"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.16K subscribers
1.59K photos
682 videos
33 files
1.91K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔠🔠🔠🔠🔠🔡🔠🔠
26-март Рамазоннинг 16-куни
Оғиз очиш вақти 🌇🔢🔢🌙
🗝@toraxonxoji
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Таровеҳ намозининг ҳукми нима?

Таровеҳ намозини Рамазон ойида Хуфтон намозидан сўнг Бомдод намозигача ўқиш баъзилар мустаҳаб деган бўлса-да, аслида, суннати муаккададир. Уни эркаклар ҳам, аёллар ҳам ўқишларига бутун аҳли суннат вал-жамоатнинг уламолари иттифоқдирлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари таровеҳни ўқиганлар. Бу умрларининг охирги йилидаги Рамазон ойи эди. Кейин ўқимай қўйганликларига узр ҳам айтганлар:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом масжидда одамлар билан қўшилиб, намоз (таровеҳ) ўқидилар. Сўнг эртаси куни яна ўқидилар. Одамлар кўпайиб кетди. Кейин учинчи кеча одамлар жам бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқмадилар. Эрталаб бўлганда, ул зот: «Мени сиз билан чиқиб намоз ўқишдан фақат сизларга бу фарз бўлиб қолишдан қўрқув манъ қилди», дедилар.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган.

Асҳоби сунан (Термизий, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можжа) Абу Зар ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларига қараганда, ўша вақтда таровеҳ намози қироат чўзилганлиги ҳисобига одамлар саҳарлик қилолмай қолишдан қўрқиб ҳам қолишган эканлар.

Ана шундай сабабларга кўра, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намозини ўқимай қўйдилар.

Лекин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доим уни ўқишга одамларни тарғиб қилар эдилар. Ул зоти шариф бундай деганлар:

من قام رمضان ايمانا واحتسابا غفر له ما تقدم من ذنبه

«Кимки Рамазон кечаларида иймон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади». (Асҳоби сунан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривояти).

Имом Термизий Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бундай деганлар:

«Ўзингизга кечалари қойим бўлишни лозим тутинг. Зеро, у сиздан олдинги солиҳ зотларнинг одатидир. У Парвардигорингизга сизни яқинлаштирадиган, ёмонликлар учун каффорат бўладиган, гуноҳлардан қайтарадиган амалдир».

Имом Аҳмад Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда эса:

«Фарзлардан кейинги энг афзал намоз кеча ичидаги намоздир», дейилади.

Имом Байҳақий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қори Қуръонларни ва кечалари қоим бўладиганларни умматнинг энг шариф зотлари деб мадҳ қиладилар:

«Умматимнинг энг шарофатлилари Қуръонни кўтарганлар ва кечаларнинг соҳибларидирлар».

Имом Термизий ҳасани саҳиҳ деб, Имом Ҳоким саҳиҳ деб ривоят қилган ҳадиси шарифда Жаноби Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

«Эй одамлар! Саломни ошкора қилинглар, (бир-бирларингизга, очларга) таом беринглар, қариндошларга силаи раҳим қилинглар ва одамлар ухлаётганда кечаси намоз ўқинглар. Шунда жаннатга саломат кирасизлар!».

Фақатгина Пайғамбаримиз кечки намозларни мадҳ қилган эмас, кечки намозларга тарғиб қилган эмас, балки Аллоҳ таолонинг ўзи Раҳмоннинг суюкли бандаларини бундай тавсиф қилган:

«Улар яна тунларни Парвардигорга сажда қилган ва тик турган (бедор) ҳолда ўтказадиган кишилардир». (Фурқон сураси, 64-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврида жамоат бўлиб ўқилмай қолган таровеҳ намози Абу Бакр Сиддиқ разийаллоҳу анҳу халифалик даврида ҳам жамоат бўлиб ўқилмади. Ҳазрати Умар разийаллоҳу анҳу халифалигининг аввалги йилларида ҳам ҳеч ким буни ўзгартиришга журъат қилолмади. Кейинги воқеалар Имом Бухорий ҳамда Ибн Ҳиббон ва Байҳақийлар саҳиҳ иснод билан ривоят қилганларидек бўлди:

Бир куни буюк саҳобий, Пайғамбар алайҳиссалом халифаси Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифаликларининг иккинчи йилида масжидга чиқсалар, одамлар ҳар ер, ҳар жойда алоҳида-алоҳида намоз ўқияпти экан. Ҳазрати Умар: «Буларни бир қорининг орқасига жамласам, яхши бўлар экан», деб, машҳур қорилардан Убай ибн Каъбнинг орқасида ҳамма жамоат бўлиб ўқишни буюрдилар. Кейинги куни чиқиб, одамлар жамоат бўлиб намоз ўқиганларини кўриб: «Бу қандай ҳам ажойиб бидъат бўлди! Ҳар ким ўзи уйида кечанинг охирида ёлғиз ўқиганидан кўра, масжидда жамоат билан кечанинг аввалида ўқиб олгани яхшироқдир!», дедилар.
Шундай қилиб, Ҳазрати Умарнинг тадбирлари билан одамлар Убай ибн Каъб ва Тамим ад-Дорий каби улуғ қорилар орқасида таровеҳни яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ички орзулари натижаси ўлароқ жамоат бўлиб ўқий бошладилар. Шундан бери ҳозиргача одамлар жамоат бўлиб таровеҳни қолдирмасдан ўқиб келмоқдалар.

Имом Абу Довуд Ибн Умар розиялллоҳу анҳудан қилган ривоятида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аёлларнинг уйлари улар учун яхшироқдир», дедилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аёллари, хусусан, Ойша ва Умму Салама оналаримиз розияллоҳу анҳумолар таровеҳни қолдирмай ўқишар эдилар. Ойша онамиз Заквон розияллоҳу анҳунинг орқасида намоз ўқисалар, Умму Салама онамиз ўзи аёллар билан жамоат бўлиб ўқиб берар эдилар .

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу таровеҳни жамоат бўлиб ўқишни ташкил қилганларида Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу йўқ эканлар. Бир куни масжидга келсалар, масжидда қандиллар осилган, ҳаммаёқ чароғон, одамлар жамоат бўлиб таровеҳ ўқишмоқда. Буни кўриб Ҳазрати Али: «Масжидларимизни нурга тўлдирганидек, Аллоҳ Умарнинг жойини нурга тўлдирсин!» дея мадҳ қилган эканлар.
🔠🔠🔠🔠🔠🔡🔠🔠
27-март Рамазоннинг 17-куни
Оғиз ёпиш вақти ☀️🔢🔢🌙
🗝@toraxonxoji
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Рамазон  ойининг 17-куни чоршанба
милодий 2024-йил  27-март
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлантириш
#тўқима_ҳадис

Муҳтарам азизлар! Ижтимоий тармоқларда "Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган махсус намоз" ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Аслида, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилиб келтирилган ривоят тўқима бўлиб, уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо жоиз эмас. Фақатгина уни тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида нақл қилиш мумкин.

Ушбу асоссиз ривоят ҳақида келиб тушган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан ўтган йилги Рамазон ойида батафсил жавоб берилган эди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳадис тўқиш ёки ёлғон ривоятлигини билиб туриб, уни тарқатиш гуноҳи кабира саналади. Турли асоссиз маълумотларни тарқатишдан сақланайлик!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@diniysavollar
🔠🔠🔠🔠🔠🔡🔠🔠
27-март Рамазоннинг 17-куни
Оғиз очиш вақти 🌇🔢🔢🌙
🗝@toraxonxoji
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
🌙ТИНЧЛИКНИ САҚЛАШ БАРЧАНИНГ БУРЧИДИР
🎙️Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!  
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
#Рамазон_оид_ҳадислар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🔠🔠🔠🔠🔠🔡🔠🔠
28-март Рамазоннинг 18-куни
Оғиз ёпиш вақти ☀️🔢🔢🌙
🗝@toraxonxoji
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Рамазон  ойининг 18-куни пайшанба
милодий 2024-йил  28-март
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Фарзанд кўришни хоҳласангиз...

Аллоҳ азза ва жалла Қуръони каримда "Нуҳ" сурасининг 10-12 оятларида Нуҳ алайҳис саломнмнг тилидан: "Бас, дедимки: «Раббингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта кечиримли зотдир.(Шунда, яъни истиғфор айтсангиз) устингизга осмондан (баракали) ёмғир ёғдирур,сизларга мол-дунё, фарзандлар билан мадад берур ҳамда сизларга боғлар (барпо) қилур ва сизларга анҳорларни (ато) қилур", дея, истиғфор айтганларга мазкур буюк неъматларни беришини айтган. Ривоят қилинишича, Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмини узоқ муддат Аллоҳ таолонинг ҳидояти сари чорлаб, турлича, махфий ва ошкора даъватлар қилганлар. Қавми у кишини ҳадеб (сен ёлғончисан, пайғамбар эмассан деб) ёлғончига чиқаравергач, Аллоҳ таоло қирқ ёки етмиш йил уларга ёмғир ёғдирмади ва аёлларини бепушт қилиб қўйди. Сўнг мазкур оятларни нозил қилиб, улар агар истиғфор айтсалар, улардан бу балоларни кўтаришини ваъда қилган.

Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳуга бир киши осмондан ёмғир ёғмаётгани сабаб қурғоқ чилик бўлаётганидан шикоят қилиб, ундан қутилиш йўлини сўради. Шайх унга: "Истиғфор айтинг", дедилар. Иккинч киши келиб, камбағаллигидан нолиди. Шайх унга ҳам: "Истиғфор айтинг", дедилар. Яна бир киши бефарзандлик туфайли насли камайиб кетаётганидан шикоят қилди. Шайхдан эса янги жавоб чиқмади. Яна: "Истиғфор айтинг", дедилар. Тўртинчи киши эса ери яхши ҳосил бермаётганидан нолиган эди, Шайх унга ҳам: "Истиғфор айтинг" дедилар. Шунда Рабиъ ибн Сабиҳ: "Ҳазрат, сизга бир нечта одам турлича шикоятлар билан келди. Сиз эса ҳаммасига бирдай,"Истиғфор айтинг" демоқдасиз. Буни сабаби нима?", деб сўради. Унга жавобан Ҳасан Басрий мазкур: "Бас, дедимки: «Раббингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта кечиримли зотдир.(Шунда, яъни истиғфор айтсангиз) устингизга осмондан (баракали) ёмғир ёғдирур,сизларга мол-дунё, фарзандлар билан мадад берур ҳамда сизларга боғлар (барпо) қилур ва сизларга анҳорларни (ато) қилур", ояти карималарни тиловат қилиб берган эканлар.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом тиллари ила бутун инсониятга, Ўзининг барча бандаларига хитоб қилмоқда. Яъни, "Истиғфор айтсангиз, аввало гуноҳингиз ни кечираман. Ўғил-қиз фарзандлар бераман, устингиздан баркали ёмғир ёғдириб, сизга боғлар ва анҳорларни барпо қилиб бераман. Буларнинг ҳаммаси мени қўлимда. Буларни беришга фақат мен қодирман", демоқда. Аллоҳ таолонинг гапи энг тўғри гап. Ваъдаси эса юз фоиз кафолатли ваъдадир. Бир киши ҳар қанча тўғрисўз, ваҳдасини уддасидан чиқадиган бўлмасин, бирор ишга ваъда берса, узри чиқиб қолиши, автоҳалокатми, ёки ажали етиб ўлиб қолиши сабабми, ваъдасини бажара олмай қолиши мумкин. Аллоҳ таоло эса ҳеч бир узри чиқмайдиган Ҳайй ва Қойюм зотдир. Унга ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди. Ҳар қандай докторнинг муолажаси бундай кафолатга эга эмас. Шунинг учун, доимий истиғфор билан табиб муолажаси бирга олиб борилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Китобларда фарзанд кўрмаётганларнинг кўп истиғфор айтиш натижасида фарзанд кўрганлари айтиб ўтилган.

Хулоса

Гуноҳларим кечирилсин десангиз, истиғфор айтинг.

Серфарзанд бўлай десангиз, истиғфор айтинг.

Сердавлат бўлай десангиз, истиғфор айтинг.

Аллоҳ таоло бизга боғу анҳорлар ато айласин десангиз, истиғфор айтинг.

Соғ-омон бўлай десангиз, истиғфор айтинг.

Ҳосилим мўл-кўл бўлсин десангиз, истиғфор айтинг.

Фойдали ёмғирлар сероб бўлсин десангиз, истиғфор айтинг!!!



Баҳодир Бахромжон ўғли

Тошкент Ислом институти талабаси

"Тафсирун насафий" китоби асосида тайёрлади
Ифторлик пайтидаги дуонинг қабул бўлиши ҳам Рамазоннинг фазилатидандир.

Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч киши бор, уларнинг дуолари қайтарилмайди: одил раҳбар, рўзадор ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси», деганлар.
🔠🔠🔠🔠🔠🔡🔠🔠
28-март Рамазоннинг 18-куни
Оғиз очиш вақти 🌇🔢🔢🌙
🗝@toraxonxoji
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қандай амаллар рўзани бузади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг оғзига ёмғир ёки қор парчаси кирса, рўза бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

🗣 Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING

YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife
🔠🔠🔠🔠🔠🔡🔠🔠
29-март Рамазоннинг 19-куни
Оғиз ёпиш вақти ☀️🔢🔢🌙
🗝@toraxonxoji
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Рамазон  ойининг 19-куни муборак жума
милодий 2024-йил  29-март
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси:Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.