"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.16K subscribers
1.59K photos
682 videos
33 files
1.91K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
ОИЛАНИНГ РАҲБАРИ.

Эр – оиланинг раҳбари. Агар аёл эрнинг итоатида бўлса, фарзандлар ҳам отага итоат қиладиган бўлади. Оқибатда оилада дўстлик, муҳаббат ҳукм суради, оила мустаҳкамланади, қут-баракали бўлади.
Аёлнинг эрига итоатсизлиги эса, оиланинг бузилишига, бошқа кўплаб ноқулайликларга сабаб бўлади. Ушбу ҳақиқатни ҳар бир мусулмон оиланинг ҳар бир аъзоси яхшилаб тушуниб олмоғи зарур. Шу билан бирга, Аллоҳ таолога гуноҳ бўладиган ишларда эрга ҳам, ундан бошқага ҳам итоат қилиш йўқлиги умумий қоида эканини ҳам доимо ёдда тутиш керак
Эй, дӯстим,

Бир беморни курсанг, хаккига

шифо сураб дуо кил.

Fамгин кишини курсанг, хаккига

бахт сураб дуо кил. Узинг

танимаган кишининг хаккига

хам дуо килавер. Ахир

фаришталар (биродарингни

хаккига дуо килганингда)

«Сураганинг узингга хам

булсин», дейишлари кифоя

килади-ку!
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаъбон  ойининг 4-куни чоршанба
милодий 2024-йил  14-феврал
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Аллоҳнинг кузатувидамиз

Ўзингни ёлғиз ҳис қилсанг, қуйидаги оятни эсла: «Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз» (Қоф сураси, 16 оят).

Сени атрофингда бирор кимса сезмаётгандек ҳис этсанг, қуйидаги оятни эсла: «У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) тушмас, магар у билур» (Анъом сураси, 59 оят).

Қалбинг азобланаётганини ҳис қилсанг, қуйидаги оятни эсла: «Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз» (Исро сураси, 82 оят).

Сабрингга яраша савоб олишингни асло унутма: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур» (Зумар сураси, 10-оят)
Ҳасад

Ўнг тарафига янги қўшни кўчиб келди-ю, бу аёлнинг тинчи бузилди. Эркак қўшни тиш дўхтири, хотини эса уй бекаси экан. Аёл қўшни деярли кўчага чиқмас, меҳмондорчилик ёки қариндош-уруғлариникига борса ҳам оиласи, болалари билан бориб келарди. Бир-икки марта кундузи “бир ғийбатлашай”, деб кирганида унинг Қуръон ўқиётгани устидан чиқди. Рўпарасида бир муддат пойлаб ўтирди.

– Узр қўшни, банд эдим, бирон кун бемалол чойлашармиз-а, – деди қўшниси китобдан бош кўтариб.

Аёлнинг аччиғи чиқди. Орадан бир-икки кун ўтказиб, бир нимани баҳона қилиб кирганида эса суҳбатлари қовушмади. Бир ҳамсоясидан шикоят қилиб: “Мен уни Худога солдим”, дея гап бошлаган эди, қўшни аёл: “Ҳар банданинг ҳукми Аллоҳнинг қўлида. Бировнинг айбу нуқсонини муҳокама қилиб ўтириш сиз билан бизнинг ишимиз эмас, ундан кўра болаларингизга яхшилик, оилангизга барака сўраб дуо қилинг. Мусулмонлик фарзларингизни бажаринг, намоз ўқинг, кенг феъл бўлинг”, дея насиҳат қилди.

“Кечагина маҳалламизга кўчиб келиб, бугун менга ақл ўргатяптими бу хотин”, деган ўй ич-этини тирнаб, уйига қайтди. Ўзини босишга ҳарчанд уринмасин, сира эплай олмади. Устига устак “Нега унинг рўзғори бадастир, нимага у бой-бадавлат кишига турмушга чиққану, менинг эримни иши юришмайди”, деган хаёллар, “Ҳа, ҳамма нарсаси етарли, бой-да, бу камбағалга нима десам ҳам бошини эгиб ўтиради, деб ўйлаяпти шекилли”, деган ўйлар унга тинчлик бермасди. Тўртинчи куни “Бир адабини берай, сира эсидан чиқмайдиган сабоқ бўлсин, ўз-ўзидан бўйни қисилиб қолади ҳали”, дея режа туза бошлаган ҳам эдики, дарвозаси тақиллаб, қўшни аёл кириб келди.

– Ассалому алайкум, опа, яхши ўтирибсизларми? Қўй сўйгандик, гўштидан сизларга ҳам илиндик, – деди қўлидаги халтани узатиб.

Шайтоний ўй унинг ич-этини тирнаб ўтди: “Энди садақамга муҳтож деб ўйлаяптими?”
– Керакмас, бекорга овора бўлибсиз.
– Нега унақа дейсиз, қўшни ҳақи бу, олмасангиз хафа бўламан.

– Биз қўй гўшти емаймиз, – тилидан шу гап учди-ю, ўзи ҳам хурсанд бўлиб кетди: – Ҳа, қўй гўшти емаймиз, болаларим ҳиди бор дейишади, ўзимнинг қон босимим ошиб туради. Бошқаларга берақолинг. Буни еб тағин “Тез ёрдам” чақириб ўтирмайлик...

– Сизга атаб олиб чиқувдим, ўзингиз емасангиз бошқа бировга берарсиз, олинг энди шуни, – қўшни аёл қўлидаги гўштни айвондаги музлаткич устига қўймоқчи бўлди.
– Йў-йў-йў, керакмас дедим-ку, обкетинг буни, қўйманг бу ерга! Бўлмаса ҳиди ҳамма ёқни тутиб кетади ҳозир!

У шоша-пиша пакетни олиб қўшнининг қўлига тутқазди. Аёл музтар бир аҳволда қайтиб чиқиб кетди. “Ғурурим ўлсин, олаверсам бўлмасмиди, бу ёқда эримнинг ишлари ўлда-жўлда бўлиб ётибди. Рўзғоримда тишга босадиган бир бўлак гўшт ҳам йўқ аслида”, деган ўйда ошхонасига кирди. Ярим кило картошка, икки дона пиёз, уч-тўртта бужмайган сабзидан бошқа ҳеч нарса йўқ. “Очимдан ўлсам ҳам бу хотиннинг қўлидан нарса олиб емайман”, дея яна ўзини ўзи овутди. Пиёзни жизиллатиб, устидан картошкани ташлаб апил-тапил қовурди-да, сув қуйиб, бир сиқим гуруч билан мастава қилиб қўя қолди. Шу маҳал қўшнининг ҳовлисидан чиққан қовурдоқ иси димоғига урилди. Бирдан яна жаҳли чиқиб кетди. “Қўй сўйдим деб мақтанишини-чи, ҳали мен ҳам сенлар каби бой бўлиб қоларман”...

Эртаси куни маҳалла оқсоқоли эшик қоқиб келди.
– Маҳалладан ёрдам пули сўрагандингиз, унинг иложини қилолмадик, лекин оилангиз учун бир ҳомий топдик. Фақат кимлигини айтишимизни истамаяпти, – оқсоқол шундай дея машинаси юкхонасини очди: – Манавиларни тушириб олинг. Маҳалладан ёрдам...

Аёлнинг рўзғори анчадан бери бунчалик бут бўлмаган эди. Қандай бадавлат одам экан-ки, сабзи-пиёзидан, совунидан тортиб, ёғи, лаҳм гўшту унигача унутмабди. Яна бозордаги энг сархил мева-сабзавотлардан олганини айтмайсизми?

– Раисбува, мана шу аризани бир кўрсангиз, – деди у оқсоқолни кузатаётиб.

Турган жойида аризага кўз югуртирган маҳалла раиси унга таажжубланиб қараркан:
– Эсинг жойидами? Бу қўшнинг тиш дўхтири бўлса, маҳаллада ҳаммага яхшилик қилса, сизларгаям... – раис бирдан жим бўлди-да, э ҳайф сенга, дегандек қўл силтади.

– Бой бойга боқар бўлмасин оқсоқол, – деди аёл. – Агар аризамни эътиборга олмасангиз юқорига ёзаман, юқорига... Ўз кўзим билан
кўрдим хотини эскича китоб ўқийди, мениям намоз ўқигин деб даъват қилди.

– Ёмон йўлга юр демабди-ю...
– Ҳо-о-о, эртадан кейин рўмол ўра дейди, кейин бирорта оқимга рўпара қилиб қўйса, бошимни қайси тошга ураман.

Кўзлари чақчайиб-чақчайиб гапираётган аёлнинг сўзларини жимгина эшитган раис, бошини эгиб, оғир хўрсинганича аризани папкасига солди. Уни кузатган аёл сергўшт, серёғ палов, гўштли сомса пиширди-да катта чинни косага ошдан босиб ҳамсоясининг эшигини тақиллатди.

– Бизниям рўзғоримиз бутун, қўшни, мана ёғлиққина палов қилдим, сизгаям илиндим, қўшни ҳақи! – деди бироз иддао аралаш оҳангда.
– Барака топинг, Аллоҳ рози бўлсин сиздан. Рўзғорингизга барака берсин.

Қўшни аёл ўзгача бир мамнунлик билан унинг қўлидан косани олди. Алқай-алқай идишини бўшатди, мева-чевалар билан ўрнини тўлдирди.
– Болаларга олиб чиқинг, қўшни, бирам суюнтирдингиз мени...

“Тавба, уйида ҳамма нарсаси етарли бўлсаям, кўзи оч эканми бунинг, бир коса ошга шунча суюнадими одам”, деб ўйлади аёл...
– Аризам нима бўлди раисбува, бу қўшнимнинг уйини ҳеч ким текширмаяпти-ку. Маҳалла бедарвозами энди? Ёки сизниям оғзингизни мойлаб қўйишдими булар?

– Барака топкур, бундан яхши қўшнини тополмайсиз, – деди оқсоқол. – Керакли жойдан келишди, суриштиришди. Бир яхши одамлар экан. Бекорга туҳмат қиляпсиз қўшнингизга. Устига-устак улар сизга... – раис яна жим бўлиб қолди.

Аёлнинг оқсоқолдан ҳафсаласи пир бўлди. Аризасини кўтариб туман марказига борди. Вилоятга чиқди... Бу орада қўшнисининг уйига беш-олти марта пўрим кийинган, папка кўтарган кишилар келишди. Қўшни аёлни аллақайси идорага суҳбатга чақиришгани ҳақида маҳаллада шивир-шивирлар кучайди. Икки марта “Тез ёрдам” машинасида уни касалхонага олиб кетишди. Буни кўриб: “Мана шунақа бўлади қўшнини менсимаслик, ҳали бойлигинг ҳам сенларга ёрдам беролмайди”, деган ўйда аёлнинг кўнгли кўтарилаверди...

– Эшитдингизми, тиш дўхтиримиз кўчиб кетаётган экан, қўшни аёл касалхонадан тўғри янги уйига кетганмиш, – деган гапни қўшниларидан эшитганида кўнгли яна бир газ ўсди.

– Ажаб бўпти, олифтагарчилигини бошқа жойга бориб қилсин, ўзи бизни маҳалламизга боп одамлар эмасди улар, алламбало эскичами...– деди тиржайиб.

Бу гапдан кўнгли кўтарилиб, ўз-ўзича хиргойи қилиб, ёғлиққина ош қилай деган ўйда ошхонасига кирди-ю, бир ярим йил ичида биринчи марта гўшти қолмаганини, рўзғорининг баракаси учганини кўрди.

Бир кун пойлади, икки кун пойлади, ҳар ойда икки марта хабар оладиган оқсоқолнинг қораси кўринмади. Охири “Раисбува ҳомийнинг менга ажратган нарсаларини ўзи уйига олиб кетган бўлмасин тағин, чиқиб бир пўстагини қоқиб келай”, деган ўйда важоҳат билан маҳалла идорасига отланди.

– Сизларга ҳомийлик қилаётган одам ён қўшнингиз эди, – деди оқсоқол. – Барака топишсин имонли-инсофли кишилар эди улар. Эр-хотин: “Биз яхши еб-ичиб, қўшнимиз ёвғон шўрва билан кун кўрмасин, ўзимга рўзғор қилганимда уларга ҳам қўшиб оламан, фақат биз бераётганимизни айтманг, тағин кўнгли ўксимасин”, деб қаттиқ тайинлашган эди. Сиз эса уларга сира тинчлик бермадингиз. Қўшнилар ҳамма ёмонлигингизни кўриб-билиб туриб ҳам сизга яхшилик илинаверишди. Ғийбат қилганингиз етмагандек, туҳмат ҳам қилдингиз. Ундай қилманг, деган гапимизга сира қулоқ солмадингиз. Охир-оқибат бечора қўшниларингиз маҳалладан кўчиб қутилишди... Ҳаёт шунақа, Аллоҳ бизга кимни восита қилиб ризқу насиба бераётганини унутиб, баъзида шундай ношукрлик қиламиз...

Аёл раис яна нималар деганини эслолмайди, у нима деярини билмай қолганди. У карахт бир аҳволда эди.

Ҳамрохон опанинг сахифаларидан олинди.
МАЙЙИТНИ ОЛДИГА КИРГАН ОДАМ ЎЗИНИ ЎҚИТИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отам вафот этганларида маййитни олдида анча ўтириб қолибман. Қўлларидан ушлаб. Кечирим сўраб. Шундан кейин касалдан бошим чиқмай қолди. Онкологик касал, операциялар бўлдим. Маййит ювганга ўқитиш керак, юк тушган дейишди. Ғассолми шуларга ўқитиш бор нарсами?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ундай гап йўқ. "Маййитни олдига кирган одам ўзини ўқитиши керак", "ювиниши керак", "маййит кафанини тишлаб қолибти", "кўзи очиқ кетибди" каби асоссиз, ақлга ҳам тўғри келмайдиган гаплар сабабли вафот этган инсондан сесканиш, шумланиш тўғри эмас. Муқаддас динимизда вафот этган кишилар доимо ҳурмат билан тилга олинади. Нафақат пок руҳлари, балки уларнинг жасадларига ҳам эҳтиром ва эҳтиёткорлик билан муомала қилинади. Қабрлари зиёрат қилинади, ҳақларига хайрли дуолар қилинади. Вафот этган кишиларни тирикликларида қандай ҳурмат қилган бўлсак, вафотидан кейин ҳам ҳудди шундай, балки, унданда қаттиқроқ ҳурмат қилишимиз керак бўлади. Чунки инсон вафот қилиши билан охират сафарига чиққан бир мусофир бўлади. Тирикларнинг уларга қила оладиган яхшиликлари — жасадларига нисбатан ҳурмат кўрсатиш, ҳақларига ҳайрли дуолар қилиб руҳларини шод этиш ҳамда баъзи хато ва камчиликларини яшириб, яхшиликларига гувоҳлик бериш бўлади.

Аллоҳ таоло ўтганларимизни Ўз раҳматига олиб, ҳаётдагиларимизни тўғри йўлдан адашмасдан ҳаёт кечириб боришларида Ўзи мададкор бўлсин! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ТАФАККУР

Илм ва амал инсоннинг икки оёғига ўхшайди. Бу иккиси бўлмаса, оёқ тик турмайди, юролмайди. Бу ўринда илм қадами амал қадамидан олдинда, пешқадам бўлиши керак. Қоқилганларнинг аксарида илмдан олдин амал ўзиб кетгани сабаб бўлади.
ҲАЁТНИНГ 14 ҲИКМАТИ

1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаъбон  ойининг 5-куни пайшанба
милодий 2024-йил  15-феврал
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
БЕШ МАҲАЛ НАМОЗДА – ЕТТИ ОСМОНДА АДО ЭТИЛГАН ИБОДАТ АЖРИ БОР

Китобларда зикр этилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исро ва Меърож кечаси осмонларга кўтарилдилар. Биринчи осмонда яратилганидан бери зикр қилаётган фаришталарни кўрдилар. Иккинчи осмонда бошларини саждадан кўтармайдиган фаришталарни кўрдилар. Уларга салом берган эдилар, бошларини кўтариб алик олдилар-да, яна саждага кетишди. Шундан буён то қиёматгача икки марта сажда қилиш одат бўлди. Учинчи осмонда руку қилаётган фаришталарни кўрдилар. Тўртинчи осмонда ташаҳҳудда ўтирган фаришталарни кўрдилар. Бешинчи осмонда тасбеҳ айтаётган фаришталарни кўрдилар. Олтинчи осмонда яратилганидан бери таслим ҳолатида турган фаришталарни кўрдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматига ҳам шундай ибодат жорий этилишини орзу қилдилар. Аллоҳ таоло Расулининг бу иштиёқини билиб, етти осмонда адо этиладиган ибодатни намозда жамлаб, туҳфа қилди. Шу боис кимки бир кунда беш маҳал намоз ўқиса, етти осмон фаришталарининг ибодатини қилган ва шунча ажрга эга бўлади.
Сизчи бугун бомдод номозини ўқидингизми.....
🕌  @toraxonxoji

🕓 Намоз вақтлари  16.02 - 22.02.2024
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаъбон  ойининг 6-куни муборак жума
милодий 2024-йил  16-феврал
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси:Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.
#ТАФАККУР

“Мен сен билан яккама-якка, алоҳида гаплашмоқчиман...”

Мана шу жумлани эшитган (анча-мунча) кишида нафас олиши тўхтаб қолгандай қийинлашиб, ҳаёлидан юзлаб саволлар айланиб қолади. (“Нима гапи бор экан, бирон айбимни очармикан, четга олиб нима демоқчи, каби...”)

Энди Роббингизни: “Уларнинг барчаси қиёмат кунида ёлғиз ҳолда у зотнинг ҳузурига келгувчидир”, деган сўзига нима дейсиз?!
(Марям сураси, 95 оят)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚИҚА УЧУН ЭЧКИ СЎЙСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aқиқа учун эчки сўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилинадиган жониворлар тўрт қисмга бўлинади.
1. Туя,
2. Мол,
3. Қўй,
4 Эчки.
Булардан ташқари жониворларни, жумладан от, кийик, курка, товуқ, хўроз кабилар ақиқа қилиш жоиз эмас, бидъатдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАНЧА НАМОЗХОН БОР?

Шайх Саъдий “Гулистон” асарида ёзади: «Бир одам кечқурун катта дастурхон тузатибди, сархил таомлар тайёрлатибди. Сўнг ўғлига: “Масжидга бориб пойлаб тур, одамлар шом намозидан чиқади. Намозхонларнинг ҳаммасини уйга бошлаб кел”, дебди. “Хўп бўлади”, деб чиқиб кетган болакай масжид эшигининг олдида туриб чиққан одамдан: “Имом Фотиҳадан кейин қайси сурани ўқиди?” деб сўрайверибди. Одамлар бошини сарак қилиб “билмадим” деб чиқиб кетаверибди. Фақат битта одам “фалон сурани” деб жавоб берибди. Бола ўша одамни уйига эргаштириб келибди-да, отасига “Масжидда битта намозхон бор экан, ўшани олиб келдим”, дебди».

Бугун ҳам шом намозидан сўнг шу тажрибани қўлласак, нечта намозхон чиқар экан-а?!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

Одамларни айбламанг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки, биродарини тавба қилиб бўлган бирор гуноҳи туфайли айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни қилмагунича вафот этмайди" дедилар (Имом Термизий ривояти).

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Агар бирор банда гуноҳ иш қилган бўлса, кейин у ўша гуноҳдан тавба қилса, уни "сен шундай гуноҳ қилган эдинг" дея уни қайта-қайта ўша гуноҳда айблашингизни Аллоҳ таоло ёқтирмайди. Аллоҳ таоло айтадики: "Мен унинг гуноҳини беркитдим ва авф қилиб юбордим. Мен унинг гуноҳини номаи аъмолидан ўчирдим. Энди, унга эътироз билдирадиган ва у гуноҳда айблайдиган сен кимсан? Агар сен айбласанг, у ҳолда Биз сени у гуноҳга мубтало қиламиз".

Шунинг учун бирор мусулмоннинг айбини фош қилиш ёки гапириш ва уни тарқатиш жуда оғир гуноҳдир.