Биз ҳақимизда ёмон гумон қиладиганларга ўзимизни оқлашга мажбур эмасмиз. Бизни таниганлар бизни тушунишади. Кўз бировни яхши кўриб қолса ҳатто ўзини ҳам алдайди. Қулоқ бировни ёмон кўриб қолса у ҳақидаги душманлар сўзини ҳам тасдиқлайверади!
Абдулқодир Полвонов
Абдулқодир Полвонов
❤🔥54
Тилимдан бир тилим
(Тил бойлигига ишора)
Боши қотган, кўзи қотган, юзи қотганлар
Дили қотган, тили қотган, ўзи қотганлар.
Кўзи чиққан, бели чиққан, иши чиққанлар
Тили чиққан, қўли чиққан, тиши чиққанлар.
Кўзи учган, эси учган, тиши учганлар
Қоши учган, ўзи учган, сўзи учганлар.
Иши куйган, пули куйган, дили куйганлар
Ичи куйган, кўзи куйган, тили куйганлар.
Дили тушган, йўли тушган, пули тушганлар
Кўзи тушган, иши тушган, ичи тушганлар.
Дили кетган, қўли кетган, ола кетганлар
Ўта кетган эси кетган чола кетганлар.
Бу нечук тил, не чучук тил ва не ўксук тил,
Уни асранг ва авайланг буни уққанлар!
Ҳусайнхон Бухорий

❤🔥52
Муҳаббат..
Саҳобалардан бирлари сочларини олмас эдилар. У зотдан бунинг сабаби сўралганда шундай деган эдилар:
“Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир марта бошимни силаган эдилар. У зотнинг қўллари теккан сочимни олгим келмайди..”

3❤🔥82
Абадий ҳалокатдан нажот топиб, абадий соадатга эришиш учун тавбада собит туриб, ибодатда қоим бўлмоқ даркор.
2❤🔥63
Forwarded from Aziz Rahimov
Qisqa video ko’raveradi, uzunlariga sabr yetmay qoladi.
Uzun videoga yetmagan sabr, matnga ham yetmaydi.
Matn o’qimagan, kitob o’qimaydi.
Uzun video va kitoblarsiz ilm olinmaydi.
Ilm olmasa, hayotida muammolar to’xtamaydi.
Muammolardan qochish uchun yana qisqa videolar ko’radi…

❤🔥77
Қуръон ёдламоқчимисиз, лекин жуда дангасалик қилаётган бўлсангиз кечаси туриб:
اللهم اجمع كلامك في صدري
«Аллоҳумма ижмаъ каламака фи содрий»ни ўқинг.
Дуонинг маъноси: Эй Аллоҳим! Каломингни қалбимга жамла.

❤🔥64
Очликка сабр қилсанг, унга Рўза дейилади.
Қийинчиликка сабр қилсанг, унга Матонат дейилади.
Инсонлардан етадиган озорларга сабр қилсанг, унга Бардош дейилади.
Тилакларга сабр қилсанг, унга Дуо дейилади.
Туйғуларга сабр қилсанг, унга Кўзёш дейилади.
Соғинчга сабр қилсанг, унга Хасрат дейилади.
Севгига сабр қилсанг, унга Ишқ дейилади.
Жалолиддин Румий

❤🔥55
Ўқи!
Аллоҳдан тўғридан-тўғри ўқиш, илм олиш, изланиш, тафаккур ва тааммулга бўлган буйруқдир бу.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг минг беш юздан зиёд жойида илм ва амалга буюради.
Китобимиз шундай бўлгани ҳолда биз нега жаҳолат ва танбаллик умматига айландик?!
Аллоҳнинг амрларига итоат этмай, нега Унинг раҳматидан умидвор бўляпмиз?!
Қуръонимизга амал қилмай, нега жавонларимизда уни чангга бостираяпмиз?!
Нега тасбеҳларимизда ўзимиз тушунмайдиган, англамайдиган ва амал қилмайдиган калималарни такрорлайверамиз?!
Нега рўза ойимизни еб-ичиш, тонггача уйқусизлик, ўйин-кулгу ва бекорчилик ойига айлантириб олганмиз?!
Ҳолимиз аввало илм, иккинчидан ҳам илм, учинчидан ҳам илм ва тўртинчидан эса билганларимизга амал бўлмоғи даркор!!
Доимо олийҳимматлик ва охирида гўзал ахлоқ, ўзига ўзи ростлик, яна Аллоҳ билан ҳам ростлик, бу бизнинг динимиздир!!
Келинг, янги замонга қадам ташлайлик, агар Аллоҳ билан янги давр бошлашни хоҳлаган бўлсак!!
Ўзимизни ўзгартирайлик, тоинки Аллоҳ ҳолимизни ўзгартирсин!! Ҳозир қуёшимиз ботган, атрофимизни ютиб юборгудек қуюқ зулмат қоплаган.
Келинг, амал ва тўхтовсиз меҳнат қилайлик, тоинки тонгга интизорлик чўзилиб кетмасин!
Мустафо Маҳмуд

🕊31❤🔥1
Hilol Nashr
Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ,
Ёрқинжон домла, замонамизда саноқли устозлардан эди. Устозни ҳаётда кўрмаганман. Ижтимоий тармоқларга жойланган ваъзларини эшитиб тураман. Тушунтиришлари, гапиришлари жуда бўлакча. Домлага муҳаббатим кучли.
Кўп устозларимиз айтиб ўтишган, домла олган илмларини ярмини ҳам қолдиролмади, аввало тақдир, анча ёш риҳлат қилганлар.
Абдул Азим Зиёуддин устоз айтгандилар, қабри олдига бориб “шуунча китоб, илм ётибди, шунча илм кўмилди”деган эканлар..
Абдулманнон домла билан Ёрқинжон домлалар биргаликда Ҳиндистондаги Девбанд дорул улумида 4 йил бирга ўқишган, бирга бир хонада туришган, эканлар.
Абдулманнон домда айтадилар: Ёрқинжон домла жуда кўп туш кўрардилар, мендан қандай туш кўрганимни кўп сўраб турардилар. Мен ҳам у кишидан сўрар эдим. Биргаликда таъбир қилар эдик. Бир гал тушларини айтиб беряптилар, мени жуда таъсирлантирганди:
- Тушимда Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васалламни кўрдим, Росулуллоҳ тушимда сут ичиб, қолганини менга бердилар, деб айтиб бергандилар.
Абдулманнон домла: Ушбу ҳолат ҳадисда ҳам келтирилади, бир куни Росулуллоҳ тушларида, қўлларига бир қадаҳда сут берилади, ичганимча ичиб, қолганини Умар родияллоҳу анҳуга берганларини айтадилар, саҳобалар сўрашади, бу сутни қандай таъбир қилдиз, деб. Росулуллоҳ: Илм, деган эканлар.
Ёрқинжон домлани Аллоҳ жаннати билан сийласин.

1👍37
Қуръонга боқинг қайсики сурасини очсангиз, сурани номи сурани ўзида зикр қилинган. Бақара, Оли Имрон, Ясеен, Мулк, Кафирун шулар жумласидандир.
Энди, Ихлос сурасига назар солинг, номи сурани ўзида зикр қилинмади. Aллоҳ ўз сифатларини тўлоқанлигича шу 4 оятга жамлади. Шу кичкина сурага жамлаб қўйди. Сурани деярли барча уммати Муҳаммадия ёддан билади, ҳар куни ҳар намозда ўқийди. Енди тасаввур қилинг, Бақарага ёки Оли Имронга тойинки бошқа бирор катта сурага Ихлос сурасидаги сифатни солганидами? Ойда бир марта, бўлмасам, 1 йилда бир марта таровеҳда ешитган/ўқиган бўлиши еҳтимоли юқори бўлар еди.
Сурани нозил бўлишини биласиз. Мушриклар ўзларини бутларини исмларини келтириб айтганида, Росулуллоҳ алайҳиссаломга юзланиб Сизнинг Роббингиз қани деганларда нозил бўлид а? Яъни “Aйт «У Aллоҳ ягонадир. Aллоҳ Сомаддир. Туғмаган ва туғилмаган. Ва Унга ҳеч ким тенг кела олмас».
Ушбу оятдан сўнг ҳам қалби кўр мушриклар иймон келтирмади.
Муҳаммад Бобур домла марузаларидан

Ҳазратим…
Ҳазрат, сизни соғинганим ҳақиқатдир,
Кўролмадим сизни бир бор бу ҳаётда,
Сиз қилган иш бенихоя машаққатдир,
Насиб қилсин кўриш сизни Қиёматда.
Мақтагулук бўлган экан бардошингиз,
Чидадингиз золим сизга зулм қилса,
Насиб қилса, бўлай сизнинг издошингиз,
Қалбимдаги кифоядир Роббим билса.
Муҳаммад Шариф ал-Ҳанафий
Ҳазрат, сизни соғинганим ҳақиқатдир,
Кўролмадим сизни бир бор бу ҳаётда,
Сиз қилган иш бенихоя машаққатдир,
Насиб қилсин кўриш сизни Қиёматда.
Мақтагулук бўлган экан бардошингиз,
Чидадингиз золим сизга зулм қилса,
Насиб қилса, бўлай сизнинг издошингиз,
Қалбимдаги кифоядир Роббим билса.
Муҳаммад Шариф ал-Ҳанафий
2❤🔥82 1
Эшитинг эй ёронлар,
Қийматли наснадир Ишқ.
Аҳл бўлмай етилмас.
Ҳурматли наснадир Ишқ.
Қийматли наснадир Ишқ.
Аҳл бўлмай етилмас.
Ҳурматли наснадир Ишқ.
💔51
Дунё учун ҳаракат қилинг, албатта беради. Аммо, охират даргумон.
Охират учун ҳаракат қилинг дунёни ҳам беради, охиратни ҳам беради. Қай бири афзал?

👍63