"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.16K subscribers
1.59K photos
682 videos
33 files
1.91K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаъбон  ойининг 5-куни пайшанба
милодий 2024-йил  15-феврал
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
БЕШ МАҲАЛ НАМОЗДА – ЕТТИ ОСМОНДА АДО ЭТИЛГАН ИБОДАТ АЖРИ БОР

Китобларда зикр этилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исро ва Меърож кечаси осмонларга кўтарилдилар. Биринчи осмонда яратилганидан бери зикр қилаётган фаришталарни кўрдилар. Иккинчи осмонда бошларини саждадан кўтармайдиган фаришталарни кўрдилар. Уларга салом берган эдилар, бошларини кўтариб алик олдилар-да, яна саждага кетишди. Шундан буён то қиёматгача икки марта сажда қилиш одат бўлди. Учинчи осмонда руку қилаётган фаришталарни кўрдилар. Тўртинчи осмонда ташаҳҳудда ўтирган фаришталарни кўрдилар. Бешинчи осмонда тасбеҳ айтаётган фаришталарни кўрдилар. Олтинчи осмонда яратилганидан бери таслим ҳолатида турган фаришталарни кўрдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматига ҳам шундай ибодат жорий этилишини орзу қилдилар. Аллоҳ таоло Расулининг бу иштиёқини билиб, етти осмонда адо этиладиган ибодатни намозда жамлаб, туҳфа қилди. Шу боис кимки бир кунда беш маҳал намоз ўқиса, етти осмон фаришталарининг ибодатини қилган ва шунча ажрга эга бўлади.
Сизчи бугун бомдод номозини ўқидингизми.....
🕌  @toraxonxoji

🕓 Намоз вақтлари  16.02 - 22.02.2024
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаъбон  ойининг 6-куни муборак жума
милодий 2024-йил  16-феврал
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси:Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.
#ТАФАККУР

“Мен сен билан яккама-якка, алоҳида гаплашмоқчиман...”

Мана шу жумлани эшитган (анча-мунча) кишида нафас олиши тўхтаб қолгандай қийинлашиб, ҳаёлидан юзлаб саволлар айланиб қолади. (“Нима гапи бор экан, бирон айбимни очармикан, четга олиб нима демоқчи, каби...”)

Энди Роббингизни: “Уларнинг барчаси қиёмат кунида ёлғиз ҳолда у зотнинг ҳузурига келгувчидир”, деган сўзига нима дейсиз?!
(Марям сураси, 95 оят)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚИҚА УЧУН ЭЧКИ СЎЙСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aқиқа учун эчки сўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилинадиган жониворлар тўрт қисмга бўлинади.
1. Туя,
2. Мол,
3. Қўй,
4 Эчки.
Булардан ташқари жониворларни, жумладан от, кийик, курка, товуқ, хўроз кабилар ақиқа қилиш жоиз эмас, бидъатдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАНЧА НАМОЗХОН БОР?

Шайх Саъдий “Гулистон” асарида ёзади: «Бир одам кечқурун катта дастурхон тузатибди, сархил таомлар тайёрлатибди. Сўнг ўғлига: “Масжидга бориб пойлаб тур, одамлар шом намозидан чиқади. Намозхонларнинг ҳаммасини уйга бошлаб кел”, дебди. “Хўп бўлади”, деб чиқиб кетган болакай масжид эшигининг олдида туриб чиққан одамдан: “Имом Фотиҳадан кейин қайси сурани ўқиди?” деб сўрайверибди. Одамлар бошини сарак қилиб “билмадим” деб чиқиб кетаверибди. Фақат битта одам “фалон сурани” деб жавоб берибди. Бола ўша одамни уйига эргаштириб келибди-да, отасига “Масжидда битта намозхон бор экан, ўшани олиб келдим”, дебди».

Бугун ҳам шом намозидан сўнг шу тажрибани қўлласак, нечта намозхон чиқар экан-а?!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

Одамларни айбламанг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки, биродарини тавба қилиб бўлган бирор гуноҳи туфайли айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни қилмагунича вафот этмайди" дедилар (Имом Термизий ривояти).

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Агар бирор банда гуноҳ иш қилган бўлса, кейин у ўша гуноҳдан тавба қилса, уни "сен шундай гуноҳ қилган эдинг" дея уни қайта-қайта ўша гуноҳда айблашингизни Аллоҳ таоло ёқтирмайди. Аллоҳ таоло айтадики: "Мен унинг гуноҳини беркитдим ва авф қилиб юбордим. Мен унинг гуноҳини номаи аъмолидан ўчирдим. Энди, унга эътироз билдирадиган ва у гуноҳда айблайдиган сен кимсан? Агар сен айбласанг, у ҳолда Биз сени у гуноҳга мубтало қиламиз".

Шунинг учун бирор мусулмоннинг айбини фош қилиш ёки гапириш ва уни тарқатиш жуда оғир гуноҳдир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаъбон  ойининг 7-куни шанба
милодий 2024-йил  17-феврал
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Ака, сингил ва янга

Гарчи замон мумсикроқ,
Олам жуда тор эди.
Бир онадан туғишган
UАка-сингил бор эди.

Қўл учида кун кўриб
Яшар эди акаси.
Узатилган сингил ҳам
Ўзга уйнинг бекаси.

Беш боланинг ҳаммаси
Мурғак эди, ёш эди.
Шунинг учун аканинг
Чайнагани тош эди.

Тинмас эди куну тун
Елкалари хўп яғир.
Ўшандай бир замонда
Савдо тушди кўп оғир.

Хабар келди тилпонда
Сингил ётиб қолибди.
Чорасизмиш, куёви
Ғамга ботиб қолибди.

Ака, янга шу онда
Югурдилар, елдилар.
Сингилларин уйига
Тонг саҳарда келдилар.

Сингил шўрлик бир ахвол
Ётар эди қалтираб.
Қаватида қизчаси
Ўтирарди мўлтираб.

Куёв қургур, қарангки,
На бир чора этибди.
Хабар бергач акага,
Шошиб ишга кетибди.

“Қаратамиз,- деди янга,-
Олиб боринг дўхтирга.
Хафа бўлманг куёвдан
Унинг вақти йўқтир-да”.

Элтдилар ва топдилар
Докторларнинг зўрини.
Тугатдилар бир кунда
Топган қуту қўрини.

Доктор айтган дорилар
Топилармиш Москопдан.
Ака шўрлик ҳоли танг
Кўзи тинди ҳисобдан.

“Туринг,– деди хотини,–
Нега тошдай қотасиз?
Ана қўйлар, ғам еманг,
Бозор куни сотасиз”.

Қўйлар бари сотилди
Қўра қолди ҳувиллаб.
Пулнинг эси йўқ экан,
Кетаверди шувиллаб.

Ҳафта ўтмай докторлар
“Янги дори” дедилар.
“Бу касалнинг ягона
Шудир кори” дедилар.

Қотиб қолди кўзлари
Бир нуқтага тикилди.
Ака шўрлик ҳоли танг
Елкалари букилди.

Шу туришда унинг-чун
Дунё ўзи дор эди.
Ўн эркакча ҳимматли,
Лекин ёри бор эди.

“ Ялинманг ҳеч кимсага
Қайдан қайга чопасиз.
Омон бўлса бошингиз
Бир кун барин топасиз.

Сотинг,– деди,– ана сиз,
Ёлғизгина сигирни.
Пайғамбарлар сийлаган
Ахир, мунгли сағирни.

Тош остида эмасдир
Билинг, икки қўлингиз.
Сийласангиз сингилни
Худо берар йўлингиз”.

Сигирни ҳам сотдилар
Харж қилдилар бемалол.
Аммо сингил кундан кун
Сўлиб борар бемажол.

Доктор деди:”Оғир дард,
Умид фақат худодир”.
Янга деди:”Курашгум,
Ўнта жоним фидодир”.

Яна деди:”Айтинг сиз,
Бунга шифо бор қайда?”
Доктор деди:”Чораси
Япон деган бир жойда.

Икки буйрак қуриган,
Шунинг учун кўп беҳол.
Ўша ёққа элтсангиз,
Яшаб кетар эҳтимол.
Элтмоқ, лекин у ёққа
Жуда қиммат бўлармиш...”
Инсон учун зўр бойлик
Билинг, ҳиммат бўлармиш.

Қандай куч бор аёлда
Ёлғиз худо билади.
Бел бойласа дунёни
Остин-устун қилади.

Доктор сўзи акани
Бир сонияда ўлдирди.
Янга уни бир силтаб
Сўнг ўзига келтирди.

“Бу дард билан қасдма-қасд
Ким енгарга ўйнайман.
Синглингизни энди мен
Тузатмасдан қўймайман.

Сотинг,– деди,– ҳовлини,
Бир кунимиз кўрамиз.
Боллар катта бўлгунча
Ижарада турамиз.

Дунёнинг бир қавати
Бизга ўхшаш одамдир.
Ташвиш қилманг ҳар недан,
Ризқ бергувчи эгамдир.

Номусингиз – синглингиз,
Яшайсизми ҳеч орсиз?
Биз кўнамиз ҳар нега
Бошимизда Сиз борсиз”.

Кўзларида ўт чақнаб,
Гапни шундай дўндирди.
Ҳушсиз, ҳолсиз эрини
Уй сотишга кўндирди.
Ота ҳовли сотилди
Ҳар томонга чопдилар.
Излай-излай охири
Ижара уй топдилар.

Янга қолди болларин
Ўраб эски чопонга.
Ака эса сингилни
Олиб кетди Японга.

Уч ой ўтиб орадан
Гул-гул яшнаб қайтдилар.
Шифо берган тангрига
Шукроналар айтдилар.

Сўрасангиз охирин
“Нима бўлди, не этди?”
Бир кун кўрдим акани
Миниб ўтди “Ласетти”.

Ўша янга омондир,
Яшайди шу замонда.
Ёнингизда, сиз ёқда,
Ёки бизлар томонда.

Эй акалар, демангиз:
“Бу шунчаки ҳикоят”.
Ўйлаб кўринг, сизда ҳам
Борми шундай шижоат.

Акаларнинг қалбига
Меҳр доим ёр бўлсин.
Сингилларнинг бахтига
Мард янгалар бор бўлсин!!!
🍃🌹🍃🍃🌹🍃🍃🌹

Yaqinlaringizga ham ulashing.
ВАҚТ шундай нарсаки:

-  Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан..

ВАҚТ шундай нарсаки:
-  Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан..

ВАҚТ шундай нарсаки:
-  Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо ҳафа бўлолмайсан

-  Ўтаётган ВАҚТ қадрини Ота Онангизда кўринг, болаларингизда кўринг..

-  Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган Ота Онангиз, бугун сизни қўлларингизга муҳтождирлар...

-  Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди..

-  Нолиманг, ВАҚТ бу имтиҳон.
-  Ҳаёт эса бир катта мактабдир..

-  Ўтаётган умрингизни, вақтингизни савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилинг!
ОЛИНГАН ТИРНОҚЛАРНИ ҚАЕРГА ТАШЛАШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз кўп қаватли уйда яшаймиз. Тирноқларимизни олиб полни тешигига ташлаб юборамиз, шу мумкинми? Полни тешиги йўқ бўлса тирноқларни қаерга ташлаш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон тана аъзолари танада бирикиб турганида қанчалик ҳурматга эга бўлса, танадан ажраганидан кейин ҳам худди шундай ҳурматга эга бўлади. Шундай экан соч, тирноқ каби аъзоларни кўмиб қўйиш керак. Одам аъзоларини сотиш, ёқиш мумкин эмас, жумладан сочни ҳам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Сезилмайдиган жазодан эҳтиёт бўлинг!

Бир киши Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:
– Менинг эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен Аллоҳга кўп марталаб гуноҳлар қилдим, аммо У мени жазоламади-ку?!
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллох деди:
– Болам! Аллоҳ сени бир неча бор жазолаган, аммо сен билмагансан:
🟢1. У сендан муножот қилиш ҳаловатини тортиб олмадими?
🟢2. Бир неча кунлар ўтса-да Қуръонни Аллоҳ учун очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми?
🟢3. Бир қанча кечалар ўтса-да таҳажжудга турмадинг. Бу жазо эмасми?
🟢4. Аллоҳ сени зикридан тўсиб қўймадими?
🟢5. Сени молни, обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими?
🟢6. Қалбингга тоатни оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми?
🟢7. Ғийбат, чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими?
🟢8. Аллоҳ сенга охиратни унуттириб, энг катта ғамингни дунë қилиб қўймадими?
🟢9. Рамазон, шавволнинг олти куни, зулҳижжанинг ўн куни каби савоб мавсумлари келганида сен уларни ғанимат билмадинг-ку! Шу жазо эмасми?
Аллоҳнинг жазоларининг энг енгили сезиладиган, билинадиган жазолардир. Жазоларнинг оғири сезилмайдиганидир. Аллоҳнинг жазоси сезилишдан анча юқори туради. Охиратни унуттирадиган дунё ила сени машғул қилиб қўйиши унинг иқобидир. Охират илмларини тарк қилиш эвазига сени дунё илмлари ила машғул қилиб қўйиши Унинг иқобидир. Сенга кўп мол-дунё бериб аммо тоатнинг лаззатини бермаслиги Унинг иқобидир. Раббим биз сезмай туриб қанча-қанча жазолар ила жазолайди. Аллоҳ сақласин!
Ибрат: ушбу воқеадан ибрат олишимиз, таъсирланишимиз учун қуйидаги байтни эслаш кифоя:
Калтаки Худо садо надорад,
Баъд аз заданаш даво надорад.
Яъни, Худо урса, овоз чиқармайди, лекин ургандан сўнг унга даво топиб бўлмайди.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
Бир инсон қаерга кетса кетсин, унга йўлдошлик қиладиган энг муҳим нарса юраги ва ҳотираларидир.

Агар ҳотиралари, ўтмиши, қалби ғам ила тўла бўлса, дунёнинг энг гўзал масканига кетса ҳам ҳузур, сакийнат топа олмайди.

Магарам жаннат бундан мустасно.
У шундай маконки, унга бир қадам қўйганингиздаёқ ўтмишдаги бутун яралар тузалади, оғриқлар тўхтайди, ташвишлар изсиз ғойиб бўлади.

Ҳотирангизда бу дунёдаги энг яхши кунларингиз қолади ҳолос.
Ёмонлари эса ўчиб кетади.
Ҳайратланарли-а?!
Аллоҳнинг раҳмати олдида кўзлар ёшландими?!

Сизга тўғри йўлни кўрсатадиган фақат қалбингиздаги иймондир.
Мия ақл беради, аммо миянинг руҳи йўқдир.

Виждон, раҳм, муҳаббат, Аллоҳдан қўрқувдек гўзал туйғуларни ақл эмас, қалб ишлаб чиқаради.

Имтиҳондамисиз?
Туйғуларга енгилинг демайман.
Аммо, бу сафар ақлингиздан ўтганларни иймон тарозисида тортинг.
Ҳар бир имтиҳон имкондир аслида.
Жаннат учун буюк имкон.
Баъзан эса сиз бахт дея қаршилаганингиз  имконлар имтиҳондир.

Ҳам ақлан, ҳам қалбан ўйласангиз Аллоҳнинг раҳмати жуда ҳам яқинингиздадир.
Чунки сизга Ўз розилигини топишингиз учун фурсат берди, имконини, муҳаббатини имтиҳон ўлароқ сизга йўллади.

Гуноҳларингизга буркаган ҳолда ўз ҳолингизга ташлаб қўйса нима қилардингиз?
Мана шуниси аслида даҳшатлироқ.

Агар Роббнинг  имтиҳонида тўкилиб қолмай, синиб қолмай, шайтонга енгилиб қолмай, бандаларга шикоятчи бўлмай, сабот ила, Аллоҳнинг раҳматига суянган ҳолда, чиройли сабр билан туриб берсангиз марра ўлароқ сизга тортиқ қилинадиган олий мукофот бўлмиш жаннат биизниллаҳ сизники.Бир инсон қаерга кетса кетсин, унга йўлдошлик қиладиган энг муҳим нарса юраги ва ҳотираларидир.

Агар ҳотиралари, ўтмиши, қалби ғам ила тўла бўлса, дунёнинг энг гўзал масканига кетса ҳам ҳузур, сакийнат топа олмайди.

Магарам жаннат бундан мустасно.
У шундай маконки, унга бир қадам қўйганингиздаёқ ўтмишдаги бутун яралар тузалади, оғриқлар тўхтайди, ташвишлар изсиз ғойиб бўлади.

Ҳотирангизда бу дунёдаги энг яхши кунларингиз қолади ҳолос.
Ёмонлари эса ўчиб кетади.
Ҳайратланарли-а?!
Аллоҳнинг раҳмати олдида кўзлар ёшландими?!

Сизга тўғри йўлни кўрсатадиган фақат қалбингиздаги иймондир.
Мия ақл беради, аммо миянинг руҳи йўқдир.

Виждон, раҳм, муҳаббат, Аллоҳдан қўрқувдек гўзал туйғуларни ақл эмас, қалб ишлаб чиқаради.

Имтиҳондамисиз?
Туйғуларга енгилинг демайман.
Аммо, бу сафар ақлингиздан ўтганларни иймон тарозисида тортинг.
Ҳар бир имтиҳон имкондир аслида.
Жаннат учун буюк имкон.
Баъзан эса сиз бахт дея қаршилаганингиз  имконлар имтиҳондир.

Ҳам ақлан, ҳам қалбан ўйласангиз Аллоҳнинг раҳмати жуда ҳам яқинингиздадир.
Чунки сизга Ўз розилигини топишингиз учун фурсат берди, имконини, муҳаббатини имтиҳон ўлароқ сизга йўллади.

Гуноҳларингизга буркаган ҳолда ўз ҳолингизга ташлаб қўйса нима қилардингиз?
Мана шуниси аслида даҳшатлироқ.

Агар Роббнинг  имтиҳонида тўкилиб қолмай, синиб қолмай, шайтонга енгилиб қолмай, бандаларга шикоятчи бўлмай, сабот ила, Аллоҳнинг раҳматига суянган ҳолда, чиройли сабр билан туриб берсангиз марра ўлароқ сизга тортиқ қилинадиган олий мукофот бўлмиш жаннат биизниллаҳ сизники.
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаъбон  ойининг 8-куни якшанба
милодий 2024-йил  18-феврал
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...