TentakMinds
17.7K subscribers
611 photos
322 videos
12 files
2.41K links
Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.

Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)
Download Telegram
​​Яна милициядан ҳоким!

Фарғона тумани ҳокими ўзгарди

Бугун халқ депутатлари Фарғона туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Шу пайтгача Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган Шуҳратжон Азимович Мўминов Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди.

——

Мен бир нарсага ҳайрон қоламан, давлат структураси “вапше каша” бўлиб кетган, милиция ҳоким, кейин яна милиция, кейин умуман вазир, прокурор ҳоким, ҳокимликдан кейин яна умуман ўзига нотаниш соҳада раис, банкир фермер, фермерлар эса ишсиз.

Менимча бундай кадр сиёсати нотўғри, чунки бундай сиёсат тизимга янги кириб келаётганларни ҳам қолипга солиб қўяди. Мана бир мисол Алишер Саъдуллаевни олинг, ҳеч бир борган жойида бир йил ҳам ишлагани йўқ, одамни энди ишга киришаман деганда яна умуман бошқа лавозимга тайинланаверади. Бошланган лойиҳалар эса ярим йўлда чала қолиб кетаверади.

Ҳар бир соҳанинг бошида ўз мутахассиси ўтирса, яхши ўзгаришлар бўлишига умид қилиш мумкин.

Албатта бу ИМХО.

@tentakminds #hrmanagementuxlaganskiy
​​Канизахон короновирус бўлиб қолибди.

- Соғлиқни сақлаш вазирлиги қаерга қараяпти?

- Бош прокурорга қараяпти.

- Майли, Канизахон ҳам тузалиб кетсинлар, эгниларига бирор нарса кийиб ҳам олсинлар.

- Ҳабба.

@tentakminds #kanizayarimnaked
Каниза томондан хабар келди:

Айтишларича бу ярим яланғочлик эмас экан, у шундай мода экан, номи капри экан. Ҳансираши коронавирус аломатлари экан.

Капкир билан оч биқинига соворсанг, шунақа пайтларда. Ҳолдан тойиб ҳансираб қолмасами? 🤔

P.S. Мен ҳансираши ҳақида ҳеч нарса демаган эдим, омалэ!

@tentakminds #kanizanotyarimnaked
ЎзА хабар бермоқда:

Фармацевтика соҳасидаги коррупциянинг олдини олиш учун янги бот ишга тушди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги соҳада коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қабул қилувчи махсус @Stop_corruptionbot фаолиятини ишга туширди.

Эндиликда аҳоли соҳага доир қонунбузарлик ва коррупция ҳолатларига дуч келганда, ушбу бот ёки (71) 234-06-04 ишонч телефони орқали Агентликка мурожаат қилиши мумкин.

Ҳар бир мурожаат Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори назорати остида кўриб чиқилади.
Мурожаатлар фуқаронинг шахсига доир маълумот ошкор этилмаган ҳолда ўрганилади ва ўрганиш натижалари бўйича ҳужжатлар зарур ҳолларда қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

——

Энди зўр бўлиб кетса керак-а? Нима дедингиз?

@tentakminds #farmdasusambil
Коронавирусни биринчилардан юқтириб олиб даволаниб чиққанлар:

Биз мазза қипмиздааа” деб турган бўлса керак-а?!

@tentakminds #dildagiwords
Яхши ўқимаса-чи?

Тиббиёт олийгоҳларида яхши ўқиган талаба шифокор бўлади, яхши ўқимагани “бош шифокор” бўлади деган ҳазил гап юради.

Бу гап ҳазил бўлса ҳам кўпинча ҳақиқат бўлиб чиқади, ўзим ҳам зўрға учга ўқиган талабаларнинг “бош шифокор” бўлганини кўп кўрганман.

Нега тиббиёт тизими бунчалик ботқоққа ботиб кетган? Шу ҳақида бугун сизларга икки оғиз сўзлаб бераман.

Сабаби барча тиббиёт муассасаларида бош шифокорлар ўғри бўлиб қолишган, бошқача иложи йўқ. Умрида пора олмаган ДАН ходими борлиги эҳтимоли қанча бўлса, бош шифокорнинг ҳам ўғирлик қилмайдигани шунча.

Барча шифохоналарда бюджет ва “хозрасчет” койкалар бор. Яъни шифохоналар бюджет тушумидан ташқари ўзлари ҳам пул топиши мумкин. Ўша пуллар 100% бош шифокор томонидан ўзлаштирилади. Ҳаммаси откат орқали.

Масалан, таъмирлаш ишларига деб “хозрасчет”дан пул битта фирмага ўтказилади, лекин ҳеч қаер таъмирланмайди, пуллар айланиб келиб бош шифокорнинг чўнтагидан ўрин олади.

Таъмирлаш ишлари эса худди ўқитувчилар сингари шифокорлар ҳисобидан пул йиғиб қилинади. Шифокор ҳеч қачон “хозрасчет”дан ойлик олмайди. Ўша давлат берган 2 миллион ойликка кўниб юраверади, ғинг деса, ишдан кетади. Дейлик жарроҳ ишдан кетиб уйида жарроҳлик операциясини қила олмайди-ку, шифохонада эса беморлар чўнтакка ҳар куни нимадир ташлаб кетади.

Шунақа пайт фарм компаниялар пайдо бўлади, мана бу дорини ёзинг, биз сизга 20 фоиз чиқариб берамиз дейди, илож йўқ, пул керак, бола-чақа деганларидек, ўша фарм компания нима деса, шуни ёзади, у беморга ёрдам беради ёки бермайди - бу ўнинчи ўриндаги масала.

Бош шифокорнинг ойлиги 2,5 миллион, лекин Мерседеснинг янги чиққанидан минади, эскиси тешиб чиқади.

Ўзи олийгоҳни коридорда битирган, бир кун ҳам шифокорлик билан шуғулланмаганлар Бош шифокор бўлиб олади.

“Хозрасчет” бу ўша тиббиёт муассасасининг шахсий ҳисоби, унга тушган пулларни муассаса ўзи ишлатади. Қолган шифокорлар “хозрасчет”га пул тушириш учун қўшимча ишлашга мажбур, лекин қўшимча ойлик олиш ўрнига, қўшимча сўкиш эшитади.

Шунақа гаплар, жуда тиббиёт тизимимизга ишониб юборманглар, ўзингизни асранг. Ўша 25 миллионлик мукофот пуллари ҳам оддий шифокорларга етиб бораётгани йўқ. Буни шифокорлар бўлса, тасдиқлаши мумкин.

@tentakminds #tizimvapshesleeping
Инсайдерларим хабар беришича, катта куёв Ойбек Турсуновнинг акаси, собиқ Тошкент шаҳар ИИБ биринчи ўринбосари Улуғбек Турсунов ўрнига янги биринчи ўринбосар тайинланиши кутилмоқда экан.

@tentakminds #whistleblowerinfo
​​​Азиза Умарова ёзмоқда, ҳа, ҳозир бирлашадиган пайт келди. Тиббиёт тизимига қараб турсак, яқинларимизни йўқотиб бораверамиз.

Ҳақиқатга тик қарайлик, реалист бўлайлик. Пандемиянинг яққол намоён бўлишида биз Қозоғистон ва Қирғизистондан атиги бир-икки ҳафтага кечикаяпмиз. (қатъий карантиннинг кучига кўр-кўрона ишонаётганларга алангалик салом. Биз атиги бир икки ҳафта ютаяпмиз холос). Хоҳлаймизми йўқми, лекин ўлим билан боғлиқ хабарлар кўпайиб бормоқда. Бу кетишда қўшниларимизнинг куни бизнинг ҳам бошимизга тушмаса деб қўрқаман.

🟢Хабарларга қараганда, амалдорларимиз зудлик билан нафас олиш аппаратлари ва тез ёрдам машиналарини сотиб олишаётган экан. Шунингдек, ҳукумат кислород концентратлари учун барча тўсиқларни бекор қилибди.

Бу жуда яхши янгилик.

Хўп, давом этамиз.

🟢Тушунарли бўлиши учун, икки томонлама пневмония кўпинча жиддий асоратлар келтириб чиқаради ва одам нафас ололмайди. Қондаги кислород миқдори пасайиб кетадики, ҳатто ўлиш даражасигача олиб боради. Энг қийин ҳолларда нафас олиш аппаратига улашади, бу ҳам фақат шифохона шароитида ва агар аппаратни тўғри ишлатадиган мутахассис бўлсагина.

🟢Шифохона ва койкалар етишмаётган вазиятда эса кислород концентраторлари сотиб олиш жуда муҳимдир.

🟢Қозоғистонда ҳомийлар 6000 дан зиёд концентратор сотиб олишибди. Қирғизистонда эса АҚШ ва Европадаги қирғиз диаспоралари камроқ маблағ йиғиб беришибди, лекин у ерда 20 ёшли кўнгиллилар аппаратлар билан уйма-уй юриб, нафас етмаётган, лекин шифохонага қабул қилинмаган юзлаб одамларни қутқаришмоқда https://www.facebook.com/953100708186821/posts/1719967388166812/?vh=e. София Айдана исмли қиз ҳафта давомида 187 одамнинг ҳаётини сақлаб қолди (скрин).

Бу каби ишларни ташкил этишда ҳар қандай фойдали маълумоти учун қозоқ ва қирғиз дўстларимиздан миннатдор бўлардим.

🟢Бизда ҳозирча шаҳримизда ҳали кислород концентраторлари йўқ. Эълонлар бўйича қўнғироқ қилиб, суриштирдим. 24 соат ишлайдиган биронта 5 литрли кислород концентратор топа олмадим. Ундан кам кислород ишлаб чиқарадиган еки ундан кам вақт ишлайдиган аппаратларни излашнинг ҳожати йўқ. Уларни фақат спа салонларда ёки уйда оддий ҳолатларда нафас олиш учун қўлланиш мумкин. Ковид пневмониясида у ёрдам бермайди...

🟢Хўп, қаердан олиш керак? Бизга қанча кўп бўлса, шунча яхши. Бутун дунёдаги концентраторларнинг 80 фоизи Хитойда ишлаб чиқарилади. Қозоғистон ва Қирғизистон уларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилардан 250-300 доллардан сотиб олган. Йўл харажатлари алоҳида.

Нима қилиш керак:

Зудлик билан тадбиркорларимиз оммавий равишда кислород концентраторларини олиб келиши ва бозорларга етказиб бериши керак. Инсоф билан нарх қуйишса, имкони борлар сотиб олади.

📌Шуни ҳам билиш муҳимки, 5 литрли концентраторлар уй шароитига, 10 ва 15 литрлилари касалхоналар учун мўлжалланган. Бу аппаратларга бир вақтнинг ўзида 2 ёки ундан кўп беморни улаб қўйиш мумкин.

Хитойдаги юртдошлар, сизлар ишончли етказиб берувчиларни топа оласизми? Фуқароларга буюртма бўйича ёрдам қила оласизми?

Агар бизнинг хориждаги диаспораларимиз ҳам Қозоғистон ва Қирғизистондаги сингари кислород концентраторлари учун маблағ йиғиб берса, ва мазкур аппаратлар билан кўнгиллилар таъминланса ёки улар ҳудудларга юборилса, менимча, бу ўз вақтида берилган зарур ёрдам бўларди.

Ҳукумат эса (ушбу аппаратларни) самолётларда етказиб беришга ёрдам бериши керак. Вақт ғанимат.

Ёшлар, сизлар ўзаро бирлашадиган, бир ёқадан бош чиқарадиган пайт келди.
​​Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовга 27 ёшли йигитнинг онасидан мурожаат:

Эркинжон, ёрдам беринг, ҳовлимни сотиб, жонимни сотиб бераман.

Нима дейишга ҳам ҳайронман, дўстлар, илтимос, ўзларингизни эҳтиёт қилинг, ўлимлар сони статистикадагидан анча кўп. Ўзингиздан бошқа ҳеч ким сизга ёрдам бера олмайди, азизлар!

Мусаффо осмон остида инсон ҳаёти бир тийин бўлиб бормоқда, буни ўз кўзларим билан гувоҳи бўлмоқдаман, агар касаллик бундан ҳам кучаядиган бўлса, тиббиёт фақат танланганлар учун ишлашни бошлайди, ўлим кўзига кўринган элитанинг сизнинг ҳаётингиз билан заррача иши бўлмайди.

@tentakminds #saveyourhayotundermusaffosky
​​Оллоҳ бандасига у кўтара олмайдиган юкни юбормайди. Ҳаммаси сенинг қўлингда, эплаб бўлмайдиган иш йўқ, фақат чидам, қаттиқ меҳнат, етук билим билан ҳар қандай ишни уддалаш мумкин.

Ҳаммаси сенинг қўлингда, сен қила оласан, сен эплай оласан, барчаси сен хоҳлагандай бўлади, ўзгача бўлиши мумкин эмас.

@tentakminds #xayrlimorning
ДТМ ё одамларни ўлдиради, ё имтиҳон қилади.

Мана кўриб турганингиздек биз қушниларимиздан атиги бир-икки ҳафта орқадамиз, тиббиёт тизимимиз чириб бўлганлиги ҳаммамиз кўриб турибмиз, кеча бир танишим онасини шифохонага ётқизди, жуда катта кучларни аралаштирди, аралашмаган одам қолмади, ноилож коридордан жой қилиб беришди. Эшитяпсанми, Карл? КОРИДОРДАН!

Биз қушниларимиздан нафақат касаллик тарқалишида, балки тиббиёт ва иқтисод тизимида ҳам орқадамиз. Бу эса бизнинг фойдамизга ишламайди.

“Койкалар қолмади, одам кўп, биз чарчадик, бу коллапс бўлади” деган шифокор Ҳабибулла Оқилов эсингиздами, ўша шифокор бирорта бир раҳбарлик лавозимида ишламаган, бутун умр фақат жарроҳлик қилган, у бор гапни ўзи билмаган ҳолда айтиб қўйди, аслида вазият бундан ҳам ёмон.

Мана қабул жараёни тугашига ҳам икки кун қолди, 1 августдан кейин ДТМ имтиҳонлар бошланади деб хабар берган эди.

Энди имтиҳон масалаларига қайтадиган бўлсак, бу ДТМ, Давлат қабул комиссияси вазиятни ҳеч ўйлаб кўряптими деган савол туғилади.

1. Ҳатто 700 кишилик хоналарда имтиҳон олинса ҳам, ҳар бир абитуриент бинога текшириб киргизилади, текширувчи эса бир нечта, бир вирус ташувчи абитуриентни текшириб кейин ўша қўллари билан иккинчисини текширадими? Унда масофа сақлашнинг нима кераги бор?

2. Ҳарорат ўлчаш, ниқоб, қўлқоп вирусдан сақлаши кафолатланмаган, буни илмий исботлаб ҳам беришди. Энди бир тасаввур қилинг, албатта бунақа бўлмасин, лекин бир бинода битта вирус юқтирган абитуриент бўлса, унинг ўзи барчага икки соат ичида юқтириб чиқиб кета олади, чунки 700 кишилик имтиҳонларга тайёрланаётган биноларнинг кўпчилигида шамоллатиш тизими деярли йўқ. Иссиқда, ҳаво дим бинода вируснинг тарқалиши кучаяди.

3. Бир бинода уч сменада имтиҳон олиниши режалаштирилмоқда, энди олдинги кирган потокдан кимдир вирус ташлаб кетмаганлигига ким кафолат беради? Иккинчи 700 беморни кутиб олаверинг. Уларнинг оила аъзолари, яқин қариндошларини қўшсангиз, бир неча минг одам вирус юқтириб олиши мумкин. Бир одам 60 сония ичида 54 та одамга вирус юқтирганлиги ҳақида хабарлар тарқаб турибди.

4. ДТМ раҳбари Мажид Каримов брифингда Россия ва Қозоғистонни мисол келтирди, Россияда тўғри имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда, лекин уларда ЕГЭ, ҳар бир битирувчи ўз мактабида имтиҳон топширади, бир синфда ўн киши бўлади, бемалол имтиҳон топшириши мумкин, лекин биз ҳалиям ўша пода-пода бўлиб тест топшириш системасида юрибмиз.

Аслида тест тизими ўзи чириб битган эди, лекин мана шу имтиҳон деб қайсидир абитуриент бир неча минг абитуриентга вирус юқтирса ва юзлаб, балки минглаб одамлар ўладиган бўлса, бунинг номи геноцид дейилади.

Манаман деган олийгоҳлар ҳам онлайн имтиҳон олаётган бир пайтда, бизнинг тизим ҳали ҳам тош асридан қолган тестларни олиб юрибди. ДТМ ботқоққа ботиб бўлган, лекин бошқача усул топа олмаслик, миллионлаб фуқароларнинг ҳаёти билан ўйнашишга рухсат дегани эмас.

Айтиб қўяй, халқ буёғига қараб турмайди. Худо кўрсатмасин, агар ўзбекнинг фарзандига шу имтиҳон сабаб бирор нарса бўлса, ўзбекнинг сабр косаси тўлганини ана унда кўрасиз, “ҳурматли” Мажид Каримов.

@tentakminds #dtmout
Икки кун ичида Covid-19 тест оладиган хусусий клиникаларнинг барчасида тест топшириш нархи 3-4 баробарга қимматлади.

Азада ҳам, байрамда ҳам пул қилишни қойиллатган халқимдан ўргилай.

@tentakminds #makesoqqasellvijdon
​​Амакижон, амакижон, битта эртак айтиб беринг, иккита бўлса ундан ҳам яхши...

Қайси эртакни айтиб берай?

- Ҳалиги Ғофур Ғулом паркини 49 йилга ижарага олган BMP Smart Decision Private Limited компанияси асли чет эллик инвестормас ўзимизнинг яккасаройлик Ҳалимов Шерзод ака эканлиги ҳақидагиси бор-у, ўшаниси-ҳо... 😂

P.S. BMP Smart Decision Private Limited компанияси 700 АҚШ долларлик бошланғич капитал билан очилган экан. Шу пайтгача компанияда икки киши ишлаган.

Манба: давлетовуз

@tentakminds #blackxalq
​​Covid-19 ўлдирмаса, кулдириб ўлдираман!

Уч кун олдин Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев тез ёрдам 15 минутда етиб борадиган қиламиз деб жар солган эди.

Жуда кўп мурожаат келмоқда, асосан беморлар тез ёрдамга қўнғироқ қилиб тушиб бўлмаётгани, умуман эътибор беришмаётгани ҳақида ёзишмоқда. Бир ҳафтадан бери тез ёрдам кутиб ётганлар бор экан.

Кеча бир акамиз карантин зона ётган амакисига овқат ва бошқа егуликлар олиб борибди, КПП ходимлари олиб қолишибди, лекин бугун телефонлашса, нарсалар ҳали ҳам берилмагани ҳақида ёзибди. Инсоф борми ўзи?

Ниғматилла Йўлдошев 15 минутда тез ёрдам етиб борадиган қиламиз деганда нимани назарда тутди? Аския қилдими? Қўлингиздан келмайдиган нарсага нима қиласиз гапириб? Сизни бу гапларингиз халқ оғзида мемларга айланиб кетяпти.

Ниғматилла Йўлдошев тез ёрдам 15-дақиқада етиб борадиган бўлади, тест жавобларини эртасигаёқ билиш мумкин бўлади деб келаси замонда гапирган, лекин қачон шундай бўлади? 5, 10, 20, балки яна 30 йилдан кейин, хуллас қачондир бўлади.

Вирус таъсир қилмаса, кулдириб ўлдираман демоқчи шекилли.

@tentakminds #diewithkulgu
Коррупцияга қарши “Whistleblower”!

Кўпчилик коррупция устидан ғалаба қозонилган давлатларда “Whistleblower” - шипшипитиб турувчи одамлар, ўзбекча айтганда “қулоқлар” хизмати катта экан.

Бугун мен шу ҳақида сизларга ёзмоқчиман. Ҳа, биз жамиятдаги ҳақиқатларни, адолатсизликларни айтадиган одамларни қупол қилиб айтганда “козел” деймиз, лекин ривожланган жамиятларда бу каби инсонларга ҳурмат жуда баланд.

Коррупцияга қарши курашишда айнан уларнинг хизмати буюклигини норвеглар, финлар, хорватлар ва бошқа ривожланган давлатлар юқори баҳолайди. Инглизчада “Whistleblower” деб ном олган бундай одамлар деярли ҳар бир корхонада бор ва буни жамият ҳам, бошлиқлар ҳам тўғри қабул қилади.

Агар бир корхонада “Whistleblower” чиқиб қолса ва унинг ҳаракатлари билан ўша корхонадаги қайсидир ножуя ҳаракат, коррупцияга барҳам берилса, ўша “Whistleblower” катта пул олади ва унинг ўз жамоадошлари орасидаги ҳурмати юқори бўлади.

Нега шундай?

Чунки жамиятдаги одамлар коррупция ёмонлигини, у айланиб келиб бир кун пичоқ ўзларига суқилишини яхши билишади. Мана масалан, бизда тиббиёт соҳасидаги муаммоларни ўша ерда ишлайдиган ходимлар, шифокорлар билишар эди-ку, лекин бу ҳақида ҳеч қачон гапиришмаган, андиша қилишган, қўрқишган. Менинг ишим нима деб юришаверишган, энди мана пандемия сабаб барча муаммолар кўзга кўриниб қолди.

Арзимаган нарсалар йўқлиги, таъминот оқсоқлиги туфайли ўзларига вирус юқтириб олишмоқда, яқинларининг ҳаётини хавф остига қўйишмоқда, вафот этишмоқда.

Ҳаммасига сабаб - ўша, муаммолар, коррупция, уруғ-аймоқчилик ҳақида гапиришмади, қўрқишди. Коррупцияни енгишнинг энг эффектив йўлларидан бири бу жамиятда “Whistleblower”лар жамиятини шакллантириш, қайси соҳада ишлашингиздан қатъий назар сиз ўзингиз билган соҳадаги коррупция иллатларини оммага олиб чиқишингиз керак, чунки эртага ўша соҳадаги муаммолар ўзингизнинг, яқинларингизнинг ҳаётини хавф остига солади.

Коррупцияга қарши мингта агентлик тузилмайдими, агар жамиятдаги инсонларнинг ўзи коррупцияга қарши турмаса, ҳаммаси бекор.

Биров пора олса, менга нима алоқаси бор деб ўйласангиз, қаттиқ янглишасиз, жамиятдаги ҳамма инсонлар бир-бири билан боғлиқ, кадастр ходими пора олса, мактаб директори ҳам пора олишга ўтади, уни кўрган шифокор беморнинг чўнтагига қараб иш қилади, ундан ўрнак олган ректор абитуриентни пора эвазига ўқишга жойлайди, ундан сабоқ олган талаба келажакда сизни ҳаётингизни бошқаради.

Умуман қарашларимизни ўзгартиришимиз керак, яқинда коррупцияга қарши тузилган агентликдан ишга таклиф чиқди, мен ҳали уларга жавоб бермадим, тўғри улар мени канал юритишимни билишмайди, лекин агар фаолиятимни ўша ерда бошласам, аниқ “Whistleblower” бўламан ва мени бу йўлдан ҳеч ким қайтара олмайди.

Агар шу позицияда туриб жамиятдаги бу иллатга қарши курашиб, одамларнинг ҳаётини яхшилашга озгина бўлса ҳам ёрдамим тегса, демак бекорга яшамаяпман деб ҳисоблайман.

@tentakminds #whistleblowerxizmatlarimatter
Экобозорда баъзи нарсаларнинг нархи:

Имбир - 100 000 сўм - 1 кг;
Лимон - 65 000 сўм - 1 кг;
Хрен - 45 000 сўм - 1 кг;

@tentakminds #vaphsemakesoqqa
​​Муҳрим ўз каналида ёзмоқда, мен бу аппаратни олиб келадиган одамларни танимайман, реклама ҳам қилаётганим йўқ, лекин Муҳрим ёзса, ишонмасдан иложим йўқ.

Ассаламу алайкум сўнгги вақтларда ўпкаси касалланганлар ва нафас олиши қийинлашганлар кўпайиб кетди. Соғлиқни сақлаш тизимидан умид йўқ.

Шунга ўзимиз сунъий нафас олиш воситаларини олиб келишга аҳд қилдик. Хитойдаги энг арзон, сифатли ва ишончли заводни топиб гаплашдик. Каргочилар барака топишсин вазиятни тушунтиргандик арзон қилиб беришди. Бўлмаса расстаможка муаммо экан.

Умумий нархи 370$ бўлди. Шу нархда сотиш ниятимиз бор. Айни пайтда Тошкентда 1100-1400$ дан сотишаяпти.

15-20 кунда етиб келади. Иншааллоҳ.

Кўпроқ буюртма берсак 10-20 $ арзон бўлиши мумкин.

Кислородний концентратор 5 литрлик. Сертификати, хамма нарсаси бор. Ишончли брендники.
Буюртмага олиб келиб берамиз. Узр ўзимизни ёнимиздан кўп пул тикишга имкон бўлмади. Буюртмалар қабул қилишни бошладик.

Завод кам миқдорда сотмас экан. Кўпроқ олиб қолайлик. У ерда хам тайёри кам қолибди.

Ҳар бир кун ғанимат, илтимос тарқатишиб юборинглар.

Батафсил @qudratulloh @bridgeadmin

+998946656668
Кеча йиғлаб Самарқанд вилояти ҳокимига мурожаат қилган опанинг ўғли касалхонага ётқизилибди.

Илоҳим ўғлингиз тузалиб кетсин, ҳовлингизни ҳам сотманг, яхши кунларингизга буюрсин, жонингизни ҳам сотманг, ўша ҳовлилар тўй қилиб набираларингиз роҳатини кўринг.

Барчангизни Оллоҳ ўз паноҳида асрасин, ўзингизни эҳтиёт қилинг, азизлар!

Дуоларингизда унутманг.

@tentakminds #yourmurojaatmatter
Яқин елкадошим, суянчиғим бўлган дўстларимдан бири оиласи билан коронавирусга чалиниб қолди. Дуоларингизда унутманг, азизлар.

@tentakminds #yourduamatters
​​Японияда маҳаллий ҳокимият раҳбарининг рафиқаси бўлиш жуда қийин ёхуд Сурхонча қилиқлар!

Бунга Япония оролларининг геологик хусусиятлари айбдор.
Табиий офатлар Японияда тез-тез учраб туради. Айрим вазиятларда аҳоли уй-жойсиз қолиб кетади.

Гоҳида офатлардан омон қолган мактаб спорт залларида, йиғма панел уйларда ва ҳоказоларда аҳоли вақтинча яшашига тўғри келади. Ҳатто чодир лагерларида ҳам яшашган пайтлари бўлади.

Анъанага кўра, бундай ҳолатларда маҳаллий маъмурият раҳбари вақтинча рафиқаси билан фалокат юз берган жойга кўчиши керак. Ва энг ёмон жойни танлаши керак. (Агар мотел ва чодир ўртасида танлаш керак бўлиб қолса, у чодирга ўтиши керак). Ўша ерга зарур бўлган минимум ҳисобдаги амалдорлар ҳам кўчиши керак.

Шўрлик япон ҳоким ва унинг хотини чодирда яшашга мажбур бўлади. Ҳатто мизғиш учун мўлжалланган дала қопларида ухлайдилар. Хотин ўзини газ пилигини кўтариб келади ва эрига угра пишириб беради.
Ҳоким эса челакни тескари қилиб устига ўтириб олиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан мажлис ўтказади. Атрофда эса гўзал манзара: тоза ҳаво, океан.

Хўш, қанча вақтгача у шундай челакда ўтириб ишлайди? Токи офатлардан азият кўрган сўнгги аҳоли вакили билан боғлиқ муаммо ҳал бўлмагунча. Япон ҳокими чодирлар лагерини тарк этган охирги киши бўлади. Асло ҳаммадан аввал эмас.

Японияда жабр кўрганлар муаммоси жуда тез ҳал қилинади. Бунинг боиси японча самарадорликда ҳам эмас. Кимдир қадимда, ҳокимларни рафиқаси билан фалокат содир бўлган жойга юборишга қарор қилган ва бу аънанага айланиб қолган.

Чунки, амалдор ёлғиз ўзи чодирда узоқ вақт яшаши мумкин: у ўзи билан сакэсини олиб кеволиб, қўшимчасига улфатларини таклиф қилиб, кабоббозлик қилиб, балиқ овлаб маза қилиб ишрат қилиши мумкин.

Яъни, бир сўз билан айтганда ўзи учун табиат қўйнида таътил ташкил этиб олиши мумкин. Бу ёғи энди тушунарли.

Албатта хотинга бундай шароитдаги «бахтли»яшаш тарзи ёқавермайди. У эрини бор буди билан ютуб юборгудай бўлиб: чодирда ивирсиб яшаш жонига тегади, уйида интиқиб кутаётган бола-чақасини бағрига тезроқ боришни истайди, ишларини тезроқ тугатишини, уйга қайтиш кераклигини айтиб эговлашни бошлайди)). Амалдор эса хўрсиниб- хўрсиниб, муаммоларни тезда ҳал қилади.

Қадимда бу одатни ўйлаб топган одам жуда донишманд бўлган эканда ўзиям. У амалдорни бир ўзини ёлғиз юбориш бефойда эканлигини билган экан. Фақат хотини билан, тамом. Қадимги донишманд ҳаётни ва одамларни яхши билган экан.

——

Ўзбекистонда:

“Ўғри ким бўлади? Кеча Россияда юрган, қайтиб келди, кетолмай қолди. У нима қилади? Иш йўқлигидан безоричилик қилади, ўғричилик қилади...” деб айтган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалиниб қолибди, илоҳим тузалиб кетсин, ҳаммамиз дуодамиз, лекин нега бутун Сурхон халқи билан Сурхондарёда эмас, Тошкентга келиб даволаняпти?

Сурхондарёлик black xalqqa Тошкентда даволанаётган Тўра Боболовдан саломлар.

@tentakminds #blackxalq 🤚🏿