Ташқарида
1.55K subscribers
32 photos
9 videos
2 files
212 links
Ташқи дунёда муаммоларга бўлган ёндашув ва халқаро ҳаёт ҳақида ҳаммага тушунарли тилда



Саволлар учун: @Tashqarida_aloqa_Bot
Download Telegram
​​Қўрқинчли ишлар бўляпти. Қорабоғдаги ҳаракатларни навбатдаги отишма деб ўйлагандим, лекин, видеолар ва баёнотларга қараганда, кенг миқёсли уруш бошланиб кетганга ўхшайди.

Михаил Шрайбман – мен ўқиб борадиган камдан-кам муаллифлардан бири. Мавзу баҳона унинг каналини реклама қилиб кетай. У ёзяптики, бу сафар Европа ва Россия Арманистонга ёрдам бермайди, АҚШ эса минтақани Туркияга аутсорсингга топширмоқда. Бошқа томондан, Арманистон қўшнилари – Туркия, Озарбайжон ва Гуржистон билан ёмон муносабатда, шу боис уч томонлама қамал ҳолатида қолиб кетмоқда. Россия Эрон орқали Арманистонга ёрдам жўнатаётгани ҳақида маълумот бор, лекин яқиндагина Туркия билан муносабатларини тиклай бошлаган Эрон Арманистонга ёрдам беришдан чўчиб турибди. Қолаверса, эронлик озарбайжонлар можарога аралашиб, трассаларни тўсиб қўймоқда.

Қорабоғ можароси ҳақидаги энг яхши китоблардан бирининг муаллифи Томас де Ваалнинг ёзишича, 2000-йиллар бошигача Эрон озарбайжонлари Қорабоғ можаросини шахсий, миллий муаммо деб қабул қилмаган, эронлик озарбайжон савдогарлар ва ҳайдовчилар Ереванда бемалол юрган, арманилар билан душманлик эса Кавказ озарбайжонларининг муаммоси сифатида кўрилган. Интернетда тарқалган видеоларга ишонадиган бўлсак, бу ҳолат ўзгарган: Эрон озарбайжонларининг пойтахти бўлмиш Табризда озарбайжон миллатчилари намойишлар ўтказиб, “Рус, форс, армани – Озарбайжон душмани!” деб қичқирмоқда. Бу можаро ниҳоятда катталашиб кетишидан далолат бермоқда: 3 млн аҳоли яшайдиган Арманистонни яна 15–25 млн одам душман деб ҳисоблай бошлабди.

Бу уруш давом этадиган бўлса, минтақада гуманитар фожиа келиб чиқиши муқаррар: ҳеч бир томон узоқ вақт давомида бу қадар ҳарбий харажатларни қоплаш салоҳиятига эга эмас.

Уруш натижалари ҳам ҳеч қайси сценарийда ҳеч кимга яхшилик келтирмайди. Озарбайжон Қорабоғни ва қолган ҳудудларни қайтариб олди ҳам дейлик. Уруш туфайли вайрон бўлган ҳудудни тиклашга жуда кўп вақт ва ресурс кетади, бу Озарбайжон учун янги бош оғриғи бўлади. Қолаверса, ўлкада яшовчи 150 минг армани билан тинч-тотув турмушни таъминлашнинг иложи бўлармикин? Шунча қон тўкилганидан сўнг. Менимча, кенг миқёсли уруш тугаса ҳам, партизанлик уруши ҳали жуда узоқ давом этса керак. Афсуски, Кавказда ҳаливери тинчлик ўрнатиладиганга ўхшамайди.

@AsanovEldar
Шу пайтгача коронавирус юқтириб олган давлат ва ҳукумат раҳбарлари - улар орасида Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, Россия бош вазири Михаил Мишустин, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларусь собиқ президенти Александр Лукашенко ва АҚШ президенти Доналд Трамп бор. @tashqaridaUZ
Бир авлод қадри ҳақида

Францияда Иккинчи жаҳон урушидан кейин келган муваққат ҳукумат ва Тўртинчи республика мамлакатни тиклашга муваффақ бўлмагач бундан 62 йил олдин 1958 йил 4 октябрида Бешинчи республика эълон қилинган эди.

Бешинчи республика Францияга нафақат бутунлай бошқача сиёсий тузум (президентлик республикаси), балки мамлакатни қарийб 50 йил бошқарган бутун бошли элитани тақдим этган эди. Ёшлари ҳар хил бўлса ҳам бир даврда сиёсатчи сифатида шаклланган дастлабки 5 президент бир авлод вакиллари эди.

Генерал Шарль де Голл ва унинг даврида юксалган Жорж Помпиду, Валери Жискар Д'Эстен (ҳозиргача тирик), Франсуа Миттеран (дастлабки социалист президент) ва Жак Ширак 50 йиллик умумий бошқарувида Францияни ундан аввалги 50-100 йил давомида йўқотган мавқеъини қайтариб, жаҳоннинг энг йирик 4 иқтисодиёти қаторига қўшган эди.

Бу авлоднинг тараққиёт учун қатъият билан юришига Иккинчи жаҳон уруши давридаги мамлакат мустақиллиги учун кураш ва урушдан кейинги қийинчиликлар натижасида шаклланган тўғри йўлни танлай олиш ва унга етакчилик қилиш кўникмалари сабаб бўлганди.

Жак Ширакдан кейин келган янги авлод вакиллари бўлган учала президент ҳам айнан шу кўникмалар етишмаслиги, сиёсий тарафкашлик ва популизм ўртасидаги тўғри йўлни тута олмаётгани аввалги авлоднинг мамлакатни бошқаришга муваффақ бўлгани қанчалик катта аҳамиятга эгалигини кўрсатади.

Ваҳоланки, уларнинг барчаси Иккинчи жаҳон уруши даврида сотқинлар туфайли қатағон қурбонига айланиб кетиши ва натижада Франция мамлакатни тараққиёт йўлига бунчалик муваффақиятли бошлаб борувчиларни кўрмаслиги мумкин эди.

Худди Францияда Бешинчи республика тузилишидан роппа-роса 20 йил олдин ўзбек ғоявий элитаси йўқотиб юборилгани ва шундан кейин миллат ўзини ўнглаб ололмагани сингари. Бундай олтин авлодлар қадри асрлаб сезилади.

@tashqaridaUZ
​​Аросатдаги Қирғизистон

Қирғизистонда 2005 ва 2010 йилларда содир бўлган дастлабки икки инқилобнинг асосий оқибатлари орасида ваколатларини суистеъмол қилган ҳукуматни алмаштиришдан ташқари мамлакат қашшоқлик ботқоғига аввалгидан ҳам кўпроқ кириши ҳам бор. Бунинг сабаби нимада бўлиши мумкин?

Қирғизистон демократия ва сўз эркинлиги борасида Марказий Осиёдаги қўшниларидан қанчалик олдинда бўлмасин, мамлакат сиёсий саҳнаси айнан Марказий Осиё ва янада кенгроқ постсовет маконига хос ёлғончи ва ҳар вазиятдан ўз манфаати учун фойдаланувчи "элита" билан тўлган.

Айнан шу элитанинг маълум даврда кўпроқ қудратга эга бўлган ёки бирданига эга бўлиб қолган қисми иккала инқилобдан кейин ҳам халқнинг ўз ҳуқуқларини талаб қилишидан айнан ўзининг доираси/оиласи/клани имкониятларини (нафақат сиёсий ва иқтисодий, балки жиноий ҳам) кенгайтиришга урингани инқилобларнинг керакли натижага эришмаганининг сабаби бўлган.

Айниқса шимол-жануб кўринишидаги антагонизм фаоллашмаслаги жуда муҳим бўлиб, 10 йил аввалги шундай қарама-қаршилик натижасида мамлакат жанубидаги этник ўзбеклар ва қирғизлар ўртасидаги фожеавий тўқнашувлар қирғизистонлик ўзбеклар ҳаётини тубдан ўзгартириб юборган эди.

Айни пайтда парламент сайловидаги мисли кўрилмаган фалсификациялардан кейин яна кўчаларга чиққан қирғизлар шу хатоларни такрорламаслиги жуда муҳим. Бироқ шу пайтгача турли сиёсатчилар ўзларини турли лавозимларга "тайинлаб" олгани ҳақидаги хабарлар бу сафар ҳам асосий фойдани элитанинг қайсидир қисми қилиши мумкинлигидан дарак беради.

Бир кундан буён амалдаги президентнинг қаердалиги маълум эмаслиги, собиқ президент ва собиқ бош вазир шунчаки қамоқдан озод қилиб юборилиши, марказий ҳукумат ва маҳаллий ҳокимиятлар тизимидаги тартибсизликлар ва ниҳоят 4-октябр кунги сайлов натижалари бекор қилиниши ҳозирча бу воқеалар учинчи инқилобга айланадими ёки йўқлигига аниқлик киритмайди.

Кўп нарса юқорида айтилганидек ушбу воқеаларга жанубнинг қандай муносабат билдириши - куч ишлатишгача етиб бориш-бормаслигига боғлиқ. Шунингдек, Қирғизистоннинг асосий иттифоқчилари - Россия ва Қозоғистоннинг реакцияси ҳам вазиятга таъсир кўрсатиши мумкин.

@tashqaridaUZ
7 октябрь куни Германия 39 мамлакат номидан Хитойнинг Шинжон ва Гонконгдаги ҳаракатларини қоралаган баёнотни эълон қилди. Бунга жавобан Куба Хитойни қўллаб-қувватлаган 45 давлатнинг баёнотини эълон қилди. Бундай қарама-қаршилик аввал ҳам кузатилган бўлиб, фақат давлатлар сони ва таркиби бошқачароқ кўринишда эди. Энг эътиборли ўзгариш - уйғурларнинг энг яқин қўшниси бўлган Марказий Осиё давлатларида кузатилган. Юқоридаги харитада кўрсатилганидек, Қозоғистон ва Қирғизистон Хитойни олдин ҳам, ҳозир ҳам қўллаб-қувватламаган бўлса, аввалги сафар "хитойчилар"дан бўлган Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳозир уларга қўшилмаган. Аксинча, аввал бетараф бўлган Саудия Арабистони ва Яман бу сафар Хитойни қўллаб-қувватлаган.

@tashqaridaUZ
Минтақа феномени

Қирғизистондаги воқеалар юзасидан Марказий Осиёнинг қолган 4 мамлакати кеча эълон қилган ягона баёнотнинг мазмунидан кўра айнан умумий позицияни ифодалаган битта баёнот қилиниши фактининг аҳамияти каттароқ. Бу Марказий Осиёнинг ниҳоят ҳақиқий минтақага (биринчи навбатда сиёсий маънода) айланиб бораётганини кўрсатади.

Таққослаш учун Қирғизистоннинг аввалги инқилобига эътибор қаратамиз. 2010 йил апрел инқилобидан 2 ой ўтиб мамлакат жанубида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида этник қуролли можаро бошланган кунларда - 10-11 июнь кунлари Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 10-саммити ўтказилаётган эди.

Бирламчи мақсади минтақада хавсизликка таҳдидларга қарши кураш бўлган ушбу ташкилотнинг йиллик асосий йиғилишида, бевосита давлат раҳбарлари қатнашаётган бўлса ҳам фақатгина умумий декларациянинг бир хатбошини бағишлаш билан чекланганди.

Яна Қозоғистон ва Ўзбекистон алоҳида позициялар билдирган, шу билан тамом. Ўшанда минтақа бирлаша олмаганига сабаб сифатида умуман Марказий Осиёдаги минтақавий интеграция муваффақиятсизлигининг асосий сабабини келтириш мумкин - бу ташқи акторларнинг, яъни Россия ва Хитойнинг иштироки.

Узоқ йиллар давомида Россия Марказий Осиёдаги Россиясиз интеграцияга қаршилик кўрсатиб келган. Энг катта амбицияли ташкилот - Марказий Осиё Иттифоқи Россия қўшилгач тугатилганиги эсга олиш кифоя.

Сўнгги йилларда минтақа мамлакатлари ҳам ўз истаклари, ҳам Россия бошқа муаммоларга чалғиб эътиборни камайтирганидан фойдаланиб мустақил минтақавий ҳамкорлик борасида анча олдинга силжиди. Қирғизистон масаласидаги оператив умумий баёнот ҳам шунинг натижаси.

Эндиликда айни пайтгача эришилган нуқтадан ортга қайтмаслик муҳим. Идеал вариантда Россия билан ҳам бошқа йирик ташқи акторлар - АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва Япония билан бўлаётгани каби C5+ форматидаги муносабатларни йўлга қўйиб олиш керак бўлади.

@tashqaridaUZ
"Муаммо истасанг, иттифоқимизга қўшил!" номли сурат.

Бевосита алоқаси бўлмаса ҳам сўнгги воқеалар кетма-кетлиги туфайли шундай рамзий маъно олган сурат 9 октябрь куни Ереванда бўлиб ўтган Евроосиё Иттифоқи ҳукумат раҳбарлари йиғилишидан олинган. Йиғилишда бош вазирлари иштирок этаётган иттифоқ аъзоларидан:

- Беларусда президентлик сайлови фальсификациялари туфайли кўтарилган халқ ўзи сайлаган президент ҳокимиятга келгунча тўхтамоқчи эмас;

- Арманистон ён қўшниси билан янги тарихдаги энг йирик урушига киришган;

- Россияда федерал ҳукуматнинг чегара билмаслигидан безган хабаровскликлар 3 ойдан буён тўхтамай кўчага чиқади, энг таниқли мухолифатчи эса кимёвий қурол билан заҳарланди;

- Қирғизистонда айни пайтда легитим бош вазир йўқлиги туфайли иштирок этмаяпти;

- фақат Қозоғистонда ҳозирги вақтда бу даражадаги муаммо кузатилмаяпти.

@tashqaridaUZ
Forwarded from Ташқарида
Раҳмонистон

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ўғли Рустам Эмомали Тожикистон парламентининг юқори палатаси - Мажлиси Миллига раис бўлди. Бу Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги сингари президент ўз ваколатларини бажара олмай қолганда унинг ўрнини эгаллаши керак бўлган лавозим.

Бу вазиятда президентнинг ўғли мамлакатдаги иккинчи шахсга айланиши катта эътиборга сабаб бўлиб, яна бир муҳим жиҳат четда қолмоқда: Рустам Эмомали бу лавозимда Мажлиси Милли ташкил этилган 2000 йилдан бери 20 йил давомида раис бўлиб келган Маҳмадсаид Убайдуллоевни алмаштирди.

Бунгача 2017 йилда Рустам Эмомали Душанбе шаҳри мэри этиб тайинланганда ҳам, у 1996 йилдан буён 21 йил давомида пойтахтни бошқарган айнан Маҳмадсаид Убайдуллоевни алмаштирган эди. Собиқ раис янги сайланган парламентга сайлангани хам, (ҳозирча) тайинлангани ҳам йўқ.

Шундай қилиб узоқ йиллар давомида Тожикистонда президент оиласидан кейин ҳақиқий сиёсий кучга эга бўлган, мамлакат олий ҳокимиятида совет давридан буён фаолият юритаётган ва Эмомали Раҳмон жамоасида илк кунлардан бўлиб келган Убайдуллоев Тожикистоннинг иккинчи шахси статусини ҳам топширди.

2020 йил сентябр ойида Тожикистонда навбатдаги президентлик сайловлари ҳам бўлиб ўтади. Сайловга 5 ой қолган бир пайтда мамлакат президенти - Эмомали Раҳмон, президент аппарати бошлиғи - Озода Раҳмон, парламент юқори палатаси раҳбари - Рустам Эмомали. Ҳақиқий интрига.

@tashqaridaUZ
Freedom House ташкилоти 2020 йилда интернет эркинлиги рейтингини эълон қилди. Европа Иттифоқига кирмаган постсовет ҳудуди мамлакатлари ичида фақатгина Грузия ва Арманистон "эркин" деб, Украина ва Қирғизистон "қисман эркин" деб таснифланган. Минтақадаги қолган барча давлатлар - эркин эмас.

@tashqaridaUZ
Forwarded from bakiroo
Failed state

Бугун ҳозирда фаолиятига милёнта савол бўлсада, легитимлигига заррача шубҳа бўлмаган Сооронбай Жеенбеков, афсуски, истеъфо берди.

2 ҳафта муқаддам қамоқда ўтирган, турли манбаларга кўра криминал ўтмишга эга бўлган Садир Жапаров ўзини ўзи президент деб эълон қилди.

Маълумот учун, Жапаровни 5 йил аввал бутунлай бошқа конъюнктура ва кайфиятлар билан шаклланган ва ваколати тугаётган парламент жуда катта ички ва ташқи босим остида бош вазир этиб тасдиқлади.

Ваколати тугаётган парламентнинг муваққат сайланган спикери президент вазифасини бажаришдан бош тортди.
Қарабсизки, ҳеч ким сайламаган Жапаров - Қирғизистон президенти. Вақтинчалик эса, биз биламиз вақтинча.

Мамлакат биронта легитим институтсиз қолмоқда: Парламентнинг ваколати тугаган. Президентни эса ҳеч ким сайламаган.

Янги сайловлар ўтадими ёки йўқми, ҳеч ким билмайди.

Олдинда эса қаҳратон қиш, кучайиб бораётган эпидемия, қайтаришнинг имкони қолмаган ташқи қарз, Россия ва Хитойга тўла-тўкис қарамлик.
​​Марказий Осиёнинг сиёсий ребуслари

Марказий Осиёда давлат раҳбарлари алмашиши жуда оғриқли мавзу. Ҳар сафар шу реалликка дуч келганда минтақа давлатлари қонунда ёзилган процедура қолиб ҳар хил сиёсий ребусларни ўйлаб топишни бошлашади.

Дастлаб Туркманистонга қарасак, 2006 йилда туркманбоши Сапармурат Ниязов вафот этгач, мамлакат конституцияси бўйича унинг ўрнига парламент раиси вақтинчалик президент бўлиши керак эди.

Бироқ бу лавозимни эгаллаб турган Овезгелди Атаевга нисбатан дарҳол жиноий иш қўзғатилган ва қамалган, президент в.в.б. лавозимига Вазирлар маҳкамаси раҳбари ўринбосари Гурбангули Бердимуҳамедов ўтирганди.

Туркманистон кейси шу билан тугамайди - конституция бўйича президент в.в.б. муддатидан олдинги президент сайловида ўз номзодини қўйиши мумкин эмас эди. Бироқ конституция зудлик билан ўзгартирилиб, бўлажак Аркадаг бемалол сайловда қатнашган эди.

Қирғизистондаги парламент сайлови ортидан келиб чиққан вазият фонида Тожикистонда президент сайлови билинар-билинмай ўтиб кетди. Бу ер оилавий ребусларга тўлган: 5-марта сайланган 68 ёшли президент - Эмомали Раҳмон, унинг аппарати бошлиғи - қизи Озода Раҳмон, президент вазифасини бажара олмай қолган вақтинча президент лавозими ўтадиган парламент юқори палатаси раҳбари - Рустам Эмомали.

Қозоғистонда давлат раҳбари алмашинуви конституцияда кўзда тутилганидек ўтиб, Назарбоев истеъфосини эълон қилгач Сенат раиси Тўқаев вақтинча президентга айланган бўлса-да, қонунан у Назарбоевнинг ваколат муддати охиригача президент в.в.б. бўлиши керак эди.

Бироқ Тўқаев янги лавозимга киришганидан 1 ой ўтмасидан - 2019 йил апрелида муддатидан олдинги президентлик сайловини эълон қилди ва ўзи қатнашиб, ғолиб бўлди. Қозоғистон ребусининг ўзига хос тарафи - биринчи президент ўзида жуда катта ваколатлар сақлаб қолгани. Ҳатто шу туфайли президентликдан кетганидан кейин ҳам узоқ вақт айнан Назарбоев "ҳақиқий президент" дея таърифланган эди.

Давлат раҳбари доимий алмашиб турган минтақадаги ягона давлат бўлган Қирғизистонда эса мана учинчи марта президент ваколат муддати тугамасдан кетишга мажбур бўлмоқда, сайланган президентлар орасида ваколат муддати тугагач ўз истаги билан кетган ягона президент Алмазбек Атамбаев эса қамоқда.

Жээнбеков истеъфо бергач, Қирғизистонда ҳам қўшнилариники каби ребуслар ишга тушиб кетди - аввало унинг вазифасини вақтинча бажариши керак бўлган парламент спикери Канатбек Исаев бу ваколатни олишга "тайёр эмаслигини" маълум қилишга улгурди.

Бундай вазиятда эса президентлик ваколати бош вазирга ўтиши керак. Айни пайтда қонунийлиги мамлакат ичкарисида ва ташқарисида сўроққа олинаётган бўлса-да де-факто бош вазир бўлиб турган Садир Жапаров ўзини аллақачон президент в.б. деб эълон қилишга улгурди.

Расман бу бугун бўлиб ўтадиган парламент йиғилишида тасдиқлангачгина қонуний ҳисобланади. Шундан кейин парламент муддатидан олдинги президент сайловини ва такрорий парламент сайловини эълон қилиши керак.

Бироқ 4 октябрдаги парламент сайлови натижалари бекор қилингани сабабли тугаётган чақириқ депутатларининг ваколат муддати тугамасдан иккала сайловни ҳам эълон қилишга, бунинг учун сайлов қонунчилигини ҳам ўзгартиришга улгуриши учун 1 ҳафтача вақти қолади.

Воқеалар шу сценарий бўйича давом этса, такрорий парламент сайлови 2020 йил 20 декабрга, муддатидан олдинги президент сайлови 2021 йил 17 январга белгиланади. Қолаётган асосий интрига - президент в.б. Садир Жапаров президент сайловида қатнашадими?

Конституцияга кўра, 2006 йилда Туркманистонда бўлгани каби президент в.б. президент сайловида қатнаша олмайди. Қирғизлар ҳам туркманлар каби зудлик билан конституцияни ўзгартиришга улгурадими ёки шунчаки унга зид равишда ҳаракат қиладими?

Умуман, Марказий Осиёда қонунлар вазиятларни бошқариши ўрнига вазиятлар керак бўлганда қонунларни бошқариши одатий ҳолга кириб қолган. Буни юқоридаги каби энг муҳим масалаларда қонунларга муносабатдан ҳам билиш мумкин.

@tashqaridaUZ
АҚШ сиёсий тизими ва сайловлар
"Замбаракнинг ўқи" канали муаллифи Фарҳод ака Файзуллаев билан АҚШ президентлик сайлови, сайлов тизимлари, популизм ва шу атрофдаги бошқа мавзуларда қилган суҳбатимизни подкаст сифатида ёзиб олдик. Марҳамат, тинглаб фикрингизни билдиринг.
Франция ҳақида

Францияда сўнгги ҳафтада бўлиб ўтган воқеалар ва уларнинг атрофидаги можаролар ҳақида фикр билдиришим бироз қийин, чунки бу мен учун шахсий характерга ҳам эга. Охирги 5 йилда Францияда ўнлаб терактлар содир этилиб, улардан энг йирик ва даҳшатлилари - 2015 йил ноябрида Батаклан театрида (131 қурбон), 2016 йил 14 июлда Ниццадаги соҳилбўйида, 2018 йил декабрда Страсбургда бўлган вақтида Францияда яшар эдим.

Тўлиқ ишонч билан айтишим мумкинки, бундай терактлардан уларнинг бевосита қурбонларидан кейин энг кўп жабр кўрувчилар - айнан Францияда яшовчи мусулмонлар. Ҳар сафар терактдан кейин динининг бунга алоқаси йўқлигини ва буни содир этган одам қаттиқ адашганини атрофидагиларга тушунтиришга мажбур бўлган ва шу воқеалар туфайли дўстларини, имкониятларини йўқотиб бораётган камчилик. "Менинг исмим Хон" фильмидаги ҳолатга ўхшайди, фақат бу қайта-қайта такрорланаверади.

Энди субъектив фикрларни чеккага суриб қўйиб, ҳозирги воқеаларга чуқурроқ қараб кўрайлик. Постни ёзиб бўлгач, асосий тезисларнинг қисқача мазмунини шу ерга жойлаштиряпман, ҳаммасини ўқишга эринганлар учун.

1. Терактларга олиб келган сабаб - дин ёки этник келиб чиқиш эмас, балки радикаллашув учун шароит яратилган муҳит, янаям аниқроғи - алоҳида ҳудудлар. Франция шаҳарсозлик сиёсати қашшоқлик занжири, жиноятчилик ва радикализм авж олган шундай (шаҳар чеккасидаги) ҳудудларни яратиб қўйган.

2. Макроннинг сўзлари - янгилик эмас, мана бу ерда айтилганидек популизм орқали ҳокимиятга келган президентдан ўнг популизмга мойил гапларни кутмаслик тўғри эмас, фақат ёши туфайли "прогрессив етакчи" имижига ишониб қолиш ҳам.

3. Дунё мусулмонларининг Макронга реакцияси - иккиюзламачилик. Бутун бошли уйғур халқини концлагерларга тиқиб қўйган, исломни "хитойлаштирмоқчилигини" бемалол айтаётган Хитойга нисбатан жим туриб, бир популистнинг гапларига бу даражада реакция билдиришни бошқа қандай аташ мумкин?

Энди шулар ҳақида батафсилроқ.

@tashqaridaUZ
Жудаям қизиқ сўровнома натижалари: бошқа давлатларда АҚШ президентилик сайловида ким ғалаб қозонишга ишонишади? Польша (айни пайтда узоқроқ ўнг кучлар ҳокимиятда) ва Россияда Трамп ғалабасига кўпроқ ишонишар экан, бироқ Россияда ўтган сафаргига нисбатан 14% камроқ одам Трамп ғалабасини кутяпти.

@tashqaridaUZ
​​Жо Байден - АҚШнинг кейинги президенти

Жоржия штатида 98% овозлар ҳисоблаб чиқилган бир пайтда Демократлар партиясидан номзод Жо Байден амалдаги президент Дональд Трампдан ўтиб кетди ва айни пайтда ўзи олдинда бўлган барча штатларни (жумладан Аризона ва Невада) қўшиб ҳисоблаганда 286 та катта сайловчининг овозини олиши эҳтимоли юқори.

Шунингдек, АҚШда бугунги жума кунининг охиригача Пенсильвания штатида ҳам Жо Байден етакчиликка ўтиши кутилмоқда. Ушбу штатнинг 20 та овози қўшилиб, Байденнинг умумий овозлари сони 306 тага етади - Трамп эса Альяска ва Шимолий Каролинада ғалаба қозониб, жами 232 та овоз олиши кутилмоқда.

Трампнинг чақириқларига қарамай сайловларга масъуллар ҳар бир овозни санаб бўлмасдан натижани эълон қилишга шошилмаяпти. Албатта, Трамп жамоаси аллақачон Байден кичик учтунлик билан ғалаба қозонган ва қозонаётган штатларда овоз санаш жараёнини судга бериш ва қайта санатишга уринишларни бошлаб юборган.

Бироқ бу масалада амалдаги президент муваффақиятга эришиш имконияти юқори баҳоланмаяпти. Зеро, бу Америка - ҳамма нарса ким бўлишидан қатъи назар бир шахснинг эмас, шаклланган институтлар ихтиёрида бўлган мамлакат.

@tashqaridaUZ
Йирик ОАВлар - New York Times, CNN, NBC ва Associated Press агентлиги Жо Байденни АҚШнинг 46-президенти деб эълон қилди.
Президент Трампнинг расмий реакцияси - Байден ва ОАВ айбланган, душанбадан судга бериш бошланиши маълум қилинган. Эмоциялар кўплигидан баёнотни Трампнинг шахсан ўзи ёзганга ўхшайди.
​​Қорабоғ урушида ким ғолиб?

Тоғли Қорабоғ можаросида 1990-йиллардан кейинги энг катта уруш бир ойдан ошиқ давом этиб, ҳар тарафдан 1000дан ортиқ аскарлар умрига зомин бўлиб, ниҳоят тугаш арафасида турибди.

Мавзу бўйича: Қорабоғ, миллий ғояга айланган уруш

Уруш натижасида Озарбайжон Қорабоғ атрофидаги 7 та туманини - 25-30 йил олдин йўқотган ерларини озод қилди, Қорабоғнинг пойтахти Степанакертдан кейинги энг муҳим шаҳри бўлган Шушани қайтариб олди. Баку назоратига ўтмаган фақатгина Қорабоғнинг марказий қисми қолди.

Россия воситачилигида эришилгани айтилаётган келишувга кўра Озарбайжон ўз назоратини тиклаган ҳудудларини сақлаб қолади. Қорабоғнинг қолган қисмида Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилади, шунингдек улар Қорабоғдан Арманистонга ҳамда Озарбайжондан Нахичеван эксклавига борадиган йўлакларни ҳам назорат қилади.

Бир қараганда бу келишув Озарбайжон учун катта ютуқ ва йўқотилган ҳудудлари устидан назоратни тиклаганини англатиши мумкин. Бироқ бу ердаги асосий жиҳат - можарога расман учинчи томон - Россия қўшилаётгани. Москва ҳаттоки иккинчи томон сифатида Арманистонни алмаштириш ҳам мумкин, зеро Қорабоғда айнан рус ҳарбийлари қўним топади.

Қорабоғ тақдири ҳам Молдавиядаги Днестрбўйи ҳудудига ўхшаб қолди - айнан рус ҳарбийлари борлиги учун Молдавия 30 йилдирки бутун бўлолмайди. Ҳам масофа, ҳам вақт жиҳатидан яқинроқ мисол - Грузиядан "тинчликпарварлар" томонидан тортиб олинган Жанубий Осетия ва Абхазия.

Илҳом Алиевнинг келишувда Қорабоғ статуси ҳақида ҳеч қандай сўз йўқлиги ва энди музокараларда Баку таклиф қилиб келаётган автономия ҳам бўлмаслиги ҳақидаги гапларига қарамай, ҳозир қўлга киритилмаган ҳудудлар де-факто Россия назоратига ўтмоқда ва Озарбайжонга (ва балки Арманистонга ҳам) қайтмаслиги эҳтимоли юқори.

Зеро, рус "тинчликпарвар кучлари" кирган можароларнинг бирортаси шу пайтгача ечилмаган, фақатгина Молдавия, Украина ҳамда Грузиянинг яхлитлигига путур етган. Хуллас, Озарбайжон ўз ҳудудларининг катта қисмини қайтаргани учун ғалаба ҳиссини туймоқда, бироқ асл ғолиб - ўзига маъқул вақтда пайдо бўлиб, ўз шартларини ўтказган Россия бўлганга ўхшаяпти.

@tashqaridaUZ
Тавсия: Беҳзод Ҳошимов “Ислом, авторитаризм ва қолоқлик: умумжаҳон ва тарихий қиёс” китоби муаллифи Аҳмет Куру билан суҳбатлашибди: https://t.me/iqtisodchi_kundaligi/1210

Куру Самуэль Хантингтон, Эдвард Саид, Ибн Халдун таълимотлари ҳақида жуда қизиқарли мулоҳазалар юритган. Айтганча, китобнинг ўзини ўқишни ҳам тавсия қиламан.

@tashqaridaUZ
Матбуот эркинлиги ҳақида

Сўнгги кунларда иш билан бўлиб матбуот эркинлиги (бўғилиши) билан боғлиқ ёқимсиз воқеалар ҳақида ёзишга имкон бўлмади. Ўзи бундай муаммолар пайдо бўлмаслиги учун ОАВ фаолиятини назорат қилувчи алоҳида органлар ва қонунлар бўлмаслиги ҳақида июль ойида ёзилган экан.

Ўшанда айтилганидек ва ҳозир ҳам Отабек ака ва Фарҳод ака томонидан тўғри таъкидланганидек, бундай органлар ОАВга ёрдам беришга эмас, уларни назорат ва цензура қилишга йўналтирилган бўлади.

ОАВга ёрдам керак эмас, давлат органлари билан мулоқотда воситачилик ҳам керак эмас. ОАВга бериладиган энг катта ёрдам ва матбуот эркинлигининг асосий омили - давлат журналистларга қандай ишлашни ўргатмаслиги ва уларнинг фаолиятига аралашмаслиги билан бўлади.

@tashqaridaUZ
Шунчаки Украина президенти Владимир Зеленский ота-онасининг уйида. Саройида эмас, уйида. Постсовет мамлакатлари учун ноёб ҳодиса.