Айтишларича Сардобадаги уйи бузилганларга уй қуриш ишини бекободлик Қурбонбойга алоқадор ширкатлар қурмоқда экан. Агар бу гаплар рост бўлса, ўтириб олиб йиғлашни бошласак ҳам бўлади.
Эсингизда бўлса, бир пайтлар шаҳар қоқ киндигида турк тадбиркори Демирга тегишли Демир савдо уйи бўлар эди. Роса гуллаган пайтлари эди, у пайтларда ҳали фаст-фуд ресторанлар йўқ эди, лекин одамлар керак бўлса, бутун Ўзбекистондан фаст-фуд егани Демирга келишар эди.
Бир айланиб бу корхонани банкрот қилишди-ю, худди ўша Демирнинг ўзбекча вариантини қилиш учун арзимаган пулга Қурбонбойга сотишди. Бирор корхонани рейдерлик йўли билан қўлга киритишнинг эскириб кетган усули. Бундай усулни ҳатто “Шайтанат” сериалида винзавод воқеаларида ҳам томоша қилгансиз.
“Демир” савдо “Орзу” савдога айланиб қолди. Менимча, орзусига етишгандан шунақа номлашди шекилли.
Демир кетигача қарзга ботиб Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлди.
@tentakminds #blackxalq 🤚🏿

Амакижон, амакижон, битта эртак айтиб беринг, иккита бўлса ундан ҳам яхши...
Қайси эртакни айтиб берай?
- Ҳалиги Ғофур Ғулом паркини 49 йилга ижарага олган BMP Smart Decision Private Limited компанияси асли чет эллик инвестормас ўзимизнинг яккасаройлик Ҳалимов Шерзод ака эканлиги ҳақидагиси бор-у, ўшаниси-ҳо... 😂
P.S. BMP Smart Decision Private Limited компанияси 700 АҚШ долларлик бошланғич капитал билан очилган экан. Шу пайтгача компанияда икки киши ишлаган.
Манба: давлетовуз
@tentakminds #blackxalq

Японияда маҳаллий ҳокимият раҳбарининг рафиқаси бўлиш жуда қийин ёхуд Сурхонча қилиқлар!
Бунга Япония оролларининг геологик хусусиятлари айбдор.
Табиий офатлар Японияда тез-тез учраб туради. Айрим вазиятларда аҳоли уй-жойсиз қолиб кетади.
Гоҳида офатлардан омон қолган мактаб спорт залларида, йиғма панел уйларда ва ҳоказоларда аҳоли вақтинча яшашига тўғри келади. Ҳатто чодир лагерларида ҳам яшашган пайтлари бўлади.
Анъанага кўра, бундай ҳолатларда маҳаллий маъмурият раҳбари вақтинча рафиқаси билан фалокат юз берган жойга кўчиши керак. Ва энг ёмон жойни танлаши керак. (Агар мотел ва чодир ўртасида танлаш керак бўлиб қолса, у чодирга ўтиши керак). Ўша ерга зарур бўлган минимум ҳисобдаги амалдорлар ҳам кўчиши керак.
Шўрлик япон ҳоким ва унинг хотини чодирда яшашга мажбур бўлади. Ҳатто мизғиш учун мўлжалланган дала қопларида ухлайдилар. Хотин ўзини газ пилигини кўтариб келади ва эрига угра пишириб беради.
Ҳоким эса челакни тескари қилиб устига ўтириб олиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан мажлис ўтказади. Атрофда эса гўзал манзара: тоза ҳаво, океан.
Хўш, қанча вақтгача у шундай челакда ўтириб ишлайди? Токи офатлардан азият кўрган сўнгги аҳоли вакили билан боғлиқ муаммо ҳал бўлмагунча. Япон ҳокими чодирлар лагерини тарк этган охирги киши бўлади. Асло ҳаммадан аввал эмас.
Японияда жабр кўрганлар муаммоси жуда тез ҳал қилинади. Бунинг боиси японча самарадорликда ҳам эмас. Кимдир қадимда, ҳокимларни рафиқаси билан фалокат содир бўлган жойга юборишга қарор қилган ва бу аънанага айланиб қолган.
Чунки, амалдор ёлғиз ўзи чодирда узоқ вақт яшаши мумкин: у ўзи билан сакэсини олиб кеволиб, қўшимчасига улфатларини таклиф қилиб, кабоббозлик қилиб, балиқ овлаб маза қилиб ишрат қилиши мумкин.
Яъни, бир сўз билан айтганда ўзи учун табиат қўйнида таътил ташкил этиб олиши мумкин. Бу ёғи энди тушунарли.
Албатта хотинга бундай шароитдаги «бахтли»яшаш тарзи ёқавермайди. У эрини бор буди билан ютуб юборгудай бўлиб: чодирда ивирсиб яшаш жонига тегади, уйида интиқиб кутаётган бола-чақасини бағрига тезроқ боришни истайди, ишларини тезроқ тугатишини, уйга қайтиш кераклигини айтиб эговлашни бошлайди)). Амалдор эса хўрсиниб- хўрсиниб, муаммоларни тезда ҳал қилади.
Қадимда бу одатни ўйлаб топган одам жуда донишманд бўлган эканда ўзиям. У амалдорни бир ўзини ёлғиз юбориш бефойда эканлигини билган экан. Фақат хотини билан, тамом. Қадимги донишманд ҳаётни ва одамларни яхши билган экан.
——
Ўзбекистонда:
“Ўғри ким бўлади? Кеча Россияда юрган, қайтиб келди, кетолмай қолди. У нима қилади? Иш йўқлигидан безоричилик қилади, ўғричилик қилади...” деб айтган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалиниб қолибди, илоҳим тузалиб кетсин, ҳаммамиз дуодамиз, лекин нега бутун Сурхон халқи билан Сурхондарёда эмас, Тошкентга келиб даволаняпти?
Сурхондарёлик black xalqqa Тошкентда даволанаётган Тўра Боболовдан саломлар.

Депутат Расул Кушербаев ёзмоқда:
Яқинда Президент Фармони билан Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилганди. Жамғарманинг асосий мақсади қоронавирусга қарши курашиш бўйича чораларга сарфланиши керак бўлган маблағлар ташкил этади. Бу ҳаммага маълум.
Куни кеча ушбу жамғарманинг даромад ва ҳаражатлари эълон қилинди. Рақамларни кўриб, мана шундай оғир шароитда ҳам бизни “боқиманда”, халқ ҳисобига кун кўриб юрган монополистларимиз “безбетларча” катта-катта маблағларга эга бўлаётганлиги асабларни таранг қилмоқда.
Эътибор қилинг: коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун мамлакат бўйича 907 млрд, шифохона ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлаш учун жами 684 млрд. сўм ажратилган бир вақтда иқтисодиётни қўллаб қуввватлаш деган банд билан бизни “боқиманда”, “эркатой” монополчиларимиз бўлган “Uzbekistan airways” АЖга ссуда тариқасида 406 млрд, “Uzbekistan airports” АЖга ссуда тариқасида 101 млрд, “Ўзбекнефтгаз” АЖга субсидия ҳисобида 401 млрд, “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖга ссуда тариқасида 40 млрд, “Иссиқлик ээлектр станциялари” АЖга субсидия тариқасида 500 млрд, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ссуда тариқасида 250 млрд сўм миқдоридаги маблағлар ажратилган. Бир нечта монополистга ажратилган маблағ жами коронавирусга қарши кураш учун ажратилаётган маблағдан ҳам кўп. Бу инсофсизлик эмасми?
Истеъмолчи сифатида халқимизга танлов имкониятини бермайдиган ҳурматли монополчиларимизни фаолиятидан одамларимиз шу кунга қадар рози бўлиб келганда ҳам алам қилмасди. Айтинг қайси биридан биз розимиз: дунёда нефт нархи минус даражага тушган вақтда ҳам бензин нархини бир икки ҳафтага номига тушириб, яна қайтариб қўйган “ўйинчи” “Ўзбекнефтгаз”данми, билет нархлари осмон, сифати паст “Uzbekistan airways” номли ҳаво йўллариданми ё жойларда нормал чироқ ёқиб ўтиришдан ҳам маҳрум қилаётган электр тармоқлариданми?
Айтинг ҳурматли монополлар: халқ бошига тушган кулфат вазиятда сиз қайси хизматингиз учун бу пулларга шерик бўлаяпсиз? Шу кунларда ҳам халқ бўйнига ўлигингизни ташлашга уялмайсизми?
Мана монополиянинг оқибати: улар давлат ва халқни танасидаги зулукдек ўлгунча сўришади, халқ кулса ҳам ўлса ҳам улар доимо юк, миллионлаб одамлар бир нечта “эркатой”ни боқишга маҳкум бўлади. Шу сабаб, давлат бу зулуклардан кечиб майдонни мард, ҳалол, масъулиятли рақобатчиларга тезроқ бўшатиб бериши керак.

Карантин чекловлари сентябргача узайтирилади.
Кунлик даромад қиладиган, бир неча ойдан бери ишсиз, ойликсиз ва умуман пулсиз #blackxalq аъзоларига ҳукуматдан саломлар. 🤚🏿
Ҳа, энди жичча яна чидасанглар, ўлиб қолмайсизлар-ку. Зато бизда бум-бўш турган “Бунёдкор” стадиони бор.
Яна бир бор айтяпмиз, пул тарқатсак, коррупция бўлади, ўғирлик кўпайиб кетади, шунинг учун пул тарқата олмаймиз. Зато бизда ярим асрга ўзимизнинг қора кўз инвесторга берилган Ғофур Ғулом паркининг шундоқ биқинида “Бунёдкор” стадиони бор.

Иккинчи карантин бошга битган бало бўлади.
Бир шифокор яқиним ёзмоқда:
Иккинчи карантин умуман керак эмас эди. Одамларнинг пули тугади, ҳозир дори-дармон ҳам сотиб ололмаяпти. Давлат ёрдам бера олмагандан кейин иккинчи карантин ёрдам бермайди. Касаллик ҳамма жойга тарқаб бўлди, шамоллаган одамга вирус дарров юқади.
Шанба ва якшанба уйда ўтирса, неча фоиз одамга ёрдам берамиз? 1%ми? 2%ми? Умуман кўчага чиқмасликнинг иложи йўқ, барибир уйда кимдир бозорга, дорихонага чиқишга мажбур. Европа ҳамма нарсани ҳисобини олди, фойдаси йўқлигини тушунди, Россия ҳам ҳамма жойни очиб юборди.
Бизда эса ҳарбийлар автомат қучоқлаб одамларни янада ваҳимага солмоқда, оддий шамоллаш бўлса ҳам коронавирус бўлдим деб ваҳима қилиб яқинларидан рози-ризолик олиб юрганларни ҳам кўрдим.
Яқинда бир синфдошим овозли хабар жўнатди, бозорлик қилиш учун 200 000 сўм қарз бериб тура оласанми деб, тасаввур қиляпсанми, Карл, бу оила ўзини ўрта ҳол оила деб билади, кам таъминланган оилалар қаторида турмайди, агар шу оила 200 минг сўм қарз сўраса, кам таъминланган оилалар нима қилсин?
Бизда эса раҳбарлар кераксиз дориларни аҳолига тиқиштириш билан овора, балки карантиннинг фойдаси кимдир жуда катта соққа қилиши керакдир, лекин оддий халқ учун бу умуман керак эмас. Кунлик даромад қиладиган халқ умуман қашшоқлашиб қолади, кейин аҳволни ўнглаб бўлмай қолади.
———
Соққани босаётган окаларга #blackxalq вакилларидан салом. 🤚🏿Оналарингиз яхшими?

Ҳамза Жумаев ўз каналида ёзмоқда:
Бу аудио эгасини ҳам тушунишга уриндим... Лекин, энг қуйи қисмда ишлаётганларга ҳам осон эмас... Ички ишлардан “результат” талаб қилаётганлар! Айтингчи? Халққа нима беряпсиз?
Бола чақасининг ризқини излаб кўчага чиқса -ю, унинг 10 бараварини босиб протокол қилинг-да, яна «халқдан розилик» кутинг. Тағинам одамларимиз сабрли, қаноатли. Карантин, деса ўтиради. Қорни оч бўлсаям қулоғим тинч бўлсин, дейди.
Эсиз, эсиз....
———
Яқинда Зокиржон Алматов чиқиб олдин мажбурий протоколлар бўлар эди, ҳар бир ходим план бўйича протокол топширар эди, ҳозир бу йўқ деган эди. Мана кўриб турибмиз бу ҳали ҳам бор. Милицияга протокол топшириш белгилаб қўйилган, топширмаса, ишламаяпти деб ҳисобланади.
Мен рости бу ҳукуматга тушунмаяпман, карантин уйда ўтир дейди, лекин на бир ёрдам, на бир егулик учун пул тарқатади. Шунча иқтисодчилар гапиряпти пул тарқатиш энг тўғри йўл деб, лекин булар халқни шилиш, протокол қилиб жарима ундириш билан овора.
Қаранг, участка нозирига мажбурий протокол плани бўйнига илиб қўйилмоқда, агар қилмаса, ишдан кетади. Буёқда халқ очликдан, пулсизликдан кўча чиқаётганлиги уларни ўйлантирмаяпти.
Мана карантин яна 15-августгача узайтирилди, лекин кунлик даромадга боғланиб қолганлар нима қилади? Уларни бола-чақасини ким боқади? Фақат пул ишлашни, бюджетга пул топширишни ўйламасдан, қора халқ томонга ҳам қараб қўйинглар.
Бунинг устига Қурбон ҳайити куни бутунлай ҳаракат тўхтатилади дейилди. Бу дегани Ҳайит намозини уйида ўқиган мусулмон, ҳеч бўлмаса,
қурбонликни тарқатиш учун ҳам кўчага чиқолмайдими?
Йўқ, чиқа олмайди. Ташқарида милиция кутиб турибди, қачон бирортаси чиқар экан-у, мен протокол тузар эканман деб.
Оналарингиз яхшими, тепада ўтирган “коттакон”лар? Каллангиз билан уришиб қолмаганмисизлар?
@hamzajumayev

Telegram
ТАҒО ТАЙМ
Бу аудиони эгасини ҳам тушунишга уриндим... Лекин, энг қуйи қисмда ишлаётганларга ҳам осон эмас... Ички ишлардан «результат» талаб қилаётганлар! Айтингчи? Халққа нима беряпсиз?
Бола чақасининг ризқини излаб кўчага чиқса -ю, унинг 10 бараварини босиб протокол…

Карантин иш бермаслигини аравакаш тилида тушунтириб бераман.
Канал мухлисларидан мурожаат, хатни борича ҳавола этмоқдаман:
Ассалому алейкум, ҳурматли тентакминдс ака. Ишлар билан чарчамаяпсизми?
Мен доим каналингизни кузатиб борувчи обуначингизман. Карантинда чекловлар борасида эътирозим бор эди ва ушбу эътирозимни кўриб чиқиб фикрни каналингизда олиб чиқсангиз яхши бўлар эди.
Ўзим бозорда аравакашлик қиламан ва бу чекловлар одамлар энг гавжум бўлган бозорларга қандай тасир қилаётганини сизга икки оғиз сўз билан айтсам.
Карантин деб буюм бозорларни ёпишди ва улар яна ҳам торайган дехқон бозорга кўчиб келишди қолганлар кўчада, чекчиларга барибир бир катакка киришмайдими хаммаси пулини тўласа бўлди уларга.
Шанба ва якшанба кунги харакатланиш тақиқланиши ортидан ва камига бошқа кунлари соат 10:00 рухсат берилгани учун одамлар бозорга ёпирилиб келишмоқда.
Энди ўзингиз ўйлаб кўраверинг, тор бозорда қанақа босим бўлишини, на ижтимоий масофа сақлашни иложи бор, ва на бир вирусдан сақланишни. СЭС ходимлари кўзбўямачиликка ўтиришади.
Хуллас ҳаракатланиш бўйича чекловлар геноциддан бошқа нарса эмас. Ундан кўра бу чекловларни бекор килиш керак. Одамлар эркин, хоҳлаган вақти келиб кетишсин бозорга ва карантин қоидаларига амал қилиш хам осон бўларди. Битта чиройли қилиб пост тайёрласангиз, жуда хам долзарб мавзуни кўтарардингиз. Ишингизга омад.
————
Укаммисиз ё акаммисиз билмадим-у, бунақа бехато имловий билимларингиз билан нима қилиб бозорда арава тортиб юрибсиз? Ҳар ҳолда менга мурожаат ёзиш учун муҳаррирга пул бериб ёздирмагандирсиз?
Бунинг устига ўзига яраша фикрлашингиз ҳам яхши, биламан, ҳаёт мажбур қилгандир, лекин арава тортиш сизга эмас деб ўйлайман.
Ўзи шунақа, билимлилар хор, билимсизлар юксак бўлган замонларда яшаяпмиз.
Мурожаатингизга келадиган бўлсак, махсус комиссия ўзи ҳам нима қилаётганини билмаса керак деб ўйлайман, ахир сизнинг ақлингиз етган нарсага наҳот шу галстукли амакиларнинг ақли етмайди.
Ростан ҳам чекловлар халқнинг зарарига ишламоқда, ҳаммани бир вақтда бир жойга йиғиш учун бошқача қарор топиша олишмаяпти шекилли. Умуман кўчада ҳеч қандай карантинга амал қилинмаяпти, масофа деган нарсалар умуман йўқ, чунки одамларда пул тугади, уйида ўтириши учун ейишга нони йўқ.
Энди уларда иккита бири очликдан ўлиш, иккинчиси вирус юқтириш, вирус юқтирса тузалиб кетиши мумкин, лекин очликдан ўлиши аниқроқ, бунинг устига фарзандларининг оч ўтиришига қараб тура олмайди-ку.
Агар шунақа карантин қилиб иқтисодиётни ҳам ўтқизиб қўйсак, кейин қашшоқликдан чиқиб кетиш янада қийинлашади. Одамлар жиноятга қўл уришни бошлайди, одам ўлдириш, ўғирлик, товламачилик кенг ривожланиб кетади.
Наҳот шуни махсус комиссиядагилар тушунмаяпти? Узр, мен касбингизни ерга урмоқчи эмасман, лекин наҳот бир аравакашчалик фикр юрита олмаса? Ёки карантиндан кимларгадир катта фойда келмоқдами?
@tentakminds #blackxalq
Телеграмм | Инстаграмм | Facebook

tme.to
TentakMinds
Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.
Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)
Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)
Жаҳон тилларидан талабалар ноласи!
Жаҳон тиллари университети талабаларидан шикоят келиб тушмоқда.
Биз иккинчи ярим йилликда деярли дарс ўтмадик, онлайн дарслар ҳам номига бўлди, қайси ўқитувчи қандай ўтганлигини билиб бўлмайди. Ўқитувчилар биздан сўрашган нарсасини қўлда конспект қилиб ёзиб кейин расмга тушириб жўнатдик, шу ҳам дарсми?
Курсда қарздорлар кўп, баъзи бирларнинг қарздорлиги эшитсангиз, кулиб юборасиз, 215 сўм, 350 сўм, 405 сўм, баъзи бирларда эса ярим йиллик ёпилмаган.
Энди кеча декан ёрдамчиси Сирожиддин Тошпўлатович деган одам кеча старосталар группасига барча қарздорларни рўйхатини ташлаб 315 сўм 50 тийин қарздорлиги борларни ҳам кейинги курсга ўтказмайман деб ёзиб юборибди.
Биз эртага ҳамма курсдошлар билан Жаҳон тиллари эшигини олдида плакат кўтармоқчимиз, жуда жонга тегди на бир таълимни тузукроқ қилиб қўяди, на бир ўтилмаган дарслар учун шартнома суммасини камайтиради.
———
Нима дейишга ҳам ҳайронман, плакат кўтарсанглар ҳам карантин қоидаларига амал қилиб кўтаринглар, палакат босиб милицияда жарима тўлаб юрманглар.
Жаҳон тилларида шунақа гаплар.

Сергелида пул устида жанжал!
Бугун Сергелида кам таъминланган одамлар учун ажратилган пуллар устида “кам таъминланганлар” учун қурилган уйларда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар жанжал кўтаришибди.
Мен қайси томон ҳақлигини билмайман, лекин шуни алоҳида айтишим мумкинки, нақд пул тарқатиш шунақа оқибатларга олиб келиши аниқ эди. Чунки пул тарқатувчи одамлар ва идоралар қанча кўп бўлса, шунча юлғичлар кўпаяди.
Гап бошқа нарсада, ўша уйлар томонга бир куни банкда ишлайдиган ўртоғим билан бориб қолган эдим. Бир одам ўша жойдан уй олмоқчи экан, шуни баҳолаш учун ва кўриш учун борганмиз. Мен ўртоғимга ҳамроҳ бўлиб борганман.
Кеч тушиб қолганлиги учун деярли ҳамма ўз уйида эди. Ўртоғим бу уйлар кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун қурилган. Қурилиш компанияси пайғамбарлар сийлаган шахсларга қарашли деди.
Лекин бир нарса эътиборимни тортди, деярли ҳар бир домнинг пастида 20-30 та мошина турар эди. Улар орасида энг бўлмадим дегани Нексия 1 эди, лекин тахминан ҳар ўнинчи мошинанинг бири иномарка эди.
Ўшанда дўстимга “бизда ижтимоий ҳимояга муҳтож одамлар шунақа мошиналарда юрса, кўчадаги тиламчи гадойлар қанақада юришар экан?” деб сўраган эдим.
“Бу ерда асосий аҳоли кам таъминланган эмас, ҳужжат тўғирлаб шунақа уйлардан олволишган, орасида ростан ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтожлари бор, лекин улар камчиликни ташкил қилади” деб айтган эди ўртоғим.
Энди ўша “кам таъминланган” аҳоли вакиллари бир миллион сўм учун катта жанжал қилишибди. Балки ростан ҳам кам таъминланган ҳолга тушиб қолишгандир, буниси менга қоронғу, лекин ...