Mahbubiy | محبوبى
4.06K subscribers
731 photos
107 videos
78 links
Download Telegram
Ёшим каттайган сари, соғинчим катталашяпти..
💔64
Яхшидур аччиқ ҳақиқат, лек ширин ёлғон ёмон,
Бу ширин ёлғонга лекин алданиб қолғон ёмон.

Ҳусайнхон Бухорий
👍70
Ёлғон уч даражада бўлади:
1. Ёлғон
2. Ўта ёлғон
3. Статистика.

Ҳусайнхон Бухорий
❤‍🔥81
Шошилиш ҳисси

Ўзбекистонда 25 ёшгача бўлган аҳоли сони: 14,2 миллион

Норвегия, Финляндия, Эстония, Латвия. Бу 4 та давлат жами аҳолиси 14,2 миллион.

Сиз 20-25 ёшдасиз: рақобатни ҳис қиляпсизми?

Келажагингиз ҳақида қайғуруш вақти аллақачон келган.

Шошилиш зарур!

Иқтисодий рақобатда ютиб чиқишнинг синаган ва энг самарали усули бу билим олиш орқали.

Жамият учун керакли билимлар ўрганиш учун биринчи қадам бу тил ўрганиш.

Фақат ўзбек тилидаги маълумотлар билан рақобатда иштирок этиш қийин, азизлар!

Тил ўрганиш бу сафарнинг боши, манзил эмас.

Бек Олимжон
👍55
Шу кунларда биир китобли ўйин қиламиз каналда )

Ҳеч қондай шартсиз
👍78
Tinchgina tinglang ko'zlaringizni yuming, qalb ko'zingizni oching..
🕊32
Ҳусайнхон:
Япон боғида кўрдик кўп гўзал гуллар,
Гўзаллик бўбида зарбулмасал гуллар.

Ҳасанхон:
Ранг о ранг минг бир алвон, ўхшаши йўқдир,
Бўйи ҳам бир биридан хуш, асал гуллар.
Қаён бўлсакан, аҷиб бир гул кулиб боққай,
Кўринишда битта ҳам маҳзунмахал гуллар.

Ҳусайнхон:
Жамолию, ҳуснига кўзлар асир бўлди,
Яна қилди қалбларни қамал гуллар.
Нега сарини қилди тугал гуллар.
Юшмиш Холиқу махлуқ иши бунда,
Худонинг санъатидир беҳалал гуллар.

Масъуд:
Кетиб ором, паришонман бўлиб ошиқ,
Хавф ортиб, қиларму деб касал гуллар.
Тамошо қил жилосию бўйин, рангин,
Беру қалбга аҷиб илҳом ғазал гуллар.
❤‍🔥53
Олимлар юртга барака бўлади!

Аллоҳ таоло қайси бир халққа яхшиликни ирода қилса, уламоларини кўпайтириб қўяди. Илм олимнинг ўлими билан суғирилганидек, унинг барҳаётлиги билан зиёда бўлади. Аллоҳга шукрки, ҳозирда халқимиз орасида олимлар кўпайиб бормоқда. Оққан сув яна оқади, деб бежиз айтмаган доно халқимиз.

Хасанхон Яҳё Абдулмажид
❤‍🔥53
Олдингизда иккита йўлингиз бор:
– Савоб, жаннат,
– Гуноҳ, дўзаҳ.

Танлов ўзингизда
❤‍🔥103
Ҳокисорлик

Инсонни ахлоқий жиҳатларини, ички дунё-ю ташқи дунёсини хатти-ҳаракатида акс этадиган фазилат демакдир.

Ҳокисор инсон кибрдан, манманликдан, ўзини юқори олишдан чандан йироқ бўлади.

Инсонлар билан мулоқотда ҳам ҳокисорлиги нутқидан, ўзини юриш-туришидан билиб олиш мумкин.

Инсон ўзини таниса, ўзлигини билса. Ўзини таҳлил қилиш орқали ушбу фазилатга эга бўла олади.
❤‍🔥49👍1
Бандалик қачон юзага чиқади?

Қаршингизда ҳаром иш, йўл турибди сиз ақлиз билан Аллоҳдан ҳаё қилсангиз у ни тарк қилдингиз, нега чунки ҳаромлигини англадингиз. Шунда ҳайвондан ўлароқ бандалик юзалик чиқади.
💔71👍1
Forwarded from azzuziy | عزوزي
O’ylaring so’zlaringa, so’zlaring fe’linga, fe’ling taqdiringa nuqs etadi.
Go’zal o’yla, go’zal yasha.

Jaloliddin Rumiy
👍71
Ё Аллох биз сендан фойдали илм, покиза ризқ ва қабул буладиган амал сураймиз.
👍79
Одамларни деб ибодатни тарк қилиш - Риёдир.
Одамларни деб ибодат қилиш - Ширкдир. Икковини ўртасида бўлиш Ихлосдир. Ихлосли инсонни одамлар орасида уни сўкадими, мақтайдими иши йўқ. Уларни йўқдек тутадию ибодатини қилаверади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
👍80
Қуръон ёдлашни мумтоз (классик) мавританча услуби

1️⃣-кун
✔️. Қуръони каримдан ёдламоқчи бўлган саҳифани кўчириб ёзиб олинг.
✔️Уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этинг.
✔️Ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг. Сиз баъзида саҳифага қараб тиловат қилинг. Ўзингизни зўриқтириб қўйманг, орада танаффус қилиб туринг. Ўқилганларни ҳисоби учун тасбеҳ ишлатинг ва ҳар 100тада дам олинг. Бунга 4 ярим соатча вақт кетади. Қуръондан бир саҳифани ўқишга бўлса, 1 минутча вақт кетади.

2️⃣-кун
✔️ Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг).
✔️ Энди кеча ёдланган саҳифага қайтинг ва уни 150 марта такрорланг.

3️⃣-кун
✔️Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг).
✔️ Иккинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 150 марта такрорланг.
✔️ Биринчи кун вазифасига қайтинг ва уни 50-70 марта такрорланг.

4️⃣кун
✔️Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг).
✔️ Учинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 150 марта такрорланг.
✔️Иккинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 50-70 марта такрорланг.
✔️Биринчи кун вазифасига қайтинг ва уни 10 марта такрорланг.

👉1️⃣-кун: 500 марта такрор.
👉2️⃣-кун: 500 марта такрор, такрор +150
👉3️⃣-кун: 500 марта такрор +150+75
👉4️⃣-кун: 500 марта такрор + 150 + 75+ 10

5️⃣-кун.
4-кундаги вазифаларни бажаринг. Шу билан бирга, матнлар ўртасини тўғри бирлаштираётганингизга ишонч қилиш учун уларни жамлаган ҳолда бир неча марта ўқинг.

Ушбу мавританча Қуръон ёдлаш услубининг афзаллиги шундаки, оятларни ёдлашда жуда кўп такрорлашингиз шарт бўлмайди. Лекин бу услубни ишлатиш шуни англатадики, сиз фақат миянгизда ўз-ўзидан такрорланадиган оятларни эшитасиз, ҳатто интенсивлиги, давомийлиги сабаб уларни тушингизда кўра бошлайсиз. Шунингдек, бу услубнинг асосий фойдаси, иншааллоҳ, натижаси кафолатли эканидадир.

Бобур Аҳмад тайёрлади
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥41
Бахт суратда эмас. Бахт аҳлоқда.
🕊56
Бир моддиёнчи (материалист) сўрабди:
— Аллоҳга нима учун ишонасан?
Мусулмон жавоб берибди:
— Бор бўлгани учун!
🕊90
Мақтаниб олай: Ҳадис ва ҳаёт тўпламини тўлиқ оволдим🌚
🕊141❤‍🔥5👍1
Китоб дўконида ишлайдигонга ҳам, бир китоб бергувчи керак бўлади..
❤‍🔥702
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ соф Ислом, яъни Аҳли сунна вал жамоа ақийдасининг посбони, ҳанафий мазҳабининг ҳимоячиси, Нақшбандия тариқатининг тарғиботчиси эдилар. У киши бир умр мана шу тўғри йўлда мустақим ҳаёт кечирдилар, ҳеч қаёққа оғмадилар.

Хасанхон Яҳё Абдулмажид
👍83❤‍🔥11