TIBBIY IJTIMOIY XIZMATLARNI RIVOJLANTIRISH AGENTLIGI (RASMIY KANAL)
491 subscribers
4.33K photos
353 videos
17 files
1.38K links
Ушбу канал - Ногиронлиги бўлган шахслар, Ёлғиз яшовчи ва ижтимоий ҳимояга муҳтож одамларни қўллаб-қувватлаб, уларни ижтимоий ҳимояга олувчи, тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатувчи – Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Расмий канали
Download Telegram
ТАБРИКЛАЙМИЗ!
Бугун туғилган кун!

Бугун Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Исроилов Ғайрат Ҳабибуллаевич таваллуд топган кун.
Ғ.Исроилов 1979 йил 24-январда Сирдарё вилояти Сардоба туманида туғилган.
У фаолияти давомида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Пенсия ва нафақа тўлаш устидан мониторинг бўлими бош мутахассиси, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пенсия ҳисоблаш услубиётини мувофиқлаштириш ва фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими бошлиғи, Пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2021 йилдан буён Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва унинг жамоаси Ғ.Исроиловни таваллуд куни билан қутлайди. Унга узоқ умр, соғлик-саломатлик, келажакдаги ишларига улкан мувафаққият тилайди.

Telegram | Rasmiy sayt | Facebook
Ҳурматли Давлат божхона хизмати органлари ходимлари!

Ушбу қутлуғ айёмда умрини эзгу ва олижаноб ишга бағишлаган Сизлар каби мард ва садоқатли, ҳақиқий ватанпарвар Инсонлар шаънига самимий тилакларимизни билдирамиз.

Барчангизни “26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” ҳамда миллий божхона хизмати ташкил этилганлигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан самимий табриклаймиз.

Бундай ардоқли касб эгаси бўлиш Янги Ўзбекистонга янада садоқатли бўлишга ундайди.

Дарҳақиқат, божхона органлари мамлакат иқтисодий хавфсизлиги ва манфаатларини таъминлашда асосий таянч ва ҳимоячилардан биридир.

Бу машаққатли ва шарафли хизматимингизни бутун халқимиз яхши билиб турибди ва муносиб қадрламоқда.

Бунга ёрқин мисол сифатида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига асосан 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни – божхоначиларнинг касб байрами этиб белгиланганлигида кўришимиз мумкин.

Янги Ўзбекистоннинг Давлат божхона хизмати органлари ходимлари– Ватанимизнинг асл ўғлонлари сифатида замонавий билимларни эгаллаган, маънавий ва маърифий дунёси бой, халқимизнинг чин фарзандалари эканлигига қатъий ишонамиз.

Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилаларингизга файзу барака, масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Тиббий-ижтимоий хизматларни
ривожлантириш агентлиги
директори А.Инаков


Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
Матбуот хизмати
⬇️⬇️⬇️

Telegram | Rasmiy sayt | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор #долзарб #янгилик

💵 Ёшлар учун моддий ёрдам пули оширилди. Хўш, қанчага оширилди ва айнан кимларга берилиши режалаштирилган.

🎥Ушбу лавҳамизда мавжуд саволларга жавоб топасиз.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
Матбуот хизмати
⬇️⬇️⬇️

Telegram | Rasmiy sayt | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлиб турган Шавкат Мирзиёев расмий учрашувлар ўтказиш учун етиб келди. Олий мартабали меҳмонни Қирғизистон президенти Садир Жапаров кутиб олди.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
Матбуот хизмати
⬇️⬇️⬇️

Telegram | Rasmiy sayt | Facebook
🔰 Қонунчиликка кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 300 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Шунингдек, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram | Rasmiy sayt | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифининг самарали натижалари Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларидаги юксак даражанинг намунаси бўлди.

Telegram | Rasmiy sayt | Facebook
Биринчи Президент хотираси ёд олинди

30 январь, Тошкент шаҳри. Анъанадагидек, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига кенг жамоатчилик йиғилди.

Telegram | Rasmiy sayt | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👧🏻Вояга етмаган қизларга зўравонлик билан муносабатда бўлиш, уларнинг шаънини таҳқирлаш, кўнгилсиз вазиятларни юзага келтириш қонунчиликка кўра қандай баҳоланади?

🤔Бундайларга нисбатан жазо тури қандай?

🎥Батафсил лавҳамизда!

Telegram | Rasmiy sayt | Facebook
🚗 Автомототранспорт воситалари электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилганда ижарага бериш шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмайди.

🙅‍♂️ Бунда электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга бўлади.

Telegram | Rasmiy sayt | Facebook
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида бўлади.

Сафар давомида маҳаллалар ҳаёти ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда вилоятни ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Telegram | Rasmiy sayt | Facebook
Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍https://uza.uz/posts/458012

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе