Forwarded from Edu.uz
#Қабул_2021

⚡️⚡️Олий таълим муассасаларига ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 20 июндан бошланади

Икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосида (имтиёзли) қабул параметрлари тасдиқланади.

Бу йил 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.

Бу йил илк маротаба 9 та нодавлат олийгоҳларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.

Шунингдек, Президент бу йил олийгоҳларга қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилишини маълум қилди.

👉 @eduuz
Forwarded from Edu.uz
#Қабул_2021

⚡️ Барча абитуриентлар диққатига!

▶️ Эртага, 20 июнь куни 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланади.

❗️Бунда,

— абитуриент телефон рақами авторизациядан ўтказилади;
— паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотлар киритилади;
— имтиёзлари мавжуд бўлса ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотлари киритилади.

❗️Таълим йўналишларини эса 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари белгиланиб, тиллар кесимида тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

👨‍💻Абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz sайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.

🗓 Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади ва абитуриентлар 20 июлга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин бўлади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021

⚡️ Эртага абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади

📆 2021 йил 22 июль олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни бўлиб, 22 июль куни (эртага) соат 23:59 да абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.

👨🏻‍💻 Абитуриентлар мазкур муддат давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz сaйти ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сaйти орқали олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишлари, ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва тест синови учун тўловни амалга оширишлари (олдинги йиллар битирувчилари) мумкин.

📌 Барча абитуриентларга муваффақият тилаган ҳолда қабулнинг сўнгги соатларини кутмасдан эртароқ рўйхатдан ўтишларини ҳамда таълим йўналишлари ва танлов устуворлигини белгилашда эътиборли бўлишларини тавсия қиламиз.
———
👉 👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!