Инстинкт - бу организмнинг туғма, автоматик хатти-ҳаракати ёки реакцияси. У ўрганилмаган, балки генетик жиҳатдан дастурга киритилган бўлиб, муҳим вазифаларни бажаришга астойдил ёрдам беради. Масалан, чақалоқларнинг эмиш инстинкти ёки ҳайвонларнинг хавфдан қочиш инстинкти. Инстинктлар тирик мавжудотларнинг яшаб қолиши ва кўпайиши учун муҳим аҳамиятга эга. Инсоният учун эса фойдали тамонидан хавфли томони кўпроқдир.
Ўзбек бўлиб қисқача изоҳлайдиган бўлсак, ўзбеклар ўзи қийин аҳволда бўлса ҳам, қийинчилик ва йўқчиликка қарамай ўзларининг ноёб меҳмондўстлиги ва бағрикенглигини кўрсатишга максимални уринишини кўрсатади. Айнан мана шу бағрикенглики ва меҳмондўстлиги бу катта эҳтимол фақатгина ўзбек миллатига тегишли инстинкт. Бу нарса ўргатилмайди, бу нарса бизнинг қонимизда бор. Ва бунинг яхши томонларидан кўра ёмон томонлари бисёр. Энг ямон тамони қон билан кирган, жон билан чиқади.
🔥3😁1🌚1
Мен сизларга айтсам, ҳозирги пайтда ўта ақлли, муваффақатияли ва кўп ютуқларга эришган, айниқса ОАВ жанажонда бўлаётган янгиликларни доимий кузатиш, ўзинга ва атрофга бўлган антипатия пайдо бўлишига, айрим ҳолатларда суисид қилиш ҳисси ҳам кучайиб кетиш эҳтимоли ҳам ошиши мумкин. Яъни одам ўз-ўзимдан кўнглим тўлмаслик, яшаётган ҳаётимдан норозилик, кайфияти тушиб, нафратланиш ва асаб бузилишларига сабаб бўлади. Шунинг учун бундай каналлардан тезроқ қутилиш ва бу канални ҳам таг-туби билан бутунлай йўқ қилиб юборинглар. Шунда анча осон ва тинч яшайсизлар.
😁3❤🔥1🔥1
Базида ёки базан ўзинглар билан гаплашиб турасизларми, ўшанда ўз шеваларингда гаплашасизларми ёки адабийчадами?!
😁3
Инсон бутун умри давомида жуда кўп нарсаларга гувоҳ бўлади ва ҳодисаларга дуч келади. Биз уларнинг кўпини унутиб юборганмиз деб ўйлаб юрамиз, аслида эса улар унутилмаган. Шунчаки онг остида сақланаётган бўлади. Вақтида қондирилмаган ҳислар ва эски травмаларнинг бари онг остидан жой олади. Барибир кун келиб қандайдир ҳодиса содир бўлади, улар эсланади ёки эслатишади.
🔥2💔2💯1
creative
Инсон бутун умри давомида жуда кўп нарсаларга гувоҳ бўлади ва ҳодисаларга дуч келади. Биз уларнинг кўпини унутиб юборганмиз деб ўйлаб юрамиз, аслида эса улар унутилмаган. Шунчаки онг остида сақланаётган бўлади. Вақтида қондирилмаган ҳислар ва эски травмаларнинг…
Масалан, оддийгина мусиқа ҳам эслатиши мумкин.
💯3😢1🌚1
Бугун бир қанча байрам экан, ким учундир валентин, яъни севишганлар куни, ким учундир шунчаки Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун, яна ким учундир китоб совға қилиш куни. Мен учун эса бошқа кунлар каби бу ҳам оддий кун. Хуллас ким қанақа нишонлайди, ким бугун қанақа байрам деб ўйлаши ҳам ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Муҳими мазза қилиб севишиб, бир-бирингларга совғалар улашиб, яқинлардан хабар олиб ёки йўқлаб яшанглар. Бу байрамлар бир сабабда ёки бахона бир-биримиздан хабар олиб туриш учун айниқа анчадан бери ёзмаётган ёки ёзишга бахона тополмаётганларга, ортиқча кераксиз нарсаларга ҳа деб тортишавермасдан севишиб бахтли яшанглар деб бир эслатиб қўяй дедим.
💯3🔥1
Ўзбек оилаларида эркинлик жуда кам. Чунки ёшликдан уят, андиша, номус, ғурур, номахрам деган абсорт тушунчалар сингдириш натижасиндан келиб чиққан. Ундан ташқари телеқаналларда ҳар куни бериб бориладиган ўзбек кино, сериал, теленова, кўрсатувлар, хатто кўнгилочар дастурларда ҳам шу мавзулар олиб чиқилади. Шу сабабдан бизда интровертлар кўп.
1💯3🔥1🤬1😢1
Дунёни ташвишлари билан бўлиб, одам ўзи учун яшамай кўяпти мен каби катта кўпчилик, бунақа ҳаётдан зерикиб, чарчаб, жонинга тегиб, сабр косанг тўлганида тушунмаса одам бу ҳолатни, бошқа ҳолатда умумун тушуниб бўлмайди. Анчадан бери плейлистимни ҳам эшитмай кўйгандим, бугун бироз чалғиган бўлиб, наушник тақдиму, баланд қилиб музика эшитдим. Бироз бўлса ҳам дунё ташвишларини ўйламасликка ёрдам берди. “Дунёни шовқинини эшитмаслик учун музикани баланд қилиб кўйдим” деган кринж гап бўларди. Менича ўша нарсани ҳозир тушуниб етдим.
Ҳозир яна ётиб бир нарсани тушундим:хотинимни соғинибман.
Ҳозир яна ётиб бир нарсани тушундим:
😁2💔2🌚1
Эрталаб телегамга кирсам 5/6 та история қўйилган экан, кўриб қўрқиб кетдим, ҳамма шу даражада бой бўлиб кетдими дея. Унақа одамни қўрқитманглар, мени ичим қора, кўролмайдиган одатим бор.
😁3💅1😎1
Шу қайсидир байрам бўлса ёки яқинлашса, стресс ва депрессия деган нарса ҳеч ёқмайди. Ҳамма байрам қилиш билан овора, сен ўзингни бу дунёга бегонадай ҳис қилаверасан, ёлғиз қолгинг келаверади. Уйда ўтириб, уйга кетгинг келади. Байрам ўтиб кетса бу ҳислар ҳам ўтиб кетар. Байрам муборак азиз ва бетакрор аёллар!
🔥3🌚1
Энг муҳими эрталаб жойингдан тура олишинг, уйғонишни кейинроқ қилсанг ҳам бўлади. Менича кўпчиликда шунака.
❤🔥1
Ҳозирги пайтда одамларга энг керакли ва етишмаётган нарса нималигини биласизларми?
Бу нарса катта эҳтимол билан айтганда, одамларга кўпроқ эътибор, меҳр ва тушунилишни хохлайдиган ҳислар етишмайди. Чунки бу ҳислатлар ҳозир одамларда камайиб кетган, деярли йўқ деса ҳам бўлади. Шу боис ҳаёт маъносиз, мазмунсиз, кулранг тусга кирган, ҳаётимизни олдинги даврларга солиштирганда анча зерикарли ва қизиқарсиз бўлиб қолган. Бу нарсаларни кўпчилик тушуниб еткан, аммо ҳалигача олдинги ҳолатга қайтгиси келмаябти ёки улар бундан уялишябти.
nothing here is real
Бу нарса катта эҳтимол билан айтганда, одамларга кўпроқ эътибор, меҳр ва тушунилишни хохлайдиган ҳислар етишмайди. Чунки бу ҳислатлар ҳозир одамларда камайиб кетган, деярли йўқ деса ҳам бўлади. Шу боис ҳаёт маъносиз, мазмунсиз, кулранг тусга кирган, ҳаётимизни олдинги даврларга солиштирганда анча зерикарли ва қизиқарсиз бўлиб қолган. Бу нарсаларни кўпчилик тушуниб еткан, аммо ҳалигача олдинги ҳолатга қайтгиси келмаябти ёки улар бундан уялишябти.