Termiz tumani hokimligi
2.08K subscribers
20.5K photos
2.61K videos
15 files
9.41K links
Termiz tumani hokimligining rasmiy axborot kanali

Veb sayt: www.tertu.uz

Facebook: www.facebook.com/termiz.tuman.hokimligi

Telegram: https://t.me/termiztumanhokimligi

Twitter: @TermizX

Murojaat uchun: @termizt_hokimga_Murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from "Janub quyoshi" газетаси (Дустмурод Нормуродов)
Газеталар ҳақида 5 факт
1.«Газета» сўзи «чақа», «танга» деган маънони билдиради. Илк газета 1605 йил Германияда нашр этилган.

2.1990 йилда Россиянинг «Aргументи факти» газетаси 33 миллион 431 минг 100 нусхада чоп этилган. Газетанинг бу адади ҳаттоки Гиннес рекордлар китобига киритилган.

3. «New York Times» газетаси ҳажмининг қалинлиги, реклама сони ниҳоятда кўплиги билан дунё газеталари орасида рекорд ўрнатган.

4.Германиянинг «Koln Zaytun»газетаси ўзининг 1817 йил 4 майдаги сондаги биринчи саҳифасини бутунлай бўш ҳолатда чоп этади. Бу орқали газета бошлиғи Маркус Дюмон цензурага жиддий норози эканлигини билдиради.

5. Aёллар учун дунёдаги биринчи газета «Frauenzimmer Zeiteng» газетаси бўлиб, у Германияда 1789 йилда чоп этилган.
👇БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ👇
@janubquyoshi
Халқ таълими вазирлиги мактаблар масофавий шаклга ўтишига оид гап-сўзларга аниқлик киритди.

Коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкентдаги айрим мактабларда ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда

Берилган маълумотларга кўра, ҳудудлар раҳбариятининг коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чораларни жорий этиш бўйича ваколатини инобатга олиб коронавируснинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим мактабларида ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда.

Масофавий шаклга ўтадиган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар мактаб раҳбарияти томонидан ота-оналарга синф раҳбарлари томонидан етказиб борилади.

Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда уларни "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришида амалий ёрдам беришини сўраган.

Каналга уланиш👇
@termiztumanhokimligi
«Жануб қуёши» газетасининг 2021 йил 15 март кунги 5-сони.

Газетанинг ушбу сонида:

🗞 24 март — Бутун жаҳон сил касалликларига қарши кураш куни. Сил касаллигидан сақланинг;

🗞 2023 йилда аҳоли рўйхатга олинади. АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ — ИҚТИСОДИЙ ЖИҲАТДАН БИЗГА НИМА БEРАДИ?

🗞 НАФС;

🗞 Озодлик — инсон учун энг бебеҳо неъмат;

🗞 Одам савдоси — олам муаммоси;

🗞 Жиноятчиликнинг олдини олишда ички ишлар органларининг ўрни;

🗞 Хорижда ишлаётганларга пенсия тайинланади-ми?

🗞 Фаол бўламиз;

🗞 Полиомиелит касаллигини биласизми?

🗞 Коронавирусга қарши эмлаш олиб борилади;

🗞 «РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЎҚУВ МАРКАЗИ» ИШ БОШЛАДИ;

🗞 Онага яхшилик қилиш ибодат саналади;

🗞 5 гектар майдонда «Ёшлар саноат зонаси» ташкил этилади
.

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сурхондарёда Наврўз байрами очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказилади

Республика махсус комиссиясининг коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ташкиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу боис мутассадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига:

🔸 байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;

🔸 байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;

🔸 аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш;

🔸 байрам тадбирларини юқори бадиий савияда ўтказиш, бунинг учун эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этиш;

🔸байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чораларини кўриш вазифалари топширилди.

Шунга мувофиқ, Сурхондарё вилоятида ўтказилиши белгиланган Наврўз байрами тадбирлари очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда бўлиб ўтади.

Хусусан, вилоятнинг асосий байрам тантаналари жорий йилнинг 19 март куни карантин талабларига қатъий рио қилган ҳолда Термиз туманидаги Отчопар мавзесида ўтказилади.

Байрам тадбирларига ташриф буюрувчилардан карантин талабларига риоя қилишларини, ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашларини сўраймиз.

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тожикистоннинг Хатлон вилоятида ўзбек тилида чоп этиладиган "Элчи" газетасининг 3-сонида туман ҳокимлиги ходими Абдуллаева Комиланинг "Она тили - халқнинг ғурури" номли мақоласи чоп этилди.

Мақолада Ўзбек тили, унинг миллат учун қадр-қиймати ҳақида сўз борган.

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Россия элчиси Владимир Тюрденевни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари Россиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасига 11 йилдан ортиқ вақт мобайнида раҳбарлик қилаётган Владимир Тюрденевнинг икки томонлама дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этиб, учрашув якунида элчини Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлади.

Президент Шавкат Мирзиёев принял посла России Владимира Тюрденева.
Глава нашего государства особо отметил личный вклад Владимира Тюрденева, более 11 лет возглавляющего дипломатическое представительство России в Узбекистане, в дело укрепления двусторонних отношений дружбы, стратегического партнерства и союзничества между странами, и в завершение встречи наградил посла Почетной грамотой Республики Узбекистан.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Азиз воҳадошлар!

Мамлакатимизда 2020 йилда жорий этилган карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилган бўлса-да, жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш, ўзаро масофа сақлаш тартиби шу пайтгача расман бекор қилингани йўқ.

Ҳудудларда яна коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари кўпая бошлагани сабабли 16 мартдан бошлаб аҳоли ўртасида карантин қоидаларига риоя қилишни кучайтириш мақсадида тарғибот ишлари қайта йўлга қўйилди.

Карантин қоидаларига қатъий амал қилиш бугунги вазиятда коронавирус инфекциясига қарши курашишнинг энг самарали йўлидир. Шу сабабли, барчангизни карантин қоидаларига эътиборли бўлишга, ниқоб тақиб юришга ва шу орқали санитария-эпидемиологик вазият барқарорлигига ҳисса қўшишга чақирамиз!

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан, эпидемия тарқалган вақтда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) жарима солинишига сабаб бўлади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент Фармони (ПФ–6188-сон 17.03.2021 й.) билан бир қатор Президент ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда айримлари ўз кучини йўқотган деб топилди.

☑️ Жумладан, эндиликда Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади ҳамда унга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.

(Илгари мазкур комиссия Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида фаолият юритган)

🧑🏻‍✈️Шунингдек, Президентнинг тегишли қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра, профилактика инспекторини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади.

(Илгари тегишлича вилоят бош бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилган)

💼 Бундан ташқари, профилактика катта инспектори (ушбу лавозим мавжуд бўлмаганда профилактика инспектори) фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажаради.

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилда амалга оширилади.

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
"Наврўз" умумхалқ байрами олдидан мехр-мурувват тадбирлари ўтказилди

Термиз туман ҳокимлиги томонидан "Наврўз" умумхалқ байрами олдидан бир қатор мехр-мурувват тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги ана шундай тадбир туман ҳудудида жойлашган, 447 нафар бемор даволанаётган вилоят Рухий-асаб касалликлари шифохонасида ўтказилди.

Шифохонада мехнат фаолиятини олиб бораётган шифокор ва ходимлар ҳамда беморлар учун туман ҳокимлиги ҳомийлигида байрам дастурхони ташкил этилиб, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати