35.6K subscribers
6.33K photos
1.97K videos
20 files
3.78K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да
Download Telegram
#cўраган_эдингиз

Коронавирус пандемиясининг чўққисидан ўтгач, касалланганлар сони қанчалик тез камаяди?

🔹 Бу қўлланилаётган карантин тадбирлари ва уларнинг самарасига боғлиқ.

Энг муҳими — вируснинг одамдан одамга ўтишини тўхтатиш. Бунинг учун ижтимоий масофаланиш ва ўз ўзини изоляциялаш усуллари қўлланмоқда ва уларга қатъий риоя қилиш зарур.

〰️〰️〰️〰️

Одамлар билан яқин муносабатда бўлишга тўғри келадиган соҳада ишловчилар ўзини қандай ҳимоя қилиши мумкин?

🔹Аввало, энг муҳимларидан бошқа барча алоқаларни чеклаш зарур.

Иложи борича алоқанинг масофавий технологияларига ўтиш лозим. Ва албатта, умумий профилактика, гигиена ва ижтимоий қоидаларга қатъий риоя қилиш зарур.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#cўраган_эдингиз

Коронавирус ҳашоратлар орқали юқиши мумкинми?

🔹Коронавирус — нафас йўли вируси ҳисобланиб, асосан ҳаво томчилари орқали юқади. Ҳашоратларнинг вирус ташувчилиги эҳтимоли кам.

☝️Бошқа касалликларнинг олдини олиш учун (дизентерия, гижжа, ич терлама, вабо) чивин ва бошқа ҳашоратларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига қўнишига йўл қўймаслик керак.

💦 Мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал албатта ювинг, овқатланиш хоналарини тез-тез тозаланг ва юзаларни дезинфекция қилинг.

🥣 Тоза идишлардан фойдаланишга, таом тайёрлаш ва тановул қилишдан аввал қўлларни ювишга алоҳида эътибор қаратинг.

🛁 Ювиниш хонаси ва ҳожатхонани яхшилаб дезинфекция қилишни, шунингдек, ҳожатхонага киргандан сўнг қўлингизни ювишни унутманг.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#cўраган_эдингиз

Коронавирус инсон генини ўзгартира оладими? Ёки генлар вирусга таъсир қиладими?

🔹 Инсоннинг генетик хусусиятлари тананинг кўплаб инфекцияларга, жумладан коронавирусга сезувчанлигини белгилаб беради.

Ушбу хусусиятлар вируснинг ҳужайра ичига кириб бориши ва организмда вирус кўпайишига таъсир қилади. Натижада вирусга нисбатан иммунитет ҳосил бўлиш эҳтимоли пайдо бўлади. Касалликнинг қай даражада оғир кечиши кўп жиҳатдан генетик хусусиятларга боғлиқ.

Коронавируснинг инсон генларига таъсири ҳақида ҳозирча кўп нарса маълум эмас.

〰️〰️〰️〰️〰️

Эмлашлар натижасида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш мумкинми?

🔹Ушбу масала бўйича етарли маълумотлар мавжуд эмас. Сил касаллигига қарши қўлланиладиган БЦЖ вакцинаси иммунитет тизимини инфекцияларга, жумладан вирусли инфекцияларга қарши фаоллаштиради деган тадқиқотлар мавжуд. Бироқ, бу БЦЖ вакцинаси — инсонни инфекциядан ҳимоя қилади дегани эмас.

Эҳтимол, эмланган одамда жиддий инфекция хавфи ва оғир асораталар ривожланиши хавфи камроқ бўлар. Бироқ, кўплаб олимлар коронавирусни даволашда БЦЖ вакцинасининг ҳимоя эффекти назариясига қарши.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#cўраган_эдингиз

Хонада касаллик юқтирган одам бўлса, у ерда коронавирус қанча вақт яшайди?

🔹 Хона ҳароратида коронавирус 3 кун давомида турли жисмларнинг юзаси ва сирт қисмида яшаб қолишга қодир.

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус беморлари учун овқатланиш тартиби бўйича тавсиялар мавжудми?

🔹 Касалликнинг кечишини енгилаштирадиган ёки инфекциянинг олдини оладиган махсус маҳсулотлар мавжуд эмас.

Аммо соғлом овқатланишяхши иммунитет учун зарур кафолатдир, бу ҳар қандай касалликнинг олдини олишда муҳим омил ҳисобланади.

Рацион мувозанатли бўлиши керак, етарли миқдордаги протеин билан: бу ёғлилик даражаси ўртача сут маҳсулотлари, парранда гўшти, ёғли балиқ бўлиши мумкин. Мева ва резаворлар рационга қўшилиши шарт.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#cўраган_эдингиз

Итлар коронавирус юқтириши мумкинми?

🔹Афсуски, жониворларнинг ҳам коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Ҳозирда дунёда Covid-19 вируси аниқланган 4 та ит тўғрисида маълумот бор. Барча ҳолатда жониворлар инфекция билан касалланган эгаларидан юқтиришган.

Итларнинг бошқа ҳайвонлардан коронавирус юқтириши ёки инфекциянинг жониворлардан одамга юқиши қайд этилмаган.

✔️ Ҳайвонлар саломатлигини муҳофаза қилиш жаҳон ташкилоти уй ҳайвонларининг эгаси касал бўлганда улар билан алоқа қилмасликни, бу билан оиланинг бошқа аъзоси шуғулланиши лозимлигини тавсия қилади. Шунингдек, гигиенага қатъий риоя қилиш: қўлларни ювиш, ҳайвонларга юзини ялашга қўймаслик, қўл билан овқатлантирмаслик, ниқоб тақиш бўйича кўрсатма берилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#cўраган_эдингиз

Коронавирус ташхиси учун қайси усул самаралироқ: ўпка компьютер томография текширувими ё лабораторияда тест топширишми?

🔹Лабораториявий ташхислашдан бошлаш керак: томоқ ва бурундан коронавирусга таҳлил олинади.

Ўпка патологиясига хос шикоятлар: кучли йўтал, нафас қисилиши мавжудлигида шифокор тавсиясидан сўнг компьютер томографияси ўтказилади. Текширувлар орасидаги вақт оралиғи муҳим эмас.

Компьютер томографияси вирусли пневмонияга хос бўлган ўзгаришларни кўрсатади, бироқ бошқа касалликда ҳам бу вирус учраши мумкин, масалан, сил касалликлари ёки саратон касалликларида.

Коронавирус бор-йўқлиги полимераз занжир реакцияси усулида лаборатория тестларида тасдиқланади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#cўраган_эдингиз

Ҳид билишнинг йўқолиши, йўтал, тана ҳарорати каби аломатлар мавжуд бўлса-да, тест натижаси «манфий» бўлиши мумкинми? Коронавирусга тест текшируви «мусбат» бўлганда умумий қон таҳлили меъёрда бўлиши мумкинми?

🔹Ҳа, ҳатто коронавирус инфекциясига хос белгилар мавжуд бўлганда ҳам, баъзи ҳолларда тест натижаси «манфий» бўлиши, яъни худди касаллик йўқдек кўриниши мумкин.

Бу биологик материал олиш сифати, фойдаланиладиган тест тизимининг сезувчанлиги, таҳлил ўтказиш муддати билан боғлиқ (вирус — касалликнинг бошланишида аниқланади, кечки босқичларида аниқланмаслиги мумкин).

Вирус борлиги тасдиқланган тақдирда ҳам, касалликнинг енгил ҳолатида умумий қон таҳлили меъёрда бўлиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#cўраган_эдингиз

⚔️ Иммунитет «жангчи»лари vs коронавирусга қарши. Имммуноглобинлар нима?

🔹 Имммуноглобинлар — бу антитаначалар бўлиб, уларнинг ишлаб чиқарилиши иммунитет тизимининг юқумли инфекцияларга қарши курашда қўлланиладиган механизмлардан биридир. Ҳар бир патогенга қарши иммунитет ҳужайралари аниқ белгиланган, «ихтисослашган» антитаначаларни ишлаб чиқаради.

Агар инсон танасига ҳали коронавирус тушмаган бўлса, унда ушбу вирусга қарши антитаначалар ҳосил бўлмайди. Инфекция тушиши билан иммунитет таҳдидни тан олади ва унга қарши курашишни бошлайди, аммо синтез учун вақт талаб этилади. Лаборатория синовлари натижалари тўғри талқин қилиниши учун шифокор беморнинг соғлиғи ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиши керак.

Коронавирусни енгиш учун сафарбар қилинадиган «жангчи»лар, яъни антитаначалар — касал бўлиб тузалган беморларда ҳам ва айни вақтда касалликдан азият чекаётганлар организмида ҳам ҳосил бўлиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#cўраган_эдингиз

Уч ёшгача бўлган болаларда коронавируснинг қандай аломатлари намоён бўлади, уларда касаллик қандай кечади?

🔹Томоқда оғриқ,
ринорея, эҳтимолли диарея ва қоринда оғриқ, субфебрил ҳарорат. Бу аломатларнинг ҳаммаси давомий намоён бўлмайди ва энг асосийси, 3 ёшгача бўлган болалар касаллика кам чалинишади ва у болаларда кичик клиник белгилар билан енгил кечади.

Агар тана ҳарорати 38,5–39 даражадан юқори бўлса ва йўтал пайдо бўлса, бу шифокорга мурожаат қилиш ва текширув ўтказишга асос бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#cўраган_эдингиз

Кварц лампалар коронавирусга қарши курашда ёрдам берадими? Уларни уйга қўйиш қанчалик самарали?

🔹Очиқ ёки ёпиқ турдаги кварц лампалар бино ҳавосидаги коронавирус ва бошқа вирусларни йўқ қилади, очиқ лампалар эса — турли юзалардаги бактерияларни даф қилади.

Лампалардан хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш шароитида (кўзни ҳимоя қилиш) уй ва хонадонларда фойдаланиш мумкин. Уйда ҳаво томчилари инфекцияси профилактикаси учун хоналарни мунтазам шамоллатиш ва намлаб тозалаш, қўлни тез-тез ювиш, индивидуал идиш ва шахсий гигиена воситаларини ишлатиш керак.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
#cўраган_эдингиз

Сайр қилганда ё спорт билан шуғулланганда ниқоб тақиш соғлиққа зиён етказмайдими?

🔹Ниқобда сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш мутлақо хавфсиз.

Агар одамда сурункали касалликлар ёки спорт билан шуғулланишга қарши кўрсатмаси бўлса, машғулотларни бошлашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиши керак.

Спорт билан шуғулланишда нафас олиш тезлашади, аэрозол ҳосил бўлиши кўпаяди ва у янада кўпроқ масофага тарқалади.

Тиббий ниқоблар — аэрозол тарқалишига тўсқинлик қилади, чунки уларнинг таркибида коронавирус бўлиши эҳтимоли бор.

〰️〰️〰️〰️

Тоза ҳаводан нафас олиш учун ташқарига чиққанда ниқоб тақишдан маъно нима?

🔹Тоза ҳаводан нафас олиш ва қуёш нурларида тобланиш учун кўчага чиқиш ўта муҳим.

Ниқоб сизга тоза ҳаводан нафас олишга халақит бермайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#cўраган_эдингиз

Коронавируснинг симптомсиз ташувчиларини қандай билса бўлади?

🔹"Симптомсиз" касаллик — бу инфекция қўзғатувчи микроорганизмлар шиллиқ қаватда, ажратмаларда бўлади, лекин ҳеч қандай аломатларни намоён этмайди.

Кўпинча аломатлар вирус йўқолмагунча пайдо бўлмайди. Бироқ "симптомсиз" деб ҳисобланган кўп беморларда касаллик яширин даврда бўлиши, аломатлар эса секин-аста ривожланиши мумкин.

Бундай беморларда компьютер томографияси вирусли пневмонияни аниқлайди, беморнинг аҳволи эса кутилмаганда оғирлашиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Симптомсиз беморлар атрофдагиларга вирус юқтиришда нечоғли хавфли?

🔹"Яширин" беморлар, "симптомсиз" вирус ташувчилари кўп ҳолларда ён-атрофдагилар учун инфекция манбаи бўлиб қолади.

Бунга сабаб — инсон ўзини тетик ҳис қилиши натижасида текширув натижалари олингунга қадар фаол ҳаёт тарзи билан яшашда давом этади. Бундай ҳолларда кўпинча карантин қоидаларига риоя қилиш тавсиялари бузилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#cўраган_эдингиз

Дўкондан харид қилинган маҳсулотларни дезинфекция қилиш шартми?

Дўкондан олиб келинган сумка ва маҳсулотлар ўрами, яъни қадоғини дезинфекцияловчи воситалар билан тозалаш керак.

🚙🧴Агар савдо марказига шахсий машинангизда борсангиз, яхшиси, дезинфекцияни харидларни машинага юклашдан аввал қилган маъқул.

🥕🍏 Мева ва сабзавотларни яхшилаб ювиш, маҳсулотлар ўрамини овқатланиш столи устида очмаслик, сумкани бўшатгандан сўнг қўлларни ювиш керак.

❄️👋 Музлатгичга қўйиладиган ёки болалар қўлига тушадиган маҳсулотларни махсус воситалар билан ювиш ва дезинфекциялаш зарур.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#cўраган_эдингиз

Болаларга ниқоб тақиш керакми? Неча ёшли болаларга тақиш зарур?

7 ёшгача бўлган болалар учун асосий тавсия — бу ижтимоий масофа сақлаш.

😷 Катта ёшдаги болалар ва ўсмирлар ниқоб тақишлари мажбурий.

🏃🏻‍♂️ Фаол ҳаракат
ва спорт билан шуғулланишда (айниқса иссиқ ҳавода) ниқоб тез намланади ва инфекциядан ҳимоя қилмайди.

📐 Шунинг учун болалар — ёшидан қатъий назар инфекция ташувчисидан узоқроқ бўлгани, масофа сақлаши ва бирор юзага қўл теккизган бўлсалар, дезинфекция воситасидан фойдаланиши зарур.

〰️〰️〰️〰️〰️

Болалар ҳам коронавирусга чалинишадими?

Ҳа, болалар ҳам коронавирус инфекцияси билан оғришади, лекин статистикага кўра болалар орасида касалланган сони камроқ.

👶🏻 Болалар коронавирус инфекциясини анча енгил ўтказишади, улар орасида симптомсиз касалликни ташувчилар, шунингдек, касалликнинг енгил шакли кўп бўлади. Болалар катталарга нисбатан кўпроқ инфекция манбаси ҳисобланишади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг