса ёки гўштини садақа қилса, унинг савоб тарозисини Уҳуд тоғидан ҳам оғирроқ қилади», деб марҳамат қилган эдилар («Мажолис»дан).

  Илоҳо, Саййидалмурсалин соллаллоҳу алайҳи васаллам ва олиҳит тоҳирин ҳурмати ҳақи, барча мўмин ва мўмина бандаларга Зулҳижжа куни савобини топиш тавфиқини бериб, бандаларингни унинг савобидан баҳраманд этгин.

«Дурратул-Ваъизийн» китобидан.
Кимга осийлик қиляпмиз?

Бир солиҳ зотдан унинг тавбаси ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди: «Бир куни гуноҳларим, камчиликларим ва Аллоҳга қайтадиган куним ҳақида фикр юритдим. Қарасам, умрим камайиб, гуноҳларим эса кўпайиб боряпти. Қайтадиган куним ҳам яқинлашиб келяпти, ўзим эса тавбага интилмаяпман. Билдимки, бу синовни тоғлар ҳам кўтара олмайди. Аҳволимнинг ёмонлиги ҳақида ўйлаб, уйдан чиқдим. Бир табибнинг олдидан ўтиб қолдим. Унинг олдида одамлар тўпланиб олган, ҳар бири дори учун идишлар кўтариб олган эди. Мен ҳам бориб, табибдан: «Гуноҳларга дори борми?» дедим. Табиб бир муддат ерга қараб турди-да, сўнг бошини кўтариб, «Агар гуноҳ қилмоқчи бўлган одам кимга осийлик қилаётганини билса, гуноҳ қилмасидан олдин эриб кетади», деди. Табибнинг бу гапи қалбимнинг туб-тубига етиб борди. Уйга қайтиб кетдим. Ўшандан бери Мавлоимнинг эшигидан айрилмайман».

«Солиҳлар гулшани» китобидан
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1444 йил
Зул ҳижжа ойининг 8-куни душанба
милодий 2023-йил  26-июнь
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Солиҳлардан биридан: "Нега Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам мадҳ этилганда чайқалаверасиз?" деб сўрадилар.
У "Буни Уҳуд тоғидан сўра!" деб жавоб берди.
Изоҳ:
Бир куни Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр, Умар ва Усмон (розияллоҳу анҳум) лар билан бирга Уҳуд тоғига кўтарилдилар. Шунда Уҳуд тоғи силкина бошлади. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам унга "Тек тур" деганларидан сўнг силкинишдан тўхтади. Уламолар ўша пайтда Уҳуднинг силкинганига сабаб шуки, у Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам устида тургани учун хурсандлигини яширолмай ўйнаб юборган, дейдилар.
Арабча шерда
احد لا يلام فهو محب ولكم اطرب المحب لقاء
яъни Уҳуд маломат қилинмайди. Чунки у ошиқдир. Кўп бора маълумки, ошиқ маҳбубга йўлиқса ўйнаб юборур.
ЯХШИ БИР ДAЛИЛ

Кунлардан бир кун Халифа Маъмун вазири Ҳасан Солдан сўради:
– Биздан олдин ўтганларнинг сўзлари бизга ҳужжат – йўлланма бўляпти. Биз унга кўра амал қиляпмиз. Бунинг сири нимада экан?
Вазир шундай деб жавоб берди:
– Aгар улар чиройли сўз ва ишонарли далил бўлмаганида, бизгача етиб келмасди. Яхши бўлгани учун ҳам биздан олдингилар кўриб, ишониб қабул қилишган... Бу шуни кўрсатяптики, аждодларимиз яхши, рост ва мустаҳкам сўзлашар экан. Халифа Маъмуннинг бу жавобдан кўнгли тўлди ва шундай деди:
Яхши сўз айтилган жойида қолмас, асрлардан ошар, ҳеч қачон толмас.


📚"Қалбимизнинг нури" китобидан.
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1444 йил
Зул ҳижжа ойининг 9-куни сешанба
милодий 2023-йил  27-июнь
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
ТАКБИРИ ТАШРИҚ БАЁНИ
(Диққат! Такбири ташриқ
айтиш бошланади)

* بِسْمِ الله الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ *

Такбири ташриқни айтиш эртага ҳайит деган куни, яъни арафа куни бомдод намозидан сўнг бошланади. Ҳайитнинг 4-куни аср намозида айтиш билан тамомланади. Ҳар бир фарз намозидан кейин айтиш вожибдир. Жамъи 23 маҳал айтилади.

ТАКБИРИ ТАШРИҚ:

«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар,
лаа илаҳа иллоллоҳу валлоҳу акбар,
Аллоҳу акбару ва лиллаҳил-ҳамд».


(Маъноси: Аллоҳ энг буюкдир, Аллоҳ энг буюкдир! Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ энг буюкдир! Аллоҳ энг буюкдир ва ҳамд Аллоҳга хосдир!”).

Одамлар ҳайит намози учун намозгоҳга боришда такбирни овоз чиқариб айтиб борсинлар. Аллоҳнинг Расулидан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ворид бўлгандир.

Агар имом такбири ташриқни тарк қилса (унутса), қавм айтсин (ва эслатсин).

Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар, чунки аёллар овози авратдир (“Ҳидоя”и шариф, “Маслакул-муттақийн”, “Мажмаъул-мақсуд”).

Декмак, ТАКБИР ТАШРИҚни айтиш ушбу ҳижрий 1444 йил муборак Зулҳижжа ойининг 9-куни, милодий 2023 йил 27-июнь сешанба куни бомдод намозидан бошланиб, Зулҳижжанинг 4-куни, яъни 1-июль шанба куни (ҳайитнинг 4-куни) аср намозида тамомланади.

“Ҳазрати Ибн Умар ва ҳазрати Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳумо) Зулҳижжа ойининг ўн кунида бозорга чиқиб такбир айтишар эди, одамлар ҳам уларга қўшилиб такбир айтишар эдилар. Муҳаммад ибн Али нафл намозидан кейин ҳам такбири ташриқ айтганлар (вожиб эмас, фазилат учун ва бу кунларни улуғлаш учун айтганлар)” (Ҳазрати Имом Бухорий, “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ”).

Зулҳижжа ойининг 10, 11, 12, 13-кунларида қурбонликлар қилинади (биринчи куни афзалдир). Ташриқ кунлари деб аталишига сабаб – сўйилган ҳайвонларнинг терилари қуёшда қуритилган. Ҳайит намози ҳам қуёш чиққанидан сўнг ўқилади. “Ташриқ” деб луғатда қуёшнинг чиқишига айтилади (“Саҳиҳи Бухорий” шарҳидан).

Ҳазрати Шайх Сўфи Аллоҳёр айтадилар:

“Аҳли тасаввуф наздида (яъни Аллоҳнинг дўстлари наздида) одамдан Аллоҳнинг ёди-зикри билан чиққан ҳар бир нафас ҳайитдир, байрамдир. Агар ҳар нафас Аллоҳнинг ёдисиз чиқса, у мотамдир. Аллоҳ таоло ҳар куни чиққан нафасни ҳисоб қилади ва бошдаги ҳар бир соч толасидан ҳисоб берасан.

Бир луқмани Аллоҳнинг ёди билан емасанг, ҳасратни сийнангга жо қилибсан! Киши ҳар қадамни ғофилона қўйса, пушаймон бўлади. Ҳар киши бирор нарсага ибратсиз қараса, кўзини ҳасрат ўқига нишона қилади. Инсоннинг қўли ишда, кўнгли Аллоҳ билан бўлса, Аллоҳнинг йўлидан адашмаса!


Илоҳо! Ул Аллоҳнинг мардлари ҳурматидан, эранлар мардлигини бизга ҳам насиб қилгайсен! Омин!”

Мирзо Кенжабек.
Forwarded from Maxdum.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ШОДЛИК КУНИНИ МОТАМГА АЙЛАНТИРМАНГ!
👤 Муфтий
Нуриддин домла ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Курбон Хайити куни руза

Ассаламу алайкум!Баъзи жойларда шундай холатга гувох булдимки, Курбон Хайити куни Курбонликга аталган жонивор гушти тайерланиб, дастурхонга тортилгунга кадар руза тутишни ният килиш. Шу холатга, бордики макбул булса, далил борми? Аллох сиздан рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емасдан туриб чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».Бухорий ва Термизий ривоят қилган.Бошқа бир ривоятда: «Фитр куни таом емасдан олдин чиқмас эдилар. ал-Азҳо куни намозни ўқиб бўлмагунунча емас эдилар», дейилган.Қурбон ийдида ҳеч нарса емасдан намозга чиқилади. Ўша куни биринчи таом учун ҳар ким ўзи қиладиган қурбонликнинг гўштидан ейилса яхши бўлади.Буни рўза тутиш дейилмайди.
Qurbon hayiti kuni bajariladigan 13 amal

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@islomuz
Ассалому алайкум хурматли гурухимиз аъзолари. Барчаларингизни бугунгилик ИЙД Қурбон куни билан муборакбод этамиз. Оилаларингга тинчлик файз барака офият насиб этсин. ОЛЛОХ
Юртимизни тинч осмонимиз мусаффо қилсин. Янаги Хайитларга хаммамизни соғ омон етказсин. Мусофирда юрган хамюртларимизни сог омонликда ниятларига яраша манфаатдор бўлиб тинчликда юз кўришиш насиб этсин. Байрам барчага муборак бўлсин. Хурмат билан. Тўрахон хожи масжиди имом хатиби М.Жамолов.
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1444 йил
Зул ҳижжа ойининг 10-куни чоршанба
милодий 2023-йил  28-июнь
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Forwarded from Muslim.uz
​​Қурбон ҳайити куни бажариладиган 13 амал

1. Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.
Ҳайит кунига ўтар кечани Қуръон тиловати, зикр, тасбиҳ ва нафл намозлар билан ўтказиш улкан савобларга сабаб бўлади. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Ким икки ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас”, деганлар (Ибн Можа, Табароний ривояти).

2. Ғусл қилиш. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр, Азҳо ва Арафа кунлари ғусл қилар эдилар” (Ибн Можа ривояти).

3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиш.

4. Хушбўйланиш.

5. Қурбон ҳайити намозига чиқишдан олдин ҳеч нарса емаслик. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайитида таомланмасдан чиқмасдилар, қурбонлик кунида эса намоз ўқигунларича таомланмасдилар” (Имом Термизий ривояти).

Эслатма! Баъзилар қурбон ҳайитида ҳеч нарса емай намозга чиқишни нотўғри тушуниб, куннинг аввалги ярмига қадар рўзани ният қилиш керак, дейишади. Шу билан бирга, ўша куни саҳарликка туришади ва оғизларини ният билан беркитиб намозга чиқишади. Ҳайит намози ўқиб бўлингач эса, худди ифторликдаги каби оғизларини очишади. Бундай қилиш нотўғри. Ҳайит кунларида рўзани ният қилиш ҳаром амал саналади. Қолаверса, ярим кунга рўза ният қилинмайди.

6. Масжидга имкон бўлса пиёда ва эртароқ бориш. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ҳайит намозига пиёда юриб чиқардилар” (Ибн Можа ривояти).

7. Йўлда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтиш. “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд”.

8. Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик. Масжидга боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан зикр қилиб ўтириш лозим.

9. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар.

10. Ҳайит билан муборакбод этиш. Саҳобалар: “Тақоббал Аллоҳ минна ва минкум (Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам қабул этсин)”, деб бир-бирларини байрам билан табриклашарди.

11. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш. Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш керак.

12 .Қавм-қариндош, ёш улуғларни зиёрат қилиш.

13. Таниш-билиш, ёру дўст, қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш.

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Даврон НУРМУҲАММАД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar