Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар
472K subscribers
8.98K photos
8.28K videos
23 files
9.29K links
Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Реклама: @TXREKLAMA
Download Telegram
#Биласизми

🔰 Пилла етиштириш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади:

▫️ тут уруғи тайёрлаш;
▫️ тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
▫️ тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
▫️ тут ипак қурти парваришлаш;
▫️ тирик ва қуриқ пиллани саралаш;
▫️ тирик пиллани қуритиш;
▫️ пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
▫️ пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
▫️ уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
▫️ тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
▫️ тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
▫️ тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
▫️ тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.

👉 Тезкор хабарлар 24
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида 3 нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.

👉 Тезкор хабарлар 24
#Биласизми

📝 Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати

👉 Тезкор хабарлар 24
#Биласизми

🏫 Қонунчиликка кўра, мактабларнинг 1-синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

🗓 Шунга кўра, 2022/2023 ўқув йилида 1-синфга 2015 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Шунингдек, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрланади.

👉 Тезкор хабарлар 24
#Биласизми

Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз, асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоиз миқдорида устама ҳақи тўланади.

🔰Бунда:

🔹устамалар нуфузли халқаро олимпиадалар ва асосий олимпиадалар ўтказиладиган фанлар бўйича айнан ғолибликни қўлга киритган фанидан дарс бераётган олимпиада ғолибига берилади;

🔹таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган нуфузли халқаро олимпиадалар ва асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари томонидан ғолибликни тасдиқловчи ҳужжат ёки сертификат тақдим қилинади.
#Биласизми

Математика соҳасида фундаментал ва амалий илмий изланишлар натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимлар Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот билан якка тартибда тақдирланади.

Мукофот 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги бир марталик пулдан иборат бўлиб, 2 йилда бир марта Президент томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг таклифига кўра 3 та йўналиш бўйича берилади.
#Биласизми

Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари БҲМнинг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

▫️1-ўрин (олтин медаль) учун – 500, ўқитувчисига – 450 баравари;
▫️2-ўрин (кумуш медаль) учун – 300, ўқитувчисига – 250 баравари;
▫️3-ўрин (бронза медаль) учун – 200, ўқитувчисига – 150 баравари.

Шунингдек, халқаро олимпиада ғолиблари давлат ОТМга тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз кириш имкониятига эга бўлади.
#Биласизми

Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар давлат ОТМларига контракт асосида ўқишга кирганида контракт тўлови Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тўлаб берилади.

Бунда ҳар бир ҳудуддан ўқишга кирган 40 нафардан, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган 110 нафар, жами 150 нафар хотин-қизлар учун тўрт йиллик контракт тўлаб берилади.

📝 Бунинг учун ариза олий таълим муассасаси қабул комиссиясига берилиши керак.
#Биласизми

☑️ Шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги Ўзбекистон фуқаролигини йўқотишга асос бўлади.

👉 Тезкор хабарлар 24
#Биласизми

🧾 Фермер хўжаликлари ўз вилоятидаги исталган пахта-тўқимачилик кластерлари билан пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича ихтиёрий равишда фьючерс шартномаларини тузиши мумкин.

⚠️ Фьючерс шартномаси – товарни олдиндан белгиланган нарх асосида келгусида сотиб олишга оид келишув.
#Биласизми

☀️Иссиқда қайси маҳсулотларни еб бўлмайди?

Ёзда колбаса, консерва ва тузланган маҳсулотлар, шўр балиқ, дудланган гўштдан мутлақо тийилиш керак.

👉 Каналга қўшилиш
#биласизми

⚡️Бугун 23 сентябрь "Equinox" кун!

Кун ва тун давомийлиги тенг бўладиган кун! Қуёш тенглашиши бу қуёш ер экваторини кесиб ўтадиган вақт лаҳзаси, яъни экваторнинг шимолида ёки жанубида эмас, балки тўғридан-тўғри экватор устида пайдо бўлади! Бу табиат ходисаси йилда 2 марта бўлади, 20-март ва 23-сентябрь кунлари!

👉 Каналга қўшилиш
#Биласизми

☎️ Телефонда пул бўлмаганида ҳам фавқулодда тезкор хизматларни бепул чақириш таъминланади.

👉 Каналга қўшилиш
#Биласизми?

Қизлар албатта армияда хизмат қилиши керак бўлган давлатлар:

• Исроил;
• Норвегия;
• Хитой;
• Шимолий Корея;
• Мьянма.

👉 Каналга қўшилиш
#Биласизми

Ойларнинг ўзбекча номи:

Январь - Ўчоқ
Февраль - Соба
Март - Кўклам
Апрель - Чечак
Май - Елвизак
Июнь - Кунқизар
Июль - Кунёнар
Август - Домизлиқ
Сентябрь - Кузак
Октябрь - Ўрим
Ноябрь - Йиғим
Декабрь - Қозон

👉 @XABARLAR_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
❗️Эрталабда оч қоринга қайнаган илиқ сув ичиш мўъжиза юз беришига сабаб бўлади:

- Организм заҳарлардан тозаланади;
- Қон босими тушади, бош оғриғи кетади;
- Танадаги ёғлар эрийди;
- Тери таранглашиб, ёшара бошлайсиз...

Яқинларга улашинг!

👉 @XABARLAR_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

Нон емасангиз, сочингиз тўкилиб кетиши мумкин

Кўпчилик бугун ортиқча вазндан қутулиш учун нон емасликка ҳаракат қилади. Бироқ бунинг саломатликка салбий таъсирлари бор.

👉 @XABARLAR_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

❗️Нима учун бизнинг шароитда оқ машина яхши

Қора машинаси борларга ёз фаслида анча қийин бўларкан!

Батафсил видеода

Батафсил 👉 @XABARLAR_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

🕋⁉️ Каъба нима учун оқ матога ўралади?

Яхши ният тилагида яқинларга улашиб қўйинг!

Батафсил 👉 @XABARLAR_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

Германиялик олимларни аниқлашича неваралари билан кўп вақт ўтказадиган бобо-бувилар бошқа тенгдошларига нисбатан узоқ яшар экан

Яқинларга юбориб қўямиз

Батафсил 👉 @XABARLAR_24