Tinchlik lokomotiv deposi
1.12K subscribers
26.2K photos
2.44K videos
135 files
10.1K links
Аziz hamkasblar ushbu kanal "Tinchlik lokomotiv deposi"ning rasmiy kanali.
Download Telegram
#2021_йил_1_июлдан

🔘 Қонунчиликка кўра:

гематология, онкология, клиник иммунология, трансфузиология ва шу соҳадаги лаборатория йўналишлари бўйича ёш мутахассисларнинг хориждаги етакчи илмий ва тиббиёт марказлари иш жойларида малака ошириши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатлар тўлиқ қоплаб берилади;

беморларнинг онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган давлат тиббиёт муассасалари йўлланмалари асосида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиши билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан қопланади;

онкологик ва гематологик беморларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.


Web|Instagram| Youtube| Facebook
Forwarded from Huquqiy axborot
#2021_йил_1_июлдан

Пенсия ва нафақалар оширилади

Қонунчиликка кўра, 2021 йил 1 июлдан:

🔸 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилади.

Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 минг 675 сўмдан 400 минг сўмга оширилади.

🔸 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 минг сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 минг сўмга етказилади;

🔸 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 минг 030 сўмдан 400 минг сўмга етказилади;

боқувчисини йўқотганлик:

🔸пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилади;

🔸 пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 минг 675 сўмдан 400 минг сўмга оширилади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;

🔸 нафақаси олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 минг сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 минг сўмдан қўшилади;

🔸 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 минг 350 сўмдан 565 минг сўмга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_июлдан

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларни рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#2021_йил_1_июлдан

❗️Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади

🔰 Қонунчиликка кўра, 2021 йил 1 июлдан:

👉 болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси паст бўлган 53 та туманда 100 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 фоизлик ставкада кредитлар ажратилади;

🔘 олис ва чекка ҳудудларда жойлашган давлат-хусусий шериклик асосидаги тегишли нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига:

● ҳар бир тарбияланувчи бола учун давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 75 фоизи миқдорида субсидия тўланади;

● “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” ёки “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг ҳар бир тарбияланувчи фарзандлари учун давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 25 фоизи миқдорида субсидия тўланади;

● давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида ойлик компенсациялар тўланади;

● 2018–2019 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун аввал берилган кредитлар бўйича имтиёзли давр муддати 2022 йил 1 январга қадар узайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_июлдан

🔘 2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлар учун асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/tinchliklokomotivdeposi
Forwarded from Huquqiy axborot
#2021_йил_1_июлдан

🔰 Божхона назоратини олиб боришнинг қуйидаги тартиби белгиланади:

“Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари” синов тариқасида ташкил этилади;

божхона расмийлаштируви жараёнларини масофавий бошқариш, инсон аралашуви кескин қисқартирилади;

чегараларда ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан текшириш, тўловлар ундириш жараёни онлайн амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми | #2021_йил_1_июлдан

1 июлдан нималар ўзгарди?

🔸
Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан келган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилиб борилади.БАТАФСИЛ

🔸 Онкологик ва гематологик беморларнинг вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига келиш харажатлари қоплаб берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Пенсия ва нафақалар оширилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат органларида хизмат автотранспортлари давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади – БАТАФСИЛ

🔸 Асосий фаолияти паррандачилик бўлган тадбиркорлар учун айрим солиқ ставкалари 50 фоиз миқдорида қўлланилади – БАТАФСИЛ

🔸 Бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарига берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар тақдим этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Янги қуриладиган савдо майдони 15 минг квадрат метрдан ортиқ савдо-кўнгилочар комплексларида кинотеатр ташкил этиш мажбурий ҳисобланади – БАТАФСИЛ

🔸 “Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари” синов тариқасида ташкил этилади – БАТАФСИЛ

🔸 “Ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш учун ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида рухсат берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади – БАТАФСИЛ

🔸 Шахсларни профилактик ҳисобга олишнинг электрон тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади – БАТАФСИЛ

🔸 Иш стажи 5 йил бўлмаган олий маълумотли тиббиёт ходимларини нодавлат тиббиёт ташкилотларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ талаблар давлат тиббиёт муассасаларига тенглаштирилади – БАТАФСИЛ

🔸 Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдори 10 фоиздан 30 фоизга оширилади – БАТАФСИЛ

🔸 Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига республика бюджетидан тегишли миқдорда субсидия ажратилади – БАТАФСИЛ

🔸 Раҳбар ва ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларини рейтинг асосида таҳлил қилиш тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot