Ташқарида
1.55K subscribers
32 photos
9 videos
2 files
212 links
Ташқи дунёда муаммоларга бўлган ёндашув ва халқаро ҳаёт ҳақида ҳаммага тушунарли тилда



Саволлар учун: @Tashqarida_aloqa_Bot
Download Telegram
Украинанинг Европа Иттифоқига кириш истиқболи ҳақида

Россия босқинининг бешинчи куни - 2022 йил 28 февраль куни Украина Европа Иттифоқи аъзолигига махсус жараён орқали тезкор қабул қилиниш учун расман ариза топширди. Эртасига, 1 март куни Европа Парламенти Украинага Европа Иттифоқи аъзолигига номзод мақомини беришни ёқлаб овоз берди.

Хўш, бу нима дегани? Агар уруш ядровий фожеа билан якунланмаса, шу пайтгача имконсиздек туюлган ҳодиса юз бериши ва Украина Европа Иттифоқига қабул қилиниши мумкин. Фақат бу Украина раҳбарияти ва баъзи Европа давлатлари сўраётгандек тезкор бўлмайди.

ЕИга интилган Украина

Аввало, тарихга назар ташласак, Украина 2004-2005 йиллардаги инқилобдан кейин Европа Иттифоқига аъзолик бўйича ҳаракатлар анча жадаллашган. Аммо Европа Иттифоқи етакчилари Украинани (узоқ) келажакда ўз таркибида кўрса ҳам, бу яқин 10-20 йил ичида бўлмаслигини таъкидлаб келган. Жумладан, Европа Комиссиясининг 2005 йилдаги кенгайиш бўйича стратегик баёнотида кенгайиш кун тартибида фақат Ғарбий Болқон давлатлари ва Туркия тургани айтилган.

2007 йилдан кейин Европа Иттифоқига аъзолик йўлидаги биринчи қадам бўладиган кенгроқ ҳамкорлик шартномаси тузилиши бўйича музокалар бошланган. Ўша пайтдаги президент Виктор Юшченко ва ҳаттоки қанчалик ғайритабиий туюлмасин кейинги президент Виктор Янукович ҳам ЕИ билан Ассоциация шартномасини ўзларининг устувор вазифалари сифатида кўришини таъкидлаб иш олиб борган.

2009 йилдан Украина Беларусь, Молдова, Грузия, Арманистон, Озарбайжон билан биргаликда ЕИнинг Шарқий ҳамкорлик дастури доирасида мувофиқлаштирилган қўшничилик сиёсати таркибига кирди. 2013 йил 29 ноябрда Вильнюсда ўтадиган саммитда Украина, Грузия ва Молдова ЕИ билан Ассоциация тўғрисидаги шартномани имзолаши режалаштирилган эди.

Бироқ 20 ноябрь куни Украина Олий Радаси сиёсий маҳкум, собиқ бош вазир Юлия Тимошенкони даволаниш учун хорижга чиқариш бўйича таклифни рад этди - бу ЕИнинг шартнома имзолаш учун шартларидан бири эди. Тимошенконинг ўзи агар бу шартнома имзолашга тўсиқ бўлса ундан воз кечишга тайёрлигини айтган бўлса ҳам 21 ноябрь куни Янукович шартномани имзолашга тайёргарликларни тўхтатишга кўрсатма берди.

Бунгача, йил давомида ва олдинги йилларда Украинанинг асосий савдо ҳамкори бўлган Россия газ нархлари ва божлар масаласида спекуляциялар орқали Киевга босим ўтказиб келаётган ва 2015 йилдан Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига айланиши керак бўлган Божхона Иттифоқига киришга чорлаб келаётган эди.

ЕИ билан шартнома тўхтатилиши ҳақидаги баёнотга "МДҲ давлатлари билан савдони ривожлантириш" ҳам қўшилгани эътиборга молик. Ушбу баёнот эълон қилинган кун - 2013 йил 21 ноябрдан Евромайдан номини олган иккинчи инқилоб бошланди.

Намойишлар давомида ЕИ билан ҳамкорлик тарафдорлари қатор шаҳарларда вилоят маъмуриятларини ҳам эгаллаб олди. Ўз навбатида Россия ЕОИИга симпатияни ошириш учун Украинага 15 миллиард доллар қарз берилишини маълум қилди. Намойишлар совуқ бўлишига қарамай бутун қиш давом этди.

2014 йил февраль ойида ЕИ ва Россия воситачилигида ҳукумат ва намойишчилар келишувга эришгандек туюлган бир вақтда президент Янукович Россияга қочиб кетди, Россия Қримни босиб олди, кейинроқ Донецк ва Луганск вилоятларида сепаратистларнинг квазидавлатларини тузди (Украина кейинчалик ҳудудларнинг катта қисмини ўз назоратига қайтарди).

2014 йил май ойида бўлиб ўтган президентлик сайловида ғолиб бўлган Пётр Порошенко 27 июнь куни ЕИ билан Ассоциация шартномасини имзолади (Грузия ва Молдова ҳам шу куни имзолаган). Шартнома барча ЕИ давлатлари ратификация қилгач 2017 йил сентябрдан кучга кирди.

Ушбу шартнома барча соҳаларда ҳамкорликнинг янги даражасини белгилайди, Украинага қонунчилик гармонизацияси бўйича тавсиялар беради, энг муҳим қисмларидан бири - Чуқур ва ҳартомонлама эркин савдо ҳудудига кириш орқали маълум йўналишлар бўйича ЕИ бозори эшикларини очади. Бундан ташқари, алоҳида шартнома билан 2017 йилдан буён украиналиклар ЕИ ҳудудига 90 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга.
Европа Иттифоқига кириш тартиби

Ассоциация шартномаси кўплаб соҳаларда қонунчилик нормалари яқинлашуви ва бирхиллашувини тавсия этса ҳам, аъзолик учун етарли бўлган бирхиллашув номзодлик статуси берилгачгина бошланади. Муқаддимада айтилганидек, айни пайтда Украина аъзолик учун ариза топширган ва Европарламент аъзолик мақомини беришни ёқлаган. Бироқ бу фақат тавсиявий характерга эга.

Украина номзод давлатга айланиши учун Европа Комиссияси таклифи билан Европа Иттифоқи кенгаши тасдиқлаши керак. Унгача Украина, шунингдек 3 мартда ариза топширган Грузия ва 4-мартда ариза топширган Молдова номзодликка аризачи мақомида туради.

Номзод мақоми берилиши турлича вақт олиши мумкин. Масалан 2016 йилда ариза топширган Босния ва Герцеговинага ҳалигача номзодлик мақоми берилмаган - ЕИ томонидан берилган махсус саволномада ҳали очиқ саволлар кўплиги сабабли Босния "эҳтимолий номзод" ҳисобланади.

Расмий номзод мақоми берилгач аъзолик бўйича музокаралар бошланади. Музокаралар мавзуси - 35 та йирик йўналиш бўйича норматив ҳужжатлар ва уларнинг ижроси ЕИ билан гармонизация қилинганини баҳолаш. Ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида боб очиб музокара қилинади ва талаблар бажарилган боблар бирма-бир ёпиб борилади. Барча 35 та боб ёпилгач, аъзолик шартномаси 27 та аъзо-давлатга ратификация учун юборилади. Тўлиқ ратификациядан кейин ЕИга расман аъзоликка қабул қилинади.

Шу пайтгача ариза топширишдан аъзоликка қабул қилинишга бўлган вақтни энг тез Финландия босиб ўтган - уч йил. Бироқ бу жараён ўртача 10 йил давом этади. Туркия 1999 йилдан буён аъзоликка номзод мақомига эга, унгача 10 йилдан ортиқ аризаси кўриб чиқилган. Айни пайтда Сербия, Черногория, Албания ва Шимолий Македония ҳам номзод давлатлар ҳисобланади.

Украина (шу билан бирга Грузия ва Молдова) аризаси уруш атрофидаги қалтис геосиёсий вазият билан боғлиқлиги туфайли алоҳида кўриб чиқилишига ва ЕИнинг 8 та аъзо-давлати томонидан аллақачон қўллаб-қувватланганига қарамай, тезкор равишда қабул қилинишини кутиш қийин. Ҳаттоки номзод мақоми тезда берилса ҳам, музокаралар йиллаб давом этади.

Бошқа томондан бу Европа Иттифоқи учун шу пайтгача қилган хатоларини тўғрилаш ва Украинага ҳақиқий ёрдам бериш учун имконият - ҳар бир йўналишни тўғрилашни мамлакатнинг ўзига қўйиб бермасдан кўмаклашиш орқали.

Россиялик машҳур ёзувчи Борис Акуниннинг баҳо беришича, айни пайтда вазият энг яхши ва энг даҳшатли сценарийлар орасида турибди - энг яхшиси бу Путин режимининг қулаши, энг ёмони эса ядро фожеаси. Шу энг ёмони бўлмаган тақдирда Украина тикланишида ЕИга номзодликнинг ўрни катта бўлади.

@tashqaridaUZ
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси, собиқ ҳарбий Алексей Арестовичнинг 2019 йилда берган интервьюси.

Гўёки бугун гапираётгандек.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу харитада кўриниб турганидек, охирги бир ҳафта ичида Россия қўшинлари Киев, Чернигов ва Суми вилоятларидан тўлиқ чиқиб кетди ва Украина бу ҳудудларда ўз назоратини қайтарди.

Аввал айтилганидек, Россиянинг бу чекиниши урушни тўхтатиш учун эмас, балки нимадир натижага эришиши мумкин бўлган ягона йўналиши - Донбассга барча кучларини сафарбар қилиш учун амалга оширилмоқда.

Донбассдаги гуруҳни шимолдан ўрашни бошлаш учун стратегик нуқта бўлган Изюм шаҳри эгалланган, шунингдек Донецкдан Украина қўшинларининг асосий қисми тўпланган Славянск ва Краматорскка қўшин йўлга чиққан.

Айни пайтда энг муҳим жанглар эса қамалдаги Мариуполь кўчаларида бўлмоқда. Бу ердаги Украина қўшинлари асосий армиядан бутунлай узилиб қолган, ҳеч қандай ёрдам йўли мавжуд эмас. Россия қўшимча кучлар ташлаган тақдирда шаҳарни эгаллаши мумкин.

Бучадек кичик шаҳардаги руслар қилган қатлиом бутун дунёни шунчалик даҳшатга солаётган бир пайтда йирик Мариуполда қандай уруш жиноятлари қилинаётганини тасаввур қилиш қийин.

@tashqaridaUZ
Кеча БМТ Бош Ассамблеяси Россияни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашидан четлатилиши бўйича овоз берди. Натижада 93 та рози овоз билан (24 та қарши, 58 та бетараф) Россия кенгашдан четлатилди.

CNN маълум қилишича, Россия овоз беришдан олдин бошқа аъзо давлатларга ушбу қарорни ёқлаб овоз беришнинг оқибатлари бўлишидан огоҳлантирувчи нота жўнатган.

Нотада жумладан "нафақат ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаш, балки ундан масофаланган позиция (бетараф қолиш ёки овоз беришда қатнашмаслик) ҳам нодўстона ҳаракат сифатида баҳоланади" дейилган.

@tashqaridaUZ
Францияда президент сайловининг биринчи тури якунланди - кутилганидек амалдаги президент Эммануэль Макрон ва "Миллий бирлик" ултраўнг партияси етакчиси Марин Ле Пен 24 апрелда бўлиб ўтадиган иккинчи турда куч синашадиган бўлди. Сўнгги кунлардаги сўровлардан фарқли равишда, 27,60 фоиз овоз тўплаган Макрон етарлича фарқ билан биринчи бўлди - Ле Пенда 23,41%. Бироз кутилмаган ҳолат - учинчи ўриндаги ашаддий "сўлчи" Жан-Люк Меланшон анча кўп овоз олди - 21,95 фоиз.

Иккинчи тургача Макрон қандайдир сенсацион жанжалга аралашиб қолмаса ғалаба қозониши шубҳасиз. Жан-Люк Меланшон ўз сайловчиларини Макронга овоз беришга чақирмаган бўлса ҳам, "Ле Пен хонимга бирорта ҳам овоз берилмаслиги керак"лигини таъкидлади. 2017 йилдаги каби унинг тарафдорларининг аксарияти Макронга овоз бериши, қолгани бетараф қолиши кутилмоқда.

Ле Пенга эса биринчи турда 7,05 фоиз билан тўртинчи ўринни олган, ўзидан ҳам националистроқ популист Эрик Земмур ҳамда 2017 йилдаги иттифоқчиси, 2,07 фоиз овоз олган Николя Дюпон-Энбян сайловчиларини овоз беришга чақирган. Қолган ҳамма - Республикачилар (голлистлар), Социалистлар, "Яшиллар", коммунистлар ва бошқалар ё Макрон тараф, ё камида Ле Пенга қарши.

Иккинчи турда Макроннинг ғалабаси деярли аниқ бўлса ҳам, 5 йил аввалидек ишончли ғалабани (66 фоиз) кутиш қийин. Гарчи биринчи турдан олдинги сўровномалардагидек 50/50 ва ҳаттоки Ле Пеннинг фойдасига бўлмаса ҳам, 55/45 атрофидаги мутаносибликни кутиш мумкин.

Иккинчи турдан ҳам муҳимроғи - "учинчи тур" деб қараладиган, июнь ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловларидир. 2017 йилда Макрон тарафдорлари парламентда мутлақ кўпчиликни эгаллашга муваффақ бўлганди. Бу сафар ҳозирда мос равишда 17 та ва 8 тадан ўринга эга бўлган Меланшон ва Ле Пен партиялари мандатларини сезиларли ошириши мумкин. Биринчи навбатда "Республикачилар" ва "Социалистлар"нинг жойлари ҳисобига.

Таъкидлаш жоизки, Франция бешинчи республикасининг асосий сиёсий кучлари бўлиб келган "Республикачилар" (голлистлар) ва "Социалистлар" 21-асрда кескин кучсизланиб (айниқса Жак Ширак президентлиги тугаганидан кейин), 2017 йилга келиб парчалана бошлади. Шу даврдаги сиёсий вазият ҳақида 2017 йил президент сайлови 1-туридан олдин ёзилган ушбу мақолани ўқишни тавсия қиламан.

2022 йилга келиб эса бу икки йирик партия антирекордларни янгилаб ташлади - "Республикачилар" 5, "Социалистлар" 2 фоизга ҳам ета олмади. Парламент сайловида ҳам шундай муваффақиятсизликка учраса, бу партиялар бошқалари билан бирлашиш йўлидан кетиши мумкин.

@tashqaridaUZ
Forwarded from Аъзамхўжаев
Зеленскийни ёзишича, Медведчукни ушлашибди. У -- Путиннинг қадрдони, салкам қариндоши; уруш бошланишининг сабабларидан ҳам бири, дейишганди. Путин учун оғриқли зарба бўлибди.
Forwarded from bakiroo
Бошқача Қозоғистон!

2022 йилга келганида истонлараро Қозоғистоннинг йўли айро кетадиган кўринади. Биз ўтмишда қоламиз, қўшнилар эса эркин келажакка қараб илдамлашда давом этишади.

Кузда Қозоғистонда муддатидан аввал Президентлик сайловлари ўтказилади. Президент ваколат муддати бир марталик бўлади, етти йилга сайланади. Қайта сайланиш тақиқланади.
Украинадаги урушда йирик бурилиш

Россиянинг Украинадаги босқинида сўнгги 5 ойдаги энг йирик бурилиш бошланди. Апрель ойи бошида Россия "бир ҳафтада ютиши керак бўлган" урушда нимадир натижага эришиши мумкин бўлган ягона йўналиши - Донбассга барча кучларини сафарбар қилиш учун Киев, Чернигов ва Суми вилоятларидан, шунингдек Харьков шаҳри атрофидан тўлиқ чиқиб кетган ва Украина бу ҳудудларда ўз назоратини қайтарганди.

Донбассдаги гуруҳни шимолдан ўрашни бошлаш учун стратегик нуқта бўлган Изюм шаҳри эгалланган, шунингдек Донецкдан Украина қўшинларининг асосий қисми тўпланган Славянск ва Краматорскка қўшин йўлга чиққан. Шундан кейин қамалдаги Мариуполь ҳам Россия томонидан эгалланди. Бироқ Донбассда белгиланган мақсад амалга ошмади - ўраб олиш мўлжали йирик Славянск-Краматорск ҳудудидан локал Свередонетск-Лисичанск ҳудудига қаратилди.

Ушбу кичик ҳудудни эгаллашга асосан тирик қалқонлар ва хусусий ёлланма ҳарбий бирликлар эвазига икки ойдан кўп вақт сарфлаган Россия армияси ва пропагандаси Луганск вилояти маъмурий чегараларига чиқилганини эришилган мақсад сифатида кўрсатди. Шундан кейин бутун ёз давомида Россия ҳеч қандай ютуққа эришмади, фронт бир неча километргагина силжиди.

Ғалаба йўқлигида Россия бошқа провокацияларни канда қилмади - фронтдан узоқда, Украина марказида жойлашган тинч шаҳарлар, фронт яқинидаги қочқинлар учун инфратузилма ҳаво ҳужумларига учради. Сўнгги бир ойда эса уруш бошидан буён Россия назоратида бўлган дунёдаги энг йирик АЭСлардан бири - Запорожье АЭС билан боғлиқ ядровий фалокатга олиб келиши мумкин бўлган провокациялар бўлмоқда.

Ўз навбатида Украина баҳор охирларида ёки ёз бошларида қарши ҳужумга ўтиши кутилаётганди. Бироқ Ғарбдан ваъда қилинган қурол-яроғлар, жумладан АҚШ Иккинчи Жаҳон урушида Гитлер Германиясига қаршилик учун Совет Иттифоқига берилганидан кейин биринчи марта амалга оширишни режалаштирилган йирик ҳажмдаги лендлиз етказилиши кечикиши оқибатида Киев ҳам мудофаани ушлаш билан чекланди.

Шунга қарамай, кичик миқдордаги ва тез ўрганса бўладиган юқори технологияли қуроллар етиб келиши ортидан ёзнинг ўрталаридан Украина қарши ҳужум учун замин тайёрлашни бошлади - Россия армиясининг таъминот каналлари ва ҳарбий базалари йўқ қилина бошланди. Дастлаб, Херсонни Днепрнинг чап қирғоғи билан боғловчи кўприклар бирма-бир яроқсиз ҳолга келтирилди, кейин Россия эгаллаган ҳудудлардаги қурол-яроғ базаларига ҳужумлар уюштирилди. Россия ўзиники деб ҳисоблайдиган Қримдаги базалар ва транспорт тармоқларига ҳужумлар ҳамда бевосита Россия ҳудудидаги транспорт, энергия манбалари ва омборларга зарбалар кейинги босқич сифатида хизмат қилди.

Август ойи охирида ниҳоят Украина Херсон йўналишида қарши ҳужум бошланганини эълон қилди. Зеленский бу борада ҳаммадан қарши ҳужум боришини ёритмасликни ва натижалар ҳақида фақат расмий маълумотни кутишни сўради. Бир ҳафта ичида Херсон атрофидаги бир нечта аҳоли пункти озод қилингани ҳақида хабар берилди. Россия сўнгги ойларда ва айниқса сўнгги кунларда Херсон атрофига бошқа ҳудудлардан қўшинларни олиб ташлагани туфайли сезиларли қаршилик кўрсатди.

Аммо Украинанинг Херсон йўналишидаги манёврлари ва айниқса қарши ҳужумни ёритмаслик ҳақидаги сўровларининг асл моҳияти ушбу ҳафтага келиб ойдинлашди. Киев кутилмаганда Россиянинг кучсизланган йўналиши - Харьков жанубидаги Донбассни ўраш учун эгалланган стратегик ҳудудларга ҳужумга ўтди. Жумладан, Балаклея, Купянск ва энг муҳими Изюм, жами 4200 квадрат киломотерлик ҳудуд озод қилинди ва Лиманга ҳужум бошланди.

Лиман эгалланган тақдирда Россия қўшинлари Харьков вилоятидан тўлиқ қувилиши ва Луганск вилоятига чиқиш имкони туғилади. Россия йўқотишлари шунчалик равшанлигидан ҳаттоки Мудофаа вазирлиги "қўшинлар бошқа йўналишларга қайта тақсимланаётгани"ни эълон қилди. Урушпараст "ҳарбий мухбирлар" жойлардаги йўқотишларни тасдиқлаб турибди ва бу ҳали бошланиши эканини айтмоқда.

Кучлар мувозонати ва кейинги воқеалар прогнози ҳақидаги мулоҳазаларни эса пост лимити туфайли кейинги постга қолдирамиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Харьков йўналишидаги охирги ўзгаришлар
Энди нима бўлади?

Қисқа муддатли истиқболда Украина Донбассда ёзда йўқотилган ҳудудларини қайтариб олиш имкониятига эга. Украинанинг ёзда тўпланган захиралари ва эълон қилинмаган етиб келган қурол-яроғлари бу муваффқаиятга замин яратади. Шунингдек, Херсон йўналишида секинроқ бўлса ҳам олдинга силжиш мумкин.

Россия эса захираларини етказиш эвазига қарши ҳужумни тўхтатиши мумкин, бироқ ерларни қайта эгаллаш варианти жуда узоқ. Украинанинг муваффақиятлари кўлами кенгайиб кетиб, "дўппи тор келиб қолса", Москва шу пайтгача қилмай келаётган иши - ҳарбий сафарбарлик эълон қилиши мумкин.

Бироқ ҳозирча октябрдаги янги фаза учун олигархларга хусусий ҳарбий бўлинмалар йиғишга топшириқ берилгани айтилмоқда. Бу орада Украинага ҳам узоқ кутилган лендлиз етиб келиши мумкин ва бу уруш боришини бутунлай Энг охирги сценарий - тактик ядро қуроли қўлланилиши, бироқ кўпчилик экспертлар бундай қадамга борилмаслигини айтмоқда. Ўрнига Запороже АЭСда техноген фалокат келтириб чиқарилиши мумкин.

Умуман олганда Украина ҳозирги муваффақиятларига қарамай уруш узоқроқ давом этишини кутяпти. Бунда 2014 йилдан бери Киев назоратидан чиқиб кетган барча ҳудудларни қайтариш, шунингдек, Россия қўшинлари бутунлай чиқариб юборилган тақдирда ҳам янгидан бостириб келиши эҳтимоли инобатга олиняпти.

Украина қуролли кучлари қўмондони томонидан Германияда Украинага ёрдам гуруҳи йиғилиши олдидан чиқарилган мақолада 2023 йилда уруш ҳаракатларини олиб бориш учун қурол-яроғ етказиб бериш бўйича сўровлар келтирилгани ҳам бундан дарак беради. Жумладан, Украинага узоқ масофаларга борувчи ракета комплекслари зарурлиги, бу орқали нафақат Украинанинг эгалланган ҳудудлари ва чегарадош ҳудудлардаги нишонларга, балки Россия марказий ҳудудларига зарбалар бериш орқали ушбу мамлакат аҳолисига уруш ҳиссини туйдириш лозимлиги, ҳозиргача аксарият аҳоли ушбу урушни абстракт қабул қилаётгани ва ўзида сезмаётгани учун етарли даражада қаршилик билдирмаётгани айтилган. Аксинча, урушга ва уруш сиёсатига хайрихоҳлар талайгина эканлиги ўтган ойлар давомида кўринмоқда.

Уруш тўхташи Россиядаги ички ўзгаришларга бевосита боғлиқ. Бунда шунчаки ҳозирги ҳукумат мағлубиятни тан олиб, урушни тўхтатиши эмас, балки режимнинг ўзининг ўзгаришигина вазиятга таъсир қила олади. Чунки акс ҳолда Украина хавотиланаётганидек Россия қўшинлари чиқиб кетган тақдирда ҳам яна қайтиб келмаслигига кафолат йўқ.

@tashqaridaUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украина Россия қўшинларини Харьков вилояти шимолидан қувиб чиқарди. Энди фронт Оскол дарёси бўйлаб ўтмоқда.

@tashqaridaUZ
Қучоқ очиб кутиб олиш ҳақида

Сўнгги кунларда Украина қуролли кучлари озод қилаётган ҳудудларда аҳолининг украин аскарларига реакциясини кўриб беихтиёр уруш бошланишидаги рус пропагандаси риторикаси эсга келяпти.

Февралда пропаганда Украинада рус аскарларини қучоқ очиб, гуллар билан, озодлик олиб келувчи халоскорлар сифатида кутиб олинишига ўзини, зомбига айланган ҳукуматни, армияни ва аҳолини ишонтириб қўйганди.

Дастлабки кунларда ва ойларда нимага бундай қарши олинмаганига ҳайрон бўлган руслар ва ниҳоят шундай муносабатни кўряпти - фақат ўзларига нисбатан эмас, аксинча улардан озод қилаётган украин аскарларига нисбатан.

Украина мудофаачилари руслар босқинни бошлаганда орзу қилган ҳолатни - ҳақиқий халоскорлар келганда халқ қандай кутиб олишини кўрсатиб бермоқда. Бу шундоқ ҳам руҳий ҳолати яхши бўлмаган рус армиясига қўшимча таъсир қилиши мумкин.

@tasgqaridaUZ
Кутилмаган уруш: Тожикистон ва Қирғизистон нега урушяпти?

Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаровнинг Самарқанддаги ШҲТ саммитида иштироки билан бир пайтда икки мамлакат чегарасида аввалгиларига ўхшамаган анча жиддий қуролли можаро бошлангани кўпчиликни даҳшатга солди. Президентларнинг саммитдан кейин ўзаро гаплашиб олгани ҳам фойда бермаган - тўқнашувлар ҳали ҳам давом этмоқда.

ОАВ нисбатан анча эркин ҳамда фуқаролари ва жамоат арбоблари интернетда фаол бўлган Қирғизистон томони Тожикистонни қўшни ҳудудларни босиб олишга уринишда айблаяпти - интернетда тарқалаётган фото ва видеоматериалларда ҳам бунга ишора бор. Тожикистон эса асосан расмий манбалар орқали Қирғизистонни ўт очишни тўхтатиш келишувларини бузишда, шунингдек провокация ва дезинформацияда айбламоқда.

Шу пайтгача бир неча марта ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилиб, бир неча марта бузилган. Айни пайтгача қурбонлар сони 100 га яқинлашган, иккала томон расмийлари хабарига кўра Тожикистондан 38 киши, Қирғизистондан 59 киши ҳалок бўлган. Катта қисми тинч аҳоли вакиллари. Қирғизистон 136 минг аҳолисини эвакуация қилган. Бу бундан олдинги энг йирик можаро бўлган 2021 йил баҳоридагидан 4 бараварга кўп.

Нега ҳозир бундай масштабдаги можаро бошланди? Экспертлар бу вазият камида Тожикистон учун кутилмаган бўлмагани, Душанбе бунга тайёрлангани ҳамда ҳарбий қисмлари ва техникаларини чегарага олиб келганини айтмоқда. Шунингдек, Қирғизистон томони Тожикистон формасиз норасмий жангчилардан фойдаланганини ҳам даъво қилган. Тожикистон бронотехника ва ракета тизимларидан фойдаланган, Боткен вилояти маркази - Боткен шаҳри ҳам ўққа тутилган.

Ўз навбатида Тожикистондан ҳужумни кутмагани айтилаётган Қирғизистон ҳам илғор ҳарбий техникадан, жумладан дронлардан фойдаланган. Тўқнашув/можаро/уруш бошланиши учун нуфузли саммит вақти танлангани унга етарлича эътибор қаратилиши учун бўлгани айтилмоқда. Бироқ эътибор тортиш учун уруш бошлаган Раҳмон эканлиги айтилган бўлса ҳам, қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда кичик давлат бўлгани учун уларнинг ҳудудига бостириб кирилганиги ҳеч ким эътибор бермаётганидан нолимоқда.

984 кмлик Тожикистон ва Қирғизистон чегарасининг айни пайтда 308 км қисми бўйича келишилмаган бўлиб, асосан 35 минг аҳоли яшайдиган Тожикистоннинг Ворух анклави ва турли даврлардаги совет хариталарида турлича кўрсатилган участкаларга тўғри келади. Бу ҳудудлар иккала давлат учун ҳам муҳим - чегарадош Сўғд ва Боткен вилоятларида аҳолининг асосий машғулоти бўлган қишлоқ хўжалиги учун муҳим бўлган яйловлар, шунингдек йўллар назоратига имкон беради.

Тоғли ҳудуд бўлгани учун йўллар аҳамияти жуда юқори - масалан, Тожикистон истаганидек Ворух анклавини Сўғд вилояти билан боғлайдиган йўл назоратини олса - бу Қирғизистон учун қарийб 200 минг аҳоли яшайдиган Лайлак туманини мамлакатнинг қолган қисми билан йўлини узиб қўяди. Бу сафар иккала томон ҳам ноҳарбий инфратузилма объектларига ҳам ҳужумга ўтгани айтилмоқда.

Экспертлар уруш иккала давлат раҳбарияти учун ҳам мамлакат ичкарисида ўз мавқеъсини яхшилашга имкон беришини айтмоқда. Тожикистонда - бошқа душман бўлмагани/қолмагани учун ташқи душман яхши имкон бўлса, Қирғизистонда бошидан яхши қўллаб-қувватланмаган ҳукумат ташқи хуруш қаршисида бунга эришиши мумкин. Ўз навбатида ҳар иккала тараф бир-бирини бевосита жангларда қатнашаётган командирларига гапи ўтмасликда айблагани ҳам қизиқ.

Ташқаридан ҳозирча можарони ҳал қилишда воситачиликни Россия таклиф қилган. Ҳа, ярим йилдан бери ўзи Украинани босиб олишга уринаётган Россия. Ҳа, одатда ўзининг қўли бор можароларда воситачилик қиладиган Россия. Ўзи яқинда Хитойдан Европага Россияни айланиб ўтадиган темир йўли қурилиши бўйича шартнома имзолангани бу йўлда можаро чиқарилишига сабаб бўлгани асосий версиялардан сифатида кўтарилган, бироқ бундай хулоса учун ҳали эрта.

@tashqaridaUZ
Қирғизистон президенти тўғри гапни айтибди - чегара масаласи узоқ ва оғир гаплашиб ҳал қилинади. Қирғизистон ва Тожикистон урушни тўхтатиб, бу масалани музокаралар столида, иккала давлатни ўзига қарам қилиб қўйган катта оға эмас, минтақада уруш бўлмаслигидан ҳақиқатан манфаатдор бўлган қўшнилари воситачилигида ҳал қилиши лозим. Барча чегаралар тўлиқ расмийлаштирилсагина орзудаги чегарасиз Марказий Осиё ҳақида ўйлаш мумкин бўлади.

@tashqaridaUZ
Ўзбекистон, Малави, Италия, Украина

Буюк Британиянинг The Economist нашри 2022 йилда Украинани “йил мамлакати” деб эълон қилди. Йил бошидан буён “дунёнинг энг кучли 2-армияси”нинг агрессиясига қарши туриб, оккупантларни секин-аста ўз ҳудудидан ҳайдаб чиқараётган Украинанинг йил мамлакати эканлигига ҳеч қандай шубҳа бўлмаса керак.

Бу мақом 2018 йилда Арманистонга, 2019 йилда Ўзбекистонга, 2020 йилда Малавига, 2021 йилда Италияга берилган эди. Сўнгги 5 йилда 3 марта постсовет давлатлари.

@tashqaridaUZ
Якуннинг бошланиши

2022 йил 24 февралдан буён бир-бирига боғлиқ бир неча воқеага нисбатан бу Путин Россияси якунининг бошланиши эканлиги ҳақида айтилди: Украинга бостириб кириш, Украина шимолидан шармандаларча чиқиб кетилиши, Украинанинг муваффақиятли қарши ҳужумлари, АҚШ ва Европа давлатлари Украинага Иккинчи жаҳон урушидан кейин бир давлатга кўрсатилган энг йирик ҳарбий кўмак ажратиши, уруш Россия чегараларига кўчиши ва ҳ.к. Бироқ сўнгги, вақт жиҳатидан кутилмаганда бошланиб, тезда тугаган қўзғолон якун ростан ҳам бошланганини кўрсатиб берди.

Аввалги саналган воқеалар "дунёнинг иккинчи армияси" ҳақидаги мифларни йўққа чиқариб, америкаликлар ҳазили билан айтганда Россия Украинада жанг қилаётган армиялар ичида иккинчи ўриндагилигини кўрсатган бўлса ҳам, Россия ички сиёсати билан боғлиқ бошқа бир йирик миф - кучли марказлашган репрессив давлат/Левиафан борлиги ва уни бирлаштирувчи мутлоқ бошлиққа сўзсиз итоати тўғрисидаги қарашлар ҳали мавжуд эди.

Урушга қарамай Россия иқтисодиёти қулаб тушмагани, сиёсий ва иқтисодий институтлар ишлашда давом этгани, минтақаларда айирмачилик ҳаракатлари бошланмагани ва бошқа жиддий ва унчалик жиддий бўлмаган омиллар бу фикрларга аргумент сифатида хизмат қилаётганди. Путин ҳокимияти қулаши учун кутилган асосий омил - яқин атрофида исёнга ҳаракат кузатилмагани буни янада олдинга олиб чиқди. Россиянинг Левиафани оддий эмас, унда шахслар/институтлар фақат давлатга эмас, мутлоқ ҳукмдорга содиқлик асосида ишлаши тушунилаётганди.

Битта лекини - фронтдаги илк йирик мағлубият бу тизим дарз кетиши учун етарли бўлиши мумкин эди. Исёнчиликка дастлаб мудофаа вазири Сергей Шойгу даъвогар кўрилиб, бу орада анча вақт кўзга кўринмаслигига ҳам олиб келди. Кейинчалик уруш овозларига айланган Рамзан Қодиров ва "Вагнер"чи Путин ошпази Евгений Пригожин реалроқ номзодларга айланди. Дастлаб бир-бирини қўллаб-қувватлаган икки оғайни кейинчалик гап талашишга ҳам ўтишди.

Украина Бахмутни ташлаб кетмаслиги ортидан Россия тарафида урушнинг асосий юзига айланган "Вагнер" раҳбари мудофаа вазирлиги ва бош штабга очиқчасига бир неча марта оғзаки ҳужумга ўтди. Бахмут олингани эълон қилингач, Россия бўйлаб турне қилиб, ўзининг "сиёсий бўлмаган дастури" орқали оммавий сафарбарликни тарғиб қилди ва исёнчи номзодлар орасида фаворитга айланиб улгурганди. Фақат битта триггер келиши - бу катта эҳтимол билан Украинанинг анчадан буён Россияни кўрқувга солаётган қарши ҳужуми оқибатида фронтдаги қақшатқич мағлубият ва Украина ўз ҳудудларини, ҳатто Қримга қўшиб 2014 йилда бой берилганларини қайтариши бўлиши керак эди.

Украина қарши ҳужуми Россияда кутилганидан ва кўрқилганидан секинроқ темпда бошланиб, исённи яна кечиктирган бир пайтда Кремлнинг ўзи бу масалани тезлаштириб юборди. Деярли параллел равишда Белгород области ҳимоясига "Вагнер" ўрнига Қодировнинг "Ахмат"и жалб қилиниб, дастлаб Шойгу, кейин Путин хусусий ҳарбий компаниялар вакиллари Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузилиши кераклигига чақирди. Шойгунинг гапини бир тийинга олмаган Пригожин Путиннинг чиқишидан кейин ҳам позициясини ўзгартирмади.

Бўлди. "Тизим" бузилишига ҳеч қандай ташқи зарба шарт эмас экан. Етарлича кучга эга устунлардан бирининг манфаатларини ҳисобга олмаслик етарли экан. Ҳеч қандай юридик мақомга эга бўлмаган, Путиннинг ўзи ўрганган схемада, қонундан ташқарида унинг буйруқларини бажариш учун тузилган лекин расмий қуролли кучлар имкониятларидан тўлиқ фойдаланиб келган подани чўпондан олиб қўйишга уриниш чўпоннинг исёни билан якунланди.

Якунига етмаган бўлса ҳам, Пригожин исёни бир неча йўналишларга ойдинлик киритиб кетди. Мутлоқ хўжайин - мутлоқ эмас, куч ишлатиш - давлат монополияси эмас, аввалдан аниқ бўлса ҳам бунчалик яққол кўринмаган ҳақиқат - бу давлатни қонунлар бошқармайди, куч ва унинг соҳибларининг айтгани бўлади: бош прокурор эрталаб президентга "қонунан" очилганини таъкидлаган "хоин"га нисбатан жиноий иш кечга ёпилиб қолди, "хоин"нинг ўзига хавфсизлик кафолатланди. Бу қандайдир фильм эмас, дунёнинг энг йирик давлатида кеча бўлган воқеа. Бу ҳали бошланиши, якуннинг бошланиши.

@tashqaridaUZ
Фаластин - Исроил.

Фаластин ва Исроил 50 йилдан кейин тўлақонли урушга қайтди. Гарчи 7 октябрь куни бошланган ҳарбий тўқнашувда Фаластин томонидан охирги барча можаролардаги каби фақат Ғазо секторини назорат қилувчи ҲАМАС ҳаракатланаётган бўлса ҳам.

Ваҳшат ва даҳшатларга тўла кадрлар ҳам урушдан дарак бериб турибди. Бир томондан ҳарбий ёки аҳоли вакили бўлишига қарамай қирғинга учратаётган ҲАМАС жангарилари, иккинчи тарафдан жангарилар базаси ёки тинч аҳоли уйи бўлишига қарамай бомбардимон қилаётган Исроил армияси. Афсуски, террор бир асрлик ушбу можарога ёт эмас, ҳатто ҳозирги кўринишдаги террор айни шу ерда пайдо бўлган дейиш мумкин, фақат жойлар алмашган.

Шу ўринда ушбу ҳудуд ва уни назорат қилувчи кучлар хусусиятлари борасида саволлар юзага келмоқда. Ушбу саволларнинг аксариятига жавоблар 2021 йил май ойидаги кескинлашувдан кейин "Дарё" нашри учун ёзилган ушбу мақолада жавоб берилган эди, вазиятни яхшироқ англаш учун тавсия қиламиз.

Ҳозирги уруш бориши учун хулосалар чиқаришга эса ҳали эрта. Бир қарашда Исроил ҲАМАСни тўхтатиш учун Ғазо секторини янчиб ташлайдигандай кўринса ҳам, охирги урушлар олдиндан ҳисобланган куч устунлиги қанчалик нисбий эканлиги, амалда вазиятга мослашувчан тарафнинг қўли баланд келиши мумкинлигини кўрсатяпти.

Исроил асосан Ғарб давлатлари раҳбариятидан истаганча куч ишлатишга "карт бланш" олиб бўлди. Туркия сукутда. Фаластиннинг қолган ҳудудлари, шунингдек Ливандан "Ҳизбуллоҳ" террорчи ташкилотининг иштироки даражаси (Эрон, қисман Россия кўмагида) ҳам воқеалар ривожига катта таъсир ўтказади.

@tashqaridaUZ
Umidsiz Rossiya

Kecha uzoq parvozda edim. Qo’ngach yangiliklarni o’qiganimda Aleksey Navalniyning o’limi haqidagi xabarlarga nima uchundir ishonmadim, bir necha manbadan tekshirgachgina miyam qabul qildi. Navalniyga nisbatan hech qanday simpatiyam yo’q, hatto yoqtirmayman ham, lekin Putin rejimi baribir bunchalikka bormasa kerak deb hisoblardim.

Ukrainada ikki yildan buyon o’n minglab odamlarni qirayotgan rejimga bitta odamni qatl qilish nima bo’libdi, deyishingiz mumkin. Lekin bu odam o’z oyog’i bilan kelib o’zini tutqunlikka topshirgan va ahvoli o’zgarishi Rossiyaning G’arb davlatlari bilan buzilib bo’lgan aloqalarini yanada orqaga suradigan shaxs edi.

Albatta, Putin hatta okkupatsiya boshlaganidan keyin ham G’arb bilan dialogni yig’ishtirib qo’ymagan, hatto qaysidir ma’noda hisob berishi ham saqlangan edi. Biroq urush sharoitida doimiy faoliyat yuritish, sanksiyalarga nisbatan immunitet hosil bo’lishi, urush iqtisodiyoti Putinning yanada izolyatsiyaga kirib, G’arbning fikriga umuman e’tibor qaratmaydigan darajaga olib keldi. Balki shuning uchun ham bemalol qatlga qo’yib berildi.

Navalniy hokimiyatga kelgan taqdirda Rossiya ham yaxshi, ham yomon tomonga qanday o’zgarishi mumkinligi haqida uzoq mulohaza yuritish mumkin. Biroq shuni aytish mumkinki, Navalniyning Rossiyaga qaytish qarori xato bo’lgan fikrda ko’proq jon bor. Navalniy xorijda bo’lsa ham aktiv holatda, qanchalik g’alati eshitilmasin, tirik holatda Rossiyaga foydaliroq edi. Propaganda onglarni zaharlayotgan bir paytda antipropagandaga juda usta edi.

Rossiyaning hozirgi holati SSSRdan ham ayanchliroq va umidsizroq tuyuladi. Rejimga qarshilarning aksariyati mamlakatni tark etgan, ichkarida qolganlari qamoqda, yoki o’ldiriladi. Saylovda biroz imkoniyati bor ko’rilgan nomzod Boris Nadejdinni qo’llab-quvvatlash orqali passiv qarshilik ko’rsatish hech qanday foyda bermaydi. Rossiyaning o’zgarishi va normal davlatga aylanishiga umidlar afsuski tugab boryapti.

Rossiya bunday holatda, qanchalik balandparvoz qilib aytilmasin, G’arbdan va dunyo hamjamiyatidan ko’ra yon-atrofidagi davlatlarga ziyonliroq va tahdidliroqdir. Ukrainaga qilingan va qilinayotgan agressiyadan Rossiya o’zi ta’rif beradigan “yaqin xorij” davlatlarining birortasi kafolatlanmagan. Va bunga yo’l qo’ymaslik uchun bu davlatlar dadil pozitsiyada turishi, kerak bo’lsa harakatlarini muvofiqlashtirib birgalikda ishlashi lozim.

@tashqaridaUZ
Forwarded from bakiroo
Навальний "империалист"миди ёки "миллатчи"?

Lolazor'нинг навбатдаги сонида бошқа масалалар қаторида Навальнийнинг ўлдирилиши, унга нисбатан ўзбек жамиятининг бир томонлама ёндашуви сабаблари, "келажакдаги Гўзал Россия" орзусидаги сиёсатчининг хатолари ва албатта, дунёни даҳшатга солган сиёсий қотилликнинг қўрқинчли оқибатлари ҳақида гаплашдик.