Mahbubiy | محبوبى
4.07K subscribers
730 photos
107 videos
74 links
Download Telegram
🫀
❤‍🔥100👍1
Forwarded from Mahbubiy | محبوبي
❤‍🔥6611
Бугун Ҳилол нашрда “Маърифат йўлининг ёрқин юлдузи” Ёрқинжон домлани хотирлаб тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга кўплаб устозлар ташриф буюрдилар, хоссатан: Шайх Мирзо Кенжабек устоз, Исмоилхон домла Муҳаммад Содиқ, Ҳусайнхон Бухорий устоз, Муҳаммад Айюб домла, Анвар Аҳмад устоз, Зоҳиджон қори домла, Баҳодир қори Роҳматуллоҳ, Яҳё домла, Муҳаммад Шокир домла яна бир қанча устозлар ташриф буюрдилар. Барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин.

Бир қанча устозлар минбарга чиқиб Ёрқинжон домла ҳақида гўзал хотиротларини ёдига олиб, биз муҳлисларга етказдилар. Устозга бўлган муҳаббат янада ортди.

Ёрқинжон домла ҳақида Ҳусайнхон устозни таълифларини ёзиб ўтмоқчиман ин шаа Аллоҳ.

Кечро ёки эртага ташлаб қўяман)
❤‍🔥56👍2
Иккита аёл суҳбати ғийбатдан холи бўлмаслиги мумкин, лекин бир аёл суҳбати кўп нарсани ҳал қилади. Сукути эса дунёни қўлга олиши мумкин.
👍95❤‍🔥4
Қуллик юзага чиқяпти..
❤‍🔥60
Шундай инсонлар бор пинхона юради. Атрофни кўради, атрофдагилар кўрмайди. Қўлларига қалам олса, қалами учидан сўзлар мусиқа сингари қуйилиб келади. Ўқуғанларнинг ҳис-туйғулари ҳилма-ҳил жилолари мужассам. Қабоҳатни ёзганда ҳам нафосат туйғуси уфуриб туради..
❤‍🔥1098👍5411
Кетганларнинг ортидан нуқта қўйингки, келадигонларнинг исми катта ҳарф билан бошлансин.

Жон Кристоф
❤‍🔥88👍74
Муҳаббат қўйган киши, Маҳбубига осий бўлмайди.

Ҳусайнхон Буxорий
❤‍🔥93🕊63
Mahbubiy | محبوبى
Бугун Ҳилол нашрда “Маърифат йўлининг ёрқин юлдузи” Ёрқинжон домлани хотирлаб тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга кўплаб устозлар ташриф буюрдилар, хоссатан: Шайх Мирзо Кенжабек устоз, Исмоилхон домла Муҳаммад Содиқ, Ҳусайнхон Бухорий устоз, Муҳаммад Айюб домла…
Хусайнхон устоз минбарга чиқаркан, этим жунжикди. Иккала устозни ўзгача яхши кўраман. Билганлар билади, иккала устоз оввалдан яқин бўлганлар. Ижтимоий тармоқларда бир-икки видеолари тарқалган.

Устоз сўз бошларкан, менга жуда қизиқ туюлди. Қаранг, муҳаббат қўйган инсонингиз бошқа бир муҳаббат қўйган инсонингиз ҳақида сўз очяпти. Диққат билан тингладим..

Ёрқинжон домла ҳақида Хусайнхон устознинг таърифларини видеода батафсил кўрганилар ўринли:

https://youtu.be/akcsNx-oguI?si=F13tGEn4YMJG58J1
❤‍🔥42
Ўнг тарафдан: Абдулла Қодирий набираси Шеркон Қодирий, Набижон Боқий ҳамда Эркин Малик устоз.
❤‍🔥64
Бухорийни бизга қачон туғиб берасан?

Аср ошди, элим, тинмай тўлғонасан,
Тўлғоқларинг ўлдиргудай, қийналасан,
Умид билан кузатаман тўлғоқларинг,
Бухорийни бизга қачон туғиб берасан?!

Отанг хатин ўқий олмай, ҳайрон ўзинг,
Ўз тарихинг била олмай, нодон ўзинг,
Ёвнинг сўзин такрорловчи бийрон ўзинг,
Ўз суратинг қачон ўзинг чизиб берасан?!

Хоразмийдан Машрабгача ҳофиз Қуръон,
“Қоризода” улуғ элсан, билсанг, ишон,
Аждодларин “жиноятчи” қилган ўғлон,
Душманларинг энди қачон тутиб берасан?!

Ўзлигини йўқотган эл ўзга келмас,
Она ҳуснин сотган улус азиз бўлмас,
Ҳамжинсларни бунчалар ҳам қилдинг ҳавас,
Фарзандларинг кимлар учун сўйиб берасан?!

Ўлсанггина Қуръон сенга керак бўлса,
Тобут билан кирсанггина масжид тўлса,
Аёлингнинг авратини кафан тўсса,
Кутаманми энди қачон ўлиб берасан?!

Бухорийни ҳофизаи Қуръон туғар,
Навоийни қалби тўла иймон туғар,
Темурларни юраклари арслон туғар,
Қачонгача қизларингни бузиб берасан?!
Бухорийни бизга қачон туғиб берасан?!

Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
❤‍🔥61
Photo by me)
Montaj by @mnvrmy
👍73❤‍🔥2🕊2
Вафо ‒ бировнинг яхшилиги ва ишончига яраша жавоб қайтаришдир. Яъни яхшиликка яхшилик қилишнинг ўзи вафони англатмайди, балки яхшиликка ўшанга яраша, уни тўла қоплайдиган, босиб ўтадиган қилиб яхшилик қайтариш вафо бўлади.

Вафо улуғ хислатлардан, олийжаноб хулқлардан ҳисобланади. Вафо мўминнинг сиймосидир, инсонийлик шартларидан биридир.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
❤‍🔥54
#kitobdan

Бир ҳакимдан: “Нега одамлар бошқаларнинг айбини кўрганчалик ўзининг айбларини кўра олмайди?” деб сўрадилар.
Ҳаким: “Чунки инсон ўзига ошиқ, ошиқ эса маъшуқнинг айбини кўрмайди” , деб жавоб берди.
❤‍🔥56
Ошиқ маъшуқни айбини кўрмайди..

Ҳусайнхон Бухорий
❤‍🔥41