Termiz tumani hokimligi
2.08K subscribers
20.5K photos
2.61K videos
15 files
9.41K links
Termiz tumani hokimligining rasmiy axborot kanali

Veb sayt: www.tertu.uz

Facebook: www.facebook.com/termiz.tuman.hokimligi

Telegram: https://t.me/termiztumanhokimligi

Twitter: @TermizX

Murojaat uchun: @termizt_hokimga_Murojaat_bot
Download Telegram
Ҳозирда юртимизда коронавирусдан зарарланиш ва тузалиш ҳолати кўрсаткичлари (соат 10-00 ҳолатига)

🦠 Касаллик қайд этилганлар - 5103 нафар;

Буткул соғайганлар - 3943 нафар;

😷 Ҳозирда даволанаётганлар - 1141 нафар;

Вафот этганлар - 19 нафар.

Каналга уланиш: 👇
@termiztumanhokimligi
Сурхондарё вилояти

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган шаҳар ва туманлар (2020 йил 14 июнь ҳолати):

🟥 Термиз шаҳри
🟥 Бойсун тумани
🟥 Музработ тумани
🟥 Термиз тумани
🟥 Шўрчи тумани
🟨 Сариосиё тумани
🟩 Ангор тумани
🟩 Бандихон тумани
🟩 Денов тумани
🟩 Жарқўрғон тумани
🟩 Қизириқ тумани
🟩 Қумқўрғон тумани
🟩 Олтинсой тумани
🟩 Узун тумани
🟩 Шеробод тумани

Термиз тумани 🔴 "Қизил" тоифадаги ҳудудга киритилди.

Каналга уланиш: 👇
@termiztumanhokimligi
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ ЭПИДЕМИОЛОГИК ВАЗИЯТГА ОИД РАСМИЙ БАЁНОТ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9 июнь кунига қадар Сурхондарё вилоятида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор бўлиб, ушбу касалликка чалинган фуқароларимизнинг барчаси соғайиб уйларига қайтган эди.

Кеча, 14 июнь куни вилоятда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди, аҳоли орасидан 9 нафар коронавирусга чалинган бемор аниқланди. Айни пайтда барча беморлар Термиз шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида тегишли муолажаларни олмоқда. Даволаш ишлари белгиланган стандартлар ва видеоконсилиумлар асосида малакали шифокорлар томонидан олиб борилаётир.

Касаллик аниқланганларнинг барчаси вилоятимиздан бўлиб, уларнинг 1 нафари оғир, 4 нафари ўрта оғир, қолганлари нисбатан қониқарли аҳволда.

Ҳозирги кунда вилоятда 3254 нафар фуқаро карантинга олинган. Уларнинг 278 нафари тиббиёт муассасаларида, 594 нафари сиҳатгоҳ ва махсус биноларда, 2382 нафари эса ўз уйларида кузатувда бўлиб турибди.

Вилоятда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш учун кучайтирилган тартибда зарур профилактик чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Вилоятга кириб чиқиладиган “Дарбанд” йўл-патрул пости ҳамда Термиз шаҳри, Музработ, Термиз, Шўрчи, Бойсун, Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманларида қатъий карантин талаблари жорий этилган.

Азиз сурхондарёликлар!

Вилоятимиздаги ҳозирги эпидемиологик вазиятда барчамиз коронавирусга қарши кураш олиб бориб, карантин қоидалари ва санитария чекловларига қатъий риоя қилиш ҳамда воҳадошларимизнинг саломатлигини асрашни асосий вазифамиз, деб билишимиз зарур.

Ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндашиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.

Сизларни яна бир бор кучайтирилган карантин даврида тартиб-интизом ва амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга ҳамда зарурат бўлмаса, уйда қолишга чақирамиз!

Каналга уланиш: 👇
@termiztumanhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"ТЕРМИЗ МАРВАРИДИ" САНАТОРИЙСИ

"Термиз марвариди"
- жанубнинг ҳақиқий марвариди бўлган санаторий ва дам олиш маскани сизларни ўз бағрига чорлайди.

Манзил: Термиз тумани, "Учқизил" маҳалласи

Боғланиш учун телефон:
+99876 363 2090;
+99876 363 2026;
+99876 363 2525.

Каналга уланиш: 👇
@termiztumanhokimligi
Ҳозирда юртимизда коронавирусдан зарарланиш ва тузалиш ҳолати кўрсаткичлари (соат 17-00 ҳолатига)

🦠 Касаллик қайд этилганлар - 5154 нафар;

Буткул соғайганлар - 3996 нафар;

😷 Ҳозирда даволанаётганлар - 1139 нафар;

Вафот этганлар - 19 нафар.

Ҳозирда Сурхондарёда 9 нафар бемор даволаниш курсини ўтамоқда.

Каналга уланиш: 👇
@termiztumanhokimligi
КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ТЎЛИҚ АМАЛ ҚИЛИНГ

Куни кеча вилоятимизда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди, аҳоли орасидан 9 нафар коронавирусга чалинган бемор аниқланди. Айни пайтда барча беморлар Термиз шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида тегишли муолажаларни олмоқда. Даволаш ишлари белгиланган стандартлар ва видеоконсилиумлар асосида малакали шифокорлар томонидан олиб борилаётир.

Шу муносабат билан вилоятда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш учун кучайтирилган тартибда зарур профилактик чора-тадбирлар кўрилиб, вилоятнинг шаҳар ва туманлари тоифалари янгиланди.

Унга кўра Термиз тумани “Қизил”, яъни юқори хавфли ҳудуд тоифасига киритилиб, туманда қатъий карантин талаблари жорий этилган.

Ҳурматли фуқаролар, Сизлардан карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда имкон қадар уйда қолишни, зарур ҳолларда кўчага чиққанда ҳам санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиб, ниқоб тақишингизни ва одамлар билан ижтимоий масофани сақлашингизни сўраймиз.

Сиз ўзингизни асраганингиз ҳолда оила аъзоларингизни асрашингизни унутманг. Ўзингиз ва атрофдагиларни асранг ва касаллик ташувчи бўлманг.

Каналга уланиш: 👇
@termiztumanhokimligi
Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi (Zahiriddin To'rayev)
Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туман ҳокимликларининг расмий телеграм саҳифаларига аъзо бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 👉 telegram
Термиз шаҳар ҳокимлиги 👉 telegram
Ангор тумани ҳокимлиги 👉 telegram
Бандихон тумани ҳокимлиги 👉 telegram
Бойсун тумани ҳокимлиги 👉 telegram
Денов тумани ҳокимлиги 👉 telegram
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги 👉 telegram
Қизириқ тумани ҳокимлиги 👉 telegram
Қумқўрғон тумани ҳокимлиги 👉 telegram
Музработ тумани ҳокимлиги 👉 telegram
Олтинсой тумани ҳокимлиги 👉 telegram
Сариосиё тумани ҳокимлиги 👉 telegram
Термиз тумани ҳокимлиги 👉 telegram
Узун тумани ҳокимлиги 👉 telegram
Шеробод тумани ҳокимлиги 👉 telegram
Шўрчи тумани ҳокимлиги 👉 telegram

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Яхши дўст яхши кунда чақирилганда, ёмон кунда чақирилмаганда келганидир.
© Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу

Оқимга қарши сузиш учун балиқ кучли бўлиши керак, оқим бўйлаб сузишни ўлик балиқ ҳам эплай олади.
© Жон Крoу

Каналга уланиш: 👇
@termiztumanhokimligi
Ҳозирда юртимизда коронавирусдан зарарланиш ва тузалиш ҳолати кўрсаткичлари (соат 10-00 ҳолатига)

🦠 Касаллик қайд этилганлар - 5293 нафар;

Буткул соғайганлар - 4019 нафар;

😷 Ҳозирда даволанаётганлар - 1255 нафар;

Вафот этганлар - 19 нафар.

Ҳозирда Сурхондарёда 9 нафар бемор даволаниш курсини ўтамоқда.

Каналга уланиш: 👇
@termiztumanhokimligi
#Oilamda_yozgi_sog'lomlashtirish_ishlarini_to'g'ri_tashkil_etaman
#ONLAYN_TANLOV_G'OLIBLARI_TAQDIRLANDI
#JYK
#janubda_yoshlar_kuni
#TERMIZ_TUMANI
#UZB_YOSHLAR_ITTIFOQI
#Maktabgacha_ta'lim_bo'limi_tashabbusi bilan

Июнь ойи - ёшлар ойлиги доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Термиз тумани Кенгаши ва Термиз туман мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан ёшлар ўртасида ҳамда барча давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида #Yozgi_sog'lomlashtirish_ishlarini_to'g'ri_tashkil_etish_maqsadida "Оиламда ёзги соғломлаштириш ишларини тўғри ташкил қиламан" шиори остида ёш оилалар ўртасида танлов ташкил этилди. Танлов ғолибларига ташаббускорларнинг эсталик совғалари, диплом ва ташаккурномалари топширилди.

Каналга уланиш: 👇
@termiztumanhokimligi
КЎПЧИЛИКНИ ҚИЗИҚТИРАЁТГАН САВОЛГА ЖАВОБ:

Аввалги йилда битирган абитуриентлар тўлов қилиши керакми?

Ҳа, керак. Жорий йилда ҳам мактаб, коллеж ва лицейни аввалги йилларда битирган абитуриентлар тестга кириш учун тўлов қилишади.

Тўлов миқдори - 111 минг 500 сўм.

Тўловни қандай тўлаш мумкин?

- Онлайн. Пластик карталар орқали онлайн тўлаш мумкин. Бунда онлайн ҳужжат топшираётганда пластик карта маълумотларини киритиб, тўлаш тугмасини боссангиз, пластик карта уланган картага SMS келади ва шу орқали тўлайсиз;

- Банкларда. ДТМ сайтида ёки Давлат хизматлари марказида чиқариб берилган инвойс орқали исталган банк филиалларида тўлашингиз мумкин.

5 та йўналишга алоҳида тўланадими?

Йўқ, абитуриент нечта йўналишга ҳужжат топширишидан қатъи назар, фақат бир марта 111 минг 500 сўм тўлайди.

Ўқишга кира олмаса пул қайтариб бериладими?

Йўқ, бу тўлов тест жараёнларига кириш учун бериладиган тўловдир. Абитуриент ўқишга кирган ёки кирмаганидан қатъи назар, бу тўлов қайтариб берилмайди.

Абитуриент тестга келмаса пул қайтариб бериладими?

Йўқ, қайтариб берилмайди.

Фақат ижодий (касбий) имтиҳон топширадиганлар ҳам тўлов қиладими?

Йўқ, ушбу тўлов фақат тестга кириш учун тўланади. Тест мавжуд бўлмаган, фақат ижодий имтиҳонлардан иборат бўлган йўналишларга топширган абитуриентлардан тўлов ундирилмайди. Агар ижодий имтиҳонлардан иборат йўналишларни танлаган абитуриентлар адашиб тўлов қилиб қўйса, уларга пуллари қайтариб берилади.

Кимлардан пул олинмайди?

Ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар тўловдан озод этилади.

Манба

Каналга уланиш: 👇
@termiztumanhokimligi
Маска тақишни канда қилманг

Тиббий ниқоб тақиш масаласи бошида роса баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди. Яъни аввалига аксарият тиббиёт мутахассислари ҳам маска унчалик фойда бермайди, дейишди. Ҳатто Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам касаллар ва тиббиёт ходимлари тақишигина мақсадга мувофиқ деб юрди. Аммо кейинчалик кўпчилик, жумладан, ЖССТ ҳам ўз тавсияларини ўзгартирди. Чунки тадқиқотлар шуни кўрсатдики, шаҳарни бутунлай ёпиб қўйиш, самоизоляция билан бирга, оддий қўлбола маска тақишнинг ўзи ҳам коронавирус билан касалланишнинг кескин камайишини кўрсатди.

Масалан, Германиянинг Меҳнат иқтисодиёти институти тадқиқотчилари ниқоб тақиш самарадорлигини аниқлади. Маска коронавирус тарқалишини 40 фоизгача секинлаштириши мумкин.

Олимлар биринчилардан бўлиб жамоат транспортида ва дўконларда ниқоб кийишнинг мажбурий тартибини жорий қилган Германиянинг Иена шаҳридаги эпидемиологик вазиятни ўрганишди. Маълум бўлишича, 20 кун ичида Иенада янги ҳолатлар сони 25 фоизга, 60 ёшдан ошган одамлар орасида эса 50 фоизга камайди. Бу тартибни кечроқ жорий қилган аҳоли яшаш пунктларида вирус жадал тарқаган. Айниқса, йирик шаҳарларда масканинг самараси яққол сезилган.

Худди шундай тадқиқотни британиялик олимлар ҳам ўтказишган. Унга кўра, агар аҳолининг камида 50% маска тақса, коронавирус R0 (базавий репродуктив сон) бирдан паст бўлар экан. Соддароқ тушунтирилса, коронавирус юқтирган 10 кишидан вирус юқтирганлар сони 10 нафардан камроқ бўлади.

Демак, кун иссиқ, нафасим қайтаяпти, демасдан, то вакцина чиқиб, оммалашмагунча, маска тақишни канда қилмаслик лозим.

Яхши янгилик. Оксфорд университети олимлари дексаметазон стероиди коронавирус оғир ўтаётган беморларга ёрдам беришини аниқлашди. Улар мазкур препаратни 2 мингдан ортиқ беморда синовдан ўтказишди. Маълум бўлишича, мазкур дори сунъий нафас олиш аппарати(ИВЛ)да бўлган беморларда ўлим риски 40%дан 28%га, кислород маскасида бўлган беморларда эса 25%дан 20%га камайган. Дексаметазон билан даволаш 10 кун давом этиши мумкин. Дори касалликнинг енгил формаси билан оғриганларга ёрдам бериши эҳтимоли кам.

Таржима манбаси

Каналга уланиш: 👇
@termiztumanhokimligi