"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.12K subscribers
1.57K photos
642 videos
33 files
1.84K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
Бирон бир маъсиятга қўл уришдан олдин, Аллоҳ таоло сизни кўриб турганини эсланг. У Зотнинг малоикалари сиз билан бирга эканликларини ҳис қилинг. Ва ота-онангизни кўз олдингизга келтирингки, улар сизни бундай (гуноҳ ишлар) учун тарбия қилмаган эдилар.
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаъбон  ойининг 13-куни муборак жума
милодий 2024-йил  23-феврал
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси:Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.
С У Н Н А Т

Ҳар ишни бошласангиз «Бисмиллаҳ» денг.

• Ният қилсангиз «Иншааллоҳ» денг.

Ҳайратлансангиз «Субҳаналлоҳ» денг.

• Мақтасангиз «Машааллоҳ» денг.

Раҳмат айтсангиз «Жазакаллоҳ» денг.

• Афсуслансангиз «Астағфируллоҳ» денг.

Кузатсангиз «Фий амааниллаҳ» денг.

• Берсангиз «Фий сабийлиллаҳ» денг.

Ўлимни эшитсангиз «Иннаа лиллаҳ» денг.

• Акса урсангиз «Алҳамдулиллаҳ» денг.

• Қийинчилик етса «Ё Аллоҳ» денг!
Бугунги бахтсизлигимизнинг асосий сабабларидан бири, кечаги хатоларимизни тузатмаганимиздир
МЎМИННИНГ ҚАБРИ...

Бир мўмин киши вафот этибди. Қабрда қўрқиб ётса бир овоз эшитилибди. -Эй,банда умрингда бирон закот берганмисан? Одам - йўқ мен ахир жуда камбағал эдим. Яна овоз эшитилибди, Қурьон ўқидингми хаётда? -йук мен бесавод эдим афсус. Изингда дуо қиладиган ва дуоси етиб турадиган фарзанд тарбияладингми?йўқ мен бефарзанд эдимку ё  Раб деб мумин йиғлай бошлабди. Қабр жуда дахшатли экан, мўмин энди дўзахда куядиган бўлдима деб ётса, қабр нурга тўлибди ва унга бир тарнов туширилибди. Тарновдан шарбат оқа бошлабди. Мўмин э Худо бу неъмат нима учун деб сўраса;
- Бир пайтлар йўлда ўсиб ётган тиконларни чопиб ташлаб савоб олган экансан..
-деб овоз эшитибди. Яна бир тарнов тушиб ундан ҳам шарбат оқа бошлабди. Одам хайрон бўлиб турса
- Бир пайтлар кўприк қуриб ётган усталарга бир челак сув берган экансан..
- деб овоз эшитибди. Учинчи тарнов тушиб овоз айтибди .
-Бу бир пайт оёғига тикон кириб йиринглаб ётган итдан ҳазар қилмай даволаган экансан ана шу савобларинг учун дебди
ва қабрини ёруғ ва ҳушбуй ҳидларга тўлдириб қўйибди! Ҳа бу дунёда қилинган яхшилигу ёмонликларни у дунёда албатта жавоби бор. Шунинг учун доимо яхшилик қилиш керак...

  Яхшилик қилишга шошилайлик, имкон борида эҳсон қилайлик, яқинлар ҳолидан хабар олайлик, берилган умр ғанимат...
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚОРОНҒУ ЖОЙДА НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИ

CАВОЛ: Менинг саволим шундан иборатки қоронғу жойда ҳам намоз ўқиса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бўлади. Чунки, қоронғу жойда намоз ўқишнинг ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қоронғуда намоз ўқиганлари ҳақида ҳадислар мавжуд. Жумладан, қуйидаги ҳадисда мана бундай дейилади:

عن عائشة رضي الله عنها قالت: فَقَدْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ لَيْلَةٍ فَجَعَلْتُ أَطْلُبُهُ بِيَدِي فَوَقَعَتْ يَدِي عَلَى قَدَمَيْهِ وَهُمَا مَنْصُوبَتَانِ (رواه مسلم والترمذي)

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: ''Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўрниларида йўқотиб қўйиб, қўлим билан пайпаслаб, излай бошладим. Ногаҳон қўлим оёқларининг остига тегди. Ўзлари саждада ва оёқларининг таг қисмини тик тургизиб олган ҳолда эканлар" (Имом Муслим ва Термизий ривоят қилган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Жаннат райҳонлари

Фарзандларда жаннат ифори бор. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуга қиз фарзанд кўрганлари хушхабарини етказишганда: “Ҳидлайдиган райҳоним”, деганлар.

Субҳаналлоҳ!
Робеъ ибн Ҳайсамга: “Сиз бировни айблаганингизни ҳеч кўрмадик.." деб айтилганида,  "Ўзимдан рози эмасману, қандай қилиб одамларни айблашга вақт топайин.?" деган эканлар.
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ИМОМНИНГ САФНИ ТЎҒРИЛАШГА БУЮРИШИ МУМКИН ЭМАСМИ?

CАВОЛ: Бир танишим фарз намозда иқомат айтилганда “ҳайя алас-солаҳ”га келганда имом ва қавм туриб ният қилади, “қод қоматис-солаҳ” дейилганда имом ва қавм намозни бошлаши керак ва бу вожиб амал, деди. Муаззин иқоматни охиригача айтиб намозни бошлайди деди. Шу ростми? Масжидларимизда имомлар иқоматни охиригача кутадику. Иқоматдан кейин имом намозни бошламай дунёвий сўз сўзлаши мумкин эмас деди. Ҳатто “Сафни тўғри олинг, орада бўш жой қолмасин” каби гапларни ҳам гапириши мумкин эмас, деди. Шуни тушинтириб беринглар. Аллоҳ таоло илмингизга барака берсин!

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масаланинг баёни ҳақида манбаларда “ҳайя алас-солаҳ”да имом ва қавм ўрнидан туради, “қод қаматис-солаҳ”да намозга киришади, дейилган бўлишига қарамай бундай қилиш вожиб амал ҳисобланмайди. Жумладан, “Ихтиёр” китобида бундай дейилади:
وإذا قال حي على الصلاة قام الإمام والجماعة، وإذا قال قد قامت الصلاة كبروا، وإذا كان الإمام غائباً أو هو المؤذن لا يقومون حتى يحضر

“Муаззин “ҳайя алас-солаҳ” деганида имом ва жамоат ўринларидан туради. “Қод қаматис-солаҳ” деса, такбир айтиб намозга киришадилар. Агар имом ёки муаззин йўқ бўлса, келгунига қадар ўринларидан турмайдилар”. (“Ихтиёр” китоби).

Иқомат азон билан бир хил бўлгани боис муаззин иқоматни охиригача айтади. Агар имом намозни бошлаб юборган бўлса, такбири-таҳрима (Аллоҳу акбар)ни айтиб, намозга киради.

Имом тарафидан зарурат бўлганда “Сафларни тўғрилаб олинг” деган гапни айтилиши мумкин ва бу тақиқланган дунёвий гаплар сирасига кирмайди. Чунки, ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлари ривоят қилинган:
عن أَنَس: «كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول عن يمينه: اعتدلوا، سَوُّوا صفوفكم، وعن يساره: اعتدلوا، سوُّوا صفوفَكم» رواه أبو داود
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг тарафдагиларга “тўғриланинглар, сафни ростланглар”, чап томондагиларга “тўғриланинглар, сафни ростланглар”, дер эдилар. Абу Довуд ривояти. Батафсил маълумот учун 1138-рақамдаги жавобга мурожаат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Қўрқоқ отадан ботир, илмсиз отадан доно, ёлғончи отадан ҳақгўй фарзанд дунёга келганини кўрдим, лекин бузуқ онадан ҳаёли, илмсиз онадан донишманд, ўғри онадан тўғри фарзанд туғилганини кўрмадим.

Миллатни юксалтиришни хоҳласак, аввало аёлларни билимли, маърифатли, тарбияли қилиш керак
Абдуллоҳ ибн Умар Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганини айтади: «Оллоҳнинг шундай бандалари борки, уларни бошқа бандаларига манфаат етказиб туриш учун Оллоҳ Ўз неъматлари билан хослаган. Улардан бирортаси бандаларга аталган мана шу манфаатларни етказишда бахиллик қилса, Оллоҳ таоло улардан бу неъматларни олиб, бошқасига беради».

Табароний ривояти.
@mehrob_uz
#ЭСЛАТМА
#БАРОАТ_КЕЧАСИ

Бу йилги Бароат кечаси милодий 24 феврал шанбадан 25 феврал якшанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда!

Бароат кечасини зикр, дуо ва ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).

ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
БАРОАТ КЕЧАСИНИНГ АСОСИЙ ЎРИНЛАРИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Бу кечада (яъни шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида)нималар бўлишини биласизми?” дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо:

“Эй, Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?” дедилар.
У зот:
“Ун(кеча)да Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва ун(кеча)да уларнинг аммаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади” дедилар”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

“Бир кеча мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни йўқотиб қўйиб, (ташқарига) чиқдим. Қарасам, у зот Бақеъ қабристонида эканлар. У зот:
“Аллоҳ ва Унинг Расули сенга адолатсизлик қилади деб қўрқдингми?” дедилар.
Мен:
“Аёлларингизнинг баъзиси олдига келдингизмикан деб ўйлабман” дедим.
У зот:
“Шаъбондан ўн бешинчи кечада Аллоҳ таборака ва таоло дунё осмонига тушиб, Калб қабиласининг қўйларининг жунларидан кўпроқ кишиларни мағфират қилади” дедилар”.

Бароат кечасида Аллоҳ таоло махлуқотларига раҳмат назари билан қарайди ва унинг барокоти сабабли бир неча кишилардан ташқари барча мағфират қилинади.

Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ таоло Шаъбондан ўн бешинчи кечада раҳмат билан назар қилиб, мушрик ёки хусуматчидан бошқа махлуқотларининг барчасини мағфират қилади” дедилар”.

Усмон ибн Абул Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Шаъбондан ўн бешинчи кеча бўлганида (Аллоҳ таоло томонидан бир) нидо қилувчи: “Мағфират сўрагувчи борми уни мағфират қилсам, Сўрагувчи борми унга берсам” деб, нидо қилади. Фаржи билан зино қилгувчи аёл ёки мушрикдан ташқари ким нимани сўраса, (сўраган нарсаси) унга берилади” дедилар”.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ: РИЗҚЛАР ТАҚСИМЛАНАДИ, ҚИСМАТЛАР БЕЛГИЛАНАДИ, ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ


🗣Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 24 феврал шанба кунидан 25 феврал якшанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.

☪️Бароат сўзи қандай маънони англатади?

“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.

Бароат кечаси қандай кеча?

Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: “Эй Оиша бу кеча қандай кеча эканини биласизми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират этади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти)...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаъбон  ойининг 14-куни шанба
милодий 2024-йил  24-феврал
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Қалбни қотишдан сақлайдиган 14 та сабаб

1. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.

2. Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.

3. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.

4. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.

5. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.

6. Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш

7. Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.

8. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.

9. Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.

10. Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.

11. Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.

12. Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.

13. Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.

14. Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.
@mehrob_uz
МАРҲУМНИНГ КИЙИМЛАРИНИ ТАРҚАТМАСА ҚАБРДА АЗОБЛАНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда бобом вафот этди. Биз томонда жанозанинг эртаси куни марҳумнинг кийимларини ювиб, яқинларига тарқатишади. Биз ҳам бобомнинг кийимларини ювдик, лекин тарқатмай, тахлаб, олиб қўйгандик. Бир киши: «Тезда бобонгизни кийимларини тарқатиб юборинглар. Акс ҳолда, марҳум қабрида азобланади», деб айтди. Шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Марҳум ўзи дунёда қилиб ўтган ишлари бўйича азоб ёки роҳат олади. Сиз айтган ишлар туфайли азобга тортилмайди. «Тезда бобонгизни кийимларини тарқатиб юборинглар. Акс ҳолда, марҳум қабрида азобланади» деган гап нотўғри. Бу гап бирорта шаръий манбада келган эмас. Бундан ташқари марҳумга тегишли барча нарса, жумладан кийимлари тарқатилмайди, балки меросхўрларга тақсимлаб берилади. Чунки бундай нарсалар меросхўрларнинг ҳақи ҳисобланади. Уларнинг рухсатисиз бошқаларга бериб юбориш мутлақо мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM