"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.16K subscribers
1.59K photos
682 videos
33 files
1.91K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
    НАМОЗДА ОЁҚЛАРНИ КЕРИБ ТУРИШ
    Бугунги кунда намозга оид ихтилофларнинг энг кўзга кўринган шаклларидан бири намозда турганда икки оёқни ҳаддан ташқари кериб туриш бўлиб қолган. Бу ҳол бемазҳаб ихтилофчиларга ҳузур бағишласа ҳам, мазҳабни тутганларга эриш туюлиши турган гап. Худди шу нарсанинг ортидан ихтилоф чиққани ҳам ҳақиқат. Бу масала бўйича доктор Ваҳба Зуҳайлийнинг «Ал Фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу» номли китобида қуйидагиларни ўқиймиз:
    Ҳанафийлар айтадилар: «Қиёмда икки оёқ орасини тўрт энлик миқдорича очиб туриш суннатдир. Чунки бу хушуъга яқинроқдир».
   «Шофеъийлар айтадилар: «Икки оёқ ораси бир қарич миқдорида очилади».
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил Зулқаъада  ойининг 19-куни душанба
милодий 2024-йил  27-май
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from 2024 SAYOXATLARIMIZ
Уста ишлатадиганларга маслаҳат:

1. Ишни бошлашдан олдин уста билан барча масалаларни икир-чикиригача келишиб олинг.
2. Келишувни сўзда эмас, қоғозда қилинг. Ҳозир лафз деган нарса фалаж ҳолга келиб қолган.
3. Кўп усталар ишни бошлашдан олдин байучи (“заклад”) сўрайди (кўпинча иш ҳақининг 10%-20% қисмини), катта пул берманг, иримига берсангиз бўлади.
4. Аксар усталар масаллиқ (қурилиш моллари) пулини олдиндан сўрайди, имкони бўлса берманг, агар усиз иш битмаса, қоғоз-қалам қилиб кейин беринг. Пулни олиб қорасини кўрсатмайдиган усталар ҳам йўқ эмас.
5. Ишни бошлашдан аввал муддатни аниқлаштиринг (муддат қўйинг), иш қанча чўзилса, шунча ёмон.
6. Агар қурилиш ишлари бўлса, имкони борича лойиҳа билан ишланг. Қўлингизда эскизлар ва дизайн бўлсин. Акс ҳолда иш битгандан кейин мунозарали вазиятлар пайдо бўлиши мумкин.
7. Уста сизни етаклаган дўкондан дарров мол сотиб олманг. Бозорни ўрганинг, айрим ноинсоф усталар дўконлардан фоиз олиши бор гап. Иложи борича ўзингиз таниган дўкондорлардан мол олаверинг.
8. Ўзингиз тўғри деб ҳисоблаган масалада ҳам устанинг маслаҳатини олинг. Ахир, уни уста бўлгани, ўзингиз шу ишни қила олмаганингиз учун ёллагансиз. Чинакам уста яхши маслаҳатлар беради.
9. Устага ақл ўргатаверманг. Сабаби: 8-бандни ўқинг.
10. Уста билан хушмуомала бўлинг. Бу дунё ўткинчи, инсонийликни йўқотиш – энг ёмони.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#интернет

🎙Интернетдан фойдаланиш

Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил Зулқаъада  ойининг 20-куни сешанба
милодий 2024-йил  28-май
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Мунчоқнинг ҳикояси

Ассалому алайкум. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мўъжизалари ҳақида ҳикоя қилиш фурсати менга ҳам етиб келганидан жуда хурсандман. Ҳа, бундан бошим осмонга етди. Мени танимайроқ турибсиз-а?! Мен оддийгина мунчоқман. Мени баъзан марварид, мунчоқ, зебигардон ҳам дейишади. Ҳа, ҳамма халқ ўзича номлайди. Араблар бўлса «қилода» дейишади. Мени ҳамма оналар, опалар, ҳатто жажжи қизалоқлар ҳам яхши кўришади. Мен уларнинг кўнгилларини хуш қиламан, бунинг устига ҳуснларига ҳусн қўшиб, кўркам қилиб юбораман. Лекин бу ҳаммаси эмас...

Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсинки, Ислом оламидаги бир муборак амал мен туфайли нозил бўлган ва биз мунчоқлар ҳам Ислом тарихига кириб қолганимиздан ғурурланамиз. Мунчоқ ҳақида гап кетса, барча мўмин ва мусулмонлар ўша қутлуғ ҳодисани эслашади. Ўшанда нима бўлган эди дейсизми? Унда яхшилаб қулоқ солинг!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Мусталиқ жангида ғолиб бўлиб, шод-хуррам Мадинага қайтар эдилар. У кишининг аёллари – Оиша онамиз ҳам сафарга бирга чиққан эди. Мен бошқа инсонга тегишли бўлсамда, ҳозирча Оиша онамизнинг бўйнини безаб турар эдим. Яқин бир дугонасидан сўраб олган, сафардан қайтгач, қайтармоқчи эди. Ўзимни Оиша онамизнинг бўйнида кўриб, шунақанги хурсанд бўлдимки, асти қўяверасиз. Чунки унга жудаям ярашиб тушган эдим. Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг суюкли, ўқимишли, доно аёллари эди. Яна мен Пайғамбаримизнинг муборак овозларини ҳар дақиқада эшитиб турардим. Нур ёғилиб турган юзларидан маржонларим ажиб тусда товланиб кетардилар. Шундоқ буюк киши билан ёнма-ён бўлиш камдан кам мавжудотларга насиб бўлган. Мен эса ана шунақа бахтиёрларнинг бахтиёри эдим.

Сафардан қайтаётганимизда нима бўлдию, бир ерда андак тўхташга тўғри келди. Ўшанда кеч кирганмиди, одамлар йўл юриб чарчашганмиди, ишқилиб юришдан тўхташдида. Оиша онамиз туяга ўрнатилган маҳобада эдилар. Ерга тушай деб туяни чўктирдилар. Шу пайт жуда ғалати иш бўлди. Қандайдир майин ва сирли қўл менинг ипларимни бўшатгандек бўлди. Ҳа, ўз-ўзимдан ечилдим. Буни Оиша онамиз сезмай ҳам қолдилар. Кейин нима бўлди дейсизми? Ёмон бўлди. Аста сирғалиб қум устига тушдим. Ҳеч ким кўрмай ҳам қолди. Бўлмаса туя етакловчи шундоққина тепамда турарди. Қумга тушганим ҳамоноқ туя ўзининг бесўнақай гавдаси билан устимдан босиб олди. Вой, во-ей...

Туядан тушган Оиша онамиз уст-бошларини тузатиш асносида бирдан мунчоқлари йўқлигини сезиб қолдилар. Ва кўп қайғурдилар. Балки ўзлариники бўлганимда бунчалик қайғурмасмидилар. Ҳар қалай, бировнинг омонати эдимда. Омонатга хиёнат қилиш, эҳтиёт қилмаслик яхши эмас. Ўзиям Мадинадаги мунчоқлар, зебигардонлар орасида манаман дегани эдимда. Ҳатто Пайғамбаримизнинг жуфтларида ҳам бунақаси йўқ эди. Шундан Оиша онамиз хафа бўлиб кетдилар.

Бу воқеадан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам хабардор бўлдилар. Мени шу яқин орадан топиша олмагач, икки кишини топиб келиш учун келган изларига жўнатдилар. Барини билиб, сезиб ётардим. Қани энди менга Аллоҳ тил берсаю «Мен бу ердаман, узоққа кетманглар», деб дарак берсам. Минг афсуски, бундай бўлмади.

Устига устак кун ҳам қиздиргандан қиздирарди. Ҳаммани ташналик қийнарди. Тўхтаган еримизда на бир соя-салқин дарахт ва на бир қудуқ бор эди. Одамлар бетоқат бўлишарди. Йўлга тушиб сувга яқинроқ бирон бир манзилга етиб олишни ўйлашарди. Бироқ ҳамма мунчоқ излаб кетган анови икки кишини кутишга мажбур эдилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам чарчаган эканларми, Оиша онамизнинг тиззаларига бошларини қўйиб ухлаб қолдилар. Қандайдир битта мунчоқни деб мингдан зиёд кишининг тўхтаб туриши ҳеч кимга ёқмаётган эди. Бу ишга Оиша онамиз сабаб бўлганлари учун саҳобалар Абу Бакр Сиддиққа шикоят қилдилар. Чунки Оиша онамиз у кишининг қизлари эдиларда. У киши қизларининг ёнига бориб «Мунчоқдан умидингни уз, шунча одам бетоқат бўлиб кутиб қолди», деб уришмоқчи бўлдилар. Қарасалар бунинг сираям иложи йўқ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқуга кетибдилар. У киши ухласалар сергак ухлайдилар.

Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ барибир ўзларини тутиб туролмадилар. Оиша онамиздан гина қилдилар:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил Зулқаъада  ойининг 21-куни чоршанба
милодий 2024-йил  29-май
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
​​НАЗР ҚИЛИНГАН ИШНИ БАЖАРИШГА ИМКОНИЯТ БЎЛМАЙ ҚОЛСА
#назр

1274-CАВОЛ: Мен фарзандим соғ-саломат туғилса, битта қўй сўяман деб назр қилгандим. Баъзи бир сабаблар билан қарздор бўлиб қолдим. Ҳозирда қарзларимни узяпман. Табиийки, фарзанд туғилганда қўлимда назр қилгудек пулим бўлмайди. Бу ҳолатда нима қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Назр масаласида инсон нимани назр қилса, адо қилгунича унинг зиммасида тураверади. Унинг ўрнини қасамнинг каффоратига ўхшаш тўловлар тўлдира олмайди.
Сиз ҳам ҳолатингизга қаранг. Ҳақдорингиз рози бўлса, назрни адо қилинг. Агар ҳақдорлар талаб қилиб турган бўлса, уларнинг ҳаққини адо қилиб, қарзларингиз тугагандан кейин зиммангиздаги назрингизни адо қиласиз. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда иборалар келган.
وقد روي عن محمد قال: إن علق النذر بشرط یرید کونه کقوله: إن شفی اﷲ مریضي أو رد غائبي لایخرج عنه بالکفارة، کذا في المبسوط. ویلزمه عین ما سمی، کذا في فتاویٰ قاضي خان.
“Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг шундай дегани ривоят қилинган: “Агар инсон назрни амалга ошишини истаган шартга боғлаган бўлса, масалан: “Агар беморим тузалса ёки йўқолиб қолган нарсам қайтиб келса (шундай иш қиламан)”, деб назр қилган бўлса, каффорат тўлаш билан назр қилган нарсасини бажарган бўлмайди. “Мабсут”да шундай келган. Нарзда нимани назр қилган бўлса, шу айтгани зиммасига лозим бўлади”. “Қозихон”да шундай келган”. (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди.
Бир куни унга хотини:
— "Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман” — деди.
У:
— Нима учун бундай деяпсан?” — деди.
Хотини:
— Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди” — деди.
Толҳа хотинига қараб:
— Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди” — деб жавоб берди.
Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди:
— Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу — соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир!!!

Уламолар айтадилар: “Аллоҳга қасамки, бандага ўзининг амалидаги ниятини билиши қийинку, қандай қилиб у халойиқнинг ниятини билишга имкон топа олади?”.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар:
“Биродаринг оғзидан чиққан сўздан бирорта яхшиликни гумон қилишга имконинг бўлса, у сўздан ёмонликни гумон қилмагин!”.
Ибн Сийрин роҳматуллоҳи алайҳи айтганлар:
“Биродаринг ҳақида бирон нарса эшитсанг, унинг узрини қидир. Агар унга узр топа олмасанг, “Балки мен билмайдиган узри бордир” — дегин”.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
🌙 Фарғоналик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 
🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил Зулқаъада  ойининг 22-куни пайшанба
милодий 2024-йил  30-май
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...