Ташқарида
1.55K subscribers
32 photos
9 videos
2 files
212 links
Ташқи дунёда муаммоларга бўлган ёндашув ва халқаро ҳаёт ҳақида ҳаммага тушунарли тилда



Саволлар учун: @Tashqarida_aloqa_Bot
Download Telegram
Матбуот эркинлиги ҳақида

Сўнгги кунларда иш билан бўлиб матбуот эркинлиги (бўғилиши) билан боғлиқ ёқимсиз воқеалар ҳақида ёзишга имкон бўлмади. Ўзи бундай муаммолар пайдо бўлмаслиги учун ОАВ фаолиятини назорат қилувчи алоҳида органлар ва қонунлар бўлмаслиги ҳақида июль ойида ёзилган экан.

Ўшанда айтилганидек ва ҳозир ҳам Отабек ака ва Фарҳод ака томонидан тўғри таъкидланганидек, бундай органлар ОАВга ёрдам беришга эмас, уларни назорат ва цензура қилишга йўналтирилган бўлади.

ОАВга ёрдам керак эмас, давлат органлари билан мулоқотда воситачилик ҳам керак эмас. ОАВга бериладиган энг катта ёрдам ва матбуот эркинлигининг асосий омили - давлат журналистларга қандай ишлашни ўргатмаслиги ва уларнинг фаолиятига аралашмаслиги билан бўлади.

@tashqaridaUZ
Шунчаки Украина президенти Владимир Зеленский ота-онасининг уйида. Саройида эмас, уйида. Постсовет мамлакатлари учун ноёб ҳодиса.
​​Ҳурматли "Ташқарида" канали муштарийлари!

Барчангизни оғир ўтган 2020 йил якунланаётгани ва умид бахш этаётган 2021 йил кириб келиши билан табриклайман. Умид қиламизки, келаётган йилда дунё 2020 йилда учрагани каби мураккаб муаммоларга учрамайди.

Шу билан бирга, кетма-кет сафарлар туфайли 1 ойдан бери дом-дараксиз кетишимизга қарамасдан канални кузатишда давом этаётган муштарийларга миннатдорчилик билдирамиз.

Янги йил билан!

@tashqaridaUZ
​​Вакцина бозорида нима гап?

Коронавирусга қарши вакциналар кутилганидан анча аввал - пандемияга ҳали бир йил бўлмасдан фойдаланишга топширилаётгани қувонарли ҳолат. Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, ҳозиргача 8,25 миллиард доза вакцина учун шартномалар имзоланган.

Бир қараганда бу бутун дунё аҳолисига етадиган вакцина етказиб беришга келишилганини англатади, бироқ саноқли давлатларгина ўз аҳолисини бутунлай қоплашга етадиган ва ортадиган вакцина билан таъминлашга шартнома тузган.

Қуйидаги харитада яшил, оч яшил ва оққа яқин ўта оч яшил рангда берилган давлатлар вакцина бўйича тузган шартномалари аҳолиси сонидан кўп. Бу борада биринчи ўринда Канада бўлиб, бутун аҳолисини 3 мартадан эмлашга етарли вакцинани кафолатлаган.

Шунингдек, Буюк Британия 295%, Янги Зеландия 247%, Австралия 230%, Европа Иттифоқи 183%, АҚШ 169%, Чили 139%, Исроил 138%, Япония 120%, Мексика 119%, Ўзбекистон 110% аҳолисини таъминлашга етарли вакцина учун шартномалар тузган. Қолган ҳаммада 100% дан кам.

Ҳиндистон жами 2,2 миллиард дозага шартнома тузган бўлса ҳам, фақат 1,2 миллиардини ўзи учун, қолганини қўшнилари учун олади (70 миллион дозалик шартномага эга Ўзбекистон ҳам шундай қилиши эҳтимоли бор).

Йилига 1,5 миллиард дозага яқин вакцина ишлаб чиқариш қувватига эга Хитой ҳозирча 20% атрофидаги аҳолисини таъминлашга етарли вакцина олаётган бўлса, 600 мингдан ортиқ вакцина ишлаб чиқарувчи Россия ҳозирча фақат 55% аҳолиси эмланишини кафолатлаган. Бу икки давлат асосан экспорт учун ишламоқчи.

@tashqaridaUZ
Forwarded from bakiroo
Трампнинг охирги талвасаси

Трампнинг сайлов натижаларини тан олмаслик ва бошқа масъулиятсиз чақириқлари ортидан унинг тарафдорлари АҚШ Конгрессига ҳужум уюштирган, тартибсизликлар юзага келган.

Айни дамда Конгресс миллий гвардия ва полиция кучлари билан Трампнинг ашаддий тарафдорларидан тозаланган.

Сенат сайлов натижаларини тасдиқлаш бўйича йиғилишини қайта бошлаган.

Барча ижтимоий тармоқлар Трампнинг аккаунтларини вақтинча блоклаган.

Трампдан Президентлик ваколатларини соқит қилиш жараёнлари юз бериши мумкин.
Алексей Навальный бортида келаётган самолёт қўниши керак бўлган аэропортнинг ўзгартирилиши бўйича энг яхши изоҳ.
АҚШда расман 46-президент - Жо Байден ўз фаолиятини бошлади. Ноябрдаги сайловдан кейин узоқ вақт мағлубиятини тан олмаган собиқ президент Дональд Трамп мисли кўрилмаган воқеаларга - ўз тарафдорлари томонидан Капитолий биноси забт этилишигача сабабчи бўлди. Шунингдек, у ўзидан кейинги президентнинг инаугурациясига келмай бу лавозимга қанчалик номуносиб бўлганини яна бир бор исботлади.

Энди Байденни мамлакат ичкарисида ўзининг илк президентлик нутқида айтганидек "бўлинган миллатни бирлаштириш, яна бир-бирини эшитишга ўргатиш", шунингдек эпидемияга қарши курашиш йўлини тўғрилаш кутиб турибди. Ташқарида эса Гитлер Германияси сингари расизм туфайли ҳеч кимнинг қаршилигига учрамаётган Хитой ва талвасага тушиб ўз ҳокимиятини сақлашга уринаётган Путин Россияси билан юзлашиши керак.
Ўзгарган Россия, Навальний ва Путин

Сўнгги 10 йиллик давомида Россия ҳукумати ва жамиятининг тўхтовсиз эволюцияси кузатиб келинаётган эди. Дастлаб 2011 йил охирида бошланган йирик норозилик ҳаракати етакчилар орасида бирлик йўқлиги туфайли вақт ўтиши билан тинчиган бўлса, бу орада ҳукумат ҳам пропагандани кучайтириш орқали ўз мавқеъини сақлашга уринаётганди.

Кейинчалик 2014 йилда Қримнинг босиб олиниши билан боғлиқ авантюризм бир муддат омманинг, асосан миллатчи массанинг кўзи олдида Кремлнинг обрўсини ушлаб турди. Агрессия ватанпарварлик дея кўрсатилиб, бунга қарши чиққан мухолифатни ватан хоинлари деб аташ учун жуда қулай баҳона бўлди.

2015 йилда мухолифатнинг энг кўзга кўринган етакчиларидан бири Кремль деворлари олдида ўлдирилиб кетилгач ҳам халқ ҳукуматга етарлича қаршилик кўрсатмади. Бироқ вақт ўтиши билан пропаганда ва ура-патриотизм қоринни тўйдирмаслиги ойдинлаша бошлади: халқ тобора қашшоқлашиб, ижтимоий муаммолар йиғилиб борди.

Халқ ҳукуматдан норозилиги сайловларда яққол кўрина бошланди. Фальсияикациялар туфайли сайловда ғалаба қозонгани 2011 йилги намойишларга сабаб бўлган "Единая Россия" партияси парламентда ва ҳудудий қонунчилик органларида мутлақ кўпчиликка эга бўлган партияга хос бўлмаган равишда ўта паст рейтинг кўрсатаётганди.

Бу ҳолат ҳатто Владимир Путин 2018 йилги президентлик сайловида ушбу партия номидан эмас, балки якка тартибда номзодини қўйишига мажбур қилди. Минтақавий сайловларда ҳам якка тартибда номзод қўйиш авж ола бошлади, бироқ халқ ҳам энди эим турмайтганди.

Партиядан бўладими, партиясизми - ҳукумат қўллаб-қувватлаган номзодлар мағлуб бўла бошлади. Ҳукумат сайловларда кучи етмагач, номзодларни мажбуран олдириш ёки сайланганидан кейин олиш йўлига ўтди.

Хабаровскда халқ ўзи сайлаган Фургални ҳимоя қилиб, мисли кўрилмаган намойишларга чиқди. Ваҳоланки у ҳам ўша тизми вакили, фақат ҳукумат "тавсия" қилмаган номзод эди.

Сайловлардаги фальсификацияларга қарши кураш ва нисбатан мустақил номзодлар ғалабасига ёрдам беришда энг фаоллардан бўлган Коррупцияга қарши курашиш фонди ва унинг етакчиси Алексей Навальнийни Кремль узоқ вақт шунчаки кўрмаганликка олишга уринди.

Албатта, Навальний интернетдаги анча кенг аудиториясига қарамай Россия халқи орасида етарлича таниқли эмас эди. Бироқ у доимий эволюцияни бошдан кечирарди. Дастлаб у фақат Москва билан чекланган бўлса, кейинчалик регионлар бўйлаб ўз тармоғини кенгайтирди, бутун Россия бўйлаб юришни бошлади.

Охирги энг катта ўзгариш - Навальний сўнгги бир йилда уни мухолифатга олиб келган националистик қарашларини анча ортга суриб (бутунлай воз кечмаган бўлса ҳам), ҳақиқий замонавий прогрессив сиёсатчига айланишни бошлади.

Таҳлилчилар Россияда сўнгги йилларда президент фақат ўзини қизиқтирган мавзулар (геосиёсат, тарихий рол) билан шуғулланаётгани, қолган соҳалар ижрочиларга "ишончли бошқарув"га бўлиб берилганини айтиб келади.

Худди шундай тизимдан ташқаридаги сиёсий мухолифат билан шуғулланиш вазифаси зиммасига юклатилган ФСБ ушбу "муаммо"нинг асосий юзига айланаётган Навальнийдан жисмонан қутулиб қўйишга уринди ва қатор омиллар туфайли буни уддалай олмади.

Навальний номаълум кимёвий қуролдан заҳарланишдан тирик қолди, Германияда даволаниб чиқди ва Россияга қайтди. Ва бунинг учун қамалди. Демонстратив равишда, ҳамма кўриб қўйиши учун қамалди. Масалани ҳар икки тарафдан кўриб чиқсак.

Навальний Россияга қамалишини билган ҳолда қайтгани тушунилмоқда. Путин ҳақидаги фильмнинг ўша куни чиқарилиши ҳам буни тасдиқлайди. Бу воқеа - унинг қайтиши ва қамалиши халқ кўзи ўнгида уни адолатсизлик қурбони бўлган қаҳрамонга айлантирмоқда. Юқорида айтилган етарлича таниқли бўлмаганлик масаласи кун тартибидан олинади.

Бошқача айтганда Навальний озодликка чиққунча уни етарлича жасорат билан қўллаб-қувватлай оладиган миллионлаб тарафдорлари пайдо бўлиши учун қурбонлик қилмоқда, халқ эса ўзи истаб унинг учун туриб берадиган етакчига эга бўлмоқда.

@tashqaridaUZ
Путин эса, 2020 йилда конституцияни ўзига мослаб ўзгартириб, истаган ишини қила олиш имкониятини яратиб олган бўлса ҳам ҳозир яна танлов қилишга мажбур.

Путин режимининг барча жирканчликларига қарамай Россия ҳали ҳам ўзини ўраб турган сателлитларига қараганда анча эркинроқ. Бироқ ҳозирги воқеалар ва Навльнийнинг кўпайган тарафдорлари кўчаларга чиқиши қўшниларига ўрнак бўлиши керак бўлган Россия аксинча улардан ўрнак олишига ва тамомила репрессив давлатга айланиши мумкин.

Бу ўз навбатида Россиядек давлатда узоққа бормаса керак. Режим қаттиқлашгани сари норозилик кайфияти ортиб боради ва унинг бошига етади. Бунинг устига ташқи босим ва изоляция ҳам фақат ортиши кутилмоқда. Вазиятнинг қанчалик кескин ёки юмшоқ бўлиши бутун минтақа тақдирига таъсир кўрсатиши мумкин.

@tashqaridaUZ
​​Давлатсизликдан ёмон коррупция

Одатда коррупция ботқоғига ботган ҳукуматлар аҳолисига давлатнинг саъй-ҳаракатлари бўлмаганда мамлакат уруш, беқарорлик ва қашшоқлик ботқоғига ботиб қоларди, бошқача айтганда "осмонимиз мусаффо бўлмасди", дея уқтиришга ҳаракат қилади.

Масалан, Афғонистон ҳукуматининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Моҳиб 1990 йиллардаги ҳолатни мамлакатдаги ҳозирги вазиятга таққослаб, "ҳаттоки коррупцион режим ҳам хаосдан яхши" дейиши айнан қўрқув риторикасидан фойдаланишга уриниш дея баҳоланганди.

Бироқ қатор тадқиқотлар ва кузатувлар аслида коррупция давлатсизликдан кўра кўпроқ зарар етказишини кўрсатган. Жумладан, Ямандаги можаро туфайли марказий ҳукуматнинг ҳукми ҳеч кимга ўтмай қолгач, ўзида соғлом муҳит ярата олган Шабва провинцияси Яман давлатининг мавжудлиги қанчалик зарарли бўлганини кўрсатмоқда.

Яна бир парчаланган давлат Сомалида эса давлатсизликдан аввалги ва кейинги ҳолатни таққослашда ишлатилган 18 та асосий кўрсаткичнинг деярли барчасида сомалиликлар ҳукумат билан эмас, балки анархияда фаровонроқ яшагани кўринган.

Шундай бўлса ҳам, Афғонистондаги масалани кўтариб чиққан профессор Женнифер Муртазашвили таъкидлаганидек, буни давлатсизлик ҳар доим ҳам коррупцияга идеал муқобил бўлади деб тушунмаслик керак. Аксинча, бу фақат ўзининг коррупцион ҳукумати ягона вариантлигини таъкидлайдиган давлатлар учун жавоб бўлади.

@tashqaridaUZ
Ҳақиқатни яширишда ким кимга устоз

7 февраль куни Уханда расмийларнинг таъқиқларига қарамасдан янги ўта юқумли вирус ҳақида ҳаммани огоҳликка чақирган доктор Ли Веньлянь айнан коронавируснинг ўзидан вафот этганига бир йил бўлди.

Коронавирус ҳақида тарқатган хабарлари учун Хитой полицияси уни ёлғон миш-мишларни ёйишда айблашдан ҳам тоймаганди. Кейин эса айнан вақтида маълумот берилмаганлиги сабабли бу бутун дунёни ўзгартириб юборгани маълум.

Коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон сингари давлатлар энг кўп талофат кўрган. Бироқ яқинда Россия томонидан эълон қилинган расмий статистикада 2020 йилда "ортиқча ўлим"лар сони 358 мингтани ташкил қилгани маълум бўлди.

Бу Россия эълон қилган коронавирус қурбонларининг расмий сони - 57 мингдан 6,7 бараварга кўп. Яъни, коронавирусдан ўлимлар сони шунчага камайтириб кўрсатилган.

Коронавирус қурбонларининг сони бўйича фақат Трамп даврида етарлича чора кўрмаган АҚШнинг кўрсаткичи каттароқ, киши бошига ўлим бўйича эса Россия мутлоқ биринчи ўринда.

Бир давлат ҳақиқатни яшириб, бутун дунёни пандемия ўчоғига отган бўлса, яна бири худди шу ишни қилиб, 100 минглаб аҳолиси қурбон бўлишига сабаб бўлмоқда. Бундай "устоз"лардан узоқроқ туриш фойдали бўлади.

@tashqaridaUZ
​​Россия коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сонини яширишда биринчи ўринда бўлса ҳам, расмий коронавирус қурбонлари сони ва ортиқча ўлим статистикаси орасидаги фарқ (неча марта кам кўрсатилгани) бўйича фақат 5-ўринда экан. Ундан олдинги 4 давлат қуйидаги жадвалда ажратиб кўрсатилган:
​​Қрим оккупациясини унутманг!

Бундан роппа-роса 7 йил олдин - 2014 йил 26 февралдан 27 февралга ўтар кечаси Россия махсус кучлари Украина таркибидаги Қрим автоном республикасини оккупация қилиш бўйича операцияни бошлаган эди. Шу кунгача бир ҳафта давомида асосан яриморолнинг қримтатар ва украин аҳолиси ҳамда россияпараст кучлар ўртасида бўлаётган тўқнашувлар Россия махсус хизматларининг аралашуви билан бир томонга оғиб кетди.

Россия махсус кучлари 27 февралда Қрим АР Олий кенгаши ва Вазирлар кенгаши биноларини эгаллади, Қримни Украина билан боғлаб турувчи қуруқлик йўлларига блокпостлар ўрнатилди. Россия ҳарбийлари автономияда ноқонуний равишда мустақиллик бўйича референдум ўтказилишини таъминлади, референдум куни ҳам участкаларни "қўриқлаб" турди. Оқибатда 17 март куни россияпараст кучлар бир томонлама мустақиллик эълон қилиб, 18 март куни Россия таркибига қўшилиш тўғрисидаги шартномани имзолади.

Бу шу пайтгача Днестрбўйи, Жанубий Осетия, Абхазия, Тоғли Қорабоғ сингари квазидавлатлар яратиб, ҳудудларнинг ҳақиқий эгаларини назоратда ушлаш учун ричаг сифатида фойдаланиб келган Россиянинг оккупацион сиёсатида ҳам бурилиш эди - Москва қўшни мустақил давлатнинг ҳудудини ўзига қўшиб олганди. Кейинчалик Украинада ҳам Донецк ва Луганск "халқ республикалари" - квазидавлатлар яратиш сиёсати давом эттирилди ва Киевни уруш ботқоғига ботирди.

Россия раҳбариятининг ушбу геосиёсий авантюраси табиий равишда халқаро ҳамжамиятнинг кескин реакциясига сабаб бўлди. Бироқ бунинг жабрини айбдорлар эмас, балки Россиянинг камбағаллашиб борйётган оддий аҳолиси, шунингдек унга ҳар томонлама боғлиқ бўлган собиқ/жорий мустамлакалари аҳолиси тортиб келмоқда. Путин ва унинг дўстлари эса ўзлари истаганича шоҳона яшаб, бунинг ҳисобини ўз аҳолиси ва қўшниларига тўлатишда, қарши чиққанларнинг эса оғзини ёпишда давом этмоқда.

@tashqaridaUZ
Безымянный.png
151.1 KB
Осиёнинг яшил нуқтаси

Кеча Freedom House ташкилоти томонидан эълон қилинган 2021 йилдаги Жаҳон эркинлик индекси (Freedom in the World 2021) ҳисоботида Осиё минтақасида қизиқ ҳолатни кўриш мумкин. Қитънинг шарқий қирғоғи ва Исроилни ҳисобга олмаганда дунёнинг энг йирик қуруқлик бўлагида атиги битта яшил нуқта ажралиб турибди - бу Мўғулистон. Харитада яшил ранг эркин мамлакатларни, сариқ ранг ярим эркин мамлакатларни, бинафшаранг эркин бўлмаган мамлакатларни билдиради.

Шунингдек, собиқ СССР мамлакатлари ичида Болтиқбўйи мамлакатларидан ташқари бирорта мамлакат эркин деб баҳоланмаган. Фақатгина Украина, Молдова, Грузия ва Арманистон - қисман эркин. Қирғизистон эса эркин бўлмаган мамлакатлар қаторига қўшилган.

@tashqaridaUZ
- БМТ нинг айтишича, дунёда ҳар 3 нафар хотин-қизлардан бири умри давомида жисмоний ёки жинсий зўравонликка учрайди, ва одатда, бу нарса уларнинг яқин кишиси томонидан амалга оширилади. Ҳар куни 137 нафар аёл ва қизлар шу тарзда ҳаётдан кўз юмади.
- Инсон савдоси қурбонларининг 71 фоизи аёллар ва қизлар, шуларнинг ҳар 4 нафаридан 3 таси жинсий эксплуатацияга дучор бўлади.
- Ҳар йили 15 миллион қиз 18 га тўлмай турмушга чиқади. Бу ҳар дақиқада 28 та қиз дегани. 

Мен орзу қиламан — бир кун келиб 8-март байрами нархи осмонга учган гул, шоколад, совғалар ва “Ҳар доимгидек гўзал бўлиб қолинг” қабилидаги открытка учун эмас, ушбу куннинг асл моҳияти учун қадрланади. Шу куни минглаб одамлардан камида бир-иккитаси “бу аслида қандай байрам, Клара Цеткин ёки суфражистлар ким?” деган оддий нарсаларга қизиқиб кўради. Ким билади, билими озроқ ошса, одамлар -- гендер тенглигини лойга булғаш “мода”га айланган бир пайтда -- аёлларнинг овоз бериш ҳуқуқи, ишлаш ва ўқиш, мулкка эгалик, фарзандинг сен билан яшаши ва биз баъзан қадрига етмайдиган бошқа элементар эркинликлар учун қанчадан қанча қурбонликлар қилинганидан бохабар бўлишар.  

Мен орзу қиламан — хотин-қизларга қасидалар бир йилда бир мартагина айтилмайди, уларнинг қонунда белгиланган тенг ҳуқуқли фуқаролар сифатидаги ўрни бошқа жинс вакиллари билан шундайин тенг бўлади-ки, бу ҳақида сохта мақтов, мукофот ва тақдимотларга ҳожат қолмайди.

Мен орзу қиламан — мен ва сизнинг фарзандларингиз ҳеч қачон аёлларнинг дўппосланаётган, памперсдаги ахлат зўрлаб едирилаётган, аёл устига керосин қуйиб олов қўйганда бошқалар қараб турган, никоҳ кечаси бокиралиги зўрлаб текширилаётган каби видеоларни кўрмайди, чунки аёл ва қизлар устидан бундан зўравонликлар бўлмайди.

Мен орзу қиламан — аёллар ва қизлар кийган кийими, юбкаси, рўмоли ёки эркин фикри учун маломат остида қолмайди. Улар кўчада тинч юра олади, уларга шилқимлик қилинмайди, гап отилмайди, “кўзини сузган ғунажин” деб аталмайди. 

Мен орзу қиламан — ҳамма қизлар ўз истаги билан ўзи танлаган вақтида турмушга чиқади. Ораларидаги ўқишни ва касбни танлаб, 20 ёшдан кейин турмушга чиқишни истаганлари “қариқиз” деб аталмайди.

Мен орзу қиламан — ва балки, менинг орзуим Мартин Лютер Кингнинг машҳур I Have a Dream нутқи каби қандайдир маънода ушалмас орзу бўлиши мумкин, зеро прогресс асрлар давомида мисқоллаб йиғилади ва онлар ичида кўкка совурилади. Чин қалбимдан (бугун, эртага ва ҳар доим) аёл ва қизларнинг хуқуқлари, соғлиги ва билим олишлари учун курашаётган активистлар, журналистлар, муаллимлар, врачлар ва бошқалар, ҳамда умуман, яшаётган дунёимиз барча учун баробар даражада яхши жой бўлишига ҳисса қўшаётган аёл ва эркакларни кириб келаётган байрам билан қутлайман. Бу, аслида, сизнинг байрамингиз ва ишонинг, сизга йилнинг 365 кунида ташаккур изҳор этиш зарур. 

 👉 @madnifique 👈
Forwarded from Iqtisodchi Kundaligi
Vaksinani tez tarqatilishi

Bilasiz, dunyoda vaksina qilish allaqachon boshlangan, aksar rivojlangan mamlakatlar aholining maʼlum foizini emlashga ulgurishgan. Hatto rivojlanayotgan mamlakatlar, daromadlari biznikiga yaqin boʻlgan mamlakatlarda ham, vaksinatsiya shiddatli tezlikda davom etmoqda.

Rivojlanayotgan mamlakatlarda mablagʻlari yetmasligi muammosini hal qilishda, rivojlangan mamlakatlar hatto tekinga vaksinani tarqatmoqdalar. Jumladan, Oʻzbekistonliklar uchun ham COVAX dasturi asosida 660 mingta AstraZeneca vaksinalarini tekinga berishdi.

Lekin afsuski, menga nomaʼlum sabablarga koʻra, bizda hali ommaviy emlash boshlanmadi. Bunday kechikishni ancha ayanchli deb oʻylayman. Menimcha, ixtiyoriy rivojlangan mamlakatlarda ruxsat berilgan vaksinaga biz ham zudlik bilan ruxsat berishimiz kerak va emlashni boshlashimiz kerak.

AQShda vaksinalar xavfsizligi va samaradorligini tekshiradigan agentlik — FDAni byudjeti 5.8 milliard dollar — Oʻzbekiston respublikasi byudjetini uchdan biridan sal koʻproq. Agar ular qandaydir vaksinani xavfsiz va samarador deb topgan boʻlsalar, vaqt va pul sarf qilib, bor narsani yana bir marta tekshirishimiz maqsadga muvofiq emas. Xuddi shunday, Yevropa Ittifoqi, Yaponiya, Isroil yoki Singapurda xavfsiz deb topilgan barcha vaksinalarga zudlik bilan ruxsat berilishi kerak boʻladi. Ommaviy emlashga kech qolish, potensial salbiy tomonlari juda koʻp — eng kamida minglab odamning hayotlari.

Umuman olganda, dori va boshqa vositalarni tekshirishga nisbatan falsafamiz oʻzgarishi kerak. Agar ixtiyoriy rivojlangan mamlakatda qaysidir dori yoki oziq-ovqat, yoki gigiyena mahsuloti ruxsat etilgan boʻlsa, uni qaytadan tekshirishimiz xato. Gruziyada qilingan muhim islohotlardan biri ham shu boʻlgan: litsenziyalash va standartlashda ular aynan shu yoʻlni tutishgan — qaysidir boy mamlakatda ruxsat boʻlsa, velosipedni qaytadan ixtiro qilishmagan. Koʻp dorilarni va vaksinalarni samaradorligini tekshirish uchun ancha vaqt va millionlab dollar kerak boʻladi. Agar bordiyu oʻrnimizga buni boshqa mamlakat soliq toʻlovchilari qilib berishsa, ularga rahmat aytib biz ham ruxsat etishimiz darkor.

Xullas vaksinalar haqida: birinchidan, ommaviy vaksinatsiyani zudlik bilan boshlab, barcha rivojlangan mamlakatlarda ruxsat etilgan vaksinalar bilan emlashga yoʻl qoʻyish kerak.
Ikkinchidan, tijoriy vaksinalarni ham ruxsat etish kerak. Kimdir navbat kutishni istamasa, pul toʻlab vaksina olishga haqqi boʻlishi kerak. Pullik boʻlsa, tijoratchilar vaksinalarni olib kelishadi va bozor yaratishadi. Pullik vaksina qilishga tayyor odamlarga tekinga vaksina qilib o'tirmaymiz. Muhimi - pulga vaksina qilgan odamlar jamiyatga foyda keltirishadi: ular boshqalarga yuqturish ehtimollari ham kamroq, ya'ni vaksina nafaqat ularni o'zlariga foyda, balki jamiyatga ham foyda.

Uchinchidan, vaksinalarni kechiktirish potensial ravishda yuzlab odamlarning hayotiga xavf deb baholanishi kerak. Balki emlashni bugun boshlash kechdir, lekin nima uchun ertaga boshlamasligimiz kerak degan savol bor. Axir har bir kechkitrigan kunimiz bizga zarar.

Toʻrtinchidan, emlash albatta ixtiyoriy boʻlishi kerak. Emlash qanchalik ommaviy sogʻliq uchun muhim ekanligini aytish va targʻib qilishimiz ham kerak.
​​Ворух ҳақида

Ворух анклави билан боғлиқ можаро анча чуқур илдизларга эга ва ҳаттоки совет даврида ҳам қуролли тўқнашувларга сабаб бўлганига қарамай, бу даражадаги масштабга биринчи марта чиқмоқда. Бу сафарги тўқнашувдан бир ой олдин Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегаралар масалалари бўйича ўтказилган махсус матбуот анжуманида Душанбега 35 минг аҳолига эга (!) Ворух анклавини унинг майдонига тенг бошқа ҳудудга алмаштириш таклифи берилганини маълум қилганди. Шундан кейин Боткен вилоятида ҳарбий машғулотлар ҳам ўтказилди.

Тожикистон ушбу баёнотга расман муносабат билдирмаган бўлса-да узоқ йиллар ташқи ишлар вазири сифатида ишлаган Ҳамрохон Зарифи ушбу позицияга кескин танқид билан норозилик билдирган ва собиқ вазир айнан ҳукумат позициясини билдиргани тахмин қилинганди. Шунингдек Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон шахсан ўзи Ворухга ташриф буюриб, анклавни алмаштириш масаласи умуман кўтарилмаганини ва кўтарилмаслигини маълум қилган эди.

Шундан кейин апрель ойи охирида тожикистонликларнинг Головной сув тақсимлаш пунктида кузатув камераларини ўрнатишга уриниш чоғида қирғизистонликлар билан келиб чиққан жанжал аввал ўзаро тош отишга, кейин қурол ишлатишга ўтиб кетган. Дастлаб икки мамлакат чегара қўшинлари ишга киришган бўлса, кейинчалик Тожикистон ҳам, Қирғизистон ҳам тўлақонли ҳарбий қисмлар ва махсус кучларни бутун чегара бўйига олиб келишди.

Афсуски ҳарбийлар олиб келиниши билан чекланмасдан, отишмалар ва ҳақиқий уруш ҳаракатлари бошланди. Жумладан тинч аҳолига ҳам ўт очилиб, қурбонлар берилган – Қирғизистондан 34 киши қурбон бўлиб, 170 дан ортиқ жароҳатланган, Тожикистондан 15 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони маълум эмас. Иккала томонда ҳам уйлар ёқилган. Қирғизистонда 33 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.

Дастлабки икки кундан кейин, жумладан Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг аралашуви билан ўт очишни тўхтатиш ва ҳарбийларни чегарадан олиб кетиш бўйича келишувга эришилганига қарамай 1 май куни яна отишмалар давом этди, шундан кейин 2-майга ўтар кечаси яна бир марта ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзоланган. Айни пайтдаги вазият тушунарсиз.

Аммо шуниси маълумки, Тожикистон Ворухдан 70 кмгача бўлган масофада чегара бўйлаб анча ҳудудни ўз назоратига олган. Бунда ҳарбийлар билан бирга фуқаролик кийимидаги мутахассислар ҳам қатнашгани айтилмоқда, жумладан собиқ дала қўмондонларидан генерал Шох Искандар ўзининг 2500 одами билан қатнашгани Тожикистоннинг шартли ғалабасига ҳисса қўшган.

Ҳозирча қандай хулосаларга келиш мумкин? Биринчидан, зўравонлик ҳаракатларни кетидан ҳокимиятга келган Қирғизистоннинг жорий ҳукумати ўзи ожиз деб ҳисоблаган қўшнисига нисбатан ҳам шундай “куч позициясидан” ҳаракатланиш мумкин деб ўйлаганди, бироқ амалда Тожикистон ҳарбийлари ҳам, сиёсатчилари ҳам анча тартиб билан ўз мақсадига эришмоқда. Ўз навбатида Қирғизистон аҳолиси ҳукуматни ҳисоб беришга чақирмоқда.

Иккинчидан, Қирғизистоннинг амалдаги ҳукуматининг популистик сиёсати натижалари ва оқибатларидан мамлакат аҳолисининг ўзигина эмас, қўшнилари ҳам огоҳ бўлиши лозим. Зеро ушбу мамлакатда жиноий ўтмишга эга одамларни ҳукуматдан ҳайдаш ва улар чиқарган қарорларнинг легитимлигини сўроқ остига олиш бўйича тажриба бор. Бу сафар қарорларнинг легитимлиги ҳозирданоқ сўроқ қилинмоқда.

Учинчидан ва энг қизиғи, қуролли тўқнашув бошланиши Душанбеда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтадиган кунга тўғри келди ва бу ташкилот “тинчликка чақириш” ва икки мамлакатнинг ўзига қўйиб бериш билан кифояланди. КХШТ ҳаракат қилиши учун хавф остида бошқа давлат манфаатлари бўлиши керакка ўхшайди.

Шундай экан, Марказий Осиё давлатлари ташқи аралашувсиз ўзаро диалог инструментларини ривожлантириши ва кўпайтириши лозим. Жумладан, Россияга энг боғлиқ бўлган минтақанинг икки мамлакати – Қирғизистон ва Тожикистон бир-бири билан Москвасиз, тўғридан-тўғри ёки минтақанинг етакчи мамлакатлари воситачилигида кўпроқ гаплашиб турганида балки фожеа бунчалик йириклашишининг олдини олиш мумкин бўларди.

@tashqaridaUZ
Афғонистон ва Марказий Осиёнинг келажаги

АҚШ президенти Жо Байден мамлакати қўшинлари 2021 йил 11 сентябргача Афғонистонни тўлиқ тарк этиши ҳақидаги баёнотидан кейин Пентагон АҚШ давлат департаменти билан биргаликда ҳарбий техника ва базаларни жойлаштириш учун вариантлар изламоқда.

Асосий вариантлар орасида қўшни давлатлар ҳамда Форз кўрфази давлатлари бор. The Wall Street Journal'нинг америкалик ҳарбийлар ва дипломатларга таяниб ёзишича, улар учун энг мақбул вариант сифатида Марказий Осиё давлатлари - Ўзбекистон ва Тожикистон кўрилмоқда.

Бу биринчи навбатда зарур бўлганда Афғонистон ҳудудига ўтишда қулайлик бериши билан изоҳланган. Бироқ Россиянинг Марказий Осиёдаги йирик ҳарбий салмоғи, шунингдек бу борада Хитой билан эҳтимолий келишмовчиликлар ушбу вариантга асосий тўсиқ сифатида кўрилмоқда.

Албатта АҚШга душман кайфиятдаги икки йирик қўшниси бўлган бир пайтда Марказий Осиё мамлакатлари Вашингтон ҳарбийларини қабул қилиши имконсиздек туюлади. Бироқ Афғонистондаги вазият минтақага кўчиш эҳтимолий хавфи, шунингдек узоқ вақт давомида Қозоғистон ва Ўзбекистонга хос бўлган кўп векторли ташқи сиёсат тескари омиллар сифатида хизмат қилиши мумкин.

Сентябргача (катта эҳтимол билан бу муддатдан кечикади) АҚШ ва НАТОнинг 25-30 минглик ҳарбийлари, шунингдек 1000га яқин Давлат департаменти ходимлари Афғонистондан чиқарилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирча ҳеч қандай расмий сўров берилмаганига қарамай, Марказий Осиё варианти бўйича келишувга эришилмаса, кейинги вариант сифатида Форс кўрфазига ўтилади.

Эслатиб ўтиш жоиз, АҚШ Афғонистондаги ҳарбий кампанияси бошланишида Марказий Осиёнинг икки мамлакатида база жойлаштирган эди. Базалар Ўзбекистонда 2005 йилда, Қирғизистонда 2015 йилда Россия ва Хитой босими ортидан (Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти орқали) тугатилган.

АҚШ ҳарбий базаларининг қайтиши минтақа учун қанчалик фойдали ёки зарарли эканлиги ҳақида ҳозирда хулоса қилиш қийин. Бир тарафдан бу Марказий Осиёда кучлар бирмунча мувозанатлашувига олиб келиши мумкин, бошқа тарафдан эса икки йирик қўшнисининг гибрид ёки тўғридан-тўғри таҳдидларига учраши мумкин.

@tashaqaridaUZ
Forwarded from bakiroo
Бу ишдан кейин Лукашенко халқаро террористдан асло фарқсиз

NEXTA телеграм канали собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич йўловчиси бўлган Ryanair авиакомпанияси самолети Афинадан Вильнюсга учаётган бўлган.

Белорусь ҳаво ҳудудида самолет МиГ-29 воситасида Минск аэропортига қўнишга мажбур қилинган. Махсус операцияни амалга оширишга Лукашенко шахсан ўзи топшириқ берган.

Роман Протасевич ўтган йили Лукашенко сохта сайловлар орқали давлат ҳокимиятини эгаллаб олгандан кейин Белорусь жамоатчилигини мустақил ва муқобил ахборот манбалари билан таъминлаб турган NEXTA телеграм каналининг асосчиларидан бир эди.

Лукашенко бу иши билан Саддам, Милошевич, Каддафи каби давлат террори билан машғул бўлган қаттоллар қаторига қўшилди. Унга қарши Халқаро ва ички ҳуқуқда легитим ва қонуний воситалар энди йўқ.