"TIQXMMI" MTUning Qarshi irrigatsiya va agrotexnologiyalar instituti
2.02K subscribers
7.05K photos
1.15K videos
129 files
4.81K links
"TIQXMMI" Milliy tadqiqot universitetining Qarshi irrigatsiya va agrotexnologiyalar instituti
www.tiiamekb.uz
www.instagram.com/tiiamekb_uz
📧 admin@tiiamekb.uz
☎️ +99875 224-19-49
📫 180100,Qashqadaryo vil. Qarshi sh
Xonobod shoh ko‘chasi
Download Telegram
#Президент_стипендиати2020

Эшматов Сирожиддин Келдиярович – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таянч докторанти. 2020 йил учун қишлоқ ва сув хўжалиги йўналишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиби.

Сирожиддин Эшматов «Ўзбекистон иқтисодиётида мева-сабзавотчиликда қиймат занжирини ривожлантириш йўналишлари» мавзусида илмий-тадқиқот олиб бормоқда.

Жами 11 та илмий иш, жумладан – 8 та илмий мақола ва 3 та тезислар муаллифи.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
​​#Президент

Шавкат Мирзиёев: Ишимизга одамларнинг кўзи билан баҳо беришимиз керак

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи доирасида дастлаб Олтинкўл туманидаги “Кўҳна водий баҳори” фермер хўжалигида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.

- Фермер далага режа учун эмас, даромад учун кириши керак. Соя экилса, битта майдондан икки баробардан зиёд даромад олиш, яна кўпроқ одамларни иш билан таъминлаш мумкин. Ундан олинадиган мой ҳам, омихта ем ҳам жуда сифатли, бозорбоп. Тўғри, бу қийин. Лекин қайси иш осон? - дея савол қўйди Шавкат Мирзиёев.

Агротехнологияларни ривожлантириш мақсадида Тошкент давлат аграр университетининг Андижон вилояти филиали негизида қишлоқ хўжалиги йўналишида алоҳида олий таълим муассасаси ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Forwarded from Edu.uz
​​#Президент

Шавкат Мирзиёев: Илмли одамлар – мамлакатимизнинг олтин фонди

Бундан бир йил олдин, 2019 йил 24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илм-фан намояндалари билан учрашган эди.

Олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, улар учун кўп қаватли уйлар қуриш бўйича кўрсатмалар берганди.

Шунга мувофиқ, Тошкентдаги Талабалар шаҳарчаси ҳудудида 6 та 9 қаватли турар жой бунёд этилди. 216 та хонадон жиҳозланган ҳолда фойдаланишга топширилди.

Давлатимиз раҳбари бугун мазкур уйларда яратилган шароитларни кўздан кечирди, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.

- Сизларни, сизлар орқали бу ерда яшайдиган барча оилаларни табриклайман, мана шу шинам, замонавий уйлар муборак бўлсин! Ўзим ҳам қишлоқдан келиб, 15 йил ижарада яшаган одам сифатида бу нарсанинг қадрини жуда яхши ҳис қиламан.

Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт-соат келди. Илмли одамлар – мамлакатимизнинг олтин фонди. Уларнинг қўлида келажагимиз бўлган болаларимиз тарбияланади. Ўқитувчилар уйли бўлиб, оиласидан кўнгли тўқ бўлса, касбига меҳр билан, Ватанга садоқат билан ишлайди. Бу уйлар сизларга буюрсин, шу ерда тўйлар қилинглар. Фарзандларингиз, невараларингиз ота-онам илмни танлаб кам бўлмади, деб юрсин, – дея эзгу ниятлар билдирди Президент.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Президент

Президент Шавкат Мирзиёев куни кеча Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашувда жорий йилда олий таълимга қамраб олиш кўрсаткичи 25 фоиздан 36 фоизга етишини маълум қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Президент

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан соҳа вакилларига табрик йўллади.

Президент табригида жаҳон миқёсида юз берган пандемия туфайли вужудга келган бугунги мураккаб вазият ва қийинчиликларга қарамасдан, аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш йўлида ўз профессионал бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган журналистлар аҳлига миннатдорчилик билдирди.

- Биз бугун ҳуқуқий демократик давлат қураётган эканмиз, журналистиканинг бутун дунёда эътироф этилган, ўзгармас талаб ва мезонларига амал қилишимиз зарур. Бу мезонларнинг энг асосийси – холислик ва ҳаққонийликдир. Бинобарин, матбуот майдонига кирган инсон – у журналист бўладими, блогер бўладими, бундан қатъи назар – ана шу қоидаларга амал қилиши шарт, - дея қайд этилади табрикда.

Президент ўз табригида бу йил 145 йиллик таваллуди нишонланаётган улуғ аллома ва публицист Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг миллий журналистика мактабига тўхталиб, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги стипендияни таъсис этишни таклиф қилди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2169

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Президент

“Сўнгги тўрт йилда мамлакатимизда 43 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилиб, уларнинг сони 121 тага етди. Бу йил олий ўқув юртларига кириш учун бир ярим миллионга яқин ёшларимиз ҳужжат топширди. Бу рақам ўтган йилга нисбатан 40 фоиз кўп демакдир.

Ушбу кўрсаткичлар, аввало, фарзандларимиз ва уларнинг ота-оналари қалбидаги эртанги кунимизга, келажакка бўлган катта орзу-умид ва ишончдан дарак беради.”

Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Edu.uz
#Президент

Ўқитувчи ва мураббийлар – янги Ўзбекистонни барпо этишда катта куч, таянч ва суянчимиздир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Азиз муаллимлар, муҳтарам домлалар!

Мен янги Ўзбекистонни – обод ва фаровон, демократик мамлакатни барпо этишда сиз, муҳтарам педагогларни, профессор-ўқитувчиларни ўзим учун энг катта куч, таянч ва суянч, деб биламан. Сизларнинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган фаолиятингизни қўллаб-қувватлаш, сизлар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароити яратиб беришни Президент сифатида ўзимнинг муқаддас бурчим, деб ҳисоблайман.

Сизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор чин юракдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда муваффақиятлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Доимо фарзандларингиз, шогирдларингиз, элу юртимиз ҳурмати ва ардоғида бўлиш бахти насиб этсин, азиз устозлар!

Батафсил:
https://edu.uz/uz/news/view/2279

@eduuz