KUN yangiliklari
47 subscribers
756 photos
249 videos
816 links
Tezkor Yangilik Xabarlar 🌐

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар бизда!

Мурожат ва таклифлар
@Tezkor_admin96
Download Telegram
🇵🇱 Польша, 1942 йил. Эркак фашистлар истилоси пайтида очликдан ўлган ўлик болани қўлида ушлаб турибди.

🇵🇸 Ғазо, 2024 йил. Исроилнинг умумий блокадаси пайтида очликдан ўлган боланинг сурати

❗️80 йилдан ортиқ вақт ўтди. Аммо болалар очликдан ўлишда давом этмоқда...

👉 @tez_koruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазога ёрдам келаётгани ҳақида берилаётган хабарлар вазият яхшиланётгандек туюлади, лекин аслида ундай эмас.

Ойлаб оч қолган одамлар озиқ-овқат юк машиналари келганда югуриб чиқишади. Улар бирор нарса олиб қолиш умидида машиналар ортидан қувишади. Бу пайтда тартибсизлик, ваҳима ва уринишлар юз беради.

Ёрдам жуда оз, лекин уруш ҳамон давом этмоқда. Одамлар бир қоп ун ёки сув учун ҳам ҳаётини хавфга қўйишга мажбур.

Шунинг учун бу ёрдам аслида чин дилдан кўрсатилаётган кўмак эмас, балки масхаралидек туюлмоқда.

👉 @tez_koruz
🇷🇺🇦🇹 Австрия Россиядан келаётган таҳдид сабабли НАТОга аъзо бўлмоқчи

Австрия ҳукумати мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиши ва бетарафлик мақомидан воз кечиш масаласини очиқ муҳокама қилишга тайёр. Мамлакат Ташқи ишлар вазирининг хабарига кўра, глобал хавфсизлик билан боғлиқ вазият тобора ноаниқ бўлиб бораётгани ва Россиянинг тобора тажовузкор сиёсати шароитида оддий бетарафлик Австрияни ҳимоя қилишга етарли эмас.

👉 @tez_koruz
Дунёдаги турли мамлакатларда форс тилида «Марг бар Исроил» («Исроилга ўлим») шиорини айтиш одатий ҳолга айланиб бормоқда.

📹 Биринчи видеода америкалик журналист форс тилида: «Америкага ўлим» ва «Исроилга ўлим» деб айтмоқда.

📹 Иккинчи видеода эса испан талабалари форс тилида: «Исроилга ўлим» дея ҳайқиришмоқда.

👉 @tez_koruz
1
НАТОнинг янги схемаси ишга тушди: Германия Украинага 3 та Patriot тизимини етказиб берди

Германия Украинага АҚШда ишлаб чиқарилган 3 та Patriot зенит-ракет мажмуасини тақдим этди. Бу етказиб бериш янги молиялаштириш схемасига асосланган бўлиб, унга кўра АҚШ қуроллари Европа давлатлари ҳисобига тўланади.

👉 @tez_koruz
🇮🇳 Нарендра Моди Индира Гандининг рекордини янгилади

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 1966-йил 24-январдан 1977-йил 24-мартигача кетма-кет 4077 кун бош вазир лавозимини эгаллаган Индира Ганди (1917-1984) рекордини ортда қолдириб, ҳукумат раҳбари сифатидаги 4078 кунлик чегарадан ошиб кетди.

👉 @tez_koruz
The New York Times тарқатган ҳисоботга кўра, Ғазодаги очлик энди касалхоналар ичкарисигача кириб келган — фаолият юритиб турган шифохоналарда ҳам вазият жуда оғир.

Ҳисоботда айтилишича, бу фақат фавқулодда ҳолат эмас, балки ҳар куни шифокорлар ва ҳамширалар, ёш ва кекса беморлар учун очликка қарши ҳаёт-мамот курашига айланган.

Қўшма Штатлар нашрига кўра, айрим ҳамширалар гуруҳларда ишлаётган пайтида очлик ва сувсизликдан ҳушидан кетяпти, шифокорлар эса беморларга фақат сув ёки озгина суюқликдан бошқа ҳеч нарса бера олмаяпти.

👉 @tez_koruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚫🇮🇱🇵🇸 Исроил вазири Ғазога гуманитар ёрдам ўрнига бомба юборишни таклиф қилди

Исроилнинг ички хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир бош вазир Нетаньяҳунинг Ғазога гуманитар ёрдам киришига рухсат бериш қарорини кескин танқид қилди.

У бу қарорни “ахлоқий таназзул” деб атади ва Ғазога юборилиши керак бўлган ягона нарса — бу бомбалар ва снарядлар, деди.

👉 @tez_koruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроилнинг стратегик режалаштириш вазири Рон Дермер Ғазодаги очлик бўйича баёнот берди.

Унинг айтишича, ҳудуддаги озиқ-овқат танқислиги “тўлиқ назорат остида” ва вазият издан чиқмаган.

Бу гаплар БМТ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ғазода очлик кенгайиб бораётгани ҳақида огоҳлантираётган бир пайтда янгради.

👉 @tez_koruz
Германия ва Иордания Ғазо аҳолисига ёрдам бериш учун “ҳаво кўприги” ташкил қилади

Германия Федерал канслери мамлакат хавфсизлик кенгаши йиғилишида Фаластин давлатчилигини тан олиш масаласи ҳам муҳокама қилинганини маълум қилган.

👉 @tez_koruz
🇮🇱🇵🇸Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода ҳалок бўлганларнинг сони 60 мингдан ошди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо секторида бугун, 29-июл куни эълон қилган баёнотида айтишича, Исроилнинг узлуксиз ҳужумлари оқибатида сўнгги 24 соат ичида 750 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган ёки яраланган.

Шу билан геноцидда ҳалок бўлганларнинг умумий сони эса 60 034 кишига етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кундалик статистик ҳисоботида сўнгги 24 соат ичида 113 киши ҳужумлар қурбони бўлган, яна 637 киши яраланган.

👉 @tez_koruz
🇪🇺🇮🇱 Европарламентнинг 40 нафар депутатидан иборат гуруҳ Ғазо секторидаги гуманитар инқироз сабабли Евроиттифоқни Исроил ҳукуматига қарши санкциялар жорий этишга ва ушбу давлат билан тузилган Ассоциация битимининг амал қилишини тўхтатишга чақирди — Euronews.

👉 @tez_koruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Яна Хитой

🇨🇳 Хитойда дронлар шоуси бўйича янги рекорд!

Чунцин шаҳри осмонида бир вақтда 11 787 та дрон парвоз қилди — бу Гиннеснинг янги рекордига айланди.

👉 @tez_koruz
❗️🇺🇦 Украинада энди 60 ёшдан ошган эркаклар ҳам армияга чақирилиши мумкин

Зеленский катта ёшдаги фуқароларни шартнома асосида армияга чақиришга рухсат берувчи қонунни имзолади.

Қонунга кўра, 60 ёшдан ошган фуқаролар ихтиёрий равишда шартнома тузиб, Украина Қуролли Кучларида хизмат қилишлари мумкин бўлади.

Депутатларнинг таъкидлашича, бу қарор фронтдаги кадр етишмовчилигини қисман бартараф этишга қаратилган.

👉 @tez_koruz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸 Ғазо сектори

Тиббий ходимлар ўзлари очликда қийналишса ҳам, яраланган ва очликдан азият чекаётган беморларни қутқариш ва ёрдам бериш учун курашмоқда.

👉 @tez_koruz
АҚШда 32 йил қамоқда ноҳақ ўтирган эркак оқланди

У дастлаб ўлимга, кейинчалик эса икки марта умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

👉 @tez_koruz
Нью-Йорк марказидаги отишмада 5 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Нью-Йорк штатида 27 ёшли Шейн Тамур исмли шахс отишма уюштирди. Ҳодиса оқибатида тўрт киши, жумладан, битта полиция ходими ҳалок бўлган. Эркак М4 ҳужум милтиғи билан қуролланган бўлиб, у Манҳеттен шаҳридаги Миллий футбол лигаси (NFL) ва Blackstone инвестиция компанияси офислари жойлашган бинода одамларга қарата ўт очган. Тамур отишмадан сўнг ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда.

👉 @tez_koruz
1