Texnikumlar | Rasmiy xabarlar
4.05K subscribers
271 photos
68 videos
92 files
418 links
Янги профессионал таълим тизими–шахс, жамият ва иқтисодиёт манфаатлари интеграцияси.

Саволлар бўлса: texnikumlar@bk.ru почта манзилига юборинг

Реклама бўйича мурожаат: @analytic_22
Download Telegram
Республика коллеж ва техникумларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовлари тўғрисида маълумот (2020 йил 27 ноябрь)

Республикадаги 38 та объектда тест синовлари 1-сменада соат 09.00 да бошланиб, 11.00 да тугади ва 2-сменада 14.00 да бошланиб, 16.00 да тугади.

Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида тест жараёни якунланди.

Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 16 180 нафар абитуриентдан 12 424 нафари (76,8%) қатнашди. 3 739 нафар абитуриент эса тест синовига келмади.

Ҳудудга киришда 2 нафар, имтиҳон жараёнида эса 15 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовидан четлатилди.

____

26 ноябрдаги тест синови натижаларининг таҳлили, айрим ҳудудлардаги абитуриентлар сонига нисбатан юқори балл тўплаганини кўрсатди.

Жумладан, энг юқори натижа Тошкент шаҳридаги Чилонзор Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида – 182,8 балл қайд этилди.

👉👉👉TEXNIKUMLAR KANALIGA OBUNA BO'LING👈👈👈
🏢Бугун Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида тест жараёнлари ўз ниҳоясига етди.

Якуний жавоблар ДТМ томонидан тез орада маълум қилинади.

👉TEXNIKUMLAR KANALIGA OBUNA BO'LING👈
🏢Техникумларга қўшимча(супер) контракт масаласи Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг қарорига мувофиқ рухсат берилади.

☝️Эслатиб ўтамиз, ҳали бу ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмади. Маълумот тақдим этилиши билан сизларга маълум қилинади.

Юридик техникумлар бундан мустасно. Чунки, юридик техникумларда олдинроқ имтихонлар бўлиб ўтди. Табиийки, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича қабул комиссияси олдинроқ қарор қабул қилган. Қолган техникумлар учун яқин орада маълумот берилади.

👉👉👉TEXNIKUMLAR KANALIGA OBUNA BO'LING👈👈👈
Республика коллеж ва техникумларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовлари тўғрисида (2020 йил 28 ноябрь)

Республикадаги 23 та объектда тест синовлари 1-сменада соат 09.00 да бошланиб, 11.00 да тугади ва 2-сменада 14.00 да бошланиб, 16.00 да тугади.

Қорақолпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тест жараёни якунланди.

Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 9 698 нафар абитуриентдан 7 484 нафари (77,2%) қатнашди. 2 200 нафар абитуриент эса тест синовига келмади.

Ҳудудга киришда 5 нафар, имтиҳон жараёнида эса 9 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовидан четлатилди.

______

27 ноябрдаги тест синови натижаларининг таҳлили, айрим ҳудудлардаги абитуриентлар сонига нисбатан юқори балл тўплаганини кўрсатди.

Жумладан, энг юқори натижа Тошкент шаҳридаги Чилонзор Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида – 185,8 балл қайд этилди.

👉👉👉ТEХНИКУМЛАР КАНАЛИГА ОБУНА БЎЛИНГ👈👈👈
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

🔰Педагог ходимнинг мақоми
тўғрисидаги”
қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Муҳокамада қатнашиш:
👉 regulation.gov.uz/uz/d/25127

Барчани лойиҳа муокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#РАСМАН
#Биласизми

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига кўра,

Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида қўшимча квалификацияларни эгаллаш бўйича сертификатнинг давлат намунаси.

👉👉👉TEXNIKUMLAR KANALIGA OBUNA BO'LING👈👈👈
Республика коллеж ва техникумларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовлари тўғрисида (2020 йил 29 ноябрь)

Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларидаги 9 та объектда тест синовлари 1-сменада соат 09.00 да бошланиб, 11.00 да тугади ва 2-сменада 14.00 да бошланиб, 16.00 да тугади.

Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 3 131 нафар абитуриентдан 2 584 нафари (82,5%) қатнашди. 543 нафар абитуриент эса тест синовига келмади.

Ҳудудга киришда 1 нафар, имтиҳон жараёнида эса 3 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовидан четлатилди.

__

28 ноябрдаги тест синови натижаларининг таҳлили, айрим ҳудудлардаги абитуриентлар сонига нисбатан юқори балл тўплаганини кўрсатди.

Жумладан, энг юқори натижа Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида – 141,7 балл қайд этилди.

👉👉👉TEXNIKUMLAR KANALIGA OBUNA BO'LING👈👈👈
Тест синовлари натижаси бўйича апеллация шикоятларини кўриб чиқиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарори билан тасдиқланган «Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом»нинг 2-иловасида «Профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни тест синовлари орқали қабул қилиш тартиби» белгилаб берилган.

Унга кўра, профессионал таълим муассасаларида абитуриентлар мурожаатларини кўриб чиқиш учун апеллация комиссияси ташкил этилади.

Апеллация комиссияси таркибига профессионал таълим муассасаси қабул комиссиясининг аъзолари ва фанлар бўйича экспертлар киритилади.

Апеллация комиссиясининг таркиби профессионал таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Апеллация комиссияси раиси таълим муассасаси директори ҳисобланади.

Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилар (васийлар) тест синовлари тўлиқ якунланиб, танлов натижаси эълон қилингандан сўнг икки кун давомида профессионал таълим муассасасида ташкил этилган апеллация комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апеллация шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Бунда абитуриентга апеллация шикояти қабул қилинганлиги тўғрисида хабарнома берилади.

Апеллация шикоятини берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти (туғилганлик ҳақида гувоҳнома) ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Апеллация шикояти икки иш кунида апеллация комиссияси томонидан абитуриентнинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

👉👉👉TEXNIKUMLAR KANALIGA OBUNA BO'LING👈👈👈
​​Республика коллеж ва техникумларига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовлари тўғрисида маълумот

Республикадаги коллеж ва техникумларга қабул тест синовлари жорий йилнинг 20 ноябридан 29 ноябрга қадар ўтказилди. Тест синовлари барча ҳудудларда 29 ноябрь куни тўлиқ якунланди.

Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёнига мувофиқ ўқишга кириш истагида бўлган 195 089 нафар абитуриент учун 128 та коллеж ва 50 та техникумларда ўтказилди.

Унда жами иштирок этиши режалаштирилган 195 089 нафар абитуриентдан 148 580 нафари (76,2%) қатнашди. 46 509 нафар абитуриент эса тест синовига келмади.

Ҳудудга киришда 50 нафар, имтиҳон жараёнида эса 228 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовидан четлатилди.

Абитуриентларнинг тест синовларида тўплаган баллари тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига абитуриентнинг шахсий кабинети (texnikum.dtm.uz сайти)да эълон қилиб борилди.

👉👉👉TEXNIKUMLAR KANALIGA OBUNA BO'LING👈👈👈
#РАСМАН
#Биласизми

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига кўра,

Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида бериладиган академик маълумотноманинг давлат намунаси.

👉👉👉TEXNIKUMLAR KANALIGA OBUNA BO'LING👈👈👈
👤Ҳурматли обуначилар!!!

Маълумки, 20-30-ноябрь кунлари проффессионал таълим муассасалари техникум ва коллежларда имтихонлар бўлиб ўтди.

Супер контракт асосида ўқишга кириш учун талабгор бўлган абитуриентлардан жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

👉Сизларга шуни маълум қиламизки, супер контракт масаласи ДТМ томонидан ўқишга кирган умумий талабалар ва ўқишдан "йиқилган" лар рўйхати шакллантирилгандан сўнг рўйхат асосида кўриб чиқилади.

Бизнинг расмий саҳифаларимиз:👇👇

TEXNIKUMLAR KANALI

TEXNIKUMLAR GURUHI
Савол: Техникумда стипендия бериладими?

Жавоб: Коллеж ва Техникумларда стипендия берилмайди.

@texnikumlar
КОЛЛЕЖ КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИГА ЎЗГАРГАН, АВВАЛГИ ДЕКРЕТДАГИ ХОДИМЛАР НИМА БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Ассалому-алейкум. Хабарингиз бор касб ҳунар коллежларимиз касб ҳунар мактабига айлантирилди. Коллеждан декретга чиққан ходимлар билан мехнат шартномаси бекор қилиниши мумкинми? Ходим яна кетма-кет декретга чиқиши мумкинми? Декрет ҳисоб-китоби касб-ҳунар мактабидан бўладими ёки олдинги касб ҳунар коллежиданми?

ЖАВОБ.

Касб-ҳунар коллежининг касб-ҳунар мактабига айлантирилганлиги унинг тугатилганлигини англатмайди, ташкилот қайта ташкил қилинган бу ерда, бунда ходимлар билан меҳнат муносабатлари давом этаверади (МК 98-модда).

Ўз-ўзидан бу декрет таътилидаги ходимларнинг ҳам ишдан бўшатилмайди деганидир, улар қайта ташкил қилинган касб-ҳунар мактабига мувофиқ бўлган лавозим (касб)га ўтказилиши ҳамда декрет таътили давом этавериши керак.

Кейинги декрет масалалари ҳам ўша қайта ташкил қилинган касб-ҳунар мактаби орқали ҳал этилади, негаки коллежнинг барча ҳуқуқ ва мужбуриятлари, шунингдек, ходимларнинг ҳуқуқлари ҳам янги касб-ҳунар мактабига ўтган.

Манба: yuristkadr

Бизнинг расмий саҳифаларимиз: 👇👇

TEXNIKUMLAR KANALI

TEXNIKUMLAR GURUHI
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

8 декабря - День принятия Конституции Республики Узбекистан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👤Ҳурматли обуначилар!!!

Маълумки, 20-30-ноябрь кунлари проффессионал таълим муассасалари техникум ва коллежларда имтихонлар бўлиб ўтди.

Супер контракт асосида ўқишга кириш учун талабгор бўлган абитуриентлардан жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

👉Сизларга шуни маълум қиламизки, супер контракт масаласи ДТМ томонидан ўқишга кирган умумий талабалар ва ўқишдан "йиқилган" лар рўйхати шакллантирилгандан сўнг рўйхат асосида кўриб чиқилади.

Бизнинг расмий саҳифаларимиз:👇👇

TEXNIKUMLAR KANALI

TEXNIKUMLAR GURUHI
👥Ҳурматли обуначилар!!!

Маълумки, проффессионал таълим муассасалари техникум ва коллежларда имтихонлар ДТМ томонидан ташкил этилди.

Имтихонга қатнашган абитуриентларнинг тест синовларида тўплаган баллари тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига абитуриентнинг шахсий кабинети (texnikum.dtm.uz платформаси) да эълон қилиб борилди.

Ҳозирда охирги натижалар, яъни умумий баллар ҳисоблаб чиқилиб, ким ўқишга кирган ёки кирмаганлигини аниқлаб чиқилмоқда. Янгилик бўлиши билан тез орада маълумот берилади.

Ёзма имтихон натижалари аллақачон чиқиб улгурган. Жавобларни ўзингиз имтихон топширган техникумлар орқали боғланиб, билиб олишингиз мумкин.

Бизнинг расмий саҳифаларимиз:👇👇

TEXNIKUMLAR KANALI

TEXNIKUMLAR GURUHI
#Профессионал_таълим

Педагогик инновациялар институти педагоглар малакасини оширишда Россия ва Беларусь ОТМлари билан ҳамкорликни йўлга қўйди

2020 йил 11 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида малака ошириш тизимида инновацион ғояларни амалга оширишга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция онлайн ўтказилди.

Халқаро онлайн конференцияда мамлакатимизда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар – GIZ, DVV, UNISEF, UNESCO етакчи мутахассислари ҳамда Россия халқлар дўстлиги университети, Беларуснинг Профессионал таълим республика институти вакиллари иштирок этди.

– Жамиятимизда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар учун малакали кадрлар тайёрлаш– олдимизда турган энг асосий вазифаlир, - деди вазир Иномжон Мажидов. – Профессионал таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш учун, аввало, педагог-кадрлар салоҳиятини ошириш лозим. Шу маънода, бугунги халқаро конференция ва унда хорижлик ҳамкорлар билан бўлиб ўтадиган муҳокамалар, имзоланадиган шартномалар соҳа ривожи учун хизмат қилади деб ўйлаймиз.

Конференция доирасида Беларусь давлатининг Профессионал таълим республика институти (РИПО) билан профессионал таълим тизими таълим жараёни сифатини ошириш, миллий малака тизимини жорий этиш ва WorldSkills стандартлари асосида кадрлар тайёрлаш йўналишларини қамраб олган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбарининг хорижий мигрантларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича белгилаб берган вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) билан ҳамкорликда мигрантларга рус тилида мулоқот қилиш ва рус тилида касб ўргатишни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

TEXNIKUMLAR KANALI

TEXNIKUMLAR GURUHI
Бизнинг расмий саҳифаларимиз:👇👇

TEXNIKUMLAR KANALI

TEXNIKUMLAR GURUHI