Tezkor Telegram
48.3K subscribers
11.6K photos
17.8K videos
26 files
18.6K links
Энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли видеолар, приколларни улашиб борувчи 🔥 Тезкор Телеграм Каналидасиз!!! Биринчи бизда кейин бошқа каналларда! 😎

Реклама, таклиф ва мурожаатлар учун @TezkorAdmin
Download Telegram
#Тезкор
⚡️Тошкент вилояти Зангиота туманида 2 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетди

ФВВ ходимлари махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқуридан болани соғ-саломат олиб чиққан.

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар
#Тезкор
⚡️⚡️⚡️Cobalt'нинг янгиланган версияси сотувга чиқарилади

Янгиланган Cobalt 2025 йилдан бошлаб сотувга чиқарилиши кутиляпти. Унинг ички салон қисми ва ташқи кўриниши қандай бўлиши ҳамда нархи ҳозирча номаълум.

Тез орада Ўзбекистонда ҳам Chevrolet Cobalt автомобилининг янгиланган версиясини ишлаб чиқариш бошланиши кутилмоқда. UzAuto Motors 2025 йилдан бошлаб ушбу модел учун шартнома беришни бошлайди.

Янгиланган Cobalt’нинг ички салон қисми ва ташқи кўриниши қандай бўлиши, кейинги йилда ҳам ҳозирги Cobalt учун шартнома бериш давом этиши ёки этмаслигига ҳамда нархига аниқлик киритилмади.

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар
#Тезкор #Таъзия

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Озодбек Назарбеков оиласига таъзия билдирди. Таъзияни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов етказди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг отаси Аҳмаджон ота бу оламни тарк этган эди. Бугун марҳумнинг дафн маросими Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида бўлиб ўтди.
Маросимда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам қатнашди ва президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг чуқур таъзияларини марҳумнинг фарзандлари ва яқинларига етказди.

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар
#Тезкор

❗️Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани айтилмоқда

Бу ҳақда ўқувчиларнинг ота-оналари кун.уз'га мурожаат қилди. Уларнинг айтишича, бундай воқеа 6-синф қизлари билан содир бўляпти. Вилоят ММТБга кўра, ҳолат ИИО ходимлари томонидан ўрганилмоқда, “замдиректор” ўз хоҳиши билан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб, касаллик таътилига чиқиб кетган.

Мурожаатчиларга кўра, директор ўринбосари дарсдан кейин 2-3 нафар қизларни хонасига олиб кириб кетади. Баъзи ҳолатларда дарс вақтида ҳам шундай бўлгани айтиляпти.

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар
#Тезкор

Абу Саҳий бозорини сув босди

Савдо шаҳобчалари йўлаклари ва дўкон ичлари ҳам ёмғир оқибатида сувга тўлган


@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️Мана дўл! Наманганда кучли дўл ёғмоқда 😱

Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғидан видеолавҳа

Наманганнинг тоғли ҳудуди бўлган туристик маскан Нанайда дўл ҳодисаси кузатилмоқда.

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Умра зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади. Яъни, энди Умра сафарига олиб бориб келиш учун фирмалар янгитдан алоҳида лицензия олишларига тўғри келади.

Ўзбекистонда Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича янги лицензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда.

Шунингдек, эндиликда Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараварида (68 млн сўм миқдорида) жаримага сабаб бўлади.

ПС/ Янги УМРА тартиби Қурбон ҳайитидан сўнг жорий этилиши мумкин.

Тарқатиб, умра фирмалари ходимларини хабардор қилиб қўйинглар.

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️Эрон президенти Раисий ҳалок бўлди

Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Коливанд маълум қилди.

Ҳалокатга учраган вертолётнинг жойлашуви аниқланганда, вертолётда тирик йўловчиларнинг излари топилмади, деди у IRIB телеканалида.

Самолётда ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян, Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малек Раҳмати ва Табриз шаҳрининг жума имоми Муҳаммад Али Але Ҳошем ҳам бор эди.

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

☄️5 яшар бола ток уриши оқибатида вафот этди

❗️2024 йил 16 май куни Самарқанд вилояти Нуробод тумани, Чунқаймиш қишлоғида яшаган 2019 йилда туғилган бола бир яшаш хонадонга тортилган электр симини халқ тилида “Туваксой” деб аталадиган тепалик сатҳидан 150-170 см. баландликда ўтган қисмидан эҳтиётсизлиги натижасида ушлаб олиб, электр токи уриши оқибатида воқеа жойида вафот этган.😨

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

❗️Жентрага шартнома очилибди

Соат 10:15 ҳолатига кўра Лаcетти учун 3 минг 200 та шартнома тузилган эмиш...

Яқинларга юбориб қўямиз


@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM