Tezkor Telegram
43K subscribers
12K photos
18.4K videos
26 files
18.6K links
Энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли видеолар, приколларни улашиб борувчи 🔥 Тезкор Телеграм Каналидасиз!!! Биринчи бизда кейин бошқа каналларда! 😎

Реклама, таклиф ва мурожаатлар учун @TezkorAdmin
Download Telegram
#Яхши_хабар

Тўхташ ёки тўхтаб туриш (парковка) қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори 3 бараваргача камайтирилади

Ушбу қоидабузарлик учун жарима миқдори айни дамда 669 минг сўмни ташкил этяпти, уни 223 минг сўмга тушириш таклиф этилди

Tezkor Telegram)👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVjgHnwcIVkK3FdVQ
#Яхши_хабар

Ўзбекистон Россия айрим ҳудудларидаги талабаларга ўқишини кўчиришга рухсат берди

Россиянинг Украина билан чегарадош Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларига ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМга истисно тариқасида кўчиришга расман рухсат берилди.

Россиядаги талабаларга бу хабарни зудлик билан етказиб қўйинглар

@Tezkor_Tg — Tezkor va ishonchli xabarlar
#Яхши_хабар

Кичик бизнес эгалари солиқлари пасаймоқда, ҚҚС ҳам 15% дан 12% га туширилмоқда. — 2023 йилги солиқ ўзгаришлари

Айланмаси 500 млн сўмгача бўлган тадбиркорлар ойига 1,6 млн сўм, айланмаси 1 миллиардгача бўлганлар ойига 2,5 млн сўм қатъий белгиланган солиқ тўлашга ўтади, дивиденд солиғидан озод бўлади, бухгалтерия ҳисобини юритмайди. ҚҚС 15 фоиздан 12 фоизга тушади.

Тадбиркорларга етказиб қўйинглар

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар
#Тезкор #Яхши_хабар
⚡️Тошкентнинг Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб йўналишли транспорт воситалари ҳаракатини англатувчи “А” 1.23 йўл ётиқ чизиғи чизилмоқда

Худди чет давлатларидаги сингари бу полосадан фақат автобуслар, йўналишли таксилар юради, бошқалар кирса жарима қўлланилади.

Хабарни тарқатиб ҳаммани огоҳлантириб қўйинглар

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
#Яхши_хабар

⚡️Аёллар ишга бир соат кеч келиб ишдан бир соат эрта кетсин, жами 2 соат камроқ ишласин

Ўзбекистонда аёлларнинг иш вақтини қисқартитиш таклиф қилинди

Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров аёлларнинг иш кунини бир соат кеч бошлаб, бир соат эрта тугатиш таклифи билан чиқди. «Натижа кўп ишлаш эмас, самарали ишлашнинг ҳосили эканини ҳамма тан олмаса ҳам, жуда яхши билади», дейди Қодиров.

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
#Яхши_хабар

⚡️Тошкент метросида пенционерларга бепул хизмат кўрсатилади

2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-94, 15.03.2023й) қабул қилинди.

Бунда, Тошкент метрополитенининг мазкур бандда кўрсатилган хизматларни кўрсатиш эвазига олинмай қолган даромадлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Яхши_хабар

⚡️Имтихонда телефон ва шпаргалка ишлатган Абитуриентлар 5-7 йилгача имтиҳонлардан четланади, агар ўқишга кирган бўлса ўқишдан хайдалади...

"Имтиҳонда қўлга тушган абитуриентларни 5-7 йилгача имтиҳонларда четлаштириш, агар ўқишга кириб бўлган бўлса, ўқишидан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий хужжатлар тайёрланмоқда", дебди агентлик директори Мажид Каримов.

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яхши_хабар

⚡️1-майдан фуқароларнинг пластик карталаридаги пуллар солиқ органларига банклар томонидан ҳабардор қилинмас экан.

Марказий банк раиси солиқ органларига пластиклар бўйича маълумотларни етказиш бўйича САЛБИЙ фикрда эканлигини билдирди.

❗️Ўйлаймизки бу гаплар шунчаки қуруқ гап бўлиб қолмайди ва энди нақд пулсиз даврга ўтаётган бир вақтимизда яна ортақа қайтмаймиз деб умид қилиб қоламиз.

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
Tezkor Telegram
#Тезкор #Хушхабар "P2P (пластикдан-пластикка) ўтказмалар ҳақидаги маълумотлар солиқ органларига берилиши Янги Конституцияга зид" Иқтисодчи Отабек Бакировнинг билдиришича, P2P ўтказмалар ҳақидаги ахборотлар солиқ органларига берилиши Янги Конституцияга мутлақо…
#Тезкор #Яхши_хабар

Пластикдан-пластикка пул ўтказмалар (P2P) ҳақидаги ахборотлар солиқ органларига берилиши талаби бекор қилинади — Президент фармони.

Сал қолса яна нақд пул, % дан пул қилиш тизимига ўтиб кетар эдик...

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
🚨#Тезкор  #Яхши_Хабар🚨

❗️Давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчиларини мажбурий тартибда КАМИДА УЧ ЙИЛ ИШЛАБ БЕРИШ ШАРТИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг"Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида"ги  15.06.2022 йилдаги ПҚ-279-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.06.2005 йилдаги ПҚ-92-сонли Қарори бекор бўлган.

ТАЛАБАЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
#Яхши_хабар

⚡️Бу йил қишда  газ ўчмаслиги мумкин

Қозоғистон ҳукумати Россия газини Ўзбекистонга 1,5 миллиарддан 10 миллиард куб метргача транзит қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
#Диққат #Яхши_Хабар

❗️Энди мажлисбозлик йиғилишлар бўлмайди. Мажлис қилган хар бир рахбар қонун олдида жавоб беради

Президент имзолаган фармонга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб
:

👉🏻Батафсил ўқиш👈🏻

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
#Яхши_хабар

⚡️Президент фармони:

Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 мартдан янги қуриладиган, баландлиги 12 метрдан баланд ва умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, агар уларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилмаган ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайди.

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
#Яхши_хабар:

⚡️Бу ҳафта ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олишади

Конституция куни муносабати билан ўзбекистонликлар дам олишади:

* 8-декабр, жума-дам олиш куни;
* 9-декабр, шанба-тақвим бўйича дам олиш куни;
* 10-декабр, якшанба-тақвим бўйича дам олиш куни.

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яхши_хабар #РОССИЯ_ОТМЕН

⚡️Энди Ўзбекистонликлар бемалол Полшага бориб катта ойликка ишлашлари мумкин бўлади

Полшада Ўзбекистондан катта ишчи кучини олиб кириш мухокама қилинмоқда

Яқинларга юбориб қўямиз

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
#Яхши_хабар

Айтишларича, андижонлик юзлаб футбол мухлислари Парижга йўл олмоқда!

Ўзбекистонда мухлислик даражасини янги босқичга олиб чиқаётган андижонлик футбол мухлислари Парижга танлаб олинган ва сафарга йўл олишмоқда.

Футболчиларимиз илк бор Олимпиада турнирида ўйнайди, уларга мухлислар ёрдами жуда зарур ва кўплаб андижонликлар далда бўлиш учун махсус рейс орқали Парижга борадилар.

Воқеалар ривожини каналимизда кузатиб боринг.

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Яхши_хабар

⚡️Энди ахлатни ҳам сотамиз

Эндиликда қайта ишланадиган чиқиндилар аҳолидан сотиб олинади 

Мазкур тажриба илк бор Ангрен шаҳридаги маҳаллалардан бирида бошланган бўлиб, чиқиндилар учун 500 сўмдан бошлаб тўланиши белгиланди.  

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM