"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.07K subscribers
1.51K photos
533 videos
33 files
1.69K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
77. Ҳаж ва жиҳод мусулмонлардан бўлган солиҳу фожир раҳбарлар бошчилигида то қиёматга қадар давом этади. Бу икки ибодатни ҳеч қандай сабаб бекор қилолмайди.

78. (Амалларимизни) ёзувчи фаришталарга иймон келтирамиз. Аллоҳ Таоло уларни бизга ҳимоячи қилиб қўйгандир.

79. Барча махлуқлар жонини олишга вакил қилинган Малакул-мавт (ўлим фариштаси)га иймон келтирамиз.

80. Қабр азобига лойиқ бандалар учун қабрда азоб борлигига ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлардан ривоят қилинганидек, ҳар бир киши қабрида Мункар ва Накир фаришталари тарафидан Роббиси, дини ва пайғамбари ҳақида сўроқ қилинишига иймон келтирамиз.

81. Қабр (солиҳ мўминлар учун) жаннат боғларидан бир гулшан ёки (кофирлар ва баъзи осий мусулмонлар учун) дўзах чуқурларидан бир чуқурчадир.

82. Қиёмат кунида қайта тирилиш, амаллар учун мукофот берилиши, (амалларнинг Аллоҳга) рўпара қилиб, ҳисоб-китоб қилиниши, номаи-аъмолларнинг ўқилиши, савоб ва жазо (белгиланиши), (жаҳаннам устидан тортилган кўприк бўлмиш) Сирот, (бандаларнинг яхши ва ёмон амаллари тортиладиган) тарозу – барчаси ҳақ эканлигига иймон келтирамиз.

83. Жаннат билан дўзах яратиб қўйилган ва асло йўқ бўлиб кетмайди. Аллоҳ Таоло жаннат билан дўзахни бошка махлуқотларидан олдин яратди ва ҳар иккиси учун (муносиб) бандаларни ҳам яратди. Бандаларидан кимни Аллоҳ жаннатий бўлишини ирода қилган бўлса, бу Унинг фазли-карами туфайлидир. Кимни дўзахий бўлишини истаган бўлса, бу Унинг адли тақозосидир. Ҳар бир инсон ўзи учун азалдан хал этиб қўйилган нарса (жаннат ёки дўзах) учун амал қилади ва нима учун яратилган бўлса, ўша сари ўзи боради.

84. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам бандаларга (азалдан) тақдир қилингандир.

85. Бирор ишнинг амалга оширилиши учун зарур бўлган (ҳақиқий) қодирлик – масалан, Аллоҳнинг бандани бир ишни амалга оширишга муваффақ қилиб қўйиши ўша иш амалга ошаётган пайтда вужудга келади (ва банда бундан масъул эмасдир). Аммо соғлик, тоқат-имконият, асбоб-ускуналар каби банда тарафидан бўладиган қодирлик эса ўша амалдан олдин мавжуд бўлади. Шариатнинг хитоблари ана шу иккинчи қудратга тааллуқли бўлади. "Аллоҳ Таоло бирон кимсага унинг тоқатидан ортиқ бўлган нарсани юкламайди.”

86. Бандаларнинг амалларини Аллоҳ яратади, бандалар эса (шу яратилган амалларни) ўзлаштирадилар.

87. Аллоҳ Таоло бандаларга тоқатлари етадиган нарсаларнигина буюргандир. Улар ҳам Аллоҳ буюрганидан ортиғига қодир бўлолмайдилар. "Лаа хавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" калимасининг маъноси шудир. Биз бу ҳақда шундай деймиз: Аллоҳга маъсият қилишдан ҳеч ким ўзича на ҳийла билан, на бирор ҳаракат билан қутула олади. Фақат Аллоҳ ёрдами билангина бунга эришиш мумкин. Шунингдек, Аллоҳга итоат этиш ва тоат-ибодатда бардавом бўлиш учун ҳам Аллоҳ Таоло тавфиқидан бошқа қувват йўқдир.

88. Ҳар бир нарса Аллоҳ Таолонинг хоҳиши, илми, қазо ва қадари билан амалга ошади. Аллоҳнинг хоҳиши барча хоҳишлардан устундир, Унинг қазо ва қадари эса ҳамма ҳийла-тадбирлар устидан ғолибдир. У (ҳеч кимга) зулм қилмаган ҳолида Ўзи хоҳлаган ишини қилади. У ҳар қандай ёмонлик ва ҳалокатдан олийдир, барча айбу нуқсонлардан покдир. "У қилаётган иши ҳақида сўралмайди, бандалар эса сўраладилар".

89. Тирикларнинг дуо ва садақаларида маййитлар учун фойда бордир.

90. Аллоҳ Таоло дуоларни ижобат қилади, ҳожатларни раво қилади.

91. У ҳамма нарсанинг эгасидир. Унга эса ҳеч ким эгалик қилолмайди. Ҳеч ким бирор лаҳза ҳам Аллоҳдан беҳожат бўлолмайди. Кимки бир лаҳзага бўлса ҳам Аллоҳдан беҳожат бўламан деса, кофир бўлади ва ҳалокат аҳлига айланади.

92. Аллоҳ Таоло ғазабланади ва рози бўлади, бироқ бу сифатлар бандаларники каби эмасдир.

93. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларини яхши кўрамиз. Аммо биронталарига бўлган муҳаббатимизда ҳаддан ошмаймиз ва ҳеч бирларидан воз кечмаймиз. Уларни ёмон кўрган ва номақбул сўзлар билан эслаганларни ёмон кўрамиз. Ўзимиз уларни фақат яхшилик билан ёдга оламиз. Уларни яхши кўриш дин, иймон ва эҳсондир, уларни ёмон кўриш эса куфр, нифоқ, ҳаддан ошишдир.
94. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг халифаликни умматнинг энг афзал ва муқаддам вакили Абу Бакр Сиддиққа, сўнгра Умар ибн Хаттобга, сўнгра Усмонга, сўнгра Али ибн Абу Толибга исбот киламиз (Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин). Шу зотлар рошид халифалар ва ҳидоятли раҳбарлардир.

95. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларини айтиб, жаннат башоратини берган ўн кишининг жаннатий эканларига биз ҳам гувоҳмиз. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлари айни ҳақиқатдир. Улар: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Талха, Зубайр, Саъд, Саъид, Абдурраҳмон ибн Авф ва умматнинг энг омонатдор кишиси Абу Убайда ибн Жарроҳдир. Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин.

96. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари, покиза аҳли-аёллари ва ҳар қандай ёмонликдан пок зурриётларини фақат одоб билан тилга олган киши ўзини нифоқдан сақлаган бўлади.

97. Саҳоба ва тобеинлардан ҳамда улардан кейин ўтган салаф уламолари - аҳли ҳадислар, фиқҳ ва назар олимлари - фақат яхши ном билан тилга олинишлари лозим. Уларни ёмон сўз билан тилга олган кимса ҳақ йўлда эмасдир.

98. Ҳеч бир авлиёни бирор пайғамбардан устун санамаймиз, балки биргина пайғамбар жамики авлиёлардан афзал деймиз.

99. Уларнинг (яъни авлиёларнинг) кароматлари тўғрисида бизга ишончли кишилар орқали етиб келган саҳиҳ ривоятларни тасдиқлаймиз.

100. Дажжолнинг чиқиши, Ийсо ибн Марям алайҳиссаломнинг осмондан тушишлари, қуёшнинг кунботар тарафдан чиқиши, Доббатул арз (ер ҳайвони)нинг ўз еридан чиқиши каби Қиёмат аломатларига иймон келтирамиз.

101. Коҳинларга, фолбинларга ҳамда Қуръон, Суннат ва мусулмонлар ижмосига зид нарсаларни даъво қилган бирон кимсага ишонмаймиз.

102. Жамоатни ҳак ва тўғрилик деб, ажралиш-тафриқани эса хато ва азоб деб биламиз!

103. Ерда ҳам, осмонда ҳам Аллоҳнинг дини ёлғиз Исломдир. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади: "Аллоҳ наздида (ягона мақбул) дин Исломдир". "Сизлар учун Исломни дин, деб рози бўлдим".

104. Ислом дини чуқур кетиш билан сусткашлик қилиш ўртасида, ташбех билан таътил ўртасида, жабрия билан қадария эътиқоди ўртасида ҳамда (Аллоҳнинг макридан) хотиржамлик билан (Аллоҳнинг раҳматидан) умидсизланиш ўртасидадир.

105. Ана шу нарсалар бизнинг динимиз ва ошкору махфий эътиқодимиздир. Ушбу эътиқодга мухолиф бўлган ҳар қандай кимсадан поклигимизни Аллоҳга эълон қиламиз.

Islom.uz
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله واحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1442 йил
Зулқаъда ойининг 5-куни,
сешанба –
милодий 2021 йил 15 июнь.

* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ!АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
2_5350453408752996569.mp4
2.4 MB
Майит чиққан ҳонадонга бориш ҳақида Домла Ҳиндистоний.
Сизчи қандай фикрдасиз шундай қила оласизми?
2_5197651524766927783.mp4
4.2 MB
Иброҳим сураси 48-50 оятлар Шериф Мустафо
ДУОДА НИМАЛАР СЎРАЛАДИ?

Банда қўлини дуога очиб, Аллоҳга илтижо қилар экан, қуйидагиларни сўраши тавсия этилади:
1. Ҳидоятда бардавомлик;
2. Динда собитқадамлик;
3. Аллоҳ дунёю охиратда авф қилиши, офият бериши;
4. Дин, дунё, охират салоҳияти;
5. Гуноҳлари мағфират этилиши;
6. Аллоҳ жаннатга киритиши, жаҳаннамдан узоқлаштириши;
7. Ҳар бир ишда чиройли оқибат;
8. Неъматлар бардавомлиги;
9. Бошига оғир мусибат тушиши, бахтсизлик, ёмон оқибат, душманлар ғаразидан Аллоҳ паноҳ бериши;
10. Эл-юртга тинчлик-хотиржамлик, фаровонлик, сиҳҳат-саломатлик сўралади.

Зиёвуддин Раҳим ва Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Нажот келтирувчи дуолар” китобидан
Фарзандни шайтон ёмонлигидан тўсадиган дуо.

Эр-хотинлик муомаласидан олдин, ота ҳадиси шарифда келган дуони ўқиши керак. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деганлар: “Агар сизлардан бирингиз ўз аёлига яқин келишни хоҳласа: “Бисмиллаҳи, Аллоҳумма жаннибнаш шайтона ва жаннибиш шайтона маа розақтанаа” десин. Шундай муомаладан кейин Аллоҳ уларга фарзанд тақдир қилган бўлса, ўша фарзандга шайтон ҳеч қачон зарар бера олмайди”
Имом Бухорий ривоятлари.

Уламоларимиз айтадиларки, “бисмиллоҳ” билан бўлган фарзандни, шайтон маълум миқдорда васваса қилиши мумкин, лекин ҳеч қачон уни буткул ўзига бўйсиндира олмайди.

Фарзандни шайтон васваса қилмаслиги учун, отанинг ҳиссаси жуда каттадир!
"Тўрахон ҳожи" масжиди
Муҳаммадрасул Жамолов
"Тўрахон Хожи" масжид Имом ҳатиби Муҳаммадросул Жамолов
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
Яширин дуо ошкора дуодан кўра улканроқдир.

«(Эй мўминлар), сизлар Парвардигорингизга тазарруʼ билан ичингизда (махфий) дуо-илтижо қилингиз. Зотан У ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас».

Аъроф сураси; 55-оят.

@ Қуръон ва Ҳадис
Уч амал борки, буюклиги сабабли Қиёмат куни мезон-тарозуга сиғмайди.

#ИНСОНЛАРНИ АФВ ЭТИШ.
Унинг ажри чегараланмаган.

Аллоҳ таоло айтади:

‎فَمَنۡ عَفَا وَأَصۡلَحَ فَأَجۡرُهُۥ عَلَى ٱللَّهِۚ

"Энди ким (интиқом олишга қодир бўлгани ҳолда) афв қилиб (ўртани) тузатса, бас, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир". (Шўро: 40)

#САБР.
Унинг ҳам ажри чегараланмаган.

Аллоҳ таоло айтади:

‎إِنَّمَا يُوَفَّى ٱلصَّٰبِرُونَ أَجۡرَهُم بِغَيۡرِ حِسَابٖ

"Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур". (Зумар: 10).

#РЎЗА.
Унинг ҳам ажри чегараланмаган.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Аллоҳ таоло: "Одам боласининг барча амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир. Бас, унинг мукофотини Ўзим бераман", дейди".

Қиёмат куни бир жарчи нидо қилиб: "Ажрлари Аллоҳнинг зиммасида бўлган зотлар қани?" - дейди. Шунда сабр қилган, рўза тутган ва инсонларни афв қилган зотлар келадилар.

Аллоҳ таоло сизу бизни ушбу НИДО билан чақириладиган зотлардан қилсин!

АМИЙН..
" САВОЛЛАР"

Ибратни афзали кабристонда дейдилар.
Туксондан утган бир аёл вафот этди
минга якин одамлар жанозага егилди
ибратли ва киска маъруза булди
келганларни бир кисми яна дунёлари томон кайтишди.
Колган одамлар тобутни кутаришиб кабристонга йул олишди .
Улим хар бир бошда бор хозир узимни тобут ичида тасаввур килиб курдим ва сесканиб кетдим , хакикатда улим катта ибрат экан.
Кабристонга кириб бордик кабр кавланган дафн учун хаммаси тайёр эди .
Кабр ёнига икки кадам етмай тобут тор йулакка куйилди , мана маййит билан кабр ораси хозир олиб кириб куйилади ва киёмат кадар алвидо......
Шу махал дафн тухтатилди хамма атрофдагилар нима гап тушунолмай туриб колишди ва шивр шиврлар бошланди.
Маълум булишича аёл киши куйилганда кабрга кириш ва тобут тепаси катта мато чойшаб билан тусилиши лозим экан , кимдир шошилиб мато учун кетди .
Шариат коидаси шу хамма кабул килди кутилди нихоят мато келтирилиб маййит усти тусилди кабрга куйилди .
Туксон ёшли кампирни мободо кафани сукилиб коган булса деб эхтиётан чойшаб билан тусилди субханаллох аёлни шанини химоя килиш бу.
Куръон тиловат килиниб дуолар килиниб хамма кайтди
Ана саволлар ёмгири бошланди миямда
Туксон ёшлик аёл маййити шундай эхтиёт килинса ёш аёллар кизларчи уларни кандай эхтиёт килиш керак?
Бунисини ким уйлайди деярли кийимсиз юрганларга ким чойшаб тутади?
маййитдан хам тирик юрган аёлларимиз уровга мухтож эмасми.?
буларни хам факат улганда ураймизми?
кафанланган аёлни мободо кафан сукилиб кетган булса номахрам кузи тушмасин деб эхтиё килинар экан.
Мободо эмас анник кийими сукилиб йиртилиб илма тешик булиб юрган аёл кизларимизни качон эхтиёт киламиз?
булар хамма учун эмаску ?
Аёллар амонат улардан сураламиз уларни эхтиёт килиш иймон такозо килган ислом жорий килган конундир.
Купрок сузим "эркак"лар учун чунки сиз талаб килсангиз зарра иймони бор аёл итоат этади .(итоат этмагани талок килинади)
Ахир биз отамиз , ахир биз акамиз , ахир биз эркакмиз муслмон эркакмиз
Аёлларимиз опа сингилларимиз кизларимиз бизнинг ор номусимиз
уларни эхтиёт килинг!
АБУ ЮСУФ
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله واحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1442 йил
Зулқаъда ойининг 6-куни,
чоршанба –
милодий 2021 йил 16 июнь.

* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ!АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
#ИБРАТ

КЎНГИЛ ОЛИШ

Бир киши уйланди. Бир неча йиллардан сўнг завжаси овқат қилаётган пайтда ошхонага кирди. Овқатнинг мазасини тотиб кўрди. Овқат шўр бўлган эди. У ғазабланмади, идишларни синдирмади, хотинини сўкмади, қайнонасини қизига овқат қилишни ўргатмаганликда айбламади.
Хотинининг елкасига қўлини қўйиб деди:
- Бугун менга янги келин бўлган вақтингни эслатдинг. Ўшанда овқат қилишни билмас эдинг. Овқатни тузини кўп солиб юборар эдинг.
Хотини сўради:
- Бугун ҳам овқат шўр бўлибдими?
Эр деди:
- Ҳа. Аммо бу менга энг саодатли кунларимни эслатди!
У завжасининг кўнглини олди. Шу билан бирга ўз истагига гўзал услуб билан эришди.

Инсонлар туйғуси ва қалбидан уларга азият берадиган нарсаларни олиб ташлашнинг савоби, кишилар ўтадиган йўлдан уларга азият берадиган нарсаларни олиб ташлашнинг савобидан кам эмас!
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله واحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1442 йил
Зулқаъда ойининг 7-куни,
пайшанба –
милодий 2021 йил 17 июнь.

* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ!АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Одил ҳукм

Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир саҳройи кишидан (аъробийдан) от сотиб олди, уни миниб, йўлга чиқди. Бироқ бир оз йўл юриб-юрмай, от оқсай бошлади. Изига қайтиб:

— Пулимни қайтариб бер, отингни ол, оқсоқ экан, - деди у аъробийга.
— Йўқ, эй мўминлар амири, мен уни сотганимда соппа-соғ эди, - деб рози бўлмади аъробий. Шунда Умар розияллоҳу анҳу масалани ажрим қилиб берадиган ҳакам излаб қолди.
Икковлон Шурайҳ ибн Ҳорис Киндийнинг ҳузурига бориб, арз қилишди. Аъробийнинг гапларини диққат билан эшитган Шурайҳ:
— Сотиб олган пайтингизда от соғлом эдими? - деб сўради ҳазрати Умардан.
— Ҳа, - деб жавоб берди халифа.
Ундай бўлса, сотиб олган молингиз сизникидир ёки қандай ҳолатда сотиб олган бўлсангиз, шу ҳолича қайтариб беринг, - деди қози Шурайҳ.

Шунда Умар розияллоҳу анҳу Шурайҳга тикилиб қаради ва:

— Бор гап шуми? Фикр нақадар қатъий, ҳукм нақадар одил. Куфага боргин, сени қозиларга бошлиқ этиб тайинлайман, - деди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله واحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1442 йил
Зулқаъда ойининг 8-куни,
муборак жума –
милодий 2021 йил 18 июнь.

* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ!АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
#қизиқарли.

Жониворлар ўртача қанча умр кўради?

Капалак - 1 кун
Чивин - 17 кун
Асалари - 4 ҳафта
Ётоқ канаси - 6 ой
Саккизоёқ - 3 йил
Қуён - 12 йил
Арслон - 20 йил
Каркидон - 40 йил
Фил - 80 йил
Япон ўргимчак-краби - 100 йил
Гренляндия кити - 200 йил
Уммон венуси - 400 йил
Turritopsis nutricula медузаси ягона абадий яшовчи жонивор экан.

Ummu Zaynab: Айтганча бу медузанинг бир грамм ҳам мияси йўқ. Мияси бўлмагандан кейин биламизки, албатта хотираси ҳам бўлмайди.

Узоқ яшаш учун ўзингизга азоб берадиган хотираларни унутинг, яхши кунлар шукуҳини эса бот-бот эслаб туринг!
Чунки сиз туғилган кунда бу ташвишлар йўқ эди агар сиз вафот этсангиз ҳам тугамайди.
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан.
Жума марузаси
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди. !!! !!!
"Тўрахон Хожи" масжид Имом ҳатиби Муҳаммадросул Жамолов
( Силаи раҳм )
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
Эркакни масъуллик чегараси

Савол:
Эркак хотинини ҳижобга ва
намозга кир деб уч маротаба айтса, шунда ҳам хотин унамаса, эркак бу масалада энди қиёматда сўралмайдими ёки хотинини мажбурлашга ҳаққи борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:


— Хотинига тушунтириш мажбурияти бор.