TentakMinds
17.7K subscribers
611 photos
322 videos
12 files
2.41K links
Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.

Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)
Download Telegram
Қарзларни ҳукумат олади, биз тўлаймиз!

Али Қаҳҳоров ёзмоқда:

Ўзбекистон ҳукумати томонидан пандемияга қарши валютада олинган қарзлар:

- Халқаро валюта фонди 92,5$ миллион. Қарз ўн йилда қайтарилиши керак, беш йил имтиёзли давр.

- 183,5$ миллион, йиллик фоиз 1,05%, беш йил ичида қайтаришимиз керак.

- Осиё тараққиёт банки 500$ миллион қарз берди. 15 йил ичида 651,5$ миллион қилиб қайтаришимиз керак.

-Бутунжаҳон банки 95$ миллион қарз берди, 30 йил ичида 141,2$ миллион қилиб қайтаришимиз керак.

——

Нега ҳар муҳтож оилага 166 000 сўмдан берилади? Позор, позор, позор!

Пост тугади, гап ҳам тугади!

@tentakminds #shameonhukumatga
Уй олди-сотди жараёнида солиқдан қочиш мумкин(ми)?

Мен ўзи умуман солиқдан қочиш тарафдори эмасман, лекин ҳукумат шундай йўл тутар экан, мен сизларга бунга қарши йўлни ўргатиб қўймоқчиман.

Ҳар бир инсоннинг уйи унинг мулки ҳисобланади, жуда камдан кам ҳолатларда ўз уйимизни сотишга қарор қиламиз, чунки ўзбек учун уй нафақат оддий тўрт девор, балки унинг кечинмалари, хотиралари ўрин олган маскан ҳам ҳисобланади.

2020 йилгача ҳар бир фуқаро 12 ой ичида бир марта ўз уйини сотиш ва бунинг учун ҳеч қандай солиқ тўламаслик ҳуқуқига эга эди. 2020 йил 1 январдан бошлаб янги Солиқ кодекси ишга тушди ва унга кўра 12 ойлик муддат 36 ойга айланиб қолди. Муддат таниш эмасми? Ҳа, ўша олдин "новостройка"дан уй олсангиз, пропискалик бўлсангиз, 36 ойдан сўнг сотиш ҳуқуқига эга эдингиз, ундан олдин сотсангиз, каттагина солиқ тўлар эдингиз, шу 36 ой бизга янги солиқ кодексида ҳам ёпишиб олди.

Дейлик сиз 2020 йил 1 декабрда 100 млн сўмга уй сотиб олдингиз, 2022 йил ноябрь ойида сизда пул зарур бўлиб қолди, уйни сотишга қарор қилдингиз, уйни нархини 400 млн сўм деб белгиладингиз, энди давлат ўртадаги 300 миллион сўмга кўз олайтириб, сизни даромад қилган деб топаяпди, лекин уч йиллик инфляция, сизнинг уйнинг таъмири учун сарфлаган пулингиз, уйларнинг нархи ошишини давлат ҳисобга олмаяпти, 100 миллион сўмга олгансан, уч йилдан кейин 400 миллионга сотаяпсан ва сен 300 миллион сўм фойда қилгансан, шундай 12 фоиз, яъни атиги 36 миллион солиқ тўлаб қўйишингиз керак. Ҳой, барака топгур, мен уйни "коробка" ҳолатида олганман, уни таъмирладим, қанча пулим кетди, тайёр ҳолда мажбурликдан сотяпман деган гаплар ўтмайди.

Давлат ғирром ўйин қилаётганига амин бўлдингизми? Энди сиз бунга қандай жавоб қайтаришингиз мумкин?

Йўли оддий: уйингизни сотиб олаётган харидор билан келишасиз, нотариусда уйни олди-сотди шартномасида уйнинг нархи 100 миллион деб кўрсатасиз, қолган пулни кўрсатмайсиз ва натижада ҳужжатларда сиз даромад қилмаган ҳисобланасиз ва солиқ ҳам тўламайсиз.

Лаффет қонуни амалда, яъни қанчалик солиқларни тўлаш учун инсонларга тўсиқлар ўйлаб топсак, шунчалик улар солиқ тўлашдан қочишади.

Лекин ушбу ҳолатни давлатнинг ғирром уйинига ғирром жавоб деб ҳисоблайман.

Қилиш ёки қилмаслик ўзингизга ҳавола, лекин мажбурликдан уйингизни сотсангиз ва сизга отнинг калласидек солиқ ҳам келиб турса, кечаги янги Гитлерга ўхшаб менинг қалбимда сизлар учун жой йўқ деб чинқирганингиз билан солиқдан озод қилинмайсиз.

@tentakminds #huquqiyadvice
Ҳурмат ва қарз!

Ҳурматли, канал мухлислари, баъзан ўзим ёзган нарсалар, айланиб, айланиб бошқа каналлардан ўзимга келиб қоляпти. Мен бировнинг фикрини каналимда ёзмоқчи бўлсам, албатта муаллифни кўрсатиб ўтаман, лекин менинг фикрларим ўзимга келганда кўряпманки, муаллиф кесиб ташланган.

Мен бундай қилмасликларингизни тавсия қилган бўлар эдим, биринчидан менинг фикрларим жуда кескин ва чақиб оладиган жойлари бор, канални анча-мунча давлат вакиллари кузатиб боради, фикрларимни ўзимники деб эълон қилиб бошингизга ташвиш орттирманг, иккинчидан бу интеллектуал мулк, яъни менинг мулким, уни ўзлаштириб олсангиз, яна маҳшар куни сен-менга бориб юрмайлик-а?!

Қарз гапни айтиш ва бир-биримизни ҳурмат қилишимиз кераклигини эслатиб қўйишни ўз бурчим деб биламан.

@tentakminds
​​Реклама бу санъат деб кўп айтганман.

Видео реклама олаётганингизда биринчи навбатда ўзингизга берадиган саволингиз шундай бўлиши керак:

1. Мен бир неча секунд ичида ўз ғоямни етказа оламанми?

Ҳа деган жавоб чиқмагунча ғояларни шакллантиравериш керак.

2. Мен томошабиннинг қайси муаммосини ҳал қиляпман?

Агар реклама муаммони ҳал қилмаса, уни реклама дейишнинг ўзи муаммо.

Мана Halo Top музқаймоқлари инсонларнинг бугунги кундаги муаммосига ўзгача ечим берибди.

——

Мен озишим керак, мен кўпроқ машқ қилишим керак, мен кўпроқ салат ейишим керак, мен десертлардан ўзимни тийишим керак.

Ўзингизни бўш қўйинг, ҳеч нарсадан воз кечманг.

——

Реклама ролик компания сотувларини 20 фоизга оширган.

@tentakminds #marketingsila
​​Нимага ота-она шунча пул репититорга пул тўлаб ўқишга киргизяпти-ю, лекин мактаб битирувчиларининг 50 фоизи ҳам ўқишга кира олмаяпти?

Шу саволга жавоб ёзишни узоқ ўйладим, яқинларим яна президент ҳақида ёзяпсан, ўлгинг келганми, сен ўзи тентак бўлиб қолибсан дейишларини ўйлаб бир ёзмай ҳам дедим, лекин яна ўша тентаклигим тутиб ёзишга қарор қилдим. Яқинларим, мени кечиринглар, шунақаман-да энди.

Энди давлат раҳбарининг саволига жавоб беришга ҳаракат қилиб кўраман:

1. Давлат таълим стандарти умуман олий таълимга абитуриентларни тайёрлашга мослашмаган, барча дарслик адабиётлар монополия бўлиб кетган, хоҳлаган дарсликни олинг, уни йиллар давомида бир хил муаллифлар ёзади, Ўзбекистон фақат шу муаллифларга қараб қолган.

2. Ҳар тўрт йилда дарслик янгидан қайта нашр қилинади, унга озгина янгиликлар киритишади ва энди шундан тест тузилади деб эълон қилишади. Йўқ жойдаги маълумотлар билан боланинг миясини тўлдириб ташлашади, асосий эътибор берилиши керак бўлган нарсалар қолиб элементларга катта урғу берилади. Мана биология тестларига бир қаранг, фалончи балиқнинг қовурғаси нечта? Бу савол ўзи нимага керак? Бу каби саволлар дарсликдаги расмлардан тузилади. Биологиядан тест ишлаганлар буни яхши билади.

3. Ўқувчиларни қолиплар режимида тарбияладик, фикрлаш умуман йўқ, битта савол берсанг, вариантлар борми деб туради. Чунки таълим стандартининг ўзи шуни талаб қилиб келди, ўқитувчидан қандай янгилик қилдинг эмас, нечта ўқувчинг келди, пайпоғининг ранги қанақа, галстуги кўкмиди ёки сариқмиди деб сўрадик.

4. Ўқитувчи ҳам одам, унинг ҳам бола-чақаси бор, мактаб ўқитувчисига энг паст сортдаги одамдай қаралди, ойлик эса ўша-ўша, йиллар ўтади, бу ўқитувчининг косаси оқармайди, ноилож илми бор ўқитувчилар репититорликка ўтиб кетди, мактабда эса яна ўша қолипда қолиб кетган ўқитувчилар қолиб кетди. Аввал иқтисод, кейин сиёсат деган гапга амал қилсак яхши бўлар эди.

5. Сиз уч, беш, ўн йил олдин пахтага чиқиш, чопиққа чиқиш, ўқитувчиларнинг кўча супуриши ҳақида гапирдингиз, лекин менинг хотирам панд бермаса, сиз мамлакатда 15 йилга яқин Бош вазир эдингиз. Эсимда, лицейда ўқиганимизда Бош вазир келар экан, эртага ҳамма пахтага чиқиши керак деб ҳаммани ёппасига пахта даласига ҳайдашган эди, мен атайлаб бормаган эдим, кейинги куни лицей директори бутун лицей ўқувчилари олдида нима деб мени уришишни билмай кўк шим кийиб келгансан деб ҳайдаб юборган эди. Ахир ҳозирги тузум аслида эски тузумнинг маънавий давоми эмасми?

6. Мактаб ва вазирлик ўртасида алоқа узилиб қолган, ўртада ҳар хил районо, гороно, облоно деган текинхўр ташкилотлар қўшилиб олган, мактабнинг дарди юқоригача етиб бормаяпти, мактаб директори фақат қоғоз тўлдириш, ўзидан катталарга ёқиш учун ҳаракатлар қилишдан бошқа нарсани билмайди. Ҳар бир мактаб директорлигига ўтиришнинг ўз "ставкаси" бор, баъзи мактабларда бу "ставка" 50 ҳатто 100 минг долларгача боради.

Аслида муаммолар ҳали талай, мен асосийларини ёздим, бу муаммолар ҳақида ҳозир керакли ташкилот раҳбарлари ҳам ўқиб мийиғида кулиб ўтирган бўлса, ажабланмайман. Уларга қарата шу гапларни айтган бўлар эдим:

Кулишга ҳаққингиз бор, чунки ўч оласиз, лекин сиз ифлослик натижасида куласиз, мен тўғрилик самарасини ўраман. Сиз ифлос виждон билан ғолибсиз, мен соф виждон билан мағлубман.

Абдулла Қодирий. “Меҳробдан чаён”

@tentakminds #newodamfromoldtuzum
​​Ўзбекистонда иккита йирик шакар ишлаб чиқарувчи корхона ёпилди

Юртимиздаги мавжуд иккита шакар ишлаб чиқарувчи завод – “Ангрен шакар” МЧЖ ва “Хоразм шакар” МЧЖлар жорий йилнинг 4 июлидан эътиборан расман иш фаолиятини тўхтатганини эълон қилди.
Ушбу корхоналарда 2 минг нафардан зиёд ходим меҳнат қилаётган эди.

Бу шакар савдосини назорат қиладиган “клан”лар ўртасидаги шакар бизнесини бўлиб олиш учун ҳаракатларнинг бошланиши бўлиши мумкин.

Чунки эл орасида Боҳо шакар номи билан танилган бошқарувчининг йўқ қилиниши бу тизимда кўп хўжайинлар алмашинувига олиб келди. Бундан ташқари бир пайтлар бу бизнес бевосита Мираброр Усмонов назорати остида эди, лекин Мираброр Усмонов ўлимидан кейин бизнесга эгалар кўпайиб қолди.

Мана иккита шакар завод ёпилиши нимадан дарак бермоқда, демак бизнесга ортиқча тумшуқ суқадиганлар керак эмас.

Албатта буларнинг барчаси ИМХО.

@tentakminds #nosugar
Тошкент шаҳрида яна бир ҳокимлик вакили қўлга олинди. Ва олий таълимга оид бошқа ҳолатлар ҳақида

👉 Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимлиги масъул ходими тадбиркорга янги қурилаётган ер усти метроси остидан тижорий мақсадда фойдаланиш учун бўш ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, 4 минг АҚШ доллари олаётган вақтда Тошкент шаҳар ДХХ бошқармаси ҳамда шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган;

👉 Самарқанд вилоят ДХХ бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти доценти фуқарони ушбу ОТМга ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, 10 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган;

👉 Самарқанд вилояти Ургут тумани Марказий кўп тармоқли поликлиникаси шифокори ўзининг юқори мартабали танишлари орқали 3 нафар фуқарони Самарқанд тиббиёт институтига ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, 18 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Тадбир давомида унинг ҳамкори бўлган Шошилинч ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази Самарқанд вилоят бўлими шифокори ҳам қўлга олинган;

👉 Қорақалпоғистон ДХХ бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Нукус давлат педагогика институти декани ўринбосари Кегайли туманида яшовчи фуқарони ўзи ишлайдиган ОТМга ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда қилиб, 3 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган;

👉 Нукус давлат педагогика институтининг яна бир ходими Беруний туманида яшовчи 4 нафар фуқарони ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, 8 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган;

👉 Бухоро давлат университетининг ўқитувчиси Жондор туманида яшовчи фуқарони ўзи ишлайдиган ОТМга ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда қилиб, 4 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ДХХ ҳамда прокуратура органлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

❗️Юқоридаги барча фактлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган ҳамда ишга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш жараёнлари олиб борилмоқда.

Манба: ЎзА;

@tentakminds #buyukfuturegaverynearqoldi
Ҳамма гап интернетда.

Илон Маск илк бор дунёнинг энг бой инсонлари қаторида дастлабки ўнликка кирди. У 68,5 млрд доллар билан саккизинчи ўринни эгаллади. Пандемия сабаб Tesla акцияларининг нархи 3 карра ошди, Илонбой эса 40% бойиб олди.

Дунё бойлари рейтингида ҳали ҳам Amazon асосчи Жеф Безос 179,1 млрд билан югуриб кетяпти. Гейтсбойнинг бойлиги 113,4 млрд долларга баҳоланган ва у иккинчи ўрин билан кифояланган.

Азизлар, кўриб турганингиздек технология асрида фақат интернет бизнесдагилар ҳар қандай вазиятда ютуқда бўлади.

Агар бизнес бошламоқчи ёки бизнесга пул тикмоқчи бўлсангиз, интернет бизнес ҳақида яхшилаб ўйлаб кўринг. Яшаётган асримизда бу бизнес ўлмайди, шуниси аниқ!

Маслаҳат керак бўлса, мурожаат қилишингиз мумкин, интернет бизнесда ҳам тажрибам бор, ёрдамим тегса, хурсандман.

@tentakminds #xayrlimorning
​​Алданиб қолманг!

Мухлислардан мурожаат:

Ассалому алайкум, шу охирги кунларда ҳалигинақа сайтларга кириб юрувдим, кейин бирдан телефонимга мана бундай хабар келди. Энди нима бўлади? Мен ростан ҳам шунча пулни тўлашим керакми?

——

- Вой, окагинамэйй, биринчидан унақа сайтларга кирманг, жуда бўлмай кетса, икки ракат номоз ўқиб олсангиз, кифоя бўлади. 🤗

Иккинчидан бу ёлғон хабар, ҳали ИИБ тизимимиз жуда у даражада илғорлаб кетиб WebMoney орқали пул тўлаш даражасига етиб бормадик, кейин ИИБ таркибида кибержиноятчиликка қарши кураш бўлими борлигини биринчи марта эшитишим, кейин ҳатто сиз ўша сайтларга кириб жиноят қилсангиз ҳам, буни суд аниқлайди ва ҳукм қилади, бунақа компьютер олдида ўтириб олган тўртта зумрашага 310 000 тўлаб юрманг. Яна бир жиҳатига эътибор беринг пулни хоҳлаган усулда тўлашингиз мумкин, дейишган, ҳатто нақд ҳам мумкин экан, лекин қаерга, кимга тўлаш йўқ.

Бунақа нарсаларга бош қотириб юрманг!

Дальше давом этамиз деб, яна ...ҳа..😂😂

@tentakminds #dontbetentak
Бир бизнес дарс!

Умуман бизнес тарихларини ўргансангиз, жуда ажойиб нарсаларга дуч келасиз.

90-йиллар бошида Москвада бир тадбиркор қор спорти учун махсус чанғилар, конкилар сотадиган кичик бир магазинча очган. Тўғрироғи у карантин зоналаридаги контейнер эди. Унда ҳатто касса аппрати ҳам йўқ эди, маҳсулотлар эса жуда арзон эди.

Ундан яна қаерда шундай спорт буюмларини топиш мумкинлиги сўрашганда, у ўз рақобатчиларининг манзиллари ва телефон рақамларини бераверар эди. Фишка шунда эдики, унинг рақобатчиларида нархлар осмон эди, нархни кўрган харидорлар яна ўша контейнерга қайтиб келишар эди.

Лекин яна бир муҳим фишка бор эди. Ўша нархлари осмон бўлган дўконлар ҳам ўша тадбиркорнинг ўзига тегишли эди. У дўконлар фақат харидорларни контейнерга қайтариш учун хизмат қилган деб ўйлаяпсизми?

Йўқ, адашяпсиз, ўша дўконларда ҳам худди шу схема ишлаган. Гап шундаки, дастлаб қиммат дўконга борган одамлар контейнер-дўконга юборилар эди. Лекин уердаги нархлар сув текин эканлигини кўрган харидорлар ҳеч нарса харид қилмасдан, яна ўша қиммат дўконга қайтиб боришар эди. Чунки арзон маҳсулот сифатсиз бўлади деган фикрга келиб бўлишган эди.

Инсон онги шундай ишлайди, дастлаб унга арзон товарни кўрсатиб кейин қимматини кўрсатсангиз, у арзон товарни танлайди, чунки биринчи дўкон унинг онгига бизда арзон деган тушунчани бериб бўлди, лекин қиммат товарни кўрсатиб, кейин арзон товарни кўрсатсангиз, у қимматини танлайди, чунки биринчи дўкон унинг онгига бизда сифатли деган тушунчани сингдириб қўйди.

Энг қизиқ жойи, ўша контейнер-дўконнинг йиллик пул айланмаси ўша пайтларда 2 млн долларни ташкил қилган, лекир рекламага бир сўм ҳам сарфланмаган. Ўша спорт дўконлари тармоғи Россияда ҳозир ҳам бор, унинг номи “Спорт мастер”. 🤗

Қиссадан ҳисса шуки, рекламага пул тикавергандан кўра сунъий рақобатчи яратиб иккала брендни ҳам бир хил кўтариш мумкин. Вақти келиб уларни бирлаштириб юбориш мумкин бўлади.

@tentakminds #marketingsaboqlari
Тошкент шаҳрида жойлашган 1-сонли шаҳар клиник шифохонасидаги ҳолат.

Шифокорлар ва ҳамшираларнинг кўпчилиги, деярли 80 фоизи ишга чиқмаяпмиз, чунки бизга агар мободо коронавирус юқтириб олсам, барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан деган хат ёздириб олишди.

Шунга ҳаммага ҳам ўз жони ширин, лекин энди ишга чиқмасанглар, бўшатамиз дейишмоқда.

Деярли тўрт ойдан бери карантиндамиз, ваъда берилган 25 миллионни ҳам лақиллатишмоқда, ким жанжал қилиб борса, ими-жимида ўшаларга беришмоқда.

——

Кеча селекторда давлат раҳбари нималар деди? Менга эшитилдими? Сизлар эшитдингларми?

@tentakminds #buyukfuturegawelcome
Ҳеч бир миллат бизчалик хор бўлмади.

Пандемия бошлангандан бери ҳар хил воқеаларга гувоҳ бўлаяпмиз, шифохона, тиббиёт тизидаги порахўрликларни кети кўринмаяпти, лекин бирор бир миллатнинг вакили ўзга юртнинг чегарасида ҳафталаб, ойлаб палаткалар қуриб яшаганини эшитдингизми?

Мен эшитмадим. Ўзбекистон қайда бор, ўзбекдек хор бўлган қайда бор деворгинг келади.

@tentakminds #buyukfuturegawelcome
​​Ҳурматли троллжонлар!

Биламан, тўғри гап туққанингга ёқмайди, лекин сиз айтаётган ўша изчил ислоҳотларимиз самараси ўлароқ Сардобадаги фожеага ҳам уч ой бўлмоқда, халқнинг эсидан чиқиб кетишини кутишмоқда.

Аслида айбдор аниқ, лекин ҳар қандай баҳоналар билан уни очиқлашмайди, Сардоба аҳли эса кўчада сарсон бўлиб юраверади.

Сиз эса Сусамбил 24 канали орқали юртимизда олиб борилаётган ўзгаришларни қара деб оғзингизни очиб ўтираверасиз, аслида ҳамма гапни интернетда билиб оласиз, лекин телевизорда унақа дейишмаяпти-ку деб ўтираверасиз.

Ҳа, Бош прокурор кеча чиқиб ундай қилиб юборамиз, бундай қилиб юборамиз деди, ана энди ўзгариш бўлади деб ўйлайсиз, лекин ўзгаришлар бўлмайди, чунки калтак айнан сизнинг бошинингизда синмагунча сиз интернетга ишонмайсиз.

“Темир хотин” фильмидаги Қўчқор акага ўхшайсиз, ўзи ичингиз тўла дард, лекин ўзингизни хурсанд қилиб юраверасиз. Яхшилаб ичингизга назар солсангиз, йиғлаб юборганингизни ўзингиз ҳам билмай қоласиз.

Чунки миянгиз шу даражада ваъдалар билан суваб ташланганки, ортиқча фикрлаш учун жой қолмаган. Ҳукуматга бир разм солинг, ҳаммаси эскидан қолиб кетган одамлар, 50, 60 , баъзилари эса 70, 80 ёшни қоралаб қўйган, шулар билан янги Ўзбекистонни қурмоқчимизми? Бу одамлар шу ёшга кириб ниманидир ўзгартира олишига ўзингиз ҳам ишонмайсиз, лекин Сусамбил 24 каналини қолдирмай томоша қиласиз.

Шу пайт лой сувоқдан қилинган чодирсифат уйингизда чироқ ўчиб қолади, лекин сиз ҳа, эртага яна чироқ келади, тизимда бирор носозлик бўлганда деб яна ўзингизни алдайсиз.

@tentakminds #buildbuyukfuturewithtrolljonlar
Айтишларича Сардобадаги уйи бузилганларга уй қуриш ишини бекободлик Қурбонбойга алоқадор ширкатлар қурмоқда экан. Агар бу гаплар рост бўлса, ўтириб олиб йиғлашни бошласак ҳам бўлади.

Эсингизда бўлса, бир пайтлар шаҳар қоқ киндигида турк тадбиркори Демирга тегишли Демир савдо уйи бўлар эди. Роса гуллаган пайтлари эди, у пайтларда ҳали фаст-фуд ресторанлар йўқ эди, лекин одамлар керак бўлса, бутун Ўзбекистондан фаст-фуд егани Демирга келишар эди.

Бир айланиб бу корхонани банкрот қилишди-ю, худди ўша Демирнинг ўзбекча вариантини қилиш учун арзимаган пулга Қурбонбойга сотишди. Бирор корхонани рейдерлик йўли билан қўлга киритишнинг эскириб кетган усули. Бундай усулни ҳатто “Шайтанат” сериалида винзавод воқеаларида ҳам томоша қилгансиз.

“Демир” савдо “Орзу” савдога айланиб қолди. Менимча, орзусига етишгандан шунақа номлашди шекилли.

Демир кетигача қарзга ботиб Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлди.

@tentakminds #blackxalq 🤚🏿
Иқтисод қонуни яна оёқ ости қилинмоқда.

Кеча Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев жонбозлик кўрсатиб 1700 та дорихона раҳбарларига огоҳлантириш берибди. Дорихоначи танишларимдан сўрасам, дори-дармон нархларини оширмайсизлар деган огоҳлатириш берибди.

Расмий манбаларда мана бундай дейилади:

- Энг асосий топшириқлардан бири шу бўлдики, тиббий дори-дармонларга, тиббиёт воситаларига бўлган эҳтиёжни тўлақонли қондиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада кечанинг ўзида прокуратура органлари томонидан Тошкент шаҳридаги мавжуд 1700дан ортиқ дорихоналар раҳбарлари расман огоҳлантирилди.

Бу прокурорнинг иқтисоднинг асосий қонуни, талаб ва таклиф деган олтин қоидасидан хабари бормикан?

Ахир дорининг нархини ишлаб чиқарувчилар, дори тарқатувчи даллол компаниялар кўтаряпти-ку, дорихона қонунчилик бўйича битта дори учун 20 фоиздан ортиқ нарх қўя олмайди, энди огоҳлантириш бериш билан нима бўлади?

Дорихоначилар вирусга қарши, иммунитетни кўтарувчи дориларни ё умуман сотишмайди, ёки “под прилавка” сотишни бошлашади, натижада яна нархлар кўтарилади.

Ҳой, барака топгурлар, ҳеч бўлмаса, шу иқтисодиётнинг сиздан олдин яратилган қонун-қоидаларига амал қилинглар, қайтадан велосипед ихтиро қилиш керак эмас.

@tentakminds #buyukfuturequramiz
Барча хусусий ва нодавлат тиббиёт муассасаларига короновирусга тест олиш ва даволашга рухсат берилди. Лекин даволаниш пулини беморнинг ўзи тўлайдиган бўлди. 35 миллион чўнтакка қоладиган кўринади.

Эплолмагандан кейин иложи ҳам йўқ эди-да.

@tentakminds
​​Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун хабар берганим 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига борибди. Мана шунақа айтиб турсак, сал бўлса ҳам қимирлаш бўлади, майли менинг номим чиқмасин, лекин кимдирга ёрдам бера олсам, шунинг ўзи етарли.

@tentakminds
​​Муваффақиятнинг асл кўриниши шундай бўлади. Бир кун ҳаммаси сиз истагандек бўлади, фақат ҳаракат қилишдан тўхтаб қолманг.

@tentakminds #xayrlimorning
​​Кичик айёрлик! 😉

Агар сиз презентация қилаётган бўлсангиз, доимо ўзингизга яқин жойда сув қўйиб қўйинг. Мободо нима дейиш ёдингиздан кўтарилган бўлса, бир қултум сув ичиб олинг.

Ҳеч ким иккиланаётингизни билмай қолади, сизда эса эслаб ва ўйлаб олиш учун бироз вақт пайдо бўлади.

@tentakminds #softskills
​​Кимлар 18-19 июль кунлари автотранспортда ҳаракатланиши мумкин.

Эртадан шахсий автоуловда, шунингдек таксида ҳаракатланиш бутунлай тўхтатилади.

Бу таъқиқ махсус стикерга эга бўлган, шунинг махсус комиссиянинг 8 июльдаги қарорига мувофиқ кўрсатилган автотранспорт воситаларига тегишли эмас.

Қуйидаги ҳолларда махсус стикер талаб этилмайди:

1. Давлат тиббий-санитария ва эпидемиология хизмати ходимларининг шахсий ва хизмат машиналари;

2. Тиббий-санитар ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи, шунингдек дори ва тиббиёт воситалари ишлаб чиқарувчи хусусий корхоналарнинг хизмат машиналари;

3. Фуқаролар ўзларининг шахсий автотранспортларида зарур ҳолларда (ҳомиладорлик, тўғруқ, тан жароҳати, ВИЧ/СПИД, онкология, жарроҳлик амалиётлари) ҳаракатланишлари мумкин.

4. Элтиб бериш хизмати билан шуғулланувчи корхоларнинг хизмат машиналари.

5. Аҳоли ва корхоналарга коммунал хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва махсус машиналари;

6. Олий Мажлис палаталари, суд, прокуратура, ҳисоб палатаси, Омбудсман, Бизнес-омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Савдо-саноат палатасининг хизмат автомашиналари.

7. Вазирлик, идоралар, давлат қўмиталари, агентликлар, ҳокимият ва ОАВлар раҳбарларининг ва уларнинг ўринбосарларининг хизмат машиналари;

8. Марказий банк ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг хизмат машиналари;

9. Инкассация хизмати машиналари;

10. Дипломатик ваколатхоналар, элчихоналарга тегишли “CMD, D, UN, M ва X” рақамли машиналар;

11. “Ўзбекистон почтаси”, “Ўзбектелеком”, “Ўзинфоком” хизмат машиналари;

12. N1, N2, N3 юк ва қишлоқ хўжалик автомашиналари;

13. M2 ва M3 транспорт воситалари категориясига кирувчи “Тошшаҳартранхизмат” машиналари;

14. Кўмиш хизматлари ва маросимларини ўтказиш учун мўлжалланган транспорт воситалари;

15. Кўзатиб борувчи ЙПХ транспортлари;

16. M1 турдаги транспорт воситалари (бир йўловчи билан) муддатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари;

18-19 июль кунлари аҳолига ўз-ўзини изоляция қилиш ва уйда ўтириш тавсия этилади.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг, ҳақиқий аҳвол жуда аянчли, кейинги ҳафта аҳвол янада оғирлашиши мумкин.

@tentakminds #saveyourhayotleaveatuy