"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.12K subscribers
1.58K photos
652 videos
33 files
1.86K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
Айтиладики:
"Олти нарса олти ўринда ғарибдир.

1. Намоз ўқимайдиган қавм орасидаги масжид ғарибдир.
2. Ўқимайдиган қавмнинг уйидаги Мусҳаф ғарибдир.
3. Фосиқ хотирасидаги Қуръон ғарибдир.
4. Ёмон хулқли, золим кишининг қўл остидаги солиҳа, муслима аёл ғарибдир.

«Охират кунига тайёргарлик» китобидан.
НЕГА НАМОЗДА ИККИ МАРТА САЖДА ҚИЛАМИЗ?

Намознинг ҳар бир ракатида нима учун икки мартадан сажда қилинади?
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан нима учун икки мартадан сажда қиламиз, деб сўрашди. Шунда Ҳазрати Али: "Биз сизларни ердан яратдик, ўлганингиздан сўнг яна унга қайтарамиз. Қиёмат куни эса, сизларни қайта тирилтириб, ердан чиқариб оламиз" (Тоҳо сураси, 55-оят)ни ўқидилар ва: "Биринчи сажда қилганда ва бошни саждадан кўтарганда жасадимиз тупроқдан яратилгани ва яна тупроққа айланишини эслаймиз. Иккинчи марта сажда қилиб, саждадан бошни кўтарганда тупроқдан яна қайта тирилишимизни эслаймиз. Шунинг учун ҳар ракатда икки мартадан сажда қиламиз", дедилар.
САЛАФИЙЧА ФИКРЛАШ

- Биз Абу Ҳанифага эмас, саҳобаларга эргашамиз. Саҳобалар фалон ишни қилганлар.
- Фалон нарса айнан нима эканлигини сен қаердан биласан?
- Менга Фалоний айтти.
- У ким, салафларданми?
- Йўқ.
- Имом Абу Ҳанифачи?
- Салафлардан.
- ??

Амаллар ўз йўлига. Даъвони тўғри қилинг. Биз саҳобаларга салафларнинг фаҳми билан эргашамиз.

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАЖВИДНИ ЎРГАНГУНЧА НАМОЗ ЎҚИМАЙ ТУРИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен кирил алифбосида ёд олганман сураларни барчасини тажвид билан ўқиш керак буни албата биламиз. Намозни шунга ҳаракат қилиб имкон қадар ўқийман. Муслим.уз каналида бир видео кўрдим унда намозни тажвид билан ўқимаган Аллоҳ сақласин гуноҳкор бўлади, деди. Шунга менда қўрқув бўлди, шунча йилдан бери намоз ўқиб гуноҳкор бўлганманми, деб. Тажвидни ўргангунча намоз ўқимай туриш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта Қуръони каримни ҳоҳ намозда бўлсин ҳоҳ намоздан ташқарида бўлсин тажвид қоидасига мувофиқ ўқиш вожиб амаллардандир. Чунки Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلًا яъни, “Қуръонни тартил билан ўқи” (Муззаммил сураси, 4–оят). Шунинг учун имкон қадар тажвид қоидасини ўрганиш лозим. Лекин тажвид қоидаларини мукаммал билмайдиган кишилар намоз ўқимай туради деган гап йўқ. Беш вақт намоз фарз. Уни албатта адо қилиш керак. Шу билан бир қаторда тиловат қоидаларини ҳам ўзлаштириб борилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаъбон  ойининг 22-куни якшанба
милодий 2024-йил  3-март
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Дуонинг шариатда жорий бўлишининг ҳикмати:

Аллоҳ таоло Ўзининг олти сифатига далолат қилгани сабабидан дуо қилишга амр қилгандир:

1. Вужуд (борлиги). Чунки йўққа дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.

2. Ғанийлиги (бойлиги). Чунки фақирга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.

3. Эшитувчилиги. Чунки карга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.

4. Карам (сахийлик). Чунки бахилга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.

5. Раҳмат. Чунки раҳмсизга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.

6. Қудрат. Чунки ожизга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.

• Дуони инкор қилувчи, ушбу олти сифатни инкор қилувчидир. Ундан ғофил бўлган олти сифатдан ғофилдир.

📌Фойда: Билингки, сабабларга суяниб, дуо қилмаслик тавҳиддаги ширкдир. Сабабларни бутунлай тан олмаслик ақлдаги нуқсондир. Сабабларни ишлатишдан буткул юз ўгириш эса ишларни сабабларга боғлаб қўйган шариатга айб тақашдир.

“Ақийдатут-таҳовия”
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЁТ ҲАҚИДА ДУОЛАРИ
    Қаранг, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай дуо қилар эдилар:
    
    Яъни: “Эй Аллоҳим! Агар мен учун ҳаёт яхши бўлса, менга ҳаёт ато қил. Агар мен учун ўлим яхши бўлса, у ҳолда мени вафот этдир”(Муснади Аҳмад).
    Шунга кўра, “Аллоҳим, умримни шу даражада зиёда этгилки, унда Сенинг розилигингга мувофиқ амал қилишга ҳам Ўзинг тавфиқ бер”, дея сўраш дурустдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Эй Аллоҳим! Бизни Рамазонга етказ”, деган дуоларидан мана шу нарса истифода қилинади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаъбон  ойининг 23-куни душанба
милодий 2024-йил  4-март
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Вақтим йўқ, дегувчилар — вақтнинг қулидирлар. «Вақтим йўқ», дейиш бир баҳона. Бу баҳона билан одам бошқаларни эмас, аввало ўзини алдайди. Худо бизга бир гакеча-кундузда йигирма тўрт соат вақт бериб қўйибди. Шу вақтнинг эгаси ўзгалар эмас, ўзимиз. Ана шу йигирма тўрт соатни тақсимлаш учун Яратгувчи томонидан ақл, фаросат, зеҳн... неъматлари ҳам берилган. Одам вақтга қул эмас, хожа бўлмоғи керак. Биз беҳуда ишларга кўп маҳлиё бўламизда, зарур юмушларга келганда «вақтимиз етишмайди», деб нолишни бошлаймиз. Ҳатто эрталабдан кечгача қарта ўйнаб ўтирувчилар ҳам шундай деб ҳасрат қиладилар. Қиёматда вақтимизни беҳуда сарф қилганимиз учун ҳам ҳисоб берсак керак, валлоҳи аълам?

Тоҳир Малик "Меҳмон туйғулар" китобида
н.
​​Худди тана аъзо касал бўлганидек ҚАЛБ ҳам касалликка чалинади. Унинг шифоси тавбадир...

Худди ойна занглагани каби ҚАЛБ ҳам занглайди. Унинг жилоси зикрдир...

Худди тана аъзо яланғоч бўлгани каби ҚАЛБ ҳам яланғоч бўлади. Унинг зийнати тақводир...

Худди тана аъзоси оч бўлганидек ҚАЛБ ҳам оч қолиб, чанқайди. Унинг таоми ва ичимлиги маърифат, таваккул, муҳаббат ва Аллоҳга буткул қайтишдир.

​Мавлоно Жалолиддин Румий