"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.13K subscribers
1.59K photos
665 videos
33 files
1.88K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа  ойининг 20-куни чоршанба
милодий 2024-йил  26-июнь
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
#Мақола
😎ЎЗИНГНИКИ БЎЛИШИГА НИМА ЕТСИН?!

Яманлик олим Ҳасан ал-Муқрий ёзади: «Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо 60 га яқин давлат, шу мамлакатларда яшаётган 2 млрд мусулмон ўзлари учун шу кунгача бирорта фазовий тармоқ яратмабди, дастурлар ишлаб чиқмабди. Бугун эса бошқаларга ялиниб, ўшаларнинг оғзига қараб ўтирибди. Бу ҳол Ислом таълимотига зид, сийратга хилоф, ҳаёт қонуниятларига терсдир.

Агар ихлосли мусулмонлар интернет тармоқларига ўзлари эга бўлганларида, бошқалар уларни дунёдан узиб қўя олмас, агар узса, бировларга ялинмас эди.

Қарийб ярим асрдан бери дунёнинг турли минтақаларида турли қуролли ҳаракатларга берилган диндор ёшлар илм-фан соҳасида жидду жаҳд қилганларида, ҳеч шубҳасиз, уммат учун кўпроқ фойда келтирган бўлишарди.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ушбу мақола барчани яна бир бор огоҳликка чақирди. Айниқса, "Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо 60 га яқин давлат... ўзлари учун шу кунгача бирорта фазовий тармоқ яратмабди..." жумласи ачинарли ҳақиқат.

"Ҳидоят", "Мўминалар" журналлари ҳамда "Ислом нури" газетасида Мунаввар Рустам қизи тайёрлаган "Ислом тамаддуни тарихидан" рукни остида: Фазл ибн Яҳё, Жобир ибн Ҳайён Аздий, Марям Устурлобия Ижлия, Бани Мусо, Аҳмад ибн Муҳаммад Фартоний, Ҳасан ибн Ҳайсам, Фотима Фиҳри, Ибн Аввом Ишбилий, Абдураҳмон Хозиний, Ибн Байтар, Муҳаммад Шариф Идрисий каби мусулмон олимларининг кашфиётлари мунтазам бериб борилмоқда.

Ушбу мақолаларда ёритилган ихтиролар бир тарафдан хурсанд қилса, бошқа тарафдан, уларнинг бирортаси лоақал ўтган асрга тегишли эмаслиги кишини ўйга толдиради. Барчаси VII-XIII асрларга тегишли. Фақат XV ва XVI асрлар, яъни усмонлилар даврида турли кашфиётларга уринишлар самара берган. Масалан, Туркиянинг Галатасаройидан инсон парвози амалга оширилди. XV асрда туркиялик олим Оқшамсиддин микробларни кашф этди.

Юқоридаги маълумотлардан Ислом дини мўминларни ҳар соҳада илгарилаш, замон билан ҳамнафас яшашга ундаши ойдинлашади. Бу фикримизга далил мусулмонлар қўлга киритган кашфиётлар ғарб оламини ҳам рақобатга чақира олгани ва ғаввослик ихтироси, тиббий кўзойнак, матбаа ускунаси, камера, автомат роботлар, компас, қон айланиш тизими каби яна бир нечта кашфиётлар ғарб олимларига нисбат берилса-да, аслида мусулмон алломаларнинг илмий ютуқларидир.

Кашфиётлар олдингига нисбатан кескин камайганига турли сабаблар бўлса-да, юртимизда бу борада кенг кўламли ислоҳотлар бошлаб юборилган. Демак, юртимиздан қайта-қайта ҳар соҳада олимлар етишиб чиқишидан умид қилсак бўлади.


БАТАФСИЛ

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа  ойининг 21-куни пайшанба
милодий 2024-йил  27-июнь
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Изн сўраш ҳақида

Аллоҳ таоло:

«Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки, эсласангиз.

Бас, агар у(уй)ларда бирортани топмасангиз, то сизга изн берилмагунча уларга кирманг. Агар сизга, қайтинг, дейилса, бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта билгувчидир», деган (Нур, 27 — 28).
https://telegra.ph/T%D0%8ERAHON-%D2%B2OZHI-zhome-maszhidi-06-27
ИЗН СЎРАШ НАЗАРНИ МАН ҚИЛИШ УЧУН

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшикларидаги тирқишдан қаради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларида соч тарайдиган мидро ила турган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Агар сени назар солиб турганингни билганимда буни икки кўзингга тиқиб олар эдим. Изн сўраш назар тушиши сабабидан жорий қилинган», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у томон мишқос ила турдилар ва сал бўлмаса уни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга тўсатдан санчиб олгудай бўлганларини кўрдим», дейилган.
https://telegra.ph/T%D0%8ERAHON-%D2%B2OZHI-zhome-maszhidi-06-27-2
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа  ойининг 22-куни муборак жума
милодий 2024-йил  28-июнь
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси:Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.
АХБОРОТ ТАРҚАТИШ ВА ЖУРНАЛИСТ ОДОБИ

Биринчидан, тарқатилаётган ҳар бир маълумот ва ахборот инсонлар манфаатига хизмат қиладиган яхши сўз бўлиши лозим.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса, осмонда. Робби изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир" (Иброҳим сураси, 24-25 – оятлар).

Иккинчидан, турли фаҳш ва беҳаё маълумотларни, бўхтон, ёлғон ҳамда миш-миш хабарларни тарқатишдан эҳтиёт бўлиш шарт.

Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: "...фаҳш ишлар тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир" (Нур сураси, 19-оят).

Учинчидан, тарқатилаётган ҳар қандай хабар ёки маълумот учун Қиёмат куни жавоб беришни ҳамда "Китобат ҳам хитобат кабидир (ёзиш – гапириш каби)", деган қоидани унутмаслик керак.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур" (Ёсин сураси, 65-оят).

Имом Шофиъий айтадилар: "Вафот этмайдиган ёзувчи йўқ. Аммо унинг қўллари ёзган нарсалар неча йиллар ўтсада сақланиб қолади. Шундай экан, Қиёматда кўрганингизда хурсанд бўладиган нарсадан бошқа ҳеч нарса ёзманг!”.

Тўртинчидан, ҳар бир ахборотнинг ишончли эканини текшириб, кейин тарқатиш.

Аллоҳ таоло шунга буюради: "Эй, иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусийбат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар” (Ҳужурот сураси, 6-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир кишининг ёлғончи бўлиши учун эшитган нарсасини гапиравериши кифоя қилади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Бешинчидан, муаллифлик ҳуқуқига амал қилиш. Ўзгаларнинг меҳнатини кўчириб, ўзлаштириб олмаслик.

Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ: "Менга бу сўзни фалончи айтган”, деб айтувчисини аниқ шаклда гапирган киши ҳақиқий марддир”, деганлар.

Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда айтадилар: "Жумла ёки сўзни нақл қилувчига нисбат бериш омонатдир”.

Олтинчидан, ҳар бир касб эгаси ўз мутахассислиги доирасида ахборот ёки маълумот тарқатиши лозим. Билими етмаган, мутахассислиги бўлмаган хабарни тарқатмаслик керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🕌@toraxonxoji

🌿Намоз вақтлари🌱
🔢🔢➡️🔢🔢🔢🔢
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 НЕГА ФАРЗАНДИНГИЗГА ИСЛОМНИ ЎРГАТМОҚЧИСИЗ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

OBUNA BO'LING
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
🌙 МЎМИН БУ ИШНИ ҚИЛМАЙДИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа  ойининг 23-куни  шанба
милодий 2024-йил  29-июнь
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
МУСУЛМОНЛАРНИНГ ҚАЙСИ БИРИ АФЗАЛ?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўрашди:
-Қайси мусулмон афзал?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Тилидан ва қўлидан мусулмонлар саломат бўладигани!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизга азият бермаслик ҳам ибодат эканлигини ўргатмоқдалар. Мусулмон киши бировга фойда бера олмаса энг камида зарар ҳам бермаслиги лозим.
Ҳақиқий дин сизнинг инсонлар билан бўладиган алоқаларингизда, сулукингизда акс этган диндир. Бу ҳақиқатни олдинги мусулмонлар яхши англаб етишган эди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳузурида ўтирганлардан бир киши ҳақида сўради:
-Фалончини ким танийди?
Ўтирганлардан бири жавоб берди:
-Мен танийман, эй мўъминлар амири!
-Сен унинг қўшниси бўлсанг керак?! Қўшнилар қўшнисининг ахлоқини бошқалардан кўра яхшироқ билишади!
-Йўқ, эй мўъминлар амири!
-Эҳтимол сен у билан сафарга чиққандирсан?! Сафар кишиларнинг хулқини фош қилади, уларнинг табиати устидаги пардани очади!
-Йўқ, эй мўъминлар амири!
-Эҳтимол сен у билан тижорат қилгандирсан?! Дирҳам ва динор одамларни фош қилади!
-Йўқ, эй мўъминлар амири!
-Эҳтимол сен уни масжидда ўтириб-туриб намоз ўқиётганини кўргандирсан?!
-Ҳа!
Шунда Умар розияллоҳу анҳу унга деди:
-Сен уни танимас экансан!

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ динга қисқа қилиб шундай таъриф берган:
“Диннинг бари хулқдир. Ким хулқда сендан ўзиб кетган бўлса динда ўзиб кетибди!”.

Кишиларнинг обрўсига тажовуз қилмасангиз ана шу диндир.
Кишиларни ғийбат қилиб гўштини емасангиз ана шу диндир.
Кишилар орасида чақимчилик қилиб, улар орасини бузиб Иблисга элчилик қилмасангиз ана шу диндир.

Дўконингизда харидорларга хиёнат қилмасангиз ана шу диндир. Молингизни сотиш учун ёлғондан қасам ичмасангиз ана шу диндир.
Қўшнингиз сизнинг азиятингиздан омон бўлса ана шу диндир.
Ҳамкасбларингиз сизнинг чақимчилигингиздан омон бўлишса ана шу диндир.
Ота-онангиз қариганида уларга хизматкор бўлсангиз ана шу диндир.
Ака-укаларингиз билан силаи-раҳм қилиб уларга яхшилик қилсангиз ана шу диндир.
Иблиснинг йўриғига юриб қариндошлардан юз ўгирмасангиз ана шу диндир.
Динингиз оддий инсонлар билан қиладиган муомалангизда акс этади. Уйдаги ходима билан, кўчада айланиб юриб сотувчилик қиладиганлар билан, кўча тозаловчилар билан, уй қоровуллари билан, Аллоҳдан ўзга ҳеч кими йўқ бўлганлар билан қиладиган муомалангизда акс этади динингиз!

Abdulqodir_Polvonov
ЯХШИЛИК ГЎЗАЛ ХУЛҚДИР...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

البِرُّ حُسنُ الخُلُقِ ، والإِثْمُ ما حاكَ في صدْرِكَ ، وكرِهْتَ أنْ يَطلِعَ عليه الناسُ

“Яхшилик гўзал хулқдир. Гуноҳ бу – қалбингни қийнаган ва сен бошқалар уни билиб қолишидан қўрқадиган амалдир” (Имом Муслим ривояти).
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 КАМБАҒАЛ БЎЛСАК ҚАНДАЙ ҚИЛИБ САДАҚА ҚИЛАМИЗ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси"
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ИСЛОМНИ ЎРГАНИБ ЧИҚҚАН РОҲИБ.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломни яхшилаб ўрганиб чиққан роҳиб Исломни қабул қилганидан кейин шундай дейди: «Таббат», яъни Масад сурасида жуда ғаройиб мўъжизага гувоҳ бўлдим.Аллоҳ таоло бу сурада Абу Лаҳабнинг иймон келтирмаслигини билдирган эди. Бу сура нозил бўлганидан кейин яна 8 йил яшади. Агар Абу Лаҳаб хоҳлаганида ёлғондан бўлса ҳам иймон келтириб, бу сурани ёлғонга чиқариши мумкин эди. Лекин шунда ҳам Абу Лаҳаб иймонсиз ўлиб кетди. Агар Қуръони Каримни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўйлаб топганида эди, бундай катта хавфга (Абу Лаҳабга туҳмат қилиш хавфига) яқинлашмаган бўларди.
Бу шуни англатадики, Аллоҳ таоло қадимни ҳам, келажакни ҳам камчиликсиз, мукаммал тарзда билади.Мана шунинг учун ҳам мен Исломни қабул қилдим».
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси.
islom.uz
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа  ойининг 24-куни  якшанба
милодий 2024-йил  30-июнь
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
​​ШУКР САЖДАСИДА ТАҲОРАТЛИ БЎЛИШ
#таҳорат

1305-CАВОЛ: Шукр саждасини қилишда ҳам таҳоратли бўлиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, чунки сажда Аллоҳ таолога қилинади ва Аллоҳ таоло учун қилинадиган саждада намоздаги каби таҳоратли бўлиш, бадани ва кийими пок бўлиши, қиблага юзланиши каби шартлар талаб этилади.
Мужтаҳид имомларимиздан имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар бандага бирор неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, бемори соғайиб, узоқдаги инсони бағрига қайтганда шукр саждаси қилиш суннатдир, деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳулар катта хушхабар эшитганларида шукр саждаси қилганлари ривоят қилинган.
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш бўлса ёки хушхабар келса, Аллоҳга шукр қилиб сажда қилар эдилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
“Мароқил фалоҳ” китобида бундай дейилган:
وهيئتها أن يكبر مستقبل القبلة ويسجد فيحمد الله ويشكر ويسبح ثم يرفع رأسه مكبرا مثل سجدة التلاوة بشرائطها
“Шукр саждасининг кўриниши қуйидагича: қиблага юзланиб такбир айтади ва сажда қилади. Саждада Аллоҳ таолога ҳамд, шукр ва тасбиҳ айтади. Кейин такбир айтиб бошини саждадан кўтаради. Бу сажда шартлар борасида тиловат саждаси билан бир хил”.
Уламолар тиловат саждасининг шартлари намознинг шартлари билан бир хил дейишган.
Шунга кўра шукр саждасида таҳоратли бўлиш шарт ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar