"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.16K subscribers
1.59K photos
682 videos
33 files
1.91K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон ойи (кечасидаги таровеҳ намозини адо этиш) фазилатига ишониб, савобини умид қилган ҳолда қоим қилса, олдинги гуноҳлари мағфират қилинади, дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
​​​​"Қуёшдек аниқ билсанг, гувоҳлик бер! Бўлмаса, қўй!".
(Ҳоким ва Байҳақий ривоятлари).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам миш-мишлар, ноаниқ хабарлар ва турли тушунмовчиликлар юзага келганда, хабарнинг аниқлигини қуёшни билгандек билсанг, гапир ва гувоҳлик бер, бўлмаса, йўлингдан қолма, у ҳақда гапирма, демоқдалар.

Гўзал намунамиз - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу таълимотлари бизга қанчалар зарурлигини ўйлаб кўринг, эй дўстларим.

Ҳадиси шарифни уч-тўрт бора ўқиб, ёдлаб олсак, бошқалар у ёқда турсин, шахсан ўзимиз учун ҳам жуда кўп фойда оламиз.
​​ РАМАЗОН ОЙИ УЧУН БЕШ МАСЛАҲАТ

Рамазон – мусулмонлар учун чинакам шодиёна. Бу ойда савоб амалларни кўпайтириб улуғ ажрларга эга бўлайлик. Сиз азизларга рамазон ойи учун бешта маслаҳатни тавсия қиламиз.

Биринчи
Жуда кўп таом еманг, сувни ҳам камроқ ичинг. Саҳарлик қилаётганда киши кун бўйи оч юришини ўйлаб кўп еб қўяди. Натижада ошқозон фаолияти қийинлашиб, киши дангаса ва беҳафсала бўлиб қолади. Ёдда тутинг, рамазон очлик ойи эмас, балки иймон-эътиқод синаладиган ойдир. Келинг, рамазон ойини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилганларидек нафсимизни жиловлаб, ошқозонимизнинг учдан бирини овқатга, учдан бирини сувга қолган учдан бирини ҳавога тўлдирайлик.

Иккинчи
Сахийликни кўпайтиринг. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо сахий бўлганлар. Айниқса, рамазон ойида саховатлари янада ошиб кетган. Бу муқаддас ойда ким саховатпешалик қилса унга улуғ савоблар ёзилади. Иложи борича рамазоннинг ҳар кунида сахийлик қилинг. Биргина Қадр кечасида қилинган хайр-саховатга Аллох жуда кўп савобларни ваъда қилган. Саховатли бўлайлик, иншоаллоҳ улуғ ажрлар эгасига айланайлик.

Учинчи
Беш маҳал намозга қоим бўлинг. Рамазон ойида кечалари таровеҳ намозига одамлар ёғилиб келади. Аммо кундузлари намоз ўқувчилар бир оз сийраклашгандек бўлиб қолади. Албатта таровеҳ намозининг ажри улуғ, Бироқ ёдда тутинг, Аллоҳ таоло бизга кунда беш маҳал намоз ўқишни фарз қилган. Фарз амални мукаммал адо этишда сусткашлик қилманг.

Тўртинчи
Рамазон – Қуръон ойи! Бу муқаддас ойда кўпчилик Қуръонни бир неча бор хатм қилиш пайида бўлади. Баъзиларимиз Қуръонни уч маротаба, баъзиларимиз беш маротаба хатм қиламиз. Бу ажойиб мусобақага ўхшайди. Айниқса, оятлар маъноси тушуниб ўқилганда савоби янада улуғ бўлади. Шу муқаддас ойда Қуръон ўқиб қалбимизни нурга тўлдирайлик.

Бешинчи
Тақводор бўлайлик. Аллоҳ таоло бандаларига тақво қилишни буюриб, Бақара сурасининг 183-оятида қуйидагича марҳамат қилади: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”.

Оятда айтилганидек рўзадорлик ортидан тақводор бўлишга чақирилмоқда. Тақводор одам ўз нафсини жиловлайди. Шубҳали нарсалардан узоқ бўлади. Тақво сўзи кўп тилларда мавжуд эмас. Унинг асл маъноси “Аллохдан қўрқиш, У белгилаган ҳадлардан ошмаслик ва охиратни ўйлаб яшашдир”. Тақво фақат Аллоҳдан қўрққанимиз баробарида унга бўлган чексиз муҳаббатимиз сабаб бўлса янада яхши.
БАЛО ТУРЛАРИ.

Яхшилик билан синаш, ёмонлик билан синаш. Аллох таоло деди:

كل نفس ذائقة الموت ونبلوكم بالشر والخير فتنة وإلينا ترجعون

[ Анбиё - 35 ]
"Ҳар бир жон ўлимни татиб кўргувчидир. Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда бизгагина қайтарилурсиз"
.

Синовнинг касаллик билан ва ӯлим билан келадиган турлари хам бор. Бу икки мусибатнинг энг асосий сабабларидан бири кӯз тегиши ва сехрдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайхи ва саллам дедилар: "Аллохнинг қазою-кадаридан кейин умматимнинг ӯлимига энг кӯп сабаб бӯлган нарса бу кӯз тегиши сабаблидир
(яъни кӯз, назар тегиши)"
(Таёлисий ривояти).

Назарни жалб қиладигон нарсаларни олиб киямиз, минамиз, чиройли уйлар қурамиз, салонларга бориб ӯзимизга оро берамиз ва ҳоказо ишларни бировларни назари олдида қиламиз, кейин иймони суст инсонлар дарров амал қилиб қӯйиши мумкин ёки назари ӯткир одамни назари тегиб қолиши ҳам мумкин. Шунданг сӯнг бизда тушунарсиз дардлар, оғриқлар пайдо бӯлади, шифокорга мурожаат қилганимизда улар бизни текшурувлардан ӯтказиб соғлигимизни айтишлари мумкин ё узоқ йиллар давомида назар, сеҳр зиёни бизга таъсир қилган бӯлса, бирор касалликни келтириб чиқарган бӯлиши мумкин. Бу мавзу бӯйича маълумотлар кӯп, ҳаммасин ёзсак мақола чӯзилиб кетади шунинг учун ӯзингизни муҳофаза оятлар билан этиёт қилинг.
الآيات السبع المنجيات‌‌

НАЖОТ БЕРУВЧИ ЕТТИ ОЯТИ КАРИМА. (Сеҳр қилинганлиги, кӯз, жин текканлиги сабабли касалларга нажот ояти карималар)
بسم الله الرحمن الرحیم

اذا قرئت هذه الآيات السبع لا أبالي في هذه اليوم لو نزل السماء الي الأرض لأكون ناجيا ببركة قرئتها
Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳим

«Бу етти оят ўқилганида ўша куни (бўладиган бало, мусибат ва қийинчилик каби) нарсага асло парво килмайман. Зеро, кӯк ерга тушса, ёпишса ҳам мен бу оятларни ўқиш барокотидан, албатта, нажот топаман».


Сура: Тавба оят: 51

قُل لَّن يُصِيبَنَآ إِلَّا مَا كَتَبَ ٱللَّهُ لَنَا هُوَ مَوۡلَىٰنَاۚ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ

Қул ла-й юсибана илла ма катабаллоҳу лана Ҳува мавлана. Ва ъалаллоҳи фа-л ятаваккали- л-муъминун.

Сура: Юнус оят: 107

وَإِن يَمۡسَسۡكَ ٱللَّهُ بِضُرّٖ فَلَا كَاشِفَ لَهُۥٓ إِلَّا هُوَۖ وَإِن يُرِدۡكَ بِخَيۡرٖ فَلَا رَآدَّ لِفَضۡلِهِۦۚ يُصِيبُ بِهِۦ مَن يَشَآءُ مِنۡ عِبَادِهِۦۚ وَهُوَ ٱلۡغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ

Ва ий ямсаскаллоҳу би зуррин фа ла кашифа лаҳу иллаҳу. Ва ий юридка би хайрин фа ла родда ли фазлиҳ. Юсибу биҳи ма-й яшау мин ъибадиҳ. Ва Ҳува-л-Ғафуру-р-Раҳим.

Сура: Ҳуд оят: 6

۞وَمَا مِن دَآبَّةٖ فِي ٱلۡأَرۡضِ إِلَّا عَلَى ٱللَّهِ رِزۡقُهَا وَيَعۡلَمُ مُسۡتَقَرَّهَا وَمُسۡتَوۡدَعَهَاۚ كُلّٞ فِي كِتَٰبٖ مُّبِينٖ

Ва ма мин даббатин фи-л-арзи илла ъалаллоҳи ризқуҳа ва яъламу мустақарраҳа ва муставдаъаҳа. Куллун фи китаби-м мубин.


Сура: Ҳуд оят: 56

إِنِّي تَوَكَّلۡتُ عَلَى ٱللَّهِ رَبِّي وَرَبِّكُمۚ مَّا مِن دَآبَّةٍ إِلَّا هُوَ ءَاخِذُۢ بِنَاصِيَتِهَآۚ إِنَّ رَبِّي عَلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ

Инни таваккалту ъалаллоҳи Рабби ва Раббикум. Ма мин даббатин илла Ҳува ахизум би насиятиҳа. Инна Рабби ъала сироти- м мустақим.

Сура: Анкабут оят: 60

وَكَأَيِّن مِّن دَآبَّةٖ لَّا تَحۡمِلُ رِزۡقَهَا ٱللَّهُ يَرۡزُقُهَا وَإِيَّاكُمۡۚ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ

Ва ка-аййи-м мин даббати- л ла таҳмилу ризқаҳаллоҳу ярзуқуҳа ва иййакум. Ва Ҳува-с Самиъу-л-Ъалим.

Сура: Фотир оят: 2

مَّا يَفۡتَحِ ٱللَّهُ لِلنَّاسِ مِن رَّحۡمَةٖ فَلَا مُمۡسِكَ لَهَاۖ وَمَا يُمۡسِكۡ فَلَا مُرۡسِلَ لَهُۥ مِنۢ بَعۡدِهِۦۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ

Ма яфтаҳиллаҳу ли-н-наси ми-р-раҳматин фа ла мумсика лаҳа. Ва ма юмсик фа ла мурсила лаҳу мим баъдиҳ. Ва Ҳува-л-Ъазизу-л-Ҳаким.

Сура: Зумар оят: 38

وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُۚ قُلۡ أَفَرَءَيۡتُم مَّا تَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ إِنۡ أَرَادَنِيَ ٱللَّهُ بِضُرٍّ هَلۡ هُنَّ كَٰشِفَٰتُ ضُرِّهِۦٓ أَوۡ أَرَادَنِي بِرَحۡمَةٍ هَلۡ هُنَّ مُمۡسِكَٰتُ رَحۡمَتِهِۦۚ قُلۡ حَسۡبِيَ ٱللَّهُۖ عَلَيۡهِ يَتَوَكَّلُ ٱلۡمُتَوَكِّلُونَ

Ва лаин саалтаҳум-м ман халақа-с- самавати ва-л-арза ла яқулунналлоҳ. Қул а-фа раайтум-м ма тадъуна мин дуниллаҳи ин ароданияллоҳу би зуррин ҳал ҳунна кашифатузурриҳи ав ародани би раҳматин ҳал ҳунна мумсикату раҳматиҳ. Қул ҳасбияллоҳ. ъалайҳи ятаваккалу-л мутаваккилун

"Мажмуъатул–аҳзоб" китобидан.


Эслатма: Бу мубрак оятларни эрталаб ва кеч ӯқисангиз жин тегиши, сеҳр, фолбинлар зарари, ёмонлар ёмонлиги ва бало қазоларниг ҳаммасидан нажот топиб тинч омон яшайсиз.
#ramazon-2024

Рамазонни қандай кутиб оласиз?

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан: "Сизлар Рамазон ойини қандай кутиб олардингиз?" деб сўрашди. У зот: "Биз рамазон ойини мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача адоват ва кек сақламаган ҳолда кутиб олар эдик", дедилар.

Аллоҳим! Мен қалбимда бандаларингдан бирортасига зарра мисқолича ҳам гина сақламайман, барчаларини кечириб юбордим.

Аллоҳим! Сендан бандаларингдан бирортаси қалбида менга нисбатан заррача адоват сақламаслигини сўрайман.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#ilm

Илм олмаган - пешқадам бўлмас

Ақл – энг гўзал зийнатдир, илм – инсон эга бўладиган неъматларнинг энг афзалидир. Ҳақиқатдек ўткир қилич йўқ, солиҳлик каби адолат йўқ. Нодонлик ёмонлик аравасидир, унга минган тойилади, уни дўст тутган адашади. Мусибатларнинг энг ёмони нодонликдир. Ким уламоларнинг суҳбатида бўлса, ҳайбати ошади, ким жоҳиллар билан суҳбат қурса, таҳқирланади. Ким ёшлигида таълим олмаса, улғайганида пешқадам бўла олмайди.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
🗓Рамазон тақвими Хонқиз ва Қўрғонтепа қишлоғи учун
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаъбон  ойининг 28-куни шанба
милодий 2024-йил  9-март
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Ҳотам ал-Асомдан ривоят қилинади:

“Шошилиш шайтондандир, фақат беш ўринда ундай эмас. Чунки улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидандир.

1. Меҳмон ташриф буюрганда овқат тортиқ қилиш.
2. Ўлим содир бўлса, маййитни (кўмишга) тайёрлаш.
3. Қиз балоғатга етса, турмушга узатиш.
4. Қарздор бўлиб қолинганида уни тўлаш.
5. Қачон гуноҳ содир этилса, гуноҳдан тавба қилиш”.
#Раййон_эшиги #Рамазон

1️⃣ САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ҲАҚИДАГИ САВОЛ- ЖАВОБЛАР (Биринчи қисм)

Савол: Саҳарлик қилиш қандай амал?
💬 Жавоб: Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содикдан то қуёш ботгунча хеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам.

Савол:
Билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими?
💬 Жавоб: Йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.

Савол:
Саҳарликнинг охирги вақти қачон?
💬 Жавоб: Субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ.

Савол:
Халқ орасида юрадиган «оқ ип билан қора ип ажрамагунча», «кесак отса кўринмагунча саҳарликқ қилса бўлади» деган гаплар тўғрими?
💬 Жавоб: Ояти каримада саҳарлик борасида келган оқ ип билан қора ип» жумласида одамлар ўйлаганидек хакикий оқ ва қора иплар эмас, балки «кун билан тун» назарда тутилган. Бир саҳобий бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва кора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканини айтганлар. Кесак отса кўриниш-кўринмаслиги туннинг ёруг ёки қоронғилигига боғлиқ. Лекин ҳозирги кундагидек барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқ кирган-кирмаганини бу каби йўллар билан аниқлаш тўғри натижа бермайди.

Савол:
Ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайси?
💬 Жавоб: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида «Аллоҳумма, лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас самийъул алийм»
(Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, бизлардан қабул айла. Албатта, Сен эшитувчи ва билувчи Зотсан), дер эдилар».
Дорақутний ривоят қилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик вақтида «Заҳабаз-зомау, вабталлатил урууқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» (Чанқок кетди, томирлар намланди, иншааллоҳ, савоб ҳосил бўлди), дер эдилар»
Байҳақий ривоят қилган.

Савол: Нималар билан ифторлик қилиш суннат?
💬 Жавоб: Пишган хурмо, хурмонинг қоқиси ёки ҳеч бўлмаса оддий сув билан ифторлик қилиш суннатдир. Хурмо бўлатуриб бошқа нарсалар билан оғиз очиш суннатга хилофдир.
Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар топа олмаса, сув билан, чунки у покловчидир», дедилар. Табароний ривоят қилган.

Савол: Масжидда ифторлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида шом намозини масжидда жамоат билан ўқийман деб келганлар масжид ичида ифторликни қилишса бўлади. Лекин икки нарсанинг риояси қилинса, яхши бўлади:
а) Киришдан аввал имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг «Масжидга бироз муддат эътикоф ниятида кириш ҳам эътикоф ўрнига ўтади», деган сўзларига биноан «Масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим», деб ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат беришган (Масжид ичида еб-ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар, ибодат жойида макруҳ иш қилишдан сақланган бўладилар. Қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар);
б) Масжидни покиза сақлаш.
Шунингдек, аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алий Қорининг «Миркотул мафотиҳ» китобидаги «Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир», деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирган.

«Мўминнинг қалқони» китобидан.
Инсон боласи ибодати билан кибрланади. Ӯзини ӯзга инсонлардан устун кӯради, бошқаларни ҳақир санайди. Ҳаққини тӯлиқ ҳолда олган ҳолда атрофдагиларнинг ҳақларини тӯлиғича адо қилмас экан, бу уни ёмон бир оқибат кутяпти деганидир. Фақат қилган гуноҳлари учун маҳзун бӯлса ва солиҳларни зиёрат қилса, унинг яхши бир оқибатга етишидан умид бордир.

Абу Ҳомид Ғаззолийнинг "Нафс тарбияси" китобидан 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hikmat

Яхши кўришимиз хатоларни кўришдан кўзларимизни “кўр” қилиб қўяди. Ёмон кўриш эса ҳақиқатларни кўришдан кўзларимизни “кўр” қилиб қўяди.
Жалолиддин Румий ҳазратларидан насиҳатлар.


Кейин пушаймон
бўлмаслик учун,
Хурсандлигингда сўз берма.
Хафалигингда жавоб берма.
Жаҳлинг борида қарор чиқарма…



“Ҳар хил сўзларга парво қилма! Сени кўрганлар ўт-ўлан деб хаёл қилаверсин. Сен эса гул бўл! Ҳатто булбуллар уялсин...”


“Аллоҳ мени яхши кўрадими?”
- деб қайғуришингнинг ўзи
унинг муҳаббатидан дарак. 
Чунки Аллоҳ ўзи яхши 
кўрмаганларга ўзини эслатмайди…




Кўнгилга кирмоқ осон, кўнгилдан чиқмоқ ҳам осон.
Аммо, чиққан кўнгилга қайта кирмоқ жуда мушкул.
                        


Жон саройини излаётган экансан, жонсан.
Бир луқма нон излаётган экансан, нонсан.
Бир томчи сув излаётган экансан, сувсан.
Зулмнинг ортида экансан, золимсан.
Ишқни излаётган экансан, ошиқсан.
Кўнглинг нимага банд бўлса, сен ўшасан.
Бу ҳикматни билсанг, ишни билдинг демакдир.
Нимани излаётган бўлсанг, сен ана ўшасан...



“Баъзан узоқлашиш керак...яқинлашиш учун
Баъзан эслаш керак...эсга тушиш учун
Баъзан йиғлаш керак...очилмоқ учун
Баъзан эса жим бўлиш керак...эшитилиш учун”


“Бошқалардан устун бўлишимиз муҳим эмас.
Асли муҳим бўлган нарса, бугун, кечаги холатимиздан устунроқ бўлишимиздир!”
ҲИКМАТЛАР

•  Қаноат роҳат келтиради.

•  Камсуқумлик – муҳаббатга йўл.

•  Нолийвериш заифликдир.

•  Риё махлуқни улуғлаш оқибатидир.

•  Сенга тилёғламалик қилган киши ақлингни камситибди.

•  Оқил киши муаммодан фурсат ясайди.

•  Аллоҳни энг таниган киши тақдирига энг рози бўлган кишидир.

•  Сенга ёлғон нақл этган сендан чин билан қайтади.

•  Қалбим обод бўлсин десанг, тилингни тий.

•  Ақл кўпайса, гап камаяди.

•  Чин мўмин ўзгаларга оғирлиги тушмайдиган ёрдамсевар кишидир.

•  Борига бахиллик қилиш Холиққа бадгумонликдир.

•  Зоҳидлик – ҳаром сабрингдан, ҳалол шукрингдан ғолиб келмаслигидир.
​​​​АЙБСИЗ АЙБДОРЛАР
(жуда ибратли)

Янги қурилган маҳаллага иккита қўшни кўчиб келишибди. Улардан бирининг уйида ҳар кун уруш жанжал бўларкан.
Иккинчи қўшни иттифоқда сокин яшар эканлар.. Жанжалкаш оила уларга ҳасад қилар эканлар.
Ахири урушқоқ аёл эрига дебди:
– Боринг кузатингчи, нега улар ҳеч уришмайдилар ёки уришсалар хам ташқарига эшиттиришмайдиларми?

Урушқоқ аёлнинг эри беркиниб, аста тинч оилани кузата бошлабди. Аёл йулакчанинг полини юваётган эди, бироқ телефон қўнғироғига чалғиб, ошхонага кириб кетди. Шу вақт хожаси бир нарсасини унутиб ишдан бирровга уйига шошиб келди-ю йўлакчада поллатта солинган челакдаги сувни ағдариб юборди. Ҳаммаёқ шалаббо бўлди.

Бу ҳолатни пойлаб турган қўшни ўзига деди: “Ана энди тамом ҳаммаси, ҳозир жанжал бўлади!”

Шу вақт ичкаридан оила бекаси югуриб чиқди-да
– Узр бегим, мен айбдорман. Челакни бепарволик қилиб оёқ остида қолдирибман – деса.
Хожаси:
– Ҳечқиси йўқ, бекам, менинг ўзим айбдорман. Оёқ остига қарашим керак эди, – дебди.
Бу ҳолатни кўрган жанжалкаш эр уйига маҳзун ҳолда қайтиб келди ва жанжалкаш хотинига деди.
– Тушунарли, мен ҳаммасини тушундим! Уларнинг уйида "айбсизлар" яшар экан, бизни уйимизда эса "айбдорлар"...

P.S.:
Биродарлар, бир-биримиздан айб қидиравермайлик...



Майда ишлар улкан зарарларга олиб бормасин

Эр аёлининг бирор камчилигидан ғазабланса, унинг яхши фазилатини эсга олсин. Агар қайсидир жиҳатидан хафа бўлса, бошқа тарафидан хурсанд бўлсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин эркак мўмина аёлни ёмон кўрмасин. (Чунки) у агар бир жиҳатини ёмон кўрса, бошқасидан мамнун бўлади", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Афсуски, кўпгина аҳамиятсиз майда нарсалар миллионлаб одамларни тўғри йўлдан чиқариб юборган, оилаларини бузган, дўстлик ришталарини узган, уларни адаштириб ва саросимада қолдирган. Шифокорлардан бири айтади: "Юрак ҳасталикларининг ярми - оилавий ҳаётдаги айрим кичик нарсалар сабабли келиб чиқади".
Хорижлик судя қирқ минг никоҳни бекор қилишга оид жараёнда қатнашиб, бундай хулосага келади: "Бахтсиз оилаларга арзимас майда икир-чикирлар сабаб бўлади".

Хўш, бунинг ечими қандай? Ечим – ҳаётда содир бўладиган воқеаларни ўз суратида, муболаға қилмай ва нафс-ҳавога берилмай ақл кўзгуси билан сайқаллашдир. Воқеаларга кенг нуқтаи назардан қараш орқали қарор қабул қилиш, барча нарсани бир қолипга солиш хатосидан қутилиш, ёмон ҳислар алангаланганда, яхшиликни унутмаслик ҳам муаммонинг ечимидир. Шундагина инсон ичидаги бахтсизлик туйғуларидан ва хатоларга олиб келадиган кескинликлардан халос бўлади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий



Мулоҳаза

Бир киши дўстига уйида жанжал чиқмай, аёли билан йиллаб гўзал умр кечирганини сўзлаб беряпти.

Мен ишдан келарканман, агар кайфиятим яхши бўлса эшикни икки марта, агар жаҳлим чиқиб турган бўлса уч марта тақиллатардим.
Агар уч марта тақиллатсам, аёлим кулиб кутиб олар, менга кундагидан бошқачароқ меҳрибон, эътиборли бўлар эди.
Аёлимни жаҳли чиққанини эса, ишдан келганимда эшикни очибла, мени кутмай ичкарига кириб кетишидан сезардим.
У куни мен унга янаям меҳрибонроқ бўлардим.

Дўсти гапини бўлди ва сўради:

Агар сен эшикни уч марта тақиллатсангу, ҳотинингни ҳам жаҳли чиқиб турган, сени кутмай ичкарига кириб кетсачи?
У ҳолда ташқарига чиқиб қайтадан, икки марта тақиллатардим.

Бир-бирини тушуниб яшашга нима етсин.
Қалбни қотишдан сақлайдиган 14 та сабаб   

1. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.

2. Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.

3. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.

4. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.

5. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.

6. Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш

7. Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.

8. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.

9. Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.

10. Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.

11. Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.

12. Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.

13. Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.

14. Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаъбон  ойининг 29-куни якшанба
милодий 2024-йил  10-март
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
«ЭРКАК»ЛАР УЧУН...

Аёлингиз сиз учун:
- Фамилясини ўзгартиради.
- Уйини ўзгартиради.
- Оиласини ўзгартиради.
- Яшаш тарзини ўзгартиради
- Агар хоҳласангиз юриш, туришини ўзгартиради.
- Сизга ёқиш учун, муҳаббатингизни қозониш учун қўлидан келган ҳамма фидокорликни қилади.
- Сизни номингизни, сулолангизни давом эттириш учун жонини Жабборга бериб ҳомиладор бўлади.
- Ҳомилаликда гўзаллигини, соғлигини фарзандингиз учун қурбон қилади.
- Сизни номингиз дунёдан ўчиб кетмаслиги учун Семиради ҳуниклашади.
Сиз эса бу кўриниши учун ундан кўнглингиз қолади.
Аслида уни сиздан кўнгли қолиши керак, аҳир сизни деб қанча жабру-жафолар бошига келди.
- Тўлғоқ дардидан гўр оғзидан қайтса ҳам, минг азобда дунёга келтирган фарзандлари унга ўхшамаса ҳам сизни ўзиники қилиш дардида, сизга қаттиқроқ чирмашиб кетиш истагида қайта-қайта туғаверади.
(Бу ақлсизлигидан эмас, муҳаббатининг кучидан ақли ўтмаслишиб қолганидан.)
- Фарзандингиз туғулгандан кейин, уйқуларини бедор қилиб, малолланмай кечалари ширин уйқусидан воз кечиб, эмизиш учун, таглигини алмаштириш учун уйғонади.
Бундан ҳатто сизга шикоятчи ҳам бўлмайди, ҳаммасини муҳаббат билан адо этади.
- Сиз учун, қанчалар қийин бўлса ҳам, онангизни она, отангизни ота, оилангизни оилам деб атай бошлайди.
- Ўзига қарашга вақт топа олмаса ҳам, сизнинг ҳидланган пайпоқларингизни уйнинг ҳар бурчагидан тўплайди, кирингизни ювади, сизга чанг қўндирмайди, сиз учун ширин овқатлар қилишга ҳаракат қилади, фарзандларингизни тарбия қилади, парваришлайди, оилангизни ҳизматини қилади кўнглини олади, сирларингизни қалбини тўрида ҳудди ўз сиридек авайлаб, сақлайди.
- Қўполликларингизни, ноҳақ ҳақоратларингизни, аччиқ келганда бутун уруғ-аймоғини ҳаққига чангитиб туҳматлар ёғдиришингизни, нафсоняти билан ўйнашингизни ҳатто бесабаб қўл кўтаришингизни ҳам индамай кечиради.
Сиз учун шунча фидокорлик қилган ожиза,наҳот муҳаббатингизга лойиқ бўлмаса.
Сиз учун борини қурбон қилган, қовурғангизни бир бўлагини эъзозлаш шунчалар қийинми?

АЁЛИНГИЗНИ ЭЪЗОЗЛАНГ!