"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.15K subscribers
1.59K photos
677 videos
33 files
1.9K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
Биз ҳам, дўстларимиз ҳам тақводорлар бўлсин!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилган:

الْأَخِلَّاء يَوْمَئِذٍ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ إِلَّا الْمُتَّقِينَ

«Ўша кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир. (Қиёмат куни ҳамма ўз оқибатини билгач, гарчи бу дунёда яқин ўзаро дўст бўлса ҳам, бир-бирига душманга айланади. Чунки у дунёда бир-бирларини турли амалларга ундаган дўстларнинг дўзахга тушиб жазо тортишлари аниқ маълум бўлиб қолади. Ана ўшанда, ёмон билан дўст бўлганига афсусланади».

Зухруф сураси, 67-оят.
@toraxonxoji #Савол_Жавоб

Хурматли Шайх хазратлари мен асаб касалликлари буйича шифокорман, хусусий шифохонада ишлайман. Бизда бош мия фаолиятини, асаб тизимини текширадиган асбоб-ускуналар бор. Якинда бизга бир психофизиолог мутахассис келди ва биз янгича текшириш ва даволаш усулини куллашни бошладик. Бу куйидагича : ЭЭГ деб аталадиган аппаратда бош мия фаолияти ёзиб олинади. Шу жойда киска маълумот берсам: хар бир инсоннинг бош мияси маълум бир частотада биотулкин чикаради, булар альфа , бета, тетта, дельта деб номланади. Шулардан энг тоза, соглом тулкин – бу альфа тулкиндир. Янги даволаш усули шундан иборатки, - бу тулкинлар аппарат оркали ёзиб олиниб, энг тоза соглом , яъни альфа тулкин ажратиб олинади. Альфа тулкин частотаси 8-13 Гц ни ташкил килади. Бу тулкин ажратиб олингандан кейин ракамли технология оркали товушга айлантирилади ва беморнинг узига кайта эшиттирилади. Шундай килиб бемор узининг тоза альфа тулкинини эшитади, мия уша соглом тулкинга мослашади, натижада у мияни согломлаштиради. Биз бошида экспримент сифатида менинг миямни текшириб курдик.Натижалар олингандан кейин халиги мутахассис (рус миллатига мансуб) натажиларга караб туриб (мен хакимда хеч нарса билмайди) – Сен намоз укийсанми? деб сураб колди. Мен, -каердан билдинг? десам, Бунака бир хил частотали альфа ритм факат намозхон, Оллохга ишонадиган одамларда булади, мен буни тажрибамда куп кузатганман, деди. Хакикатда карасам менин альфа туликиним, миямнинг барча кисмларида бир хил, 10Гц. Маълум бир муддатдан кейин шу тажрибани яна бир , мен яхши биладиган бир инсонда килиб курдик – унинг натижаси куйидагича: тулкинлар жуда издан чикиб кетган, бир хиллик нарекда турсин, касал тулкинлар жуда куп. Энди уша одам хакида озгина маълумот берсам (бу гийбат булмаса керак) – намоз нари ёкда турсин, хатто иймонига хам шубхам бор (валлохуаълам), улгидек арокхур… ва хоказо.
Хазрат Оллохга куллик килиш, ибодат килишнинг , Оллох розилигини исташнинг дуне ва охиратимизга буладиган фойдаларини хаммамиз биламиз. Энди юкорида келтирганларимда ибодатнинг (намознинг) инсон организмига, хусусан инсон миясига канчалар таъсир килиши куриниб турибди. Намознинг тана согломлигига таъсирининг яна бир яккол мисоли, исботи, деб уйлайман.
Узини танитиб, узига ибодат киладиганлардан килиб куйган Олохга беадад хамду санолар булсин.
Хаммамиздан Оллох рози булсин, амин.
Фикр ва мулохазаларингизни билдирсангиз, бехад миннатдор булар эдик.

Жавоб:

- Албатта, Аллоҳга иймон ва ибодат кишилар учун икки дунёнинг мукаммал саодати эканида заррача шубҳа йўқ. Бу улкан ҳақийқатни кўпчилик аллақачон англаб етган ва бахтини топган. Сиз келтирган илмий кашфиёт ҳам бу ҳақийқатни яна бир бор таъкидламоқда. Албатта, бунга ўхшаш илмий далиллар жуда ҳам кўп. Биз муллалар буларни имконимиз борича одамларга тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Аммо сиз каби ҳар илмнинг мутахассиси тушунтирса, яна ҳам яхши бўлади. Сизга катта ташаккур!
Илмнинг турли соҳаларидаги азизларимиз ушбуга ўхшаш ўз илмларига оид ҳақийқатларни ёритиб борсалар жуда ҳам яхши бўлар эди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
@toraxonxoji
Намоз вақтлари 13.05 - 19.05 2022
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 12-куни муборак жума –
милодий 2022-йил 13-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Жумъа намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан
АЁЛ КИШИ КИМЛАРНИ ОЛДИДА НАМОЗ ЎҚИШИ МУМКИН?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёлар қайнака ва қайноталарини олдида намоз ўқиса бўладими? Ўзи кимларни олдида намоз ўқиш мумкин? Келинлар ва қизлар ҳам билиб оларди, ўзи кимларни олдида намоз ўқиш мумкин эмас?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу маҳрам ва номаҳрам масаласидан келиб чиқади. Аёл киши номаҳрам инсон билан бирга намоз ўқий олмайди. Аммо бошқа аёллар ёки маҳрам эркаклар бўлса, булар билан бир жойда намоз ўқишлари ёки бир имомга иқтидо қилиб ўқишлари мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
РАМАЗОН ОЙИДА ВАФОТ ЭТСА ЖАННАТГА ТУШАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рамазон ойида вафот этса жаннатга тушади, дейилган гап бор. Агар жаннатга тушса кейин савол жавоб бўлиб гуноҳлари бўлса дўзахга тушмайдими? Шу ҳақида бирор маълумот борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ойда вафот топиш ҳақида ҳадис келмаган. Аммо бу ойда вафот топиб кетганларга ҳам улуғ раҳмат ва баракотлари ёғилиб туриши, ҳатто фосиқлардан ҳам азоб кўтарилиб туриши ҳақида ҳадислар бор. Жума кунида вафот топгандан қабр азоби кўтарилиши ҳақида ҳадис келган. Аслида бу ойда барча ўлиши мумкин. Аммо рўзадор, ибодатда ва калимани айтиб ўлиш эътиборлидир. Жума ва Рамазон ҳурматидан саволи ортга сурилади, холос. Жума ва Рамазон тугаши билан қилганига яраша берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Кўпчиликда бўладиган ҳолат...

— Бугун Жумъада домла таъсирли мавъиза қилдилар. Зўр бўлди.

— Нима ҳақида бўлди?

— Нима ҳақида бўлгани эсимда йўғ-у, лекин зўр бўлди-да.

Эшитилган мавъизага амал қилинсагина, у ҳақиқий таъсир қилган ҳисобланади. Амал қилинмаган мавъиза эса, нари борса, кейинги Жумъагача эсда туради-да, кейин эсдан чиқади.
Жума маьрузаси
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.
"Тўрахон ҳожи" масжид Ноиб имом Ҳотамжон Эсоналиев
Жума маърузаси
"Суннатга амал қилиш ва бидьатнинг зарарлари"
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
@toraxonxoji #ХОТИМА
• Суратдаги марҳум Ироқнинг Фаллужа шаҳрилик Ҳожи Алий Муҳаммад Фарҳон Ийсовий роҳимаҳуллоҳ бўлади.
• Бу зот мураттаб қори эди ва Қуръони каримга ошиқлигидан ҳар куни хатм қиларди.
• Етмиш олти йил умр кўрди.
• Умрининг сўнги дақиқалари ҳам ‏Қуръон тиловати устида хотималанди.
• Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
«Ҳар банда вафот топган нарсаси устида тирилади».
Муслим ривояти.
• Аллоҳим! Ўзинг бизларни ҳам яхши амаллар узра яшашимизга тавфиқ бер!
Хотимамизни гўзал қил! Сенга юзланганимизда юзларимизни ёруғ айла!
• Омин!
• Омин!
• Омин!
Манашундай хабарлар ёлгон хабарлар, фирибгарларга алданиб қолманг. Алдов йўли билан пластик картангиздаги пулларни ўмаришади. Бундайларга Аллоҳ кифоя қилсин
@toraxonxoji
Қаерда бўлсангиз ҳам намоз ўқинг!
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
(Рибо ва рибонинг турлари)
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 13-куни шанба –
милодий 2022-йил 14-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Бир куни эчки сурувдаги қўйларга ўзининг қанчалар довюрак эканини исботламоқчи бўлибди. Шу мақсадда тоғ чўққиси томон кўтарила бошлабди.
Маълум бир жойга чиқиб ортига қараганда қўйлар унга ҳақиқатда ҳайрат билан тикилиб туришган экан.
– «Ландавурлар! – дебди эчки. –Бу нима бўпти?! Ҳозир мен сизларга кўрсатиб қўяман!»
Шундай қилиб эчки ортига қарай-қарай, ҳар қараганида эса пастдаги қўй-қўзиларнинг ҳайратли нигоҳидан илҳомланиб чўққининг энг баланд жойига етибди! Аммо ортига бурилиб пастдаги ҳайвонларга сўнгги бор назар ташламоқчи бўлганда бирдан боши айланиб, кўзларини юмиб олишга мажбур бўлибди...
Энди унга ҳайвонларнинг ҳайрат тўла нигоҳи ҳам, ўзи ҳам сира муҳим эмас, биргина илинжи пастга эсон-омон тушиб олишда экан. Буни уддалашига кўзи етмагач эса зорланиб маърашга тушибди...
Чайласидан чиқиб чўққида турган эчкини кўрган чўпон жуда аччиқланибди ва эчкининг бебошлиги бошқа ҳайвонларга ҳам ўрнак бўлсин учун уни милтиқ билан отиб туширибди.

Қиссадан ҳисса шуки: ўринсиз жасорат шармандалик билан тугайди.Ким мансаб ва обрўни орзу қилса у албатта йиқилади ёки йиқитилади......
АЖРИМЛАР ОРТМОҚДА АФСУС...
СИЗ ХОТИННИ БИТТАСИГА ШУКР ҚИЛМАЙ , ҲАЛИЯМ ,,ИККИНЧИ-Ю УЧИНЧИСИ..." ОРЗУСИДАМИСИЗ..?

Аллоҳ таоло Ўзининг Азиз Китобида хотинлар
ўртасида адолат қилишни бизларга амр қилиб шундай
деди: "Ҳар қанча уринсангиз ҳам хотинларингиз
ўртасида адолат қилишга (яъни, уларнинг
барчаларига баробар меҳр кўрсатишга) қодир
бўлмайсиз- лар. Бас, бутунлай (суйган
хотинларингиз томонга) оғиб кетиб (кўнгилсиз бўлиб
қолган) хотинингизни муаллақа каби ташлаб
қуймангиз!". (Изоҳ: муаллақа аёл - эри бирон-бир
сабаб билан бедарак кетган аёлдир. У эрим бор деса -
эри йўқ, беваман дейин деса - эри талоқ бермай
кетган). Агар (ўзларингизни) ўнглаб Аллоҳдан
қўрқсангизлар, албатта Аллоҳ Мағфиратли,
Меҳрибон бўлган Зотдир". (Нисо:129).
Адолат дегани: ётишда яъни тунашда, ейиш-ичиш
ва кийимда ҳар бирининг ҳаққини адо этишдир. Бунга
қалбнинг муҳаббати кирмайди, чунки банда қалбига
эгалик қила олмайди. Айрим кўпхотин эрлар, аёлларидан бирига оғиб кетиб, шуникида кўп тунаб,
шунга кўп инфоқ қилиб, бошқасини ташлаб қўяди.
Шубҳасиз бу ҳаромдир. Аёллари ўртасида адолат
қилмайдиган эрларнинг қиёматдаги ҳоли ҳақида
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бериб
бундай деганлар: "Кимнинг икки хотини бўлиб,
биттаси томонга оғиб кетса, қиёмат куни ярми шол
ҳолда келур". (Абу Довуд ривояти).

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Менинг умматим раҳм қилинган умматдир, унга охиратда азоб йўқдир. Унинг азоби – бу дунёдаги фитналар, зилзилалар ва урушлардир».
(Абу Довуд ривояти.)
(воқеъа сураси)Сиз қурьони карим бўлган Аллоҳни китобига ишонасизми ёки инкор этасизми?
Дўст ким душман ким таниб олинг.

​​XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланган рус босқинида, ХХ аср биринчи ярмидаги қатлиомларда шаҳид кетган 1 000 000 ватандошларимиз, 1937-1953 йилларда қатағонга учраган 100 000, шундан отиб ташланган 13 000, Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган 500 000, 1980 йиллардаги "Пахта иши"да жувонмарг кетган 10 000 лаб юртдошларимиз... Барчасини эслаймиз ва қадрлаймиз! Ватан, халқ ва Ҳақ учун хизмат қилиб жон берган барча фидойилардан Аллоҳ рози бўлсин!

Георгий латтасига ошиқ бўлганлар Георгий хочи соҳибларининг ушбу фикрларини ҳам ўқиб, хулоса қилиб кўришсин:



Қўзғолончилар (Дукчи Эшон бошлиқ 1898 йилдаги қўзғолон) бизнинг уйқуда ётган 22 солдатимизни ўлдирганликлари учун бунинг хунига исёнчилардан 22000 кишига ўлим жазоси берилиб, 300 киши Сибирь сургунига ҳукм этилди. Қўзғолончилар раҳбари Дукчи Эшон яшаган жой — Мингтепа теп-текис қилиниб, у ерга 200 оилали рус қишлоғи қурилди...
Ислом ўз қиёфасида нуфузли бир кучдирки, у билан биз, руслар, узоқ даврларгача, муқаррар равишда ҳисоблашишга мажбурмиз..."
С. М. Духовский, Туркистон генерал-губернатори (Император Николай II га юборган ахборотномасидан).



Бир минг сарт бир рус солдати этигининг пошнасига арзимайди.
Иванов, Фарғона генерал-губернатори.



Кўктепа жангида жон бераётган бир мулланинг: «8000 бегуноҳ одамни ўлдирганинг учун виждон азобига қолмайсанми?» — деб берган саволига генерал Скобелев юзсизлик билан: «Йўқ! Талофат 80000 га етмаганига ачинаман!»—деб виждонсизларча жавоб берган.



Миллатни йўқ қилиш учун уни қириш шарт эмас, унинг маданиятнни, санъатини, тилини йуқ қилсанг бас, тез орада ўзи адойи тамом бўлади...
Тўкилган ҳар томчи рус қони учун душман (ўрта осиёликлар) қонини дарёдек оқизаман..
Дунё славянларники, славянлар эса Россияники...
Очиғи мен урушни яхши кўраман. Ҳар бир миллат ўз худудини табиий чегараларгача кенгайтириш ҳуқуқига эга ва бу қонунийдир.
Биз, славянлар, албатта Босфор ва Дарданеллни эгаллашимиз зарур, акс ҳолда ҳар қандай тарихий аҳамиятимизни йўқотамиз. Агар қўлимиз бу бўғозларгача етмаса, ерларимиз қанчалик чексизлигига қарамай, биз ҳалок бўламиз.
Мен шуни кўриб, ҳис қилиб турибман ва башорат қилиб айтаманки, славянлар бир куни Германияни ейди. Немисларга асло тоқат қила олмайман...
М. Д. Скобелев, Фарғона генерал-губернатори.

Тариҳни унутманг зеро ҳоинга ватан йўқ.....