«Роббининг оятлари ила эслатилганда, улардан юз ўгириб, ўз қўллари тақдим қилган нарсаларни унутган кимсадан кўра золимроқ ким бор?!
Албатта, Биз у(Қуръон)ни англамасликлари учун уларнинг қалбларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик.
Уларни ҳидоятга чақирсанг ҳам, ҳаргиз ҳидоят топмаслар», Каҳф сураси, 57 – оят.
Изоҳ: Роббисининг оятлари эслатилганда унга эътибор бермаган кимсадан кўра қаттиқроқ золим йўқ. Панд-насиҳатга бепарво бўлиш ва гуноҳларни писанд қилмаслик — қалб билан Қуръон ҳидоятлари ўртасини тўсиб қўювчи қулфлардир.

😢4❤3
Эслатма
📜Сизнингча, ҳар куни икки-уч пора Қуръон ўқийдиган,
фарз ва нафл ибодатларини вақтида ўқиб, муҳофаза қиладиган,
таҳажжуд ва зуҳо намозларини ўқийдиган,
зикр ва истиғфорни кўпайтирадиган,
сўнгра ишига ёки ўқишига борадиган,
спорт, жисмоний тарбия билан шуғулланадиган,
оиласи, яқинлари билан вақт ўтказадиган ҳамда
диний ёки дунёвий илм талаб қиладиган инсоннинг...
Аллоҳга осийлик қилишга, гуноҳ қилишга вақти бор деб ўйлайсизми?
❗️ Гуноҳларнинг асосий сабабларидан бири бекорчиликдир.

🔥6👍5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Zulhijjaning avvalgi 10 kunligida bu 4 amalga jiddu - jahd qiling🔥
👍5🔥5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Onaning ilmga bo'lgan muhabbat va ixlosi, farzandlarida aks etadi🌹
❤6👍3🔥3
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кунлар ҳақида Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан шундай деганлар:
"ما من أيام العمل الصالح فيهن أحب إلى الله من هذه الأيام (يعني الأيام العشر)، قالوا: يا رسول الله ولا الجهاد في سبيل الله؟ قال: ولا الجهاد في سبيل الله إلا رجل خرج بنفسه وماله ثم لم يرجع من ذلك بشيء"
Бу ўн кун ичида қилинган солиҳ амал Аллоҳга бошқа кунлардагидан кўра севимлироқдир”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулаллоҳ, ҳатто Аллоҳ йўлида жиҳоддан ҳамми?” деб сўрашди. У зот дедилар: “Ҳа, ҳаттоки Аллоҳ йўлида жиҳоддан ҳам афзалдир. Фақат бир киши ўз жонини ва молини олиб чиқиб, ҳеч нарса билан қайтмайдиган бўлса — у бундан устун бўлади.”
(Бухорий ривояти)
Уламолар бу ўн кунни бутун дунёдаги энг фазилатли кунлар деб иттифоқ билан айтишган — ҳатто Рамазон ойининг сўнгги ўн кунидан ҳам афзал саналган. Чунки бу ўн кун Ислом динининг барча асосий рукнларини ўз ичига олган: калима (шаҳодат), намоз, закот, рўза ва ҳаж.
Шундай экан, бу кунлардан имконингиз борича фойдаланинг!
Барча яхшиликларни қилишга шошилинг:
📌Аллоҳни зикр қилиш, тасбеҳ айтиш
📌Намоз ва ибодатлар
📌Қуръон тиловати
📌Ота-онани рози қилиш
📌Қариндошлар билан алоқани мустаҳкамлаш
📌Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш
📌Йўлдан озорли нарсани олиб ташлаш
📌Кўнгил олиш, бировни қувонтириш…
📌Бу кунлар Аллоҳ таоло олдида чексиз ажр ва раҳмат эшикларининг очилган кунларидир — уларни бой берманг.

❤6🔥1
#quron
📜Шуни англамоғимиз лозимки, Қуръонсиз бу дунёда ҳеч қандай қийматга ва вазнга эга эмассиз. Чунки Қуръон сизга дунё ва охиратда рифъат, юксалишдир.
Инсон ўз нафсига қиладиган энг катта зулми — Қуръонни ҳажр қилиши, тарк этишидир.
Уни ўқиш, ёд олиш, тадаббур қилиш ва унга амал қилиш билан Қуръонга юзланинг. Шунда барака, бахт-саодат, нур ва ризқнинг кенглигини кўрасиз.
Қуръон — ҳаётдир. Қуръонсиз инсон қалби ўлик ҳолда яшайди.

❤11
Ўн кунлик
📜Бу кунлар (Зулҳижжанинг ўн кунлиги) дунёнинг энг афзал кунларидир.
Йилнинг энг афзал кунларидир. Ғанимат билиш лозим бўлган бир фурсат, имкониятдир.
Унда сиз:
Рўза тутишни кўпайтиринг,
намозни ўз вақтида адо этишга риоя қилинг.
Садақа ва тасбеҳни, Қуръон тиловатини, тунги намозни ҳамда мусулмонларнинг қалбига сурур киритиш каби амалларни кўпайтиринг.
Энг муҳим нарсалардан бири гуноҳлардан узоқ бўлишдир. Маҳрум бўлганлардан эмас, ютуққа эришганлардан бўлинг!

🔥5❤4
Kun hikmati
Агар ҳар бир кунингда, қалбингга ҳаёт бахш этувчи Қуръондан вирдинг бўлмаса, у билан ҳаёт йўлингни ёритувчи илмдан бирон вирдинг, вазифанг бўлмаса, тонгларда жисму жонингни ҳимоя қиладиган зикрлардан вирдинг бўлмаса, у ҳолда қалбинггга тўрт такбир ила жаноза ўқиб қўявер. Чунки у ўлик экан.

😢5👍2❤1
Эслатма
🕋 Зулҳижжанинг ўн кунлигининг энг афзал кунлари — Арафа ва Наҳр(Қурбон ҳайити)кунларидир.
Бу худди Рамазон ойига ўхшайди, унинг ҳам энг афзали охиридир. Кимки ўн кунликнинг аввалида камчилик, суткашликка йўл қўйган бўлса, унинг охирида буни тўғирлаб, ўрнини тўлдирсин.
Зеро, амаллар хотимасига кўра эътиборлидир.

❤2👍2🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арафа кунида дуо
📜 Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси — «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ъалаа кулли шайʼин қодийр»дир».
Имом Термизий ривояти.
Ибн Абдул Бар* «Мазкур ҳадис арафа кунининг дуоси кўпинча мақбуллиги ва энг афзал зикр «Лаа илааҳа иллаллоҳ» эканига далилдир", деди.

❤2🔥2👍1
Арафа дуо вақти
📜 Арафа кунида дуога шунчаки бир ўткинчи вазифа сифатида қараманг, балки унга худди чўкаётган ёки нажот эшигини топган инсон каби ёндашинг. Бу улуғ кундир, Улуғ Аллоҳдан эса кам нарса сўралмайди.
Аллоҳ таолога қалбингизда яширган барча нарсаларингиз билан, ўзингиз қўрқаётган ҳар бир нарса билан ва имконсиз деб ўйлаган ҳар бир орзунгиз билан дуо қилинг.
Мутиъ Мурод

Аллоҳ таолога ўз муҳтожлигингизни кўрсатинг, зеро инсонларнинг кушойишга энг яқини — синиқликни энг содиқлик билан изҳор қилганидир.Аллоҳ таоло фаришталарига фахрланадиган бу кунда, дуодан бошқа ҳар қандай нарса билан банд бўлган ғофиллардан бўлиб қолманг.
Бутун дунё сабаблар ортидан югуриб юрган бир вақтда, сизнинг Арафа кунида йиғлаб, сабабларнинг Яратувчиси сари югуришингиз нақадар гўзал!
Мутиъ Мурод
❤3🔥2