Tizim Group | Biznesni Tizimlashtirish
23 subscribers
2 photos
1 link
Biznesingizni tartibga solamiz
🔹 Sotuv, marketing va boshqaruvni tizimlashtiramiz
🔹 100+ loyihada sinovdan o‘tgan model
📩 Audit & yechim 👉 @Sell_Coach
Download Telegram
💫Tizim Group расмий каналига хуш келибсиз!

Ассалому алайкум, бизнес эгалари ва раҳбарлар.

Бу канал — савдо бўлимини тизимли бошқаришга ўтмоқчи бўлганлар учун яратилган профессионал майдон.

Бу ерда сиз билан:

— савдо бўлимини 0 дан қуриш,
— СРМ, КПИ, скрипт ва назорат тизимлари,
— савдо ва маркетингнинг тўғри интеграцияси,
— жараёнларни барқарор механизмга айлантириш

каби амалда ишлайдиган ечимларни улашамиз.

Мен — Нодирбек Курбоналиев, Савдо бўлими қурувчи, 100+ бизнес тажрибаси асосида савдо бўлимларини қайта қуриш билан шуғулланаман.

Tizim Group маслаҳат эмас — тизим берадиган платформа.

Бу ерда сизга ишлайдиган модель, аниқ дарслар ва реал тажрибалар тақдим этилади.

Каналда:

Савдо тизимини қуриш бўйича амалий дарслар
Тизимлаштириш бўйича тавсиялар
Тажриба ва шаблонлар
Фикр алмашиш учун жамият

Tizim Group хуш келибсиз. Энди сизнинг бизнесингизда ҳақиқий «тизим» бошланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥43❤‍🔥1😁1😐1
Сотув бўлимини қуришдаги ТОП 3 та хато

1️⃣ Сотувчини биринчи қўйиш, тизимни кейин ўйлаш

Кўп раҳбарлар аввал сотувчини ишга олади.
Лекин:
— скрипт йўқ
— стандарт йўқ
— ўлчов йўқ

2️⃣ Ҳамма масъулият сотувчига юкланади

Лекин:
Лид сифатсиз.
Маркетинг ноаниқ.
Маҳсулот тушунарсиз.

👉 Сотув — бутун тизимнинг натижаси.

3️⃣ Назорат бор, лекин аниқлик йўқ

Ҳар куни сўралади: “Сотув қандай деб ?”

Лекин:
— қайси рақам муҳим
— қаерда муаммо
— нимани тўғрилаш керак аниқ эмас.

👉 Рақам бўлмаса — айнан каерда муоммо эканини аниқлаб бўлмайди.

Натижада энг яхши сотувчи ҳам
ўзича ишлайди.

Хулоса:

Аввал тизим,кейин одам.

💬 Сиз учун ҳозир
қайси жой энг оғриқли?

Изоҳда ёзиб қолдиринг.👇
🔥3