𝐓𝐀𝐐𝐕𝐎 𝐋𝐈𝐁𝐎𝐒𝐋𝐀𝐑𝐈
452 subscribers
1.48K photos
198 videos
35 links
Одежда (бренд)
• Индивидуальный пошив🪡
• Качественные ткани
• Скромность и стиль
📩для заказа : @taqvo_administrator
Для рекламы
@taqvo_liboslari_reklama
Download Telegram
Forwarded from Muslimaat.uz
​​Ҳижобимни ечмаганим учун онам ҳақорат қиладилар
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, яқинда Аллоҳнинг иродаси билан ҳижобга кирдим. Лекин уйидагилар, жумладан, онам жуда ҳам қаттиқ қаршилик қилаяптилар. Ҳижобимни ечмаганим учун ҳақорат қиладилар, ҳатто мен билан гаплашишни ҳам хоҳламаяптилар. Укам билан синглимни ҳам менга қарши қилиб қўйганлар. Жуда ҳам тушкунликка тушиб қолдим. Нима десалар ҳам ҳеч гап гапирмай, фақат сукут сақлаяпман. Нима қилсам, онамга ҳижобнинг фарз эканлигини тушунтира оламан? Илтимос, маслаҳат беринг.

Психолог:
– Ва алайкум ассалом! Онангизга ҳеч нимани тушунтириб ўтирманг. Онангиз ҳам вақти келиб, иншааллоҳ, сиз сабаб, қалблари очилиб, шариат амалларини, фарзларини ўзлари тушуниб қоладилар. Қалб иши ғайб иши. Сиз қанчалар хоҳламанг, Аллоҳ қалбига иймон туйғусини бермагунича шундай бўлаверади. Фақат ота-онангиз учун дуоларда муқим бўлсангиз бас. Уришса ҳам чиройли сабр қилаверинг. Бу сизга келган синов. Аллоҳнинг розилигини топиш осон иш эмас. Жаннатига лойиқ банда бўлиш учун мусулмон инсон унга келган барча синовларга сабр қилиб, тақдиридан рози бўлиш керак. Онангизнинг гапини икки қилсангиз, гуноҳкор бўласиз. Фақат фарз амалларига келганда, хусусан, намоз, ҳижоб масаласида уларнинг розилиги керак эмас. Намозингизни беш вақт адо этаверинг ва авратингизни ёпиб юраверинг. Кўчаларга кўп чиқманг. Тақво деганда аёл киши учун энг аввал қиладиган иши зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликдир. Уйингизда ота-онангиз олдида бемалол рўмолсиз юраверинг. Нима деса ҳам сабр қилинг, урушманг. Бу синовларга қилган сабрингизнинг ажр-мукофотлари ҳақида ўйлаб юраверинг. Табассумлик бўлинг. Гумонингизни ижобийларга ўзгартиринг. Яхшилик умидида бўлишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Bintu Sodiq
Атир сепиб кўчага чиқиш

Ассалому алайкум! Атир сепиб кўчага чиқиш аёлларга ҳаром қилинганми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳнинг аёли Зайнаб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга:
«Сизлардан бирортангиз масжидга ҳозир бўлса, ҳеч хушбўй суртмасин», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Бошқа бир ривоятда:
«Қайси бир аёл хушбўйланган бўлса, биз билан хуфтон намозига ҳозир бўлмасин», деганлар.

Аслида муслима аёлнинг уйидан ташқарига хушбўй нарса суртиб чиқиши ҳаром. Масжидга борганда суртиши яна ҳам қаттиқ гуноҳ. Чунки бу иш ибодатга келган эркакларнинг хаёлини бузиб, фитнага сабаб бўлиши мумкин. Аёл кишининг масжидга бориб, эркакларнинг хаёли қочишига сабаб бўлишидан кўра бормагани маъқул.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg