bakiroo
57K subscribers
956 photos
315 videos
5 files
6.09K links
Download Telegram
Андижонда "иккинчи эшелондагилар"ни жазолаш давом этади, биринчига жин ҳам урмайди

Коррупция бўйича мутлақ пешқадам ва Ўзбекистон қонунлари амал қилмайдиган Андижон вилоятида туман ва шаҳар ҳокимлари, замҳокимлар, ёрдамчилар, югурдак шотир вазифасидаги "жиянлар", "амакилар" қўлга тушаверади, ушланаверади, жазоланаверади. Лекин биринчига гард юқмайди, иплар, ришталар, схемалар етиб бормай узилиб қолаверади.

Билмаганлар ҳайрон ҳам бўлишса керак, бечоранинг атрофи тўла ўғри ва муттаҳам экан.

Бу сафарги "иккинчи эшелон" вакили Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров. Кунўзга келиб тушган аудиога кўра, 48,5 миллиард сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган жиноят ишлари бўйича тергови кетмоқда экан. Жиноят иши бўйича етказилган 48,5 миллиард сўмлик зарарнинг атиги 11,2 миллиард сўми ундирилипти. Ҳозирча нақ 1 миллион доллар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥Agrobankdan birdaniga 2ta loyiha taqdimoti!

Tashkilotchilar bu safar ham kutilmagan g‘oyalarni va’da qilishyapti.

2022 yil, 3 iyun, soat 19:00 da — yangicha shakldagi taqdimot to‘g‘ridan to‘g‘ri efirda:

📺 "O‘zbekiston-24" va "UzReport TV; telekanallarida;
🌐 Telekanallarning Youtube sahifalarida;
🕸 Bankning ijtimoiy tarmoq sahifalarida:

Instagram | Facebook | Youtube
Энергетика ислоҳотига старт берилмоқда: Ижтимоий норма кутилганидан ортиқроқ берилади

Энергетика ислоҳотлари бошланмоқда. “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси ниҳоят эълон қилинди. Қарор лойиҳасига кўра, қатор тезислар ва келажак учун муҳим муждаларни сезиш мумкин:

Биринчидан, аҳоли учун ижтимоий меъёрлар кутилганидан ҳам зиёда белгиланмоқда. Демак, ижтимоий норма миқдори электр энергияси истеъмоли бўйича 250 кВт соатгача, табиий газ бўйича мавсумийлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, апрель-сентябрь ойлари учун 200 куб метргача ва октябрь-март ойлари учун 700 куб метргача ўрнатилади. Аввалроқ электр учун ойига 200 кВт.соат, газ учун эса 500 куб метргача ижтимоий норма белгиланиши кутилганди.

Иккинчидан, аҳоли учун ижтимоий норма доирасидаги тарифларнинг арзонлиги таъминланади. 1 кВт соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт соатгача – 325 сўм этиб белгиланади. 1 куб м табиий газ истеъмоли ойига иситиш мавсумида 700 куб метргача – 410 сўм, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб метргача – 410 сўм. Амалдаги, 2019 йил августдан бери амал қилаётган тарифларга солиштирилса, индексация электр энергияси бўйичв 10,16%ни, газ бўйича эса 7,89%ни ташкил этади. Ушбу даврда расмий инфляция 27%дан ошгани инобатга олинса, ижтимоийлик тамойили тарифларда ҳам сақланган.

Учинчидан, бойлар ва бизнес энергия истеъмоли учун қиммат тўлайди. Аҳолига ижтимоий нормадан ташқари истеъмол электр учун 1 кВт соат – 650 сўм, газ эса, ҳар 1 куб метр учун – 1 200 сўм. Бизнес электр учун ҳар кВт соат учун 600 сўмдан, газ учун эса ҳар куб м учун 1150 сўмгача тўлайди. Алоҳида истеъмолчилар - Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун тарифлар янада қимматроқ ўрнатилган.

Тўртинчидан, бизнес учун олдиндан ориентир ва таргетлар берилмоқда. Келаси йил 1 апрелдан бизнес учун электр нархлари 700 сўмгача, газ нархлари эса 1200 сўмгача оширилади. 2024 ва 2025 йилларда тарифлар фақатгина инфляция даражасига индексация қилиб борилади. Ва ниҳоят 2026 йилдан бошлаб электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланади.
Доллар курси 14 мартгача бўлган ҳолатга қайтди

Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 10 985,79 сўм этиб белгиланди. Долларнинг сўмга нисбатан қиймати 11 000 сўмдан пастроқ бўлган қиймати охирги марта 14 мартгача бўлган даврда қайд этилган эди.
Банк эмас, университет очинг

Давлат тасарруфидаги олий таълим муассаслари даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиққан бизнесмен борки, биринчи келадиган хулосаси шу бўлади:

Банк эмас, Университет очиш керак экан.

Илгари пули кўпайган, атрофига активлар ва кучли жамоа йиққан бизнесменлар бизнес консолидацияси ва даромадларни кўпайтириш учун банк очишга ҳаракат қиларди. Назаримда, бу замонлар ўтиб бўлди.

Лекин энди активлар ва кучли жамоани кенгайтиришнинг энг тўғри йўли — университет очиш ва Бизнес ва жамоани университет атрофида кенгайтириш бўлади.

Маълумотлардан келиб чиқадиган яна бошқа хулосалар:

Педагогика йўналиши ҳозирда энг маржиналли;
Пойтахт ва Самарқандда рентабеллик анча баланд;
Университетларнинг даромадлари, фақат таълимдан эмас. Уддабурон университетлар 70%гача даромадни бошқа хизматлардан олишмоқда.

Энди тушунгандурсиз, нега катта бойлар университетлар очишини, уларнинг фондларини қўллаб-қувватлашини?
Йиллик инфляция 11%га етган. Тухум эса арзонламоқда, бунга чиновниклар айбдор

Ўтган йил августдан буён биринчи марта йиллик инфляция яна 11%лик кўрсаткичга қайтган. Май ойининг инфляцияси эса 1,0%дан иборат бўлган, бу 2017 йилдан кейинги янги даврда май ойи учун қайд этилган энг юқори инфляция кўрсаткичи.

Кутилганидек, инфляция тўлқини ноозиқ-овқат сегментига кўчаяпти. ноозиқ-овқатлар май ойида 1,3%га қимматлаган. Озиқ-овқатлар бўйича инфляция мавсумийлик бошланиши эвазига анча секинлаган - 1,2%. Умумий инфляция рақамини хизматлар бўйича нархларнинг паст даражада ўсиши (0,4%) анча яхшилаган.

Муҳим озиқ-овқатлар таркибида ой давомида гуруч (2,0%), ун (9,6%), сут (2,2%), пахта ёғи (2,3%), писта ёғи (2,5%), шакар (4,3%), картошка (3,3%), пиёз (8,9%), ва сабзи (7,2%) юқори даражада қимматлаган.

Тухум эса арзонлашишда давом этмоқда. Кечаги йиғилишда тухум нархини оширмаётган паррандачилик корхоналарига раҳмат айтилган. Аслида гап паррандачилик корхоналарининг "инсофи" ё яхши ниятида ҳам эмас. Тухум бозорида рақобат ҳаддан зиёд баланд (ўзи давлат йўқ жойда рақобат доим кучли бўлади), экспорт эса маъмурий йўл билан чекланган. Бошқача айтганда, давлатнинг паррандачиларга бир тийинлик фойдаси йўқ, лекин зарари минг чандон. Агар вазият ўзгармаса ва чекловлар бекор бўлмаса, тухум йўналишидаги паррандачилик корхоналарида ҳеч қандай рағбат қолмайди, табиийки, паррандачилар тхуум етиштиришни камайтира бошлашади ва биз якунда тухум нархларини кескин ортиб кетишига рўпара келишимиз мумкин.
30 йиллик кечикиш оқибатларига қарши даво яна кечиктириш эмас

Собиқ совет ўлкалари орасида бозорга ўтиш томон ҳаракатини бошлаган, лекин пировардига ҳали етиб боролмаган давлатлардан бири, афсуски - бу Ўзбекистон. Бозорга ҳеч қайси давлат биз каби узоқ муддат давомида ўтмаган бўлса керак, шунинг учунам оғриқларимиз ҳеч тугай демайди. Нархларни эркинлаштиришга бошқа давлатлар 1992 йил 1 январда киришиб, 1996-1999 йилларда бозорга ўтиш якунланган бўлса. биз 1994 йилдан бери шу йўлдамиз. Қанчалар эҳтиёткор, секин ҳаракатланганимиз сайин, ислоҳотларнинг оғриқлари шунча узоққа чўзилмоқда. Иккинчи авлод шу оғриқлар билан яшамоқда. Бу кетишда, худо кўрсатмасин, яна ортга чекинишлар бўлса, учинчи авлод ҳам ислоҳотлар зарурияти ҳақида чақириқлар билан, лекин бозор ислоҳотларига журъат қилолмай аросатда яшашда давом этади. Товон эса ошиб бораверади. Тескари ташвиқот кучаяверади.

Ҳеч қурса Грузия ё Қозоғистондагидек яшашни ҳамма истайди, жон бошига 4000 долларлик даромадларни ҳамма хоҳлайди. Одамлар тушуниши керакки, Грузиядек, Қозоғистондагидек ўртача яшаш тарзига етиб бориш учун улар ўтказган ислоҳотларга, қанчалик оғир бўлмасин, қадам босишимиз керак.

Кўпчилик ҳозир эсламайди. Тошкентдан даромади 2,3 баробар даромади камроқ Наманган, Фарғона ё Хоразмда буханка нон аллақачон бозор нархига ўтиб бўлган. 3 йил бўлди бунга. Ўшанда ҳам ваҳима кўтарганлар буханка нон ейдиганлар бўлмаган. Бозордаги энг қиммат ёғли патир нон ейдиганлар кўпроқ шовқин солишганди. Чунки буханка нон истеъмол қиладиганлар учун давлат компенсация тизимини ортиғи билан ишга туширганди. Бу сафар ҳам ижтимоий ёрдам каналлари (пенсия ва маош индексацияси, компенсация, бир марталик тўловлар) ишга тушмоқда. Керак бўлса яна ёрдам кўрсатилади. Менинг ишончим комил, истеъмоли буханка нон бўлган аҳоли тоифаси ҳимоясиз қолмайди.

Ҳа, "Арзон нон ва халққа томоша" сиёсати билан ҳам яшаш мумкин, давом этиш мумкин. Қадимги Римдан маълум бундай усул. Ўзингизга савол беринг, рўшнолигимизнинг чегараси шу бўлишига розимисиз? Кеча тармоқда "кўп савол бермаётганимиз учун газ ва светни қолдиришса бўларди" деб ёзиб қолишди. Ўзбекистонликлар кўпроғига муносиб. Арзон, лекин ўзи йўқ газ ва свет соқовлигимиз учун тўлов деб қабул қилишга масалан, мен рози эмасман.

Фақат Тошкентда қолган арзон нон, ўзи йўқ арзон электр ва ўзи йўқ арзон газнинг тўловини 30 йил тўладик. Тўловини кимга тўлаётганимизни билмай тўладик ва ўзимизни ўзимиз алдаб яшадик. Энди яна айирғич олдида турибмиз.

Менинг ҳукуматга қанақадир ортиқ симпатияларим йўқ. Лекин ҳозир, айнан нархларни эркинлаштириш масаласида фикримиз ўнг келиб қолганидан тушунаманки, бошқа илож энди қолмаган, энди бошқа чўзиб бўлмайди. Нархларни эркинлаштириш ислоҳотини бошлаётганларни олабўжи, жаллод ўлароқ кўрсатишга уринаётганлар ҳам йўқ эмас. Ҳа, бу арзон обрў, шуҳрат, боринг ана, яхшигина манфаат ҳам келтиради. Лекин ҳозир ишониш керакки, улар жаллод эмас, жарроҳ. Кимдир, қачондир шу ишни қилиши керак эди ва улар шу ишни бошлашди. Энди уларга озгина қўллов ва озгина далда керак, жуда бўлмаганида эса сабр.

@the_bakiroo
Энг юқори нарх тавсияси бозорга қарши ишлайди

Маъмурий тавсия доим бозорга қарши ишлайди. Тавсия доим нархни тавсия потологига олиб чиқиб қўяди. Агар ишлаб чиқарувчи ёки сотувчига энг юқори нарх тавсиясини берсангиз, у ўша энг юқори нархда сотади.

Эсласангиз, эркин конвертация очилган 2017 йил 5 сентябрда аҳолига доллар сотиш учун тавсия этилган (коридор) энг юқори курс 8100 сўм эди. Ва табиийки, токи бозор ўзининг юқори қаршилиги ва қуйи тийилиши чегараларини ҳис этмагунча барча банклар долларни ўша тавсия этилган энг юқори курсда сотишни бошлаган. Орадан бир неча ҳафта ўтгандан кейингина ҳар бир банк ўзининг маржиналлиги ва ҳажмларини ҳисобга олиб, ўзгараётган талаб ва таклиф шароитида тавсия этилган потолоклардан чекина бошлаган.

Бугун пойтахтда буханка чакана нархи бўйича тавсия этилган 2800 сўмлик потолок ҳам мана шунақа тескари самара берди. Бозор яхши ният, эзгу мақсад деган нарсаларни тушунмайди чунки. Ўша ҳокимиятдаги мажлисда қатнашган нон комбинатлари вакиллари борки, гар ишлаб чиқарувчига 2700 сўмлик тавсия берилаяптими, демак шу максимал нархдан фойдаланиш керак, деб тушунган. Ҳеч ким янги шаклланган ун нархлари бўйича қайта калькуляция қилиб ҳам кўрмаган, маржасини ҳисобламаган. Албатта бу юз беради, фақат кейинроқ, аввал бозор ҳовуридан тушиши керак, Чакана нархи 2800 сўмлик буханкалар сотилмай қолиши керак. Сотувчи ҳам, ишлаб чиқарувчи ҳам бозордан тескари сигналлар олиши керак. Қолипли ноннинг параллел бўйича ўринбосар ва рақобатчилари обинон ва қолипли бўлмаган оқ буханка нонларнинг нархи ҳам алоҳида таъсирга эга бўлади.

Нима демоқчиман, агар тавсия бўлмаганида эди, бугун бозорда 3300 сўмга ҳам, 2600 сўмга ҳам буханка нонлари нархларига гувоҳ бўлган бўлардик. Тавсия мана шу шокни юмшатишни мақсад қилган, лекин бозорнинг биринчи кунида иложи бўлса шок юмшатилмаслиги, ўзининг эркин ҳаракатида мувозанатини топишига имкон бериш даркор. Майли, нимаям дердик, буям битта дарс.
Ун таклифи кўпаймоқда, бу маъмурий тавсиялардан кўра самаралироқ

Бугун биринчи марта “Ўздонмаҳсулот” АЖ таркибидаги 44 та корхона томонидан 10 минг тонна ун биржа савдоларига қўйилган.

Ўтказилган савдолар бўйича, 1-навли уннинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 497,8 минг сўмни ташкил қилган.

Биржа савдоларида Тошкент шаҳрида нон ишлаб чиқарувчи 56 та корхона 874 тонна ун сотиб олган. Маълумотларга кўра, пойтахт нон комбинатлари учун 1 тонна ун ўртача 4 291,0 минг сўмданга айланган.

Мутахассислар бугунги шаклланган нархлардан келиб чиқиб, ун нархи килоси 4291 сўм бўлганда, қолипли нон таннархини ҳам ҳисоблаб чиқишган.

Демак, бугунги нархларга чақилганда битта буханка ишлаб чиқариш қиймати ўртача 2 550 сўмга тушмоқда.
Шундан қийматнинг ичида:
ун 1641 сўм;
4 сўмлик туз;
18 сўмлик ўсимлик ёғи;
38 сўмлик дрожж;
37 сўм - ун ташиш;
қолгани нонни пишириш учун газ, электр сарфи ишчиларга тўланадиган меҳнат ҳақи (иш ҳақи), нонни савдо дўконига етказиб бериш харажатлари, солиқлар ва корхона фойда нормаси.

Эътибор беринг, бу ўртача шартли ҳисоб китоблар. Нон комбинатларида технологияси ва энергия тежамкорлиги каби омиллар ҳисобига таннарх баландроқ ёки пастроқ бўлиши мумкин.

Бугун биржа платформаларида сотув ҳажми пайдо бўлиши билан улгуржи ун сотувчиларда ҳам ун таклифи кескин кўпайган. Кузатишда давом этамиз.
Россия иқтисодиёти расман қисқаришни бошлаган

Россия ЯИМ апрель ойи якунларига кўра 3%га қисқарган. Иқтисодиёт секторлари бўйича энг катта йўқотишларга улгуржи савдо (-11,9%), чакана савдо ва пуллик хизматлар (-6,7%) ва юк транспорти (-5,9%) учраган. ЯИМда энг катта улушга эга Саноат ишлаб чиқаришида эса 1,6%лик йўқотишлар қайд этилган.

Айни вақтда қурилиш (+7,9%) ва қишлоқ хўжалигида (+3,2%) ўсиш давом этмоқда. Мазкур сегментларда меҳнат мигрантларимизнинг улуши юқорироқ.

Шунингдек, кредит фаоллиги 0,3%га қисқаргани маълум қилинган, истеъмол секторидаги кредит фаоллиги эса янаям тезроқ қисқара бошлаган (-1,8%).

Аввалроқ, Россия Марказий банки 2022 йилда ЯИМ 8-10%га қисқаришини прогноз қилганди, халқаро молия институтлари Россия иқтисодиётини 15%гача қисқариши мумкинлиги ҳақида хомчўтларни амалга оширган.
Шакар танқислиги бўлмайди, лекин нарх ошишини тўхтатиш анча қийин бўлади

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги шакар нархи ўсиши сабабларига тўхталиб, асосий омиллар сифатида логистикадаги мураккабликлар ва ёқилғи нархларининг ўсишини кўрсатган. Шунингдек, асосий ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг экспорт билан боғлиқ чекловлари ҳам ўзининг салбий ўрнига эга бўлмоқда.

Вазирлик шакар ишлаб чиқариш ҳам, шакар таклифи ҳам доимий оширилиб боришига ишонтирмоқда.

Лекин назаримда шакар ишлаб чиқариш ва бозорга таклифнинг кўпайиши нархлар ўсишини бирдан тўхтатиб қололмайди. Бунга биринчи сабаб, қўшни, асосий савдо ҳамкорларидан кўчиб келаётган инфляция бўлса, иккинчи сабаб юқори инфляцион кутилмалар. Айнан юқори инфляцияон кутилмалар аҳолида ҳам, бизнесда ҳам истеъмолдан ортиқ шакар жамғаришга ундайверади. Содда тилда айтганда, нормал вазиятда ойига 5 кило шакар ишлатадиган уй хўжалиги, нархлар ошиб бораётган шароитда ҳар эҳтимолга қарши яна қўшимча 5 кило шакар сотиб олишга ҳаракат қилади. Бунинг устига Ўзбекистонда жамғарилган шакар барибир ишлатиладиган мураббо мавсуми - июнь-август ойларига етиб келинди.

Шунинг учун, хулоса қилиш мумкинки, шакар ҳаммага етади, дефицит бўлмайди, лекин нарх ошишини тўхтатиш жуда қийин. Маъмурий йўл билан бунга уриниб кўрилса, тескари натижа, яъни сунъий дефицитлар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳозир, айни кунларда нарх билан боғлиқ чекловларга, улар қанчалик жозибалик бўлмасин, қўл уриш керак эмас.
Ўзбекистон Симли интернет тезлиги бўйича халқаро рейтингда Туркия ва Қозоғистонни ортда қолдирди

Интернет тезлигини ўлчаш тестлари натижаларини умумлаштириб, ўртача статистик кўрсаткичлар асосида давлатларнинг ойлик/йиллик рейтинги шакллантирадиган Speedtest.net – Ookla компанияси (АҚШ) эълон қилган статистикада Ўзбекистондаги симли интернет тезлиги сезиларли даражада ўсгани айтилмоқда.

Speedtest Global Index (www.speedtest.net) рейтингининг жорий йил апрель ойининг якунига кўра Ўзбекистон симли Интернет ресурсларининг юкланиш тезлиги бўйича – 39,76 Мбит/сек тезлик билан 181та давлат ичида 6 поғона кўтарилиб 84-ўринни эгаллади. Рейтингда Арманистон – 90, Қозоғистон – 92 (аксарият интернет каналлари шу давлат орқали бизга келади), Туркия – 101, Озарбайжон – 118-ўринда.

Сўнгги кунларда нарх-наволар ошиши муҳокама қилинаётган бир пайтда, интернет тезлиги ҳеч кимга қизиқ бўлмаслиги мумкиндир, лекин бу ҳам ривожланиш индексларидан бири, аслида.
Эътироз билдираётганлар ҳақида. Дастлабки хулосалар

Энергетика ислоҳоти анонсидан кейин ўзаро суҳбатларда, жонли мулоқотлар ва тармоқларда лойиҳа бўйича турли кўринишда савол ва эътироз билдираётганлар анча кўпайди. Бу жуда яхши. Демак, одамларимиз бўлажак ўзгаришларни ўзининг ҳаётида, танасида, кун тартибида қандай акс этиши ҳақида ўйлашмоқда, улар бефарқ эмас. Айни пайтда кузатувларимга асосланиб эътироз билдираётганларни ўзим учун уч тоифага бўлдим.

Биринчи тоифа - улар мутлақ кўпчиликни ташкил этади. Улар одатда қанча газ ва қанча электр ишлатишини, ойига қанча тўлов қилишини аниқ билишмайди, таклиф этилаётган ижтимоий нормага тушиш тушмаслигини ҳам ўзига тасаввур эта олишмайди. Лекин айюҳаннос солади. Суҳбатларда ва мулоқотларда уларнинг ижтимоий қиёфасини ўзимга тасаввур қилдим. Улар 20-35 ёшли йигитлар, ўрта даромадли, лекин асосан норасмий ёки кўчадан. Электр ва газ билан боғлиқ тўловларни турмуш ўртоқлари ёки ота-оналари амалга оширади. Мазкур тоифага ўзгаришлар тўғри ва батафсил тушунтирилса, ислоҳотлар уларнинг ҳаёт тарзига деярли таъсир ўтказмаслигини қабул қилишади. Тушунтириш ва тарғибот шу тоифа билан кўпроқ машғул бўлиши керак.

Иккинчи тоифа ростанам ойига минглаб куб газ ва минглаб киловатт электр ишлатадиган бой аҳоли вакиллари. Улар тарифлар жуда арзонлиги туфайли ҳар доим газ ва электрни тежамай ишлатган. Янги тарифлар уларнинг электр ва газ бўйича харажатларини 2-3 баробарга кўпайтиради. Айни шу тоифа энг баланд овозда норозилик билдирмоқда. Айниқса ижтимоий тармоқлар ва айрим ОАВлар орқали.

Учинчи тоифа бу свет ва газ йўқлигидан ҳар доим жабр кўриб келган, арзон электр ва арзон газдан ҳеч қачон баҳраманд бўлмаган, айниқса қишнинг қировли кунларида 3-6 соатлик электр ўчишларига рўпара қилинган қатлам. Айнан мана шу қатламнинг эътирозлари ва таклифлари билан кўпроқ ишлаш керак, деб ҳисоблайман. Чунки якунда ислоҳотлардан шулар кўпроқ ютиши керак. Шунда ислоҳотларнинг инклюзивлиги янада ортади. Масалан, битта ҳовлида 3-4 оила, 20-25 та одам яшайди, қишлоқ туманларда шундай оилалар етарли. Улар учун ягона 250 киловатт электр ёки 200/700 куб газ ижтимоий нормаси берилиши адолат посангисини унча тўғри ушламайди. Бу тоифа бўйича, масалан Грузия ва Украинада кўрганим - агар истеъмолчилар ўзларининг автономлигини исботлай олишса, ҳар бир оила учун алоҳида истеъмолчи сифатида рўйхатга олиш ва ҳар бири алоҳида ижтимоий нормага эга бўлиши мумкин. Шунингдек, қишлоқ туманларда, доимий газ таъминоти мавжуд бўлган аҳоли тоифалари учун ҳам компромисс вариантлар керак. Тасаввур қилинг, ҳам газ, ҳам электр таъминотига эга истеъмолчилар учун 250 киловатт электр 200/700 куб газ ижтимоий нормаси мавжуд. Фақат электр таъминотига эга қатлам учун эса ижтимоий нормадан баҳрамандлик электр билан чеклананади. Қолаверса, айни шу тоифа қиш мавсумида иситиш учун ҳам электрдан фойдаланади. Нима бўлгандаям, қишлоқ туманларида фақат электр таъминотига эга қатлам учун қишки мавсумда (октябрь-март) ижтимоий нормани ошириш ҳақида ўйлаб кўриш керак, Майли бу ёз мавсумидаги нормани бироз қисқартириш ҳисобига бўлсин. Бу бўйича балки жойига чиқиб, газ таъминоти мавжуд бўлмаган қишлоқ туманларида ўрганишлар ўтказилар.

@the_bakiroo
Ўзини қопламаётган ОСГО

Эсингизда бўлса, бир муддат олдин ОСГО - транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш мукофотлари ўзини қопламаётгани ҳақида ёзган эдик.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси эълон қилган маълумотларга кўра, гумонлар ҳақиқатан ҳам ўринга эга бўлиб чиқмоқда. Январь-апрель ойларидаги фаолият якунига кўра бир нечта суғурта компаниясининг, хусусан, PSB Insurance, Hamkor Sug'urta, Kafil-Sug'urta, Ingo Uzbekistan, Ishonch кабиларда суғурта ҳодисаси бўйича тўловлари мукофотлари миқдоридан ошиб кетган. Бу ерда ҳали яна суғурта портфели бўйича заҳиралар ва қайта суғурталаш харажатлари инобатга олинмаган.

Қурбонов Тошкентда чекланган ҳайдовчилар кўрсатилган полисларни тақдим этиш суғурта компаниялари тарафидан турли баҳоналар билан рад этилаётгани сабаби айнан мукофотлар ўзини оқламаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Чунки Тошкентда ОСГО ғирт зиёнли бизнесга айланиб улгурган.
Монголия орзуси яқинлашди

Баҳорда Монголияга бориш режаларини тузиб, виза жараёнлари мураккаблиги ва яна Москва билан битишини ўйлаб анча дилгир бўлгандим.

Қарангки, энди Ўзбекистонликларга ҳам Монголияга 30 кунлик визасиз режим ишга тушаркан. Бу ўзгача ажойиб, ўтмишларимиз илдизи яқин бўлган ўлкани насиб бўлса, мана энди кашф этамиз.
Европа иттифоқи санкцияларнинг олтинчи пакетини тасдиқлади

Европа кенгаши тасдиқлаган қарорга кўра, Сбербанк, Россельхозбанк, Москва кредит банки, шунингдек Беларуснинг Тикланиш ва тараққиёт банки SWIFT'дан узилади.

Денгиз орқали ташиладиган рус нефтига эмбарго ўрнатилади. Россия24, РТР-Планета ва ТВ-Центр каналларининг Европа иттифоқидаги намойиши тўхтатилади.

Шунингдек, Россия операторларига бухгалтерия, пиар ва консальтинг хизматларини кўрсатиш тақиқланади.

Персонал санкциялар рўйхати бугун кечга яқин очиқланади.
🔹"Chorak asr online" omonatiga yanada qulay shart va daromadli foizlarda pulingizni joylashtiring!

Endilikda Siz Zoomrad ilovasiga biriktirilgan milliy valyutadagi UZCARD, HUMO va kobeydj bank kartalaringiz orqali 12 oy muddatga, yillik 22%, 50 000 so‘m va undan ko'proq mablag‘laringizni joylashtirishingiz hamda qo‘shimcha daromad olishingiz mumkin!

Omonat muddati davomida qo‘shimcha mablag‘ kirim qilish hamda istalgan vaqtda eng kam miqdori (50 000 so‘m)ni saqlagan holda qisman chiqim qilish imkoniyati mavjud.

Foizlar: Omonatning kunlik qoldig‘iga hisoblanadi va har oyda to‘lanadi.

Batafsil: +99871 2307777

Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | YouTube
"Пул тарқатиш имтиёз беришдан кўра фойдали"

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг камбағаллик билан боғлиқ мавзудаги интервьюсини тавсия этаман. Албатта кўринг ёки ўқинг.

Дарвоқе, субсидияланадиган нархларни эркинлаштириш арафасида пенсионер ва бошқа муҳтож қатламларга тўланган бир марталик моддий ёрдам бу борада яхши тажриба бўлди. Оддий мисол, 400 минг сўмдан бир марталик олинган ёрдам 1200 сўмга ошган 333 дона буханканинг фарқини қоплайди. Эътиборлиси, бу ёрдам пули деярли 9 миллион аҳолини қамрай олди.
Сўмнинг рамзи

Марказий банк ўтказган танлов якунларига кўра, Сарвар Жумагалдиев таклиф этган график белгиси ғолиб деб топилипти. Бир қарашда туяга ҳам ўхшайди.
P.S. туя шаклида салбий маъно йўқ, ипак йўлига ишоралар кўрдим масалан.
Forwarded from Shokirjonov news
Қозоғистон миллий валютаси — танганинг белгисини ясашгандаям Япония почтаси рамзидан ўғирланган деб аюҳаннос солишганди бовурлар.

Сўм рамзи — бу ҳарф, анавилар логотип. Манга ёқди.

👉 @shokirjonov