Точно.уз
5.24K subscribers
5 photos
2 videos
Ахборотнинг аниқ координаталари
Download Telegram
Channel created
Channel photo updated
❗️Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида йирик коррупцион схема фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.У. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида ишловчи танишлари орқали Туркиянинг “Y.T.” корхонасини хорижий экспортёр корхоналар реестрига киритиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширувда фуқаро Г.У. ва агентликнинг бош мутахассиси М.Г. ўзаро тил бириктириб, “S.S.” МЧЖга Россия Федерациясидан ёғоч ва  Туркманистон Республикасидан помидор маҳсулотларини импорт қилишда импорт карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериши эвазига 2,9 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, фуқаро Г.У.нинг 2 та банк пластик картасига фуқаролардан Р2Р шаклида 10,9 млрд сўм келиб тушган бўлиб, шундан атиги 1,6 млрд сўмини тўловлар учун тўлаб, 6,1 млрд сўмини нақдлаштириб, агентликнинг масъул ходимларига берганлиги ва қолган 3,1 млрд сўмини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Шунингдек, агентлик ва унинг қуйи ташкилотлари ғазна ҳисоб рақамларига келиб тушган 91,7 млрд сўм таҳлил қилинганда 14,9 млрд сўмлик тўловлар 759 нафар фуқаронинг пластик карталари орқали амалга оширилиб, шундан 174 нафари агентлик тизими ходими ва 34 нафари уларнинг яқин қариндошлари эканлиги аниқланган.
Турдиев Садриддин Абдуллаевич Кадастр агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. С. Турдиев шу пайтга қадар прокуратура органларида фаолият юритган.

Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан:

Файзуллаев Мурат Мухтарович — Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Хафизов Алишер Абдуазизович — Кадастр агентлиги директори ўринбосари лавозимига;

Мирмақсудов Мирсаид Садикович — Кадастр агентлиги директори ўринбосари лавозимига;

Абдуллаев Тўлқин Мансурович — Кадастр агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Айтишларича, Авазов Малик Абдуахатович Микрокредитбанк бошқаруви раиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

У бунга қадар «Анорбанк» бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Хабар расман тасдиқланмаган.
Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага чиқди

Эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун ҳозирги соатгача роппа-роса 74 725 та чипта сотиб бўлинган. Бу кўрсаткич ҳозирча ЖЧ-2026’даги барча ўйинлар рейтингидан юқори натижа қайд этмоқда.

Ўзбекистон иштирокидаги ўйин чипта сотилиши бўйича ҳатто турнирнинг очилиш баҳси ҳисобланган Мексика — ЖАР (73 373 та) ва мухлислар диққат марказида бўлган Бразилия — Марокаш (73 719 та) учрашувларини ҳам ортда қолдирмоқда.

Ушбу қизғин баҳс Мехико шаҳридаги сиғими 81 070 кишини ташкил этувчи “Астека” стадионида бўлиб ўтади. Сотилган чипталар сони инобатга олинса, стадион ўриндиқларининг қарийб 92 фоизи аллақочон банд этилган ва бўш жой қолмаслиги деярли аниқ.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳаяжонли ва тарихий ўйин 18 июнь куни Тошкент вақти билан эрталаб соат 07:00 да бошланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маст ҳолатда машина бошқарганлик учун 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси жорий этилиши мумкин

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Шерзод Иброҳимов:

⁃ 5 та қўпол йўл қоидабузилиши бўйича автомобилни вақтинча олиб қўйиш маъмурий жавобгарлик чораси жорий этилади;

⁃ бир неча турдаги қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади;

⁃ транспортни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки маҳрум қилинган шахс томонидан содир этилган йўл безорилиги учун қўшимча равишда автомобилни мусодара қилиш ёки вақтинча олиб қўйиш жазоси жорий этилади;

⁃ транспортни маст ҳолда бошқарганлик учун 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланади;

⁃ қўпол қоидабузарлар учун жаримани чегирма билан тўлашга бир йиллик чеклов жорий этилади;

⁃ транспортни бошқаришга болаларга рухсат бериш, танага шикаст етказиш, ўлимга сабаб бўлганда жиноий жавобгарликка тортиш таклифи илгари сурилмоқда.
Очишга 5 дақиқа, ёпишга 5 ой: тадбиркорларни чарчатаётган учбурчак — ДХМ, банк ва cолиқ

Якка тартибдги тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш бор-йўғи бир неча дақиқа ва саноқли тугмаларни босишни талаб қилса-да, уни тугатиш ҳақиқий бюрократик жараёнга айланиб улгурган. Бугунги кунда тадбиркорлик субъектини ёпишдаги мураккабликлар — иқтисодий ислоҳотлар тезлигига мос келмаётган энг оғриқли нуқталардан бири ҳисобланади.

Мамлакатда бизнес муҳити жозибадорлигини ошириш мақсадида рақамлаштириш чораларига катта эътибор қаратилмоқда. Бироқ тадбиркорлик фаолиятини бошлашдаги замонавий технологиялар уни тугатиш босқичига келганда анъанавий қоғозбозлик ва архив қидирувларига айланиб кетади.

Асосий муаммолар нималардан иборат?

Якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) фаолиятини тўхтатиш ҳақида ариза бериши билан солиқ органлари томонидан текширув жараёни бошланади. Қонунчиликда белгиланган муддатлар мавжуд бўлса-да, аксарият ҳолатларда текширувлар ойлаб давом этиши кузатилади.

Давлат хизматлари марказлари, банк ва солиқ органлари ўртасида маълумот алмашинуви тўлиқ автоматлаштирилмаган. Натижада фуқаро битта давлат идорасидан олинган ҳужжатни бошқасига жисмонан кўтариб боришга мажбур бўлмоқда. Давлат хизматларига борса, банкка бориб, ҳисоб рақамни ёпиб келишни айтади, банкка борса, солиқдан қарзи йўқ, деган ҳужжат олиб келишни сўрайди. Солиққа борганда жараён қанча давом этиши номаълум.

Агар ЯТТнинг давлат олдида солиқ мажбуриятлари бўлмаса ва унинг молиявий фаолияти хавфли гуруҳга кирмаса, жараённи инсон омилисиз, автоматик тарзда якунлашга нима тўсқинлик қилмоқда?

Тизимни ислоҳ қилиш бўйича аниқ таклифлар:

Бизнес муҳитини ҳақиқатда соғломлаштириш учун фақатгина бозорга киришни эмас, ундан эркин ва тўсиқларсиз чиқишни ҳам таъминлаш зарур. Бунинг учун қуйидаги тизимли қадамлар қўйилиши шарт:

1. “Яшил йўлакча” тизимини жорий этиш: агар ЯТТ охирги муайян давр мобайнида ҳеч қандай молиявий айланма амалга оширмаган, солиқ ҳисоботларини ўз вақтида топширган ва қарздорлиги бўлмаса, унинг фаолияти онлайн сўров юборилгач, 24 соат ичида, инсон омилисиз автоматик равишда тугатилиши лозим.

2. Текширув муддатларига қатъий чеклов қўйиш: cолиқ органларига ёпилаётган субъектни текшириш учун чекланган муддат (масалан, 10-15 кун) берилиши керак. Агар масъул ходимлар ушбу муддат ичида текширувни якунламаса, тизим ЯТТни автомат тарзда ўчириб юбориши шарт. Бу чора масъулиятни фуқародан солиқ идорасига юклайди.

3. Банк ҳисоб рақамларини масофавий ва марказлашган ҳолда ёпиш: Давлат хизматлари маркази ёки солиқ тизими орқали берилган буйруқ асосида тижорат банкларидаги ҳисоб рақамлар автоматик равишда тугатилиши зарур. Фуқаронинг банкма-банк саргардон бўлиш амалиётига чек қўйиш вақт келди.

4. Таваккалчиликни таҳлил қилиш моделини татбиқ этиш: барча ЯТТларни бир четдан текшириш амалиётидан воз кечиш лозим. Тизим тадбиркорнинг ўтмишдаги солиқ интизомини таҳлил қилиб, унга баҳо бериши керак. Қонунбузар бўлмаган, шубҳали айланмалар амалга оширмаган тадбиркорга ҳеч қандай текширувларсиз бизнесдан эркин чиқиш имкони берилиши зарур.

Бизнес ҳар доим маълум даражадаги таваккалчилик билан боғлиқ. Фуқароларда “мабодо ишим ўхшамасачи, кейин ёпишда асаб ва вақт йўқотаман” деган қўрқув бўлмаслиги керак. Бундай хавотир инвестицион фаолликка ва янги ғояларнинг юзага чиқишига тўсқинлик қилади.
Уч кун ичида Туркияда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди

​11 июн куни Истанбулдаги Шимолий Мармара автомагистралида содир бўлган ЙТҲда 31 ёшли фуқаро ва унинг фарзанди ҳалок бўлган.
Президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия куни билан табриклади

“Ўзбекистон Республикасининг кўп миллатли халқи ва шахсан ўз номимдан Сизни ҳамда дўст Россия Федерацияси халқини миллий байрам – Россия куни билан самимий муборакбод этаман”, – дейилади мактубда.


Давлат раҳбари ушбу қутлуғ сана Россия халқининг чуқур тарихий илдизлари, бой маънавий ва маданий мероси, салмоқли ютуқлари ҳамда давлатчиликни мустаҳкамлаш ва ҳар томонлама тараққиёт сари интилишини ўзида яққол акс эттиришини таъкидлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг мурожаатномаси эълон қилинди

Унда гиёҳвандлик моддалари инсон ҳаёти, оилалар ва болалар саломатлигини барбод қилиши, бу — мамлакат генофонди ҳамда унинг келажагига берилган тўғридан-тўғри зарба экани таъкидланди.

“Янги қонунда наркотикларни тарқатишнинг замонавий усулларини жиловлаш кўзда тутилган, бундай жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилган ва вояга етмаганларни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Ушбу масалани шахсан ўз назоратимга олдим.

Бу курашда четда томошабин бўлиб туришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Зеро, жуда кўп нарса ўзимизга — ота-оналарга, мактаб ва маҳаллага ҳамда ён-атрофидаги ҳодисаларга бефарқ бўлмаган ҳар бир инсонга боғлиқ”, - деди Саида Мирзиёева.