Tinchlik lokomotiv deposi
1.12K subscribers
26.2K photos
2.44K videos
135 files
10.1K links
Аziz hamkasblar ushbu kanal "Tinchlik lokomotiv deposi"ning rasmiy kanali.
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

Транспорт вазири Қирғизистон элчиси билан учрашди

Бугун, 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қирғиз Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муса Жаманбаев билан учрашди.

Учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.

Хусусан, ҳар икки томон вакиллари Чўлпонотада бўлиб ўтган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида илгари сурилган таклифларни рўёбга чиқариш, ушбу йўналишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш бўйича фикр алмашди.

Шунингдек, учрашувда мамлакатларимиз шаҳарларини бир-бири билан боғловчи янги йўналишларда темир йўл ва автобус қатновларини ташкил этиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Транспорт вазири Польша элчиси билан учрашди

Бугун, 25 июль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Польшанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Радослав Грук билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.

Хусусан, Европа мамлакатларига автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида юзага келаётган муаммоли вазиятлар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди. Томонлар қўшимча равишда хорижий кўп томонлама рухсатнома бланкаларини айрибошлаш масаласини кўриб чиқди.

Шунингдек, фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, Польша авиакомпаниялари томонидан Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиш билан боғлиқ жиҳатлар атрофлича муҳокама этилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Бугун, 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов “Озарбайжон темир йўллари” ЁАЖ Бошқарув раиси ўринбосари Иқбал Али ўғли Ҳусейнов билан учрашди.

Учрашувда темир йўл ташувлари соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати муҳокама этилиб, икки мамлакат темир йўл маъмуриятлари томонидан ушбу йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга юқори баҳо берилди.

Шунингдек, томонлар “Осиё-Тинч океани минтақаси – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа” халқаро мультимодал йўналишини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Покистоннинг ТCS транспорт-логистика компанияси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш ниятида

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Покистоннинг йирик транспорт-логистика компанияси ТCS раиси Холид Аван билан учрашди.

Учрашувда томонлар транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликдаги алоқаларни ривожлантириш, Ўзбекистондан Покистон ҳудуди орқали халқаро денгиз портларига олиб чиқувчи транспорт коридори бўйлаб барқарор юк ташувларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

Батафсил

_ _ _

Пакистанская транспортно-логистическая компания TCS намерена открыть представительство в Узбекистане

Министр транспорта Республики Узбекистан Ильхом Махкамов встретился с председателем крупнейшей транспортно-логистической компании Пакистана TCS Халидом Аваном.

Подробнее

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿 🇹🇲 Ўзбекистон – Туркманистон: Транспорт соҳасидаги
ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди

2022 йилнинг 8-9 август кунлари транспорт масалалари бўйича ўзбек туркман ишчи гуруҳининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов ва “Туркмен автоулаглары” агентлиги раисининг ўринбосари В.Ходжанепесов ҳамда икки мамлакатнинг автомобиль, темир йўл, авиация тизими ташкилотлар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Хусусан, томонлар икки давлат ўртасида автомобиль транспортида юк ташувлар жараёнини тўлиқ қайта тиклаш, шунингдек, юк ташиш талабларини соддалаштиришдан манфаатдор эканликларини қайд этиб ўтишди.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

🇹🇲🇮🇷Туркманистон ва Эрон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан қатор келишувларга эришилди

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 15-16 август кунлари Туркманистоннинг "Аваза" миллий сайёҳлик зонасида денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган давлатлар Транспорт вазирларининг “Ашхобод жараёни: ўзаро боғлиқликни кучайтириш учун” мавзусидаги Халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференция доирасида Ўзекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов Туркманистон Транспорт ва коммуникациялар агентлиги бош директори Мамметхан Чакиев ҳамда Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири Саид Рустам Қосимий билан транспорт ва логистика соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, юк ташувларида ўзаро имтиёзлар тақдим этиш ва миллий ташувчиларга қулайликлар яратиш масаласида икки томонлама музокаралар ўтказди.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿🇵🇱 Польша билан
халқаро юк ташувлари соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади

Жорий йилнинг 9 август куни халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича давлат раҳбари ҳузурида ўтказилган тақдимот давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делегация Польша Республикасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Варшава шаҳрида Польша инфратузилма вазири ўринбосари Рафал Вебер ҳамда “Польша халқаро автомобиль ташувчилар уюшмаси” (ZMPD) президенти Ян Бучек билан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида қўшимча 1000 дона рухсатномаларни алмашишга, шунингдек, тез фурсатларда Тошкент шаҳрида транспорт масалалари бўйича қўшма комиссия йиғилишини ўтказишга келишиб олди.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Транспорт вазирлигида Халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича Ўзбекистон - Германия қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда икки мамлакат ўртасида халқаро автомобиль ташувлари соҳасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Томонлар автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари (экспорт-импорт) ҳажмини ошириш бўйича ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини янада ривожлантириш учун катта салоҳият мавжуд эканлигини қайд этишди.

Йиғилишда томонлар 2023 йил учун икки томонлама, транзит ва учинчи мамлакатларга/дан юкларини ташиш учун рухсатномаларни алмашиш миқдори билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишиб, тегишли келишувга эришишди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Қатар давлати авиация маъмурияти билан ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди

“Ўзавиация” агентлигида Ўзбекистон Республикаси ва Қатар давлати авиация маъмуриятлари ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш йўналишида ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, ИКАО стандартларини тадбиқ этиш ва малака ошириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази директори С.Норқулов Россия Федерацияси “Москва метрополитени” ДУК Транспорт комплекси ҳузуридаги Корпоратив транспорт университети директорининг биринчи ўринбосари Д.Роговская билан учрашди.

Учрашувда томонлар метрополитен ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Учрашув якунида томонлар келгусида ўзаро тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйишда доимий ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан йўл харитаси ишлаб чиқишга келишиб олди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Бугун, 22 сентябрь куни Транспорт вазирлигида Литва Републикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов ҳамда Литва ташқи ишлар вазири ўринбосари Мантас Адоменас раҳбарлигида бўлиб ўтган учрашувда транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Учрашувда томонлар жорий йил якунига қадар халқаро автомобиль ташувлари масаллари бўйича қўшма комиссия йиғилишини ўтказишга, 2023 йилнинг биринчи яримида Литва транспорт ва коммуникация вазирининг Тошкентга ташрифини ташкил этишга келишиб олишди.

Шунингдек, учрашувда миллий ташувчиларга виза тартибини соддалаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делегация Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган "Тожикистон ва минтақа давлатлари ўртасида транспорт коммуникацияларини ривожлантиришда логистика ва унинг афзалликлари" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этмоқда.

Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ташкил этилган конференциядан кўзланган мақсад транспорт соҳасини ривожлантиришни белгиловчи илмий-амалий маълумотларни алмашиш, қўшма илмий-инновацион лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборатдир.

Анжуманда логистика фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, логистика фаолиятининг илмий ва амалий ютуқлари, логистика йўналишида кадрларни тайёрлаш, логистика инфратузилмасини рақамлаштириш, логистика тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама этилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

Хитой компанияси билан Тошкент давлат транспорт университети ўртасида
ҳамкорлик йўлга қўйилди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирлари йиғилиши бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир доирасида бугун Транспорт вазирлигида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар портлари раҳбарларининг бешинчи учрашуви ўтказилмоқда.

Учрашувда “Akhtachi”, “Universal Logistics Services”, “Termiz Cargo Center” логистика марказлари, Озарбайжоннинг Баку порти, Қозоғистонинг Актау ва Курик портлари, шунингдек, Туркиянинг Мерсин порти вакиллари иштирок этишмоқда.

Тадбирда “Қардошлик портлари” ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Пойтахтимиздаги Hilton меҳмонхонасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар темир йўл маъмуриятларининг биринчи учрашуви ўтказилмоқда.

Учрашувда Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котиби Бағдод Амриев, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси в.б Ҳусниддин Ҳосилов, “Озарбайжон темир йўллари” ЁАЖ Бошқарув раиси Хижран Валехов, “Қозоғистон темир йўли” MK” AЖ бошқарув раиси Нурлан Саранбаев, “Қирғизистон темир йўли” МК” давлат корхонаси бош директори Азамат Сакиев, “Туркия давлат темир йўллари” ОАЖ бош директори ўринбосари Четин Алтин иштирок этишмоқда.

Учрашувда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида юк ташувлар ҳажмини ошириш, қўшни давлар билан транзит ташувларни ташкил этиш ҳамда контейнер ва мультимодал ташувларни амалга оширишда қулай шароитларни яратиш масалалари муҳокама этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz|Telegram|Facebook| Instagram|
#Халқаро_ҳамкорлик

Франция Миллий фуқаро авиацияси мактаби (ENAC) билан
ҳамкорлик келишуви имзоланди

Франция пойтахтида 500 га яқин ректорлар, илмий доира вакиллари ва профессорларни жамлаган “Campus France–2022” ҳамда Ўзбекистон-Франция университетлари II форуми бўлиб ўтмоқда.

Форумнинг биринчи кун якунида Франция Миллий фуқаро авиацияси мактаби (ENAC) билан Тошкент давлат транспорт университети ўртасида тузилган ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан келишув имзоланди.

Мазкур келишув магистратура дастурини йўлга қўйиш, педагогик кадрлар малакасини ошириш, Францияда ривожланган технологик ишлаб чиқариш соҳаларининг тажрибасини Тошкент давлат транспорт университетига татбиқ этишни кўзда тутади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿🇦🇿 Ўзбекистон ва Озарбайжон авиация маъмуриятлари ўртасида тажриба алмашуви

ICАО аудитига ўз вақтида ва сифатли тайёргарлик кўриш, фуқаро авиацияси органи фаолиятини бошқариш, давлат назоратини ташкил этиш ва кучайтириш усуллари юзасидан тажриба алмашиш мақсадида “Ўзавиация” агентлиги вакилларининг Озарбайжон Республикаси Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигига ташрифи амалга оширилди.

Ташрифдан асосий мақсад парвозлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ICАОнинг бўлажак аудитига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича тажриба алмашишдан иборат бўлди.

Тажриба алмашиш дастури якунида икки томонлама алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

“Туркия – Эрон – Туркманистон – Ўзбекистон” янги темир йўл йўналишида юк ташувлари бошланди

Бугун, 3 декабрь куни Тошкент марказий темир йўл вокзалида “Туркия – Эрон – Туркманистон – Ўзбекистон” янги темир йўл йўналишининг очилишига бағишлаб тантанали тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда дастлаб Туркиядан Ўзбекистонга қараб йўлга чиққан биринчи юк поездини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Маиший техника воситалари ортилган 40 та вагондан иборат ушбу юк поезди Туркия, Эрон, Туркманистон бўйлаб ҳаракатланиб бугун Ўзбекистонга етиб келди.

Умумий узунлиги 4500 кмдан ортиқ бўлган ушбу йўналиш катта ривожланиш салоҳиятига эга бўлиб, Ўзбекистон юкларини халқаро йўналишларда ташиш учун қўшимча йўналиш ҳисобланади.

Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Шу кунларда транспорт вазири ўринбосари Абудусамат Мўминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сингапурда бўлиб турибди.

8 декабрь куни ишчи гуруҳ аъзолари транспорт ва логистика соҳасидаги дунёнинг энг йирик компанияларидан бири “PSA International” денгиз порти оператори фаолияти билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов ҳамда “PSA International” компанияси минтақавий ижрочи директори Ван Чи Фунг ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар натижасига кўра томонлар Сингапурнинг илғор тажрибаси асосида Ўзбекистонда логистика инфратузилмасини модернизация қилиш ва қуруқлик портларини қуриш, ривожлантириш, шунингдек, рақамлаштирилган ягона логистика ва савдо платформасини ишлаб чиқиш ҳамда уни ишга тушириш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида Англашув Меморандуми лойиҳасини имзолашга келишиб олдилар.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Давлат хизмати самарадорлигини оширишда БАА билан амалий ҳамкорликка ўтилди

Маълумки, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги делегациясининг жорий йил бошида БААга ташрифи доирасида Инсон ресурслари федерал идораси (FAHR) раҳбарияти ва масъуллари билан олиб борилган музокаралар якунлари бўйича икки ташкилот ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган Йўл харитаси ишлаб чиқилган эди.

Бугун Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов ҳамда FAHR бош директори Лайла Обайд Ал Сувайди томонидан мазкур Харитада белгиланган тадбирларга старт берилди.

◽️Маълумот учун, тадбирлар онлайн-семинар форматида 21 сентябрь – 16 октябрь оралиғида давлат хизматчиларининг компетенциялар модели, Qudurat мониторинг ва баҳолаш тизими, Human Maturity Index, кадрлар захираси билан ишлаш тизими, инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш каби мавзуларда ўтказилади.

Хусусан, FAHR томонидан жорий йилда давлат хизматида инсон ресурсларини бошқариш, кадрларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш, масофавий ва гибрид иш режими, рақамлаштиришда сунъий интеллектдан фойдаланиш юзасидан қатор янгилик ва инновациялар жорий қилинган бўлиб, ушбу йўналишларда ҳамкорлик қилиш имкониятлари таҳлил қилинди.

Мулоқотда икки ташкилот раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик даражасига ижобий баҳо бериб, 2024 йил учун истиқболли режаларни ҳам муҳокама қилишди.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz