Бекаму-кўст ҳаёт кечираётганинг ҳали бахт эмас, бу сенинг нуқсон-камчиликлардан кўз юмишга қарор қилганингни англатади.
Агар дунё биз истагандек бўлганида, жаннатни умуман орзу қилмаган бўлар эдик.

Масжиддан жанозага эълон қилиш
Савол:
Ассалому алайкум! Ман қишлоқ жойда истиқомат қиламан, аввалари худудимизда жаноза ёки бирон масжид ва қабристонларда бўладиган хашар ҳақидаги хабарлар масжид овоз кучайтиргичи оркали халққа маълум қилинар эди. 1 йил аввал масжидимиз имоми ўзгарди ва бизнинг бу харакатимиз яъни жаноза хабарларини масжидда овоз кучайтиргич орқали маълум қилиш дуруст эмаслигини айтдилар. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар. Бизда жарчи штаби йўқ ва жаноза хабарини масжид калонкасидан хабар қилинса бутун қишлоқ ахли эшитарди ва қатнашар эди. Ҳозир кўпчилик инсон маълумотсиз қолиб кетмоқда шу борада ёрдам берсангизлар. Масжид овоз кучайтиргичлари орқали жанозага эълон қилсак бўладими?
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:
— Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَعَى لَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ النَّجَاشِيَّ صَاحِبَ الْحَبَشَةِ، يَوْمَ الَّذِي مَاتَ فِيهِ فَقَالَ: اسْتَغْفِرُوا لِأَخِيكُمْ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳабашистон подшоҳи Нажоший вафот этган куни унинг ўлими хабарини етказиб: «Биродарингиз учун мағфират сўранг», дедилар».
Ушбу ҳадисдан фуқаҳолар вафот топган киши ҳақида хабар бериш жоизлигини олганлар. Аммо масжиддан туриб халққа эълон қилиш тўғри иш эмас. Яхшиси тўйларга уселителни ижарага берадиганларнинг уйида ҳамма вақт овоз кучайтиргич бўлади. Ўшандан эълон қилдирган яхши.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ سَمِعَ رَجُلًا يَنْشُدُ ضَالَّةً فِي الْمَسْجِدِ فَلْيَقُلْ لَا رَدَّهَا اللهُ عَلَيْكَ، فَإِنَّ الْمَسَاجِدَ لَمْ تُبْنَ لِهَذَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким масжидда йўқолган нарсасини сўроқлаган одамни эшитса, унга «Аллоҳ уни сенга қайтармасин. Масжид бунинг учун бино қилинмаган», десин», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Демак, масжидда туриб, йўқолган нарсани эълон қилиш, уни излаш мумкин эмас. Чунки масжид ибодат масканидир. Йўқолган нарсаларни топиб берадиган идора эмас.
Аммо масжид эшигидан ташқарида у ерга келганлардан йўқолган нарса ҳақида маълумот сўраса бўлади. Ушбу нарсага ниҳоятда эътиборли бўлишимиз лозим.
Баъзи жойларда имомлар минбарда туриб, йўқолган нарса ҳақида эълон қиладилар. Бу тўғри иш эмаслиги ҳадисдан кўриниб турибди. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

ИККИ ҚУРБАҚА
Икки қурбақа ўзи макон тутган кўлмакда сув қурий бошлаганини кўриб, бошқа сувли жой топиш илинжида йўлга тушишибди. Охири улар бир сувли қудуқ олдига етиб келишибди. Шунда биринчи қурбақа:
– Кел, мана шу қудуққа бир сакраб тушиб олайлик, суви кўп экан, – дебди. Лекин иккинчи қурбақа ҳамроҳига шундай эътироз билдирибди:
– Агар бу ерда ҳам сув тугаб қолса, унда қудуқ ичидан қандай чиқиб оламиз?
"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

Одамлар сени фақат иши тушгандагина эслашса хафа бўлма, хурсанд бўл! Демак, сен шам экансан, уларнинг ҳаёти зулматга чўмганда сен томон шошиб қолишади.
@toraxonxoji #Ривоят
ИККИ ХИЛ ҲОЛАТ
Муслим ибн Ясор айтади: «Баҳрайнга келганимда мени бола-чақали, бой-бадавлат, бир неча қули хизматида бўлган бир хотин меҳмон қилди. Лекин уни жуда хафа ҳол-да кўрдим. Кетаётганимда:
– Сенинг бирор ҳожатинг борми, жуда ғамгин кўринасан? – деб сўрадим.
– Ҳа, – деди у, – агар шаҳримизга яна келсанг, албатта меникига туш».
Орадан бир неча йил ўтди. Кейинги келганимда дарвозаси олдида бирорта ҳам қулни кўрмадим. Ҳовлиси ҳам хароб кўринарди. Киришга рухсат сўраб, ичкарига кирсам, у негадир хурсанд эди.
– Бу не ҳол? – деб сўрадим.
– Сен кетганингдан кейин кимни денгизга жўнатсам, ғарқ бўлаверди. Қуруқликка кимни юборсам, у ҳам ҳалок бўлаверди. Қуллар кетди, фарзандлар ўлди, – деди у. Унга:
– Сенга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин, аввал сени хафа кўрган эдим, унда ҳозир нега хурсандсан? – дедим.
– Ҳа, ўша кунлари менинг мол-дунёим кўп эди, – деди у, – Аллоҳ ҳасанотларимни шу дунёда берганмикин, деб қўрқар эдим. Молим ҳам, фарзанд ва қулларим ҳам қўлдан кетгач, Аллоҳдан умид қилдимки, шояд охиратим учун уларни захира қилган бўлса».

НАСИЯ САВДО РИБОГА КИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Савдода нақд пулга сотаётган маҳсулотни агар насияга қимматроқ сотса рибога кирадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу рибога кирмайди. Нақдга 100, насияга 120 дейилса, кейин сотувчи ва харидор икки нархдан бирига келишсалар, савдо дуруст. Лекин мана шундай иккита нарх айтилганда, бўлди олдим, деб икки нархдан бирига келишмай ажралсалар, савдо дуруст эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

ТАРОЗИ ТЕКШИРИЛМАГАЧ...
Солиҳлардан бири айтади: «Бир беморни кўргани бордим. Ўлими яқинлашиб, ўзини билмай ётган экан. Унга ҳар қанча шаҳодат калимасини талқин қилсам ҳам, тили ҳеч айланмасди. Ўзига келгач:
– Биродар, шаҳодатни шунча талқин қилсам ҳам тилингизга сира келмади-я, тинчликми ўзи? – деб сўраган эдим:
– Тарозининг тили (палласи) тилимни босиб, гапиртирмай қўйди, – деди.
– Нима, тарозидан уриб қолармидингиз? – деб сўраган эдим:
– Йўқ, Аллоҳга қасамки, ундай эмас. Бироқ тарозимнинг тўғрилигини вақтида текшириб турмас эдим, – деб жавоб берди у.

بسم الله الرحمن الرحيم.
الحمد لله واحده والصلاة من لا
نبيي بعده وعلى اله و اصحابه
اجميعن.
.БУГУН:
Ҳижрий 1442 йил
Зулҳижжа ойининг 19-куни,
пайшанба –
милодий 2021 йил 29 июль.
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ!АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...

ШАЙХ НОБУЛСИЙДАН ҚИССАЛАР
Дининг овқатингдан арзонми?
Бир марта, қиш кунларида бўлса ҳам ширин (қиммат) ловия егиси келгани сабабли, машинасида шаҳарнинг бошқа тарафига бориб, сотиб олиб келадиган кимсани айтиб берган эдим. Аммо бу кимса учун
жума намозини қаерда ўқиш муҳим бўлмас, қаер тўғри келса ўша ерда ўқиб кетаверар, қайси масжид ва маъвизачи ким бўлиши мутлақ фарқсиз, икки ракъатни ўқиб тугатса ҳисоб бўлиб, шу билан иш тугар эди.
Мен ушбу инсон (кабилар) га бундай дейман:
- Сен учун дининг бир килограм ловиядан арзонроқми? Ширин луқма ейиш учун узоқ жойлардан таом олиб келишга ҳирс қиласан. Аммо, ўзинг манфаат топадиган мавъизани қидириб топишга эса умуман қизиқмайсан.
Аксар инсонлар жума намозини қаерда бўлса ҳам бир амаллаб ўқиб олишса ҳисоб... Жума намозида қаерда ўтириши қизиқ эмас, бир амаллаб тугатиб олишса ҳисоб. (жумага аввалроқ келиш савоби улуғ).
Аммо шундай одамлар ҳам борки, улар учун жума мавъизаси жуда ҳам қийматлидир. Шу сабабли улар масжиддаги ўриндан, маъизадан ва намоздан кўплаб манфаат топишади.
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир кунда беш амални қилса, Аллоҳ уни жаннат аҳлидан қилиб ёзади: Касални зиёрат қилса, жанозага қатнашса, рўза тутса, жумага борса ва қул озод этса", деб айтдилар.
Ибн Ҳиббон ривояти.
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий
Таржимон изоҳи:
Шайх Нобулсий танбеҳларида жон бор. Ишонмайсизми? Унда қулоқ солинг. Ичимизда шаҳарни қайси бурчагида энг зўр лағмон, шашлик, бешбармоқ, норин қилинишини жуда яхши биладиган, егиси келса ўзи, оиласи ёки дўстлари билан бориб еб келадиганлар кўп. Балиқ егиси келса Чинозга, Ялламага бориб еб келадиганлар бор. Ва ҳоказолар...
Тўғри пул топганники ва қаерга сарф этиш, нима таом ейиш ҳамманинг ўз ихтиёри. Аммо, ҳудди шундайин ғайратни, қандай бўлсада топиб боришни жумага, мавъизага ҳам йўлга қўйиш лозим.
Қидирсанг баҳона кўп. Мавъиза ундай, мавъизачи бундай, менга ёқмайди ва шу кабилар...
Аммо нафсул амр шуки, ҳар жойда ҳам гўзал услубда ва талаб қилинган мавъизачилар топилади. Таом қидиргандек қидирилса бас!
Имкони бўла туриб, жумага тақаб борадиганлар бор. Жума тугашини кутиб турадиганлар бор. Бу эса агар бирон сабабли бўлса узр, ундай бўлмаса аянчли ҳол.
Ширин ва ёқимли таомлар учун қилаётган ғайратимизни, имкони бўлса жума мавъизаси ва масжидга илгарироқ боришга ҳам қаратайлик.
Суннатуллоҳ Абдулбосит

#Бир_байт_шарҳи
Набий айди, Қиёмат бўлса, эй дўст,
Тамаъгирни юзида бўлмагай пўст.
Билай десанг бу сўзни, иста "Мишкот"
Тамаъ бирла кечирғон ҳайф авқот!
Сўфи Оллоҳёр қоддасоллоҳу сирруҳу.
Шарҳ:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида шундай мазмунда эслатганлар: "Қиёмат кунида тимаъгир юз терилари шилинган ҳолда тирилади". Бу сўзни ҳақиқатига етмоқ эстасанг, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Хатиб Табризийнинг ҳадислар шарҳидан иборат" Мишкотул масобиҳ" китобига назар сол.
Эссиз, ҳар они бебаҳо дурдан қиммат вақтлар-азиз умр, тамаъ билан зоеъ кетса!
Равойиҳур райхон китобидан олинди.

#Мулоҳаза
Гўдак туғилган вақтда унга азон ва иқомат айтилади. Хўш, азон ва иқомат айтилса, унинг намози қачон ўқилади?
Намоз вафот этганда ўқилади. У намозни номи Жаноза намозидир. Жаноза намози эса азон ва иқоматсиз ўқилади.
Шу ўринда бир мулоҳаза бўлади. Бутун бошли умримиз бир азон, иқомат ва намоз ораси каби жуда оздир.
Умримизни беҳудаг сарфлашдан эҳтиёт бўлайлик!
Калимуллоҳ Масъуд.

Кани энди, бормасайди…
Шайх шундай хикоя киладилар:
Залолат, гуноху маъсият тўлқинлари ичра оқиб юрган бир йигит истиқомат-хидоят йўлига тушди. Маъсиятлардан тўхтаб, Нажот кемасига минди...
Намоз ўқишни бошлади. Масжидга катнаб, кечалари Қуръони карим тиловати ила машғул бўла бошлади…
Хидоят соясидаги хаёт лаззатини тотган йигит бир куни ўзининг собиқ дўстларини эслади… Улар хали хам маъсият ва гунох бухронлари ичра ғарк бўлиб юришибди. Мусулмон дўстимиз уларни хам ўзи каби тавба ва нажот кемасига чикиб олишлари ва бу билан нажот топганлар карвонига етиб олишларини жуда истади…
Улар билан кўришмок учун йўл олди…
**
Ушбу насихат Хақ йўлга эндигина қайтган, тавба эшикларини эндигина қоққан хар бир инсонга қаратилгандир. Сиз, эй тавба килган дўстим, эски жохил дўстларингизнинг олдига ёлғиз борманг. Уларни хидоятга чақиришда, албатта, сизга ёрдам берадиган бирор тақводор биродарингиз билан боринг. Гохида кўпчиликнинг хамласи шижоатни хам сўндириб қўяди…
***
Йигит дўстларига хидоятни, иймонни илиниб борди… Лекин фосиқ дўстлар унга хар тарафдан таънаю маломат ўқларини ёғдира бошладилар…
"Ха қори ака, эсларидан чиқиб колдими, ўзлари хам кечагина биз билан нималар килиб юрганлари!!"
"Эсингиздами, хув фалон кундаги юришларимиз, ёдингиздами фалон тунги ўтиришларимиз!!"…
Истехзолар, масхаралар, пичинг-кесатиклар, кулишлар…
Бу ишлар билан йигитнинг эски дардларини янгилай, энди битай деган яраларини яна кўчира бошлашди… Ундаги изтироблар янада ортди… Йигит уйига махзун холда қайтиб келди…
**
Кунлардан бири мусулмон йигитнинг олдида "дўст"лари пайдо бўлиб колишди.
"Шу десанг, янги машина сотиб олиш учун фалон шахарга кетаётган эдик. Биз билан борсанг яхши бўлармиди!" дейишди. Йигит эса таажжубда… Улар яна давом этиб:
"Биз билан борсанг, бизни Исломга даъват килардинг, сафар намозлари кандай ўқилишини ўргатардинг. Биласан-ку, биз хали буларни яхши билмаймиз. Кейин, сафарда бизга имомлик қилардинг" дейишди.
**
Бу сафар режаси йигитга хам ёқиб тушди. Нафси унга бу сафарни зийнатли килиб кўрсатди. У дўстлари билан бирга кетди. Қани энди, бормасайди...
Йўл юриб, кечга томон бир мехмонхонага қўнишди. Йигитни хонада қолдириб, ул-бул харид қилиб келамиз деб кўчага чиқишди. Фосиқ дўстлар шахарни айланиб юришаркан, ўзларича турли режалар тузишар, маслахатлар килишарди. Уларни бу машъум режалари нима килиб бўлса-да, йигитни аввалги жахолат ва исён қиргоқларига қайтариш эди. Наузибиллах мин залик!!!
Ўша куни улар тунни бошка ерда айшу-ишрат, мусикаю кайфу-сафода ўтказишди. Йигит эса уларни хонада кутиб ётарди…
Эртаси куни бу фосиклар бир ярамас, фохиша аёлни топдилар. Унга агар йигит билан зино қилишга, ароқ ичиришга муваффақ бўлса, хохлаган пулини беришларини айтиб, кўндиришди.
"Албатта кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллохнинг Йўлидан тўсиш учун ишлатурлар…" (Анфол:36)
Улар фохиша билан бирга мехмонхонага қайтишгач, бир қўлига ичимликлар ва бир қўлига мусиқа кассетлари билан магнитафўнни бериб, йигит ётган хонага киритиб юборишди. Ароқ ақлни олувчи нарса, мусикани эса зинога элтувчи восита…
Фохиша аёл мусулмон йигит билан ёлғиз колди… "Агар бир эркак билан номахрам аёл хилватда ёлғиз қолсалар, учинчилари шайтон бўлади" (Хадиси шариф).
Маккора фохиша унга тилёғламалик қилиб, суйкала бошлади. Йигит ўзини четга олди. Секин-секин гапга солиб, бир амаллаб унга ароқ ичирди.. Сўнг яна….Сўнг яна…Сўнг эса энг дахшатлиси содир бўлди!!!… Аянчли лахзалар ўтди… Бу шармандаликка гувох бўлаётган хона деворлари бу манзарадан уялиб ёрилиб, бузилай деди…
**
Йигит фохишанинг қўйнида, тўшакда уйқуга кетди… Яланғоч... Гирт маст…Чарчаган…. Толиққан… Аллох сақласин!!!!
Тонг отди… Инсон қиёфали "шайтон"лар пайдо бўлишди. Ниятига етган фожирлар эшикни такиллата бошлашди. Бутун мехмонхонани бошларига кўтариб шовқин солишар, баланд овозда бақириб, масхаралаб кулишарди. Эшикни фохиша очди…

У: "Ана ўртоғинглар, мархамат кўришинглар мумкин" деди. Улар: "Нима гап! Нима янгилик?!.." деб сўрашди. У: "Хушхабар, хурсандчилик!!! Ана, хамма нарсани қилди, ароқ хам ичди, маст хам бўлди, бирга хам бўлдик, кўнгилхушлик хам қилдик. Мана тўшакда, кип-яланғоч холда ухлаб ётибди" дея тиржайди.
**
Холларингга вой бўлсин, эй фосиклар! Аллохга осий бўлгани учун хурсанд бўляпсизларми, бир-бирларинггизга хушхабар айтяпсизларми! Кеча намоз ўкиб, Куръон тиловат килиб юрган дўстларинг бугун шайтонга алданиб, арок ичиб, зино килиб, гунохга бурканиб ётганидан шодланяпсизларми, эй жохиллар!!!
**
Хонага бақир-чақир, қийқириклар билан кириб келишди… Йигит кўрпага ўралиб ётарди… Дўстлари уни туртиб, суртиб уйғота бошлашди. "Хой кори ака, туринг энди, бўлар энди маза қилганингиз!!! Тураколсинлар энди, хазрат!!!" дея масхаралаб, уйғота бошлашди. Негадир йигит жавоб бермас, уйқудан турай демасди. "Туринг энди, кутиб колдик!!". Йигит яна жим… Шунда улардан бири яқинроқ келди-да йигитни кимирлатиб, устидан кўрпани олиб ташлади…
Йигит эса қимир этмасди… Улар хайратланиб, уни ёнбошига ағдардилар….Не кўз билан кўришсинки… Йигит ўлиб ётарди……
**
Фожеага қулоқ тутинглар!! Намозхон дўстимиз ароқ ичиб, зино килиб, фохиша билан бир тўшакда уйқуга кетган!!
Шу кетганча бокий уйқуга кетган!! Тунда, маъсият ичида, тўшакда, энг ёмон хотима билан вафот топган!!…
"Инна лиллахи ва инна илайхи рожиуун!!!…"
Эй Аллох! Ахир дўстлари намоз ўқишни, Қуръон тиловат қилишни истамаганмидилар ахир!
Йигит уларнинг олдига улар учун хидоятни, иймонни истаб келмаганмиди ахир! Шуниси аниқки, у "дўстлар" уни Аллохнинг йўлидан оздириш учун вақтларини ва молларини сарф этдилар. Энди ўша дўстлар уни Аллохдан, Унинг азобидан сақлаб колармикинлар! Қанақа дўстлар бўлди улар!!!!
Аллох таоло кандай хам тўгри айтганки:
"(эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам) Сиз (маълум) вақтгача уларни ўз ғафлатларида қолдиринг! Улар Биз уларга бераётган мол-давлат ва болаларни ўзлари учун яхшиликларни тезлатишимиз деб ўйлайдиларми! Йўк, улар (буни ғафлатлари янада зиёда бўлиши учун килинаётганини) сезмайдилар." (Муъминун:54-56)
Бошка оятда:
"(Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам) хабар берингчи, агар Биз уларни (узок) йиллар (сихат-саломатлик, мол-давлат билан) фойдалантирсак-да, сўнгра уларга ваъда килинган нарсалари (яъни, азоб) келса, (ўша пайт) уларга (хаёти дунёда) фойдаланган нарсалари асқотурми!!" (Шуаро: 205-207).
Ва саллаллоху ала набиййина Мухаммад ва ала олихи ва сахбихи ва саллам.

Табассум қилиб қўйинг!
Майли сизга тошлар отсин,
Сиз беозор кулиб қўйинг,
Тош отганлар тошдек қотсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Сизни ғийбат қилган ларга,
Қалбингизни тилган ларга,
Сизни ёв деб билган ларга,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Майли бўҳтонларни қучсин,
Иғволари елдек учсин,
Ўз чоҳига ўзи тушсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Гар қалбингиз тиғласа ҳам,
Бағрингизни тирнаса ҳам,
Юрагингиз йиғласа ҳам,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Юрманг сира қовоқ солиб,
Тақдирдан ҳеч қўйманг нолиб,
Йиғласангиз улар ғолиб,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Сизга ўтмас таъмалари,
Кор қилмайди шаъма лари,
Куйиб кетсин ҳамма лари,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Гуллар унсин изингизда,
Меҳр балқиб кўзин гизда,
Дунё кулсин юзингизда,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Майли сизга тошлар отсин,
Сиз беозор кулиб қўйинг,
Тош отганлар,тошдек қотсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Майли сизга тошлар отсин,
Сиз беозор кулиб қўйинг,
Тош отганлар тошдек қотсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Сизни ғийбат қилган ларга,
Қалбингизни тилган ларга,
Сизни ёв деб билган ларга,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Майли бўҳтонларни қучсин,
Иғволари елдек учсин,
Ўз чоҳига ўзи тушсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Гар қалбингиз тиғласа ҳам,
Бағрингизни тирнаса ҳам,
Юрагингиз йиғласа ҳам,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Юрманг сира қовоқ солиб,
Тақдирдан ҳеч қўйманг нолиб,
Йиғласангиз улар ғолиб,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Сизга ўтмас таъмалари,
Кор қилмайди шаъма лари,
Куйиб кетсин ҳамма лари,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Гуллар унсин изингизда,
Меҳр балқиб кўзин гизда,
Дунё кулсин юзингизда,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Майли сизга тошлар отсин,
Сиз беозор кулиб қўйинг,
Тош отганлар,тошдек қотсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.
@toraxonxoji #Ривоят
75. ЕТИМГА МАРҲАМАТНИНГ САВОБИ
Салафлардан бири ҳикоя қилади: «Мен илгари гуноҳ ишларга, ичкиликка берилган эдим. Бир куни муҳтож бир етим болани учратиб қолдим. Уни уйимга олиб келиб, қорнини тўйдирдим, ҳаммомда чўмилтириб, сочларини олдим, янги кийим кийдирдим. Қисқаси, ҳар қандай ота ўз фарзандига марҳамат кўрсатганидек, балки ундан ҳам зиёдароқ марҳамат кўрсатдим. Шундан сўнг кечаси ухладим. Туш кўрдим. Гўё қиёмат қоим бўлибди. Мен ҳисоб-китобга чақирилдим ва қилган гуноҳларим туфайли дўзахга ҳукм қилиндим. Забониялар (азоб фаришталари) мени дўзахга судраб кета бошлади. Уларнинг қўлларида мен ниҳоятда заиф, ҳақир эдим. Шу пайт йўлда ҳалиги етим рўпара келди ва: «Эй Роббимнинг фаришталари, уни қўйиб юборинглар. Мен Роббимдан унга шафоат тилайман. Зеро, у менга яхшилик қилди ва марҳамат кўрсатди», деди. Фаришталар: «Бизга бу буюрилмаган», дейишди. Шу пайт Аллоҳ таоло тарафидан «Уни қўйиб юборинглар. Етимга яхшилик қилгани ва етимнинг шафоати сабабли унга сўраган нарсаларини бердим», деган нидо келди. Кейин уйғониб кетдим-да, Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилдим ва бутун куч-ғайратимни етимларга марҳамат кўрсатишга сарфладим».

ҲАММОМГА ҚЎЙИШМАДИ
Иброҳим Адҳамдан зикр қилинади: у киши ҳаммомга кирмоқчи бўлди, аммо ҳаммомга қўйишмади. «Пулини тўласанг, кейин кирасан», дейишди. Иброҳим Адҳам йиғлаб юборди ва: «Аллоҳим, мени шайтонларнинг уйига пулсиз киргани қўйишмаяпти-ю, набийлар ва сиддиқларнинг уйига тўловсиз қандай қилиб кираман?» деди.

Саждадаги дуо
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
«Саждада дуоларни кўпайтиринглар», деб айтилган ҳадисни ўқиган эдим. Саволим шундан иборатки, фарз ва суннат намозлардаги саждаларда ҳам дуо қилса бўладими?
Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Намознинг ичидаги дуода одамлардан сўрайдиган нарсаларни тилаб дуо қилиш жоиз эмас.
عَنْ مُعَاوِيَةَ بْنِ الْحَكَمِ السُّلَمِيِّ قَالَ: ... قَالَ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّ هَذِهِ الصَّلَاةَ لَا يَصْلُحُ فِيهَا شَيْءٌ مِنْ كَلَامِ النَّاسِ، إِنَّمَا هُوَ التَّسْبِيحُ وَالتَّكْبِيرُ وَقِرَاءَةُ الْقُرْآنِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.
Муовия ибн Ҳакам Суламийдан ривоят қилинади:
«...У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбеҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.
«Аллоҳим! Менга фалон нарсани ризқ қилиб бергин! Фистончини хотин қилиб бергин» каби дуолар ҳаромдир.
Намознинг ичидаги дуо албатта араб тилида бўлиши шартлигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар.
Уламоларимиз: «Саждадаги дуолар нафл намозларида бўлгани яхши», деганлар.
Валлоҳу аълам.
«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан олинди

Зулҳижжа ойининг 20-куни,
муборак жума –
милодий 2021 йил 30 июль.
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ!АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
الحمد لله واحده والصلاة من لا
نبيي بعده وعلى اله و اصحابه
اجميعن.
.БУГУН:
Ҳижрий 1442 йил
Зулҳижжа ойининг 20-куни,
муборак жума –
милодий 2021 йил 30 июль.
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ!АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Ривоят
БАХТ МАНЗИЛИ
Оқшом чўка бошлади. Мусофир қишлоқдаги энг кўримсиз уйнинг эшигини қоқиб, бир кеча тунашга жой сўради.
Уй эгаси ҳижолат бўлиб, келинг меҳмон, хуш кўрдик. Сизни яхши меҳмон қила олмасак, хафа бўлмайсиз, боримизни баҳам кўрамиз дебди.У уйда деҳқон, хотини ва икки фарзанди яшарди.
Мусофир остона ҳатлаб кирди, уй бир хонадан иборат, кичкина дарчаси бор эди.
Хона четида эскигина сандиқ, унинг устида эски, аммо озода кўрпа-тўшак йиғилган, ўртада кичкина хонтахта бор, устида дастурхонда нон, чой, қанд ва ўрик бор эди. Ўша оқшом мезбонлар меҳмон билан уйидаги бор нарсаларини баҳам кўришиб, у билан ширин суҳбат қуришди.
Суҳбат давомида меҳмон уй эгаларидан, "Сиз бахтлимисиз? ", деб сўради. Уй эгалари:
— Бахтлимиз, - деб жавоб беришди.
Мусофир эса ҳайрон бўлиб, " "Кичкина бир кулбада яшасангиз, устингиз юпун, мол- давлатингиз ҳам йўқ, шу аҳволда ҳам бахтлимиз дейсиз", деса уй эгаси унга жавобан, "Меҳмон сиз бахтни чиройли қасрда ёки бойликда деб ўйлайсизми?
Менинг бахтим оилам, оқила рафиқам, фарзандларим, бахт мен учун соғлик, тинчлик, хотиржамлик, фарзандларимнинг кулиб турган кўзларидир.
Мен бахтни шунақа тушунаман", дебди.
~ Сизнинг бахт ҳақидаги фикрингиз менга ёқди, мен сиз билан қоламан, мен ўз манзилимни топдим, - дебди мусофир.
Унинг бу сўзидан уй эгалари ҳайрон бўлганини кўриб, мусофир ўзининг асл қиёфасини кўрсатибди.
У мусофир инсон қиёфасида кириб келган бахт экан.Айтингчи сиз ҳам баҳтлимисиз?

М У Н О Ф И Қ
Онасини беҳурмат қилган одам қўшни кампирни яхши кўраман деса, ишонмайман. Ўз халқининг тилини, маданиятини, тарихини ҳурмат қилмаган одам бошқа халқларнинг тилини, маданиятини, тарихини ҳурмат қиламан, деса ишонмайман.
Ў. Ҳошимов