Texnikumlar | Rasmiy xabarlar
4.05K subscribers
271 photos
68 videos
92 files
418 links
Янги профессионал таълим тизими–шахс, жамият ва иқтисодиёт манфаатлари интеграцияси.

Саволлар бўлса: texnikumlar@bk.ru почта манзилига юборинг

Реклама бўйича мурожаат: @analytic_22
Download Telegram
Хоразм.pdf
215.2 KB
#Эълон

Хоразм вилоятидаги коллеж ва техникумларга 2020/2021 ўқув йили учун кириш тест синовларини ўтказиш муддати ва манзиллари тўғрисида маълумот.

@texnikumlar
@texnikumlar_guruhi
Қашқадарё.pdf
229.2 KB
#Эълон

Қашқадарё вилоятидаги коллеж ва техникумларга 2020/2021 ўқув йили учун кириш тест синовларини ўтказиш муддати ва манзиллари тўғрисида маълумот.

@texnikumlar
@texnikumlar_guruhi
Имтихон топширган абитуриентлар диққатига!!!

Тест натижангизни texnikum.dtm.uz/accept манзили орқали билиб олишингиз мумкин.

Унга ID кодингизни киритсангиз бўлгани, холос.

@texnikumlar
@texnikumlar_guruhi
#Профессионал_таълим

Профессионал таълим муассасаларида бериладиган давлат намунасидаги ҳужжатлар тасдиқланди

Янги профессионал таълим тизимини ташкил этишда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мазкур янги тизимнинг янги ҳужжатлари босқичма-босқич ишлаб чиқилмоқда ва тасдиқланмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида”ги 734-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан.

▪️ Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломларнинг давлат намуналари ва тавсифи;

▪️ Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар иловасининг давлат намунаси;

▪️Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида қўшимча квалификацияларни эгаллаш бўйича сертификатнинг давлат намунаси ва тавсифи;

▪️Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида бериладиган академик маълумотноманинг давлат намунаси тасдиқланди.

❗️Муҳим: Профессионал таълим тўғрисидаги диплом ва сертификатларга ахборот технологияларни жорий этиш орқали индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти яратилади.

Диплом бланкаларига QR-код тизимини жорий этиш диплом ва сертификат ёзишда инсон омили таъсирини қисқартиради ва келгусида диплом ва сертификатнинг ҳақиқийлигини ушбу код орқали ҳар қандай шахс дастурдан фойдаланган ҳолда аниқлик киритиши мумкин бўлади.

@texnikumlar
@texnikumlar_guruhi
#Ёзма_иш бўладиган имтихонларда тушиши мумкин бўлган савол намуналари.

@texnikumlar
@texnikumlar_guruhi
Республика коллеж ва техникумларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовлари тўғрисида маълумот (2020 йил 23 ноябрь)

Республикадаги 56 та объектда тест синовлари 1-сменада соат 09.00 да бошланиб, 11.00 да тугади ва 2-сменада 14.00 да бошланиб, 16.00 да тугади.

Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 37 811 нафар абитуриентдан 28 675 нафари (75,8%) қатнашди. 9 104 нафар абитуриент эса тест синовига келмади.

Ҳудудга киришда 3 нафар, имтиҳон жараёнида эса 29 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовидан четлатилди.

______

22 ноябрдаги тест синови натижаларининг таҳлили, айрим ҳудудлардаги абитуриентлар сонига нисбатан юқори балл тўплаганини кўрсатди.

Жумладан, энг юқори натижа Фарғона вилоятидаги Қўқон тиббиёт коллежида – 160,6 балл қайд этилди.

@texnikumlar
@texnikumlar_guruhi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Профессионал_таълим

Диёр янгиликлари | Жиззах вилоятидаги коллеж ва техникумларга кириш учун ўтказилаётган тест синовлари жараёнидан репортаж.

@texnikumlar
@texnikumlar_guruhi
🏢Профессионал таълим тўғрисидаги диплом ва сертификатларга ахборот технологияларни жорий этиш орқали индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти яратилади.

Диплом бланкаларига QR-код тизимини жорий этиш диплом ва сертификат ёзишда инсон омили таъсирини қисқартиради ва келгусида диплом ва сертификатнинг ҳақиқийлигини ушбу код орқали ҳар қандай шахс дастурдан фойдаланган ҳолда аниқлик киритиши мумкин бўлади.

@texnikumlar
@texnikumlar_guruhi
Профессионал таълим муассасаларида заргарлик йўналишида кадрлар тайёрлашда Туркия тажрибасидан фойдаланилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Муродилло Холмухамедов, Ўзбекистон Заргарлик саноати уюшмаси раис ўринбосари Камила Негматова ва SFS “Global trade & Investment Consultancy” (Туркия) компанияси Бошқарув кенгаши раиси Сердар Кескин иштирокида музокаралар ўтказилди.

Музокара давомида профессионал таълим муассасаларида заргарлик йўналишида ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш бўйича Туркия тажрибасидан кенг фойдаланиш, касбий стандартлар, таълим дастурларини такомиллаштириш, турдош таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, педагог кадрлар малакасини ошириш, янги ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

Музокараларда янги ўқитиш технологияларини жорий этиш, ишлаб чиқариш ва амалиёт билан боғлаш, халқаро заргарлик ярмаркаларида қатнашиш, Туркия таълим муассасалари билан ўқувчи ва ўқитувчилар мобиллигини йўлга қўйиш бўйича чора тадбирларни амалга ошириш таклифлари берилди.

Маълумот учун, Президентнинг 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон Фармонига мувофиқ, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг буюртманомалари асосида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат техника университетида «Заргарлик буюмлари дизайни» йўналишида, коллежларда заргарлик тармоғи мутахассисларини тайёрлаш йўлга қўйилган.

TEXNIKUMLAR KANALIGA OBUNA BO'LING👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFbomX0kSKm4hq2YVA
Республика коллеж ва техникумларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовлари тўғрисида маълумот (2020 йил 24 ноябрь)

Республикадаги 56 та объектда тест синовлари 1-сменада соат 09.00 да бошланиб, 11.00 да тугади ва 2-сменада 14.00 да бошланиб, 16.00 да тугади.

Тошкент вилояти Бекабод шаҳрида об-ҳавонинг совиб кетиши, масофанинг узоқлиги ҳамда абитуриентларнинг ҳудудларга ўз вақтида етиб келиши учун 1-сменада тест синовлари 10.00 да бошланиб, 12.00 да тугади.

Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 35 265 нафар абитуриентдан 26 768 нафари (75,9%) қатнашди. 8 497 нафар абитуриент эса тест синовига келмади.

Ҳудудга киришда 9 нафар, имтиҳон жараёнида эса 56 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовидан четлатилди.

_____

23 ноябрдаги тест синови натижаларининг таҳлили, айрим ҳудудлардаги абитуриентлар сонига нисбатан юқори балл тўплаганини кўрсатди.

Жумладан, энг юқори натижа Андижон вилоятидаги Андижон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида – 173,2 балл қайд этилди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFbomX0kSKm4hq2YVA
Коллеж ва техникумларда ўқув жараёнини бошлаш учун сўровномалар ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан коллеж ва техникумларда ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш мақсадида ўқувчилар ва уларнинг ота-она (васий)лари ўртасида сўровнома ўтказилиши белгиланди.

Бунда коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилингандан сўнг фарзандлари ўқишга кирган ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида ўқув жараёнини бошлаш муддати ва шаклини белгилаш бўйича сўровнома ўтказилади.

Янги ўқув йилини анъанавий тарзда бошлашга тайёр бўлган коллеж ва техникумларда ўқув жараёнини бошлаш масаласи туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгаши муҳокамасидан ўтказилади.

Коллеж ва техникумларда СанПиН талаблари бажарилган тақдирда ҳамда ота-оналар ва депутатлардан ижобий хулосалар олингандан сўнг, ўқув жараёнлари анъанавий шаклда ташкил этилади.

👉👉👉TEXNIKUMLAR KANALIGA OBUNA BO'LING👈👈👈
Имтихон топширган абитуриентлар диққатига!!!

Тест натижангизни texnikum.dtm.uz/accept манзили орқали билиб олишингиз мумкин.

Унга ID кодингизни киритсангиз бўлгани, холос.

@texnikumlar
@texnikumlar_guruhi
Республика коллеж ва техникумларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовлари тўғрисида маълумот (2020 йил 25 ноябрь)

Республикадаги 56 та объектда тест синовлари 1-сменада соат 09.00 да бошланиб, 11.00 да тугади ва 2-сменада 14.00 да бошланиб, 16.00 да тугади.

Фарғона вилояти Сўх туманида масофанинг узоқлиги ва туманга қўшни давлат чегара ҳудуди орқали ўтишни инобатга олиб, 1-сменада тест синовлари 10.00 да бошланиб, 12.00 да тугади.

Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 29 479 нафар абитуриентдан 22 856 нафари (77,5%) қатнашди. 6 594 нафар абитуриент эса тест синовига келмади.

Ҳудудга киришда 8 нафар, имтиҳон жараёнида эса 21 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовидан четлатилди.

____

24 ноябрдаги тест синови натижаларининг таҳлили, айрим ҳудудлардаги абитуриентлар сонига нисбатан юқори балл тўплаганини кўрсатди.

Жумладан, энг юқори натижа Самарқанд вилоятидаги Самарқанд Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида – 182,6 балл қайд этилди.

👉👉👉TEXNIKUMLAR KANALIGA OBUNA BO'LING👈👈👈
Туризм техникумларига имтихон топширган абитуриентлар диққатига!!!

Имтиҳон натижаларини эртадан бошлаб, бевосита техникумлар орқали билишингиз мумкин.

👉👉👉TEXNIKUMLAR KANALIGA OBUNA BO'LING👈👈👈
Республика коллеж ва техникумларига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовлари тўғрисида маълумот. (2020 йил 26 ноябрь)

Республикадаги 45 та объектда тест синовлари 1-сменада соат 09.00 да бошланиб, 11.00 да тугади ва 2-сменада 14.00 да бошланиб, 16.00 да тугади.

Тошкент вилояти Зангиота Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида иссиқлик тизими ишламаганлиги учун 1-сменада тест синовлари 10.00 да бошланиб, 12.00 да тугади.

Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 25 927 нафар абитуриентдан 19 870 нафари (76,6%) қатнашди. 5 997 нафар абитуриент эса тест синовига келмади.

Ҳудудга киришда 16 нафар, имтиҳон жараёнида эса 44 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовидан четлатилди.

______

25 ноябрдаги тест синови натижаларининг таҳлили, айрим ҳудудлардаги абитуриентлар сонига нисбатан юқори балл тўплаганини кўрсатди.

Жумладан, энг юқори натижа Самарқанд вилоятидаги Сиёб Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида – 173,2 балл қайд этилди.

👉👉👉TEXNIKUMLAR KANALIGA OBUNA BO'LING👈👈👈