Нимага ота-она шунча пул репититорга пул тўлаб ўқишга киргизяпти-ю, лекин мактаб битирувчиларининг 50 фоизи ҳам ўқишга кира олмаяпти?
Шу саволга жавоб ёзишни узоқ ўйладим, яқинларим яна президент ҳақида ёзяпсан, ўлгинг келганми, сен ўзи тентак бўлиб қолибсан дейишларини ўйлаб бир ёзмай ҳам дедим, лекин яна ўша тентаклигим тутиб ёзишга қарор қилдим. Яқинларим, мени кечиринглар, шунақаман-да энди.
Энди давлат раҳбарининг саволига жавоб беришга ҳаракат қилиб кўраман:
1. Давлат таълим стандарти умуман олий таълимга абитуриентларни тайёрлашга мослашмаган, барча дарслик адабиётлар монополия бўлиб кетган, хоҳлаган дарсликни олинг, уни йиллар давомида бир хил муаллифлар ёзади, Ўзбекистон фақат шу муаллифларга қараб қолган.
2. Ҳар тўрт йилда дарслик янгидан қайта нашр қилинади, унга озгина янгиликлар киритишади ва энди шундан тест тузилади деб эълон қилишади. Йўқ жойдаги маълумотлар билан боланинг миясини тўлдириб ташлашади, асосий эътибор берилиши керак бўлган нарсалар қолиб элементларга катта урғу берилади. Мана биология тестларига бир қаранг, фалончи балиқнинг қовурғаси нечта? Бу савол ўзи нимага керак? Бу каби саволлар дарсликдаги расмлардан тузилади. Биологиядан тест ишлаганлар буни яхши билади.
3. Ўқувчиларни қолиплар режимида тарбияладик, фикрлаш умуман йўқ, битта савол берсанг, вариантлар борми деб туради. Чунки таълим стандартининг ўзи шуни талаб қилиб келди, ўқитувчидан қандай янгилик қилдинг эмас, нечта ўқувчинг келди, пайпоғининг ранги қанақа, галстуги кўкмиди ёки сариқмиди деб сўрадик.
4. Ўқитувчи ҳам одам, унинг ҳам бола-чақаси бор, мактаб ўқитувчисига энг паст сортдаги одамдай қаралди, ойлик эса ўша-ўша, йиллар ўтади, бу ўқитувчининг косаси оқармайди, ноилож илми бор ўқитувчилар репититорликка ўтиб кетди, мактабда эса яна ўша қолипда қолиб кетган ўқитувчилар қолиб кетди. Аввал иқтисод, кейин сиёсат деган гапга амал қилсак яхши бўлар эди.
5. Сиз уч, беш, ўн йил олдин пахтага чиқиш, чопиққа чиқиш, ўқитувчиларнинг кўча супуриши ҳақида гапирдингиз, лекин менинг хотирам панд бермаса, сиз мамлакатда 15 йилга яқин Бош вазир эдингиз. Эсимда, лицейда ўқиганимизда Бош вазир келар экан, эртага ҳамма пахтага чиқиши керак деб ҳаммани ёппасига пахта даласига ҳайдашган эди, мен атайлаб бормаган эдим, кейинги куни лицей директори бутун лицей ўқувчилари олдида нима деб мени уришишни билмай кўк шим кийиб келгансан деб ҳайдаб юборган эди. Ахир ҳозирги тузум аслида эски тузумнинг маънавий давоми эмасми?
6. Мактаб ва вазирлик ўртасида алоқа узилиб қолган, ўртада ҳар хил районо, гороно, облоно деган текинхўр ташкилотлар қўшилиб олган, мактабнинг дарди юқоригача етиб бормаяпти, мактаб директори фақат қоғоз тўлдириш, ўзидан катталарга ёқиш учун ҳаракатлар қилишдан бошқа нарсани билмайди. Ҳар бир мактаб директорлигига ўтиришнинг ўз "ставкаси" бор, баъзи мактабларда бу "ставка" 50 ҳатто 100 минг долларгача боради.
Аслида муаммолар ҳали талай, мен асосийларини ёздим, бу муаммолар ҳақида ҳозир керакли ташкилот раҳбарлари ҳам ўқиб мийиғида кулиб ўтирган бўлса, ажабланмайман. Уларга қарата шу гапларни айтган бўлар эдим:
Кулишга ҳаққингиз бор, чунки ўч оласиз, лекин сиз ифлослик натижасида куласиз, мен тўғрилик самарасини ўраман. Сиз ифлос виждон билан ғолибсиз, мен соф виждон билан мағлубман.
Абдулла Қодирий. “Меҳробдан чаён”
@tentakminds #newodamfromoldtuzum