Тезкор Хабарлар
49.1K subscribers
19.6K photos
26.7K videos
39 files
8.09K links
Тезкор хабарлар | Хусусий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!📌

📄 Давлат томонидан берилган № 1014226 - сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Тезкор хабарлар бўлса @Bizgayuboring 👈

Фақат Реклама Учун👇
@Tezkor_Reklamaxizmati
Download Telegram
#Тезкор

❗️Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани айтилмоқда

Бу ҳақда ўқувчиларнинг ота-оналари кун.уз'га мурожаат қилди. Уларнинг айтишича, бундай воқеа 6-синф қизлари билан содир бўляпти. Вилоят ММТБга кўра, ҳолат ИИО ходимлари томонидан ўрганилмоқда, “замдиректор” ўз хоҳиши билан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб, касаллик таътилига чиқиб кетган.

Мурожаатчиларга кўра, директор ўринбосари дарсдан кейин 2-3 нафар қизларни хонасига олиб кириб кетади. Баъзи ҳолатларда дарс вақтида ҳам шундай бўлгани айтиляпти.

Бизга қўшилинг👇🏼
@Tezkor_Uzbekistan
#Диққат #Тезкор

Соябонларни тайёрлаймиз, Ўзбекистонда кетма-кет 6 кун ёмғир ёғиши кутилмоқда - Узгидромет

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз
!

Бизга қўшилинг👇🏼
@Tezkor_Uzbekistan
#Тезкор
⚡️Тошкент кўчалари ёмғир сабаб сув билан тўлишни бошлади

Бизга қўшилинг👇🏼
@Tezkor_Uzbekistan
#Тезкор
⚡️Ўзбекистонда олтин нархи яна бир грамм учун 1 млн сўмдан ошди

Олтин қуйма ва эсдалик тангалар нархи 16 май, пайшанба куни янги максимал даражага етди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Оғирлиги 5 грамм бўлган олтин қуйма ҳозирда 5,04 миллион сўмга баҳоланмоқда. Бир граммнинг нархи 1 008 040 сўм ёки ўтган кунга нисбатан 1,8 фоизга қиммат.

Қимматбаҳо металлнинг бир грамми бундан салкам бир ой аввал — 17 апрелда 1 миллион сўмдан ошиб кетганди. Ўзбекистонда йил бошидан буён олтин нархи 18,9 фоизга ошди.

Марказий банк 2018 йилда аҳолига олтин тангаларни сотишни бошлади, икки йилдан сўнг эса уларга олтин қуймалари ҳам қўшилди. Якка тартибдаги харидорларга маълум шартлар асосида уларни Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат берилди.

Бу қадамлар Ўзбекистон иқтисодиётининг хорижий валютага қарамлигини камайтириш истаги билан изоҳланди. Бундан ташқари, экспертларнинг фикрича, олтин инвестиция имкониятларини кенгайтиради ва жамғармаларни таъминлашга ёрдам беради.

Бизга қўшилинг👇🏼
@Tezkor_Uzbekistan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео

❗️Айтишларича, Фарғонада ёш болани машинанинг орқасига солиб олиб кетмоқчи бўлибди😨

Ҳолат воқеа 14-май куни содир бўлган.

Ёш болаларни кўчада ёлғиз ва қаровсиз қолдирманглар..

Бизга қўшилинг👇🏼
@Tezkor_Uzbekistan
#тезкор

⚡️Ҳаммa кутган Notcoin бинанс ва байбит биржасида сотувга чиқди

Ноткоин йиғганларга юбориб қўямиз, донаси сўмда 150 сўмдан экан

Бизга қўшилинг👇🏼
@Tezkor_Uzbekistan
#Тезкор #ДИҚҚАТ

САЛОНЛАРДА ТРЕКЕР 25 МЛН СЎМГА АРЗОНЛАШТИРИЛДИ

Савдоси яхши бўлмай, бозорларда ҳам арзонлаб кетган Трекерга “UzAuto Motors” ҳам 25 млн'дан чегирма эълон қилди.

17 майдан бошлаб акция қуйида келтирилган позициялар учун амал қилади:

Tracker LS
Tracker LTZ
Tracker Premier.

GMнинг бошқа машиналари ҳам чегирмада турибди:
Onix -  15 млн чегирма
Kaptiva - 15  млн чегирма
Equinox - 25 млн чегирма
Traversе - 48 млн чегирма
Tahoе - 70 млн чегирма.

Бозорда рақобат бўлса, мана шундай бўлади...

Яқинларга юбориб, хабардор қилиб қўйинг.

Бизга қўшилинг👇🏼
@Tezkor_Uzbekistan
#Тезкор
⚡️Кучли ёмғир туфайли 6 та ҳудудда қарийб 67 минг истеъмолчи “свет”сиз қолди

Аварияли ўчиш оқибатида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 66 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан вақтинчалик узилган.

Бизга қўшилинг👇🏼
@Tezkor_Uzbekistan
#Тезкор

“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади. Яъни, энди Умра сафарига олиб бориб келиш учун фирмалар янгитдан алоҳида лицензия олишларига тўғри келади.

Ўзбекистонда Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича янги лицензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда.

Шунингдек, эндиликда Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараварида (68 млн сўм миқдорида) жаримага сабаб бўлади.

ПС/ Янги УМРА тартиби Қурбон ҳайитидан сўнг амалга оширилиши мумкин.

Тарқатиб, умра фирма ходимларини хабардор қилиб қўйинглар.

Бизга қўшилинг👇🏼
@Tezkor_Uzbekistan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР #ДАҲШАТ

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДА "АНГРЕНДА ПОЕЗД  РЕЛЬСДАН ЧИҚИБ АВАРИЯ БЎЛГАНИ ХАҚИДА ВИДЕО ТАРҚАЛМОҚДА😳😱


(Ҳолат қачон бўлгани номаълум)

❗️Айни вақтларда Ангренда қўйиқ туман тушган, кўринишдан бугун бўлганга ўхшамоқда.

Бизга қўшилинг👇🏼
@Tezkor_Uzbekistan