Бу йил битирувчилар сони анча камроқ, мактабга кирувчилар эса деярли 2 карра кўпроқ: демак мактаб етишмовчилиги яна ортади
Бу йил 11- синфни 392,9 минг нафар ўқувчи битиради. Солиштириш учун ўтган йили 11- синфларни 454,3 минг нафар ўқувчи тамомлаган.
Бу йил 2015 йилда туғилганлар мактабга киришади. Статистикага таянилса, 2015 йилда 734 141 нафар бола туғилган. Демак, умумтаълим мактабларига қўшимча юклама 300 мингдан ошади. Ҳатто бу йил мактабларда 141 минг атрофида қўшимча ўқувчи ўрни яратилиши борасидаги режалар ҳам мактаб етишмовчили муаммосини юмшатмайди.
Дарвоқе, битирувчилар сони камлигининг яхши тарафлари ҳам бор. Аввало, қайд этиш керакки, битирувчиларнинг мутлақ кўпчилиги қизлар - 209,6 минг нафар.
Битирувчиларнинг нисбатан камлиги (коллеж ва академик лицейлар биритувчилари тўғрисида маълумотлар очиқланмаган) ОТМларга кириш учун конкурс ва талабгорлик бир ўрин учун ўтган йилдагидан камроқ ва ўтиш баллари пастроқ бўлишига олиб келиши мумкин.
@the_bakiroo

stat.uz
2021/2022 oʻquv yilida qancha oʻquvchilar maktabni tamomlagan?
custom description for seo
Сув таъминотини яхшилаш бўйича яхши қарор чиқди, лекин хавотирли саволлар ҳам бор
Ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 87%га етказиш йўлида бажариладиган чоралар ва вазифалар белгиланган қарор эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб аҳолига қиёслаш муддати тугаган сув ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш "Ўзсувтаъминоат" АЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналари ҳисобидан амалга оширилади. Бу яхши.
Лекин, айни пайтда республика ҳудудига техник талабларга жавоб бермайдиган ҳисоблагичларни ва уларнинг қўшимча воситаларини олиб кириш ва ўрнатиш тақиқланади. Шу жойи дарров сергаклантиради. Чунки бизнинг янги давримизда бундай ниқобланган тақиқлар одатда Технопарк ёки “Elektron xisoblagich” МЧЖ кабиларнинг монополияси учун белгиланади.
Охири барибир истеъмолчилар бўйнига тушадиган каррасига қиммат электр счетчиклари ва газ счетчиклари ишлаб чиқарувчилари қаторига сув счетчиклари ҳам қўшилиши мумкинлиги (масалан, еб тўймас Технопарк сув счетчик ишлаб чиқариш ва миллиардларни ўзлаштиришга ҳам бир думалаб қўшилиб олиши ҳеч гап эмас) ташвишга солмаслиги мумкин эмас. Дарвоқе, энергетика ислоҳотлари вақтида бу счетчикларнинг ноқислиги ва муаммолари ҳали кўп марта кун тартибига чиқади, ислоҳотларни керагича обрўсизлантиради.
Сув счетчиклари бўйича хавотирлар ўринли эканини қарорнинг кейинги бандларидан ҳам билса бўлади.
Чунки 2023 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлар ақлли сув ҳисоблагичларини ўрнатишлари шарт бўлади. Ақлли сув ҳисоблагичини ўрнатмаган бизнес субъектлари 2024 йил 1 январдан бошлаб ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун тўловлар ҳисоблагичсиз истеъмолчиларга тегишли тариф бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Сигнални сезгандирсиз. Демак ҳаммаси "Ақлли сув счетчик"ни маҳаллийлаштириш, ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаргандаям монопол мавқеда ташкил этишга қараб кетмоқда.
Қарорда яна сув истеъмолчилари бўйича биллинг тизимининг интеграциясини якунлаш вазифаси ҳам топширилган. Агар хотирам алдамаётган бўлса, бу биллинг тизимини яратиш бўйича 5- уриниш.
Умуман олганда, қарор сув таъминотини яхшилаш йўлидаги ҳаракатлар дастуридек. Лекин шу эзгу дастурнинг бир четигаям счетчикдан қиммат бало ясаб пул қилаётган очкўзлар қўлини тиқиб олгандек таассурот уйғотади.

Муаммоли кредитлар яна кескин ошишни бошлаган
2022 йил 1 апрель ҳолатига 9 ойлик минимумгача пасайган муаммоли кредитлар қолдиғи апрель ойи якунларига кўра яна оша бошлаган.
2022 йил 1 май ҳолатига муаммоли кредитлар (NPL) қолдиғи 1,3 трлн.сўмга кўпайиб, 18,1 трлн.сўмни ташкил этган. Жами кредит портфелидаги NPL улуши эса 5,3%га етган (+0,4%) .
Давлат банклари орасида муаммоли кредитлар қолдиғининг энг катта ўсиши Ўзсаноатқурилишбанкда кузатилган (+1,0 трлн.сўм). Хусусий банклар ичида кредит портфелининг кескин ёмонлашуви ва муаммоли кредитларнинг ўсиши Равнақбанкда қайд этилган (+142 млрд.сўм).
Таъкидлаш лозимки, апрель ойи давомида банк тизими кредит қолдиғи - 340,3 трлн.сўм ҳажмида, деярли ўзгаришсиз қолган. Кредит портфелининг ўзгармай қолиши сўмнинг ревальвацияси билан кўпроқ боғлиқ, яъни апрель ойида валютадаги кредитларнинг қолдиғи курс ўзгариши эвазига пасайган (март ойида сезиларли ўсиш кузатилган эди).
Апрель ойида кредит бозорида энг катта фаоллик давлат банклари ичида Агробанк (+391 млрд.сўм), хусусий банклар орасида эса Капиталбанк (+474 млрд.сўм) тарафидан намоён этилган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида 2022 йил 1 май ҳолатига маълумот
Россия Марказий банки асосий ставкани бирдан 11%гача пасайтирди
Росссия Марказий банки бугун бўлиб ўтган директорлар кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида асосий ставкани 3 фоиз бандига, 11,0%гача пасайтирганини эълон қилди. Регуляторга кўра, бу қарор инфляцион босим кучсизланиб бораётгани ва аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари сезиларли пасайгани каби омиллар билан боғлиқ. Шунингдек, рублдаги депозитларга кирим оқими давом этаётгани, лекин кредит фаоллиги ўта пастлиги қайд этилган.
Россия Марказий банки навбатдаги йиғилишларда асосий ставкани яна пасайтириб боришини истисно этмаган. Регулятор қароридан кейин доллар/рубль жуфтлиги 63,5гача кўтарилган.

www.cbr.ru
Банк России принял решение снизить ключевую ставку на 300 б.п., до 11,00% годовых | Банк России
Ключевая ставка Банка России
Нега миллиардерлар сувдан қарзини тўламайди?
Мана бу сувдан 8 миллион сўм қарзи бор уйни қаранг. Қаср десанг кам, сарой десанг кам. Лекин сувнинг пулини тўламайди.
Тошкент шаҳри бўйича ичимлик сувидан қарздорлик 200 миллиард сўмдан ошипти. Аксарият йирик қарздорлар ё юқори мартабали ё ҳаддан зиёд катта бойлик орттирган корчалонларнинг уй-жойлари бўйича.

Telegram
KOMMUNAL.UZ
❗️РЕЙД ДАВОМ ЭТМОҚДА…
Батафсил: 👉https://t.me/kommunaluz
Батафсил: 👉https://t.me/kommunaluz
Туркия Марказий банки эса асосий ставкани ўзгаришсиз, 14% даражасида қолдирди
Турк лираси курсининг пасайиб бораётгани, захираларнинг қисқаришда давом этаётгани, ташқи савдо сальдосининг дефицитига қарамай Туркия Марказий банки асосий ставкани ўзграишсиз 14% даражасида қолдирди.
Маълумот учун, апрель ойи якунларига кўра йиллик инфляция 70%га етди. Май ойининг ўтган 25 куни давомида доллар/лира жуфтлиги 14,6дан 16,4гача кўтарилди.
Регулятор ўзининг позициясини ҳимоя қилишда давом этмоқда ва охирги баёнотда юқори база эффекти ҳисобига яқин истиқболда инфляция пасайишни бошлашини маълум қилган.

www.tcmb.gov.tr
TCMB - Press Release on Interest Rates (2022-26)
The Central Bank of the Republic of Turkey is responsible for the monetary and exchange rate policies in Turkey. The primary objective of the Bank is to achieve price stability.
Forwarded from AgroZamin
📣 AgroZamin‘dan sovrinli Aksiya!
AgroZamin 25-27 may kunlari Uzexpomarkaz‘da bo‘lib o‘tadigan Agrotech Expo 2022 ko‘rgazmasi doirasida Aksiya o‘tkazmoqda. Siz ham ishtirok eting va qimmatbaho sovg‘alarga ega bo‘ling! 🎁
Aksiya ishtirokchisiga aylanish uchun ko‘rgazmada tashkil qilingan AgroZamin stendiga tashrif buyurish va stend fonida suratga tushib, #agrozamin heshtegi bilan Instagram‘ga joylash kifoya.
Shoshiling! Ko‘rgazma atigi 3 kun davom etadi
- - - - - -
Quyidagi havola orqali kanalimizga aʼzo bo‘ling va agrosohadagi so‘nggi maʼlumotlar bilan tanishing:
Telegram | Instagram | Facebook

Депозитлар ҳажми апрелда ҳам юқори суръатларда ўсишда давом этган
Гарчи кредит қўйилмалари ўсиши юз бермаган бўлсада, апрель ойи давомида ўзбек банкларида депозитлар қолдиғи 7,9 трлн.сўмга ўсиб (+5,2%), 161,7 трлн.сўмга етган.
Бунда жисмоний шахсларнинг омонатлари 4,6 трлн.сўмга ёки ой давомида қарийб 12%га ўсганини ва 43,3 трлн.сўмга етганини алоҳида таъкидлаш керак. Банклар таклиф этаётган юқори фоиз ставкалар ва сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши омонатларнинг жозибадорлигини ҳаддан зиёд оширмоқда.
Давлат банклари орасида депозитлар қолдиғини энг кўп ўстиришга Халқ банки эришган (+2,1 трлн.сўм). Кейинги ўринларда Ипотекабанк (+908 млрд.сўм) ва Қишлоққурилишбанк (+362 млрд.сўм) ўта фаол бўлишган.
Кредит қўйилмалари ҳаддан ташқари тез ўсаётган Капиталбанкда депозитлар ҳам жуда тез ўсмоқда. Ой давомида Капиталбанк депозит портфелини 1,7 трлн.сўмга кўпайтиришга муваффақ бўлган. Хусусий банклар орасида кейинги ўринларда ЎзКДБ (+735 млрд.сўм) ва Анорбанк (+450 млрд.сўм) юқори ўсиш намойиш этишган. Бир неча ойлик фаол ўсиш ҳисобига хусусий банклар орасида Анорбанк жами депозитлар бўйича ТОП-10таликдан, аҳоли омонатлари бўйича эса ТОП-5таликдан жой олган.

Тижорат банкларининг кредит ва депозитлари тўғрисида 2022 йил 1 май ҳолатига маълумот
Олигархлар Ўзбекистонни талашни аллақачон бошлаб юборганини Жаҳон банки билмайдими?
Жаҳон банкининг ўтган ҳафта очиқланган ҳисоботининг абзацларидан (117- банд) бирида Ўзбекистонда олигархларнинг шаклланиши хавфи юқори эканлиги қайд этилган. Хулоса қилинганки, Ўзбекистонда манфаатдор шахсларнинг ҳокимиятни эгаллаб олиш хавфи 2025 йилга бориб энг юқори чўққига чиқади.
Гап шундаки, Жаҳон банки, бошқа глобал молия институтлари каби маслаҳат ва хулосаларида доим кечикиб юради. Ўзбекистонда ички ва ташқаридан кириб ўрнашиб олган олигархия аллақачон шаклланиб бўлган ва ҳокимиятга юқори даражада таъсир ўтказиш каналларини ҳам яратиб олиш улгурган.
Куни кеча қўлимга иккита ҳужжат - Вазирлар маҳкамасининг қарорлари келиб тушди. Қарангки, иккиси ҳам махфийлик грифига эга - ДСП. Чунки халқ бу ҳақда билса, савол кўтаради, нега бунақа дейди.
Биринчи ҳужжат Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 15 декабрдаги 1002- сонли қарори. Унда Ўзбекнефтегаз балансидаги конларни "Jizzakh Petroleum" МЧЖ (ҳозирги “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК ) назоратига ўтказиш белгиланган. Рўйхат бўйича жами 102та нефть ва 6та газ кони "Jizzakh Petroleum" МЧЖга хадя этилган. Шундай қилиб, биз Ўзбекистоннинг 80 фоиз нефть конлари ўзини “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК деб номлаб олган офшор илдизли контора балансига ўтиб қолгани бўйича саволимизга жавоб олдик. Бу махфий ҳукумат қарори билан юз берган. Гап шундаки, мутахассисларнинг айтишича, конларни "Jizzakh Petroleum" МЧЖга топширишда ушбу конларнинг дебети атайин 40%га кам қилиб кўрсатилган, кейинги йиллардаги ўсиш прогнози эса амалда мавжуд кўрсаткичлар этиб қайд этилган. Яъни конлар "Jizzakh Petroleum" МЧЖга топширилгач, уларнинг самарадорлиги ошган, оширилган бўлиб чиқишини кўрсатиш учун шундай қилинган.
Иккинчи ҳужжат ҳам махфий. 2020 йил 7 февралда 67- рақам билан қабул қилинган ДСП грифли қарорга кўра, "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖни танлов ўтказмасдан ишончли бошқарувга бериш кўзда тутилган. Қарор гўёки жалб қилинадиган ишончли бошқарувчига нисбатан мезонларни белгилайди, амалда эса бу критериялар фақат "Jizzakh Petroleum" МЧЖ учун тузилган холос. Якунда шундай ҳам бўлиб чиқади, "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ "Jizzakh Petroleum" МЧЖга ишончли бошқарувга топширилади. Чунки аввал бошданоқ ишончли бошқарув учун бошқа номзод бўлмаган ва бўлиши назарда тутилмаган ҳам. Мутахассисларга кўра, "Jizzakh Petroleum" МЧЖ таклиф этган ФНҚИЗнинг модернизация лойиҳаси 1 баррель нефтни қайта ишлаш учун 15,2 доллар харажат бўлиши (фитфилионта солиқ имтиёзларига қарамай) ва бу масалан, Марказий осиёдаги бошқа нефтни ишлаш заводларига нисбатан 3 баробар қимматлигига қарамай маъқулланган.
Эътирозимиз ўша-ўша: Жамоатчилик, ҳукуматга дохил бўлмаган мутахассислар Ўзбекистоннинг нефть ва газ конларини офшор илдизли компанияга бериб юборилгани, энг йирик нефтни қайта ишлаш заводини аввал ишончли бошқарувга берилиши, кейин, "хусусийлаштирилиши" бўйича оғриқли саволларга жавоб олиши керак. Ва албатта мамлакатнинг ер ости ва ер усти бойликлари бўйича битимларнинг махфийлик билан, ёпиқ эшиклар ортида тақсимланиши практикаси тўлиқ тугатилиши зарур.

Ипотека-банк Информацион технологиялар департаментига тармоқ администратори, тизим администратори, проект менежер каби мутахассислар керак экан.
Вакант ўринларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳақола орқали танишиш мумкин: https://www.ipotekabank.uz/about/karera/vakansii-banka

Самарқанддаги 12 қаватли бинони бузишмоқчи экан. Йўқ, асло бузмаслик керак. Бу уникал "ҳайкал", "тарихий обида"ку. Туристларни жалб қилади ва бутун дунё аҳли шаҳарда, шаҳарсозликда нима қилмаслик кераклигини биздан ўрганиб кетади.
Амалдаги конституцион ислоҳот «ноллаштириш»га олиб келадими?
Газета колумнисти Комил Жалилов Конституцияга ўзгартиришлар киритиш орқали ўз муддатларини "ноллаштирган" президентлар ҳақида катта шарҳ тайёрлапти. Унда Ислом Каримов, Владимир Путин, Александр Лукашенко, Имомали Раҳмон, Нурсултон Назарбоев кабиларнинг ҳокимиятда узлуксиз қолиш тажрибалари ҳикоя қилинади.
Мақола якунида муаллиф Конституцион судга юзланиб, қуйидаги саволга аниқ ва юридик жиҳатдан асосланган жавоб берилиши лозим деб ҳисоблайди:
"Ислоҳотлар давомида 90-модда ўзгаришсиз қолган тақдирда ҳам амалдаги конституцион ислоҳот «ноллаштириш»га олиб келадими?"

Газета.uz
Президентлар ўз муддатларини қандай «ноллаштирган»? Жаҳон тажрибаси
Ўзбекистондаги олдинги конституцион ислоҳотлар Конституциянинг президентлик муддатларини чеклайдиган 90-моддасини четлаб ўтишга имкон яратган. Виржиния Университети тадқиқотчилари турли мамлакатларда шунга ўхшаш чекловларни четлаб ўтиш бўйича 60 та уринишларни…
Мамаризо Нурмуратов Марказий банк раиси лавозимига навбатдаги муддатга тайинланди
2017 йил июнда биринчи марта ушбу лавозимга тайинланган Нурмуратовнинг номзоди Президент тарафидан яна қайтадан тақдим этилган. Сенатнинг бугунги ялпи йиғилишида Мамаризо Нурмуратов иккинчи муддатга Марказий банк лавозимига тайинланди.

YouTube
Oliy Majlis Senatining yigirma oltinchi yalpi majlisi
#senat #yalpi_majlis_26 #yalpimajlis #live
Oliy Majlis Senatining 26 - yalpi majlisi.

Олмалиқ кон-металлургия комбинатига яна оғиз солинмоқда
Лондондаги "роудшоу" учрашувларида глобал инвесторлар билан давлат ташкилотлари ва банкларининг акцияларини Лондон фонд биржасида жойлаштириш имкониятлари, депозитар распискалар чиқариш, суверен облигацияларининг янги траншларини жойлаштириш масалалари муҳокама этилган.
Учрашувларда "Олмалиқ КМК" АЖнинг номи бир неча бор тилга олинган. ОКМК ўзимизнинг очкўз олигархия ва ташқаридаги инвесторларнинг ҳам кўзини ўяётгани бежиз эмас, ахир бу комбинат нақ тилла тухум туғадиган товуқ сингари. Аввалги йили фақат ўғирлик ва ўзлаштириш билан бойлик жамғарган бир тўп олигарх-муттаҳамлар ишончли бошқарув ниқоби остида комбинатни эгаллашга бир бор уриниб кўришди. Яхшиямки ўз вақтида бу муттаҳамларнинг башараси ва аслияти очилди ва бошқа қайтариш керак бўлмаган яна битта аччиқ тажрибага эга бўлдик.
Мана энди ОКМКга ғарб платформалари орқали инвесторлар жалб қилиш борасидаги режалар кун тартибига чиқмоқда. Очиқлик ва шаффофлик орқали комбинат бозор капитализациясини шакллантириш учун бу албатта энг яхши механизм. Лекин бундаям жуда эҳтиёткор бўлиш зарур бўлади. ОКМКнинг камида 90 фоизи давлат назоратида қолиши керак. ОКМК дунёнинг энг қиммат мис компанияларидан бирига айланиши учун 5, боринг ана 10 фоиз акциялар Лондон платформаларида оммавий жойлаштириш (IPO) амалга оширилиши кифоя қилади.
Шу йўлда бизга 2019 йилда Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть компаниясининг 5% акциялари оммавий жойлаштирилуви яхши намуна ва мактаб бўлиши мумкин. Саудлар Saudi Aramco нефть компаниясининг 95 фоизини давлат назоратидан чиқармаган ҳолатда, ҳам IPO жараёнида 100 миллиард доллар жалб қила олишганди, ҳам компаниянинг бозор капитализациясини 125 баробарга оширишнинг уддасидан чиқишганди. Бугун Saudi Aramco бозор капитализация 2,5 трлн.долларга яқинлашаётган дунёнинг энг қиммат компанияси ҳисобланади, айни пайтда унинг 94 фоиз акцияси давлат назоратида сақлаб қолина олди, қанақадир ўғри муттаҳамлар қўлига ўтиб кетмади.
Ўтган йилги ташрифлардан бирида ОКМКнинг 5% акцияси IPO орқали жойлаштирилиши айтилганди. Шунингдек, мамлакат иқтисодий суверенитетининг асоси бўлган НКМКнинг ҳам 10 фоизи сотилиши режалари очиқланган.

Нега Янги Ўзбекистонда халқни камбағаллаштиришдан бойлик орттириш моделидан жуда кўп фойдаланишади?
Мен учун тушунарсиз ва жавоби йўқ саволлардан бири шу. Бир тарафдан камбағалчиликка қарши курашмоқчи бўлишади, айни пайтда эса ўша қўл билан янги камбағалларни яратиш воситасида миллиардларни, триллионларни ўзлаштиришади.
Яна шу иш бошида турганларни жазолаш ўрнига, намуна қилиб кўрсатилади. Товуқ сиёсатининг Андижонча тажрибаси шундай зиёнкорликлардан бири.
Кун ўз суриштирувига кўра Андижонча "қизил товуқ можароси" янги тўлқинларга кириб бормоқда. Қаранг, янгитдан камбағаллаштирилаётганлар нима демоқда:
"Ҳокимиятга деярли ҳар куни товуқларни қайтариб олишларини сўраб бораман.Товуқ боқиб даромад олиш бўйича яхши тажрибам бор. 350-400 та товуқ боқиб, 90-95 фоиз тухум олишга эришганман. Лекин бу товуқларга жуда зўр шароит қилиб ҳам фойда ололмаяпман...Уйдагилар, келинимизнинг номига кредит олгандим. Тўлай олмаслигим аниқ бўлиб қоляпти. Бошим жуда қотган. Қўни-қўшнилардан ҳам қарз бўлиб кетдим. Илтимосимни етказинглар, «Пахтаобод парранда» товуқларини олиб кетсин. Бўлмаса қирилиб кетади".
"Ёшлигимдан товуқ боқиб фойда топганман. Ўзим қўлбола ясаган инкубаторда товуқдан ташқари товус, курка, каклик очириб парвариш қиламан. Лекин мана шу қизил товуқларни эплай олмадим. Рационда кўрсатилган барча озуқани бериб, дори-дармонларни қилдим. Кунига ўляпти. Фойда йўқ. Кунига зарарга киряпман. Нима қилишга ҳайронман. Уволидан қўрқяпман. Бизга берилган товуқлар брак ва носоғлом".
"Туман ҳокимлиги вакиллари кам таъминланган оилаларга тарқатилаётган кўп тухум қиладиган товуқларнинг афзалликлари ҳақида тушунтирганда жуда хурсанд бўлгандим. Кооператив ташкил қилдим. Мингта товуқни «Пахтаобод парранда»дан олиб келиб тарқатдик. Лекин маҳалла одамлари орасида балога қолдим. Товуқлар тухум қилмай ўла бошлади. Одамлар «Товуқларингни олиб чиқиб кет», деб мурожаат қилиб, ҳар куни ҳафсаламни пир қилади. Товуқлар қирилиб кетди".

Kun.uz
«Қизил товуқлар можароси». Андижонликларни қарзга ботираётган кампанияни ким тўхтатади?
Андижон вилоятида аҳолига жорий йил апрел ойидан буён кредит асосида 200 минг дона товуқ тарқатилган. Битта товуқнинг нархи ўртача 81 минг сўм бўлиб, бозордан анча қиммат. Тухум қўйиши кутилганидай бўлмаган, қолаверса, кун сайин нобуд бўлиб бораётган товуқларни…
Ягона манба
"Камбағал ва камбағаллаштириладиган Халқ бебилиска бойлик тўплашнинг ягона манбаи".

Тадбиркорлик кодексини қабул қилиш режалаштирилмоқда
Қайси бир соҳада қонун кўпайса, қонуности ҳужжатлари урчиса, ўша соҳанинг расвоси чиқди деяверинг. Эски даврдаям, янги даврдаям бизнесга оид қонунлар, тартибга солувчи қоидалар шунақанги кўпайиб кетган эдики, муракккабликларни, ўзаро зиддиятларни ва чоғиштиришларни амалга ошириш алоҳида юридик маълумот талаб этадиган бўлиб қолганди. Бизнес эса аксарида доимий равишда ўзига қиммат юристларни раво кўра олмайди.
Мана энди урчиб кетган қонун ва нормативларни битта Кодекга жамлаш таклиф этилмоқда. Ташаббускорларнинг қайд этишларича, Кодекс қабул қилиниши билан нақ 9та қонун бекор бўлади, 100дан ортиқ ҳужжатлар унификация қилинади.
Кодекс бизнес субъектларини кўламига қараб учга: кичик, ўрта ва йирик бизнесга мезонлар асосида ажратмоқда.
Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар қайси фаолият билан шуғулланиши мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилмоқда. Кўрсатилганлардан ташқари исталган фаолият уларга мумкин бўлади.
Муҳокамаларда қатнашинг, ҳар бир таклиф овози ва ўрнига эга бўлади.

regulation.gov.uz
Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодекси
Россия нефтига "денгиз эмбаргоси" қўйилади, Сбербанк SWIFT'дан узилади
Европа иттифоқи ниҳоят санкцияларнинг 6- пакети билан боғлиқ умумий келишувларга яқинлашган.
Европа Кенгаши президенти Шарль Мишелга кўра, денгиз портлари орқали экспорт қилинадиган рус нефтига эмбарго киритилади. Бу Европанинг Россиядан импорт қиладиган нефтининг учдан икки қисми дегани.
Айни вақтда чекловлар "Дўстлик" нефть қувури орқали импорт қилинадиган рус нефтига таалуқли бўлмайди. Мазкур истисно Венгриянинг талаблари асосида юзага келди. Европа иттифоқида буни вақтинчалик компромисс деб аталган. Венгрия ва "Дўстлик" қувуридан нефть импорт қилувчи мамлакатлар истиқболда муқобил каналларни қидириб топишлари керак.
Умуман олганда, 2022 йил якуни бўйича Европа Россиядан нефть импортини 90%га қисқартиришни режалаштирмоқда. Россия ўз нефтини жануб ва жанубий шарқ мамлакатларга йўналтиришга мажбур бўлади. Дарвоқе, яқинда "хусусийлаштирилган" ФНҚИЗнинг тайинланган янги "эгалари" ҳам ҳам Россия нефтидан фойдаланишга ўтиши мумкинлиги ҳақида муждалар пайдо бўлган. "Бизникилар" шимолдаги "оғалардан" худди хитойлар ёки ҳиндлар каби 30-40 долларгача дисконт талаб қиладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.
Нефть эмбаргоси бўйича келишувлар ҳақидаги хабарлар нефть нархини янада юқорига кўтармоқда. Айни дақиқаларда баррель котировкалари 124 долларга етган.
Олтинчи пакет санкцияларидан яна Сбербанкнинг SWIFT'дан узилишига оид келишув ўрин олганлиги қайд этилмоқда. Сбербанк билан корреспонденция ва Сбер-онлайн тизими бўйича узвий каналларга эга ўзбек банклари транзакцияларни яна бир бор тозалаб олишлари керак бўлади.

Twitter
Charles Michel
This sanctions package includes other hard-hitting measures: de-Swifting the largest Russian bank Sberbank, banning 3 more Russian state-owned broadcasters, and sanctioning individuals responsible for war crimes in #Ukraine #EUCO
Ҳийла-и нарх: бензин нархлари ошириб бўлинди
“Ўзбекнефтгаз” Акциз солиқ ставкалари миқдорларининг 2022 йил 1 июндан ўзгариши ҳисобига “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида бензин нархи ошмайди, дея баёнот бермоқда.
Бу қип-қизил цинизм. Аввало нархлар аллақачон ошириб бўлинди. Ўтган ҳафта давомида, шўрпешонамизга битилган АИ-80 нархлари бирданига 300 сўмга, 6800 сўмгача оширилган эди. Акциз нархлари эса ушбу навли бензинга жами 70 сўмга (35 сўм акциз солиғи, 35 сўм истеъмолчи солиғи) ошиши керак эди. Бошқача айтганда, АИ-80 учун нархлар керагидан ортиғига ошириб олинди ҳатто. 70 сўм қаёқда-ю, 300 сўм қаёқда?
Маркаси 91 дан юқори бўлган, бойлар ва чиновниклар ишлатадиган бензин навлари бўйича эса акциз солиғи ўзгаришсиз қолган. Бойлар ва чиновниклар ўзларини ҳимоя қилмай, кимни ҳимоя қилсин? Камбағалларни эса исталганча тепкиласа, соғиб ичса бўлади.

ung.uz
«Ўзбекнефтгаз» АЖ
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг расмий веб сайти