Toshkent Arxitektura-Qurilish Universiteti
7.98K subscribers
10.5K photos
1.63K videos
461 files
3.57K links
TAQU rasmiy kanali
Yangiliklar, AutoCAD, Revit, Lumion, 3DMAX, ... videolari, tanlov va loyihalar, ...

Telegram: @taqi_guruhi
Instagram: https://www.instagram.com/tiace.uz/
Kutubxona: @books_taqi
Sayt: taqu.edu.uz
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
#Қабул_2021

⚡️ Барча абитуриентлар диққатига!

▶️ Эртага, 20 июнь куни 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланади.

❗️Бунда,

— абитуриент телефон рақами авторизациядан ўтказилади;
— паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотлар киритилади;
— имтиёзлари мавжуд бўлса ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотлари киритилади.

❗️Таълим йўналишларини эса 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари белгиланиб, тиллар кесимида тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

👨‍💻Абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz sайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.

🗓 Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади ва абитуриентлар 20 июлга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин бўлади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
Bakalavr kunduzgi 2021.pdf
11.1 MB
#Қабул_2021 | #АБИТУРИЕНТЛАР_ДИҚҚАТИГА

2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг КУНДУЗГИ таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари.

👉@eduuz
Forwarded from Edu.uz
Bakalavr sirtqi 2021.pdf
4.5 MB
#Қабул_2021 | #АБИТУРИЕНТЛАР_ДИҚҚАТИГА

2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг СИРТҚИ таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари.

👉@eduuz
Forwarded from Edu.uz
Fanlar majmuasi-2021.pdf
854.9 KB
#Қабул_2021 | #Абитуриентлар_диққатига!

☝️EDUUZ эслатади

2021/2022 ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланган (иловадаги файлни очинг).

❗️Йўналиш танлаганда албатта эътиборли бўлинг!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook| YouTube
Forwarded from Edu.uz
Xotin-qizlarga grant 2021.pdf
595.9 KB
#Қабул_2021 |#Абитуриентлар_диққатига

⚡️2021/2022 ўқув йилига эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун ОТМга ажратиладиган давлат грантлари сони ҳудудлар кесимида тасдиқланди

📎 Унга кўра, тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 2 000 та қўшимча грант ўринлари ажратилди.

📌Шунингдек, тавсияномага эга хотин-қизларга рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш бўйича қўшимча имконият берилади.

👉 @eduuz
Forwarded from Edu.uz
#Қабул_2021 |#Абитуриентлар_диққатига |#Магистратура

⚡️Диққат, магистратурага қабул бошланди!

▶️ 2021 йил 5 июлдан Республика ОТМ магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.

✔️ 2021/2022 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий http://magistr.edu.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.

❗️Эслатма:

Магистратурага қабул имтиҳонлари икки босқичда, мутахассислик фанидан ОТМ томонидан белгиланган тартиб бўйича ва чет тили фанидан ДТМ томонидан тест ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.

👉 @eduuz
Forwarded from Edu.uz
Магистратура_турдош 2021.pdf
1.6 MB
#Қабул_2021 |#Абитуриентлар_диққатига |#Магистратура

⚡️Республика давлат ОТМ МАГИСТРАТУРАСИга қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланди

▪️Сиз, мазкур рўйхатдан қайси таълим йўналиши бўйича давлат ОТМ МАГИСТРАТУРАСИга қабул бўйича турдош олий таълим йўналишлари мослигини билиб олишингиз мумкин.

❗️Эслатма

✔️ 2021/2022 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий http://magistr.edu.uz веб-сайти орқали амалга оширилмоқда.

👉@eduuz
Forwarded from Edu.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021

⚡️ Эртага абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади

📆 2021 йил 22 июль олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни бўлиб, 22 июль куни (эртага) соат 23:59 да абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.

👨🏻‍💻 Абитуриентлар мазкур муддат давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz сaйти ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сaйти орқали олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишлари, ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва тест синови учун тўловни амалга оширишлари (олдинги йиллар битирувчилари) мумкин.

📌 Барча абитуриентларга муваффақият тилаган ҳолда қабулнинг сўнгги соатларини кутмасдан эртароқ рўйхатдан ўтишларини ҳамда таълим йўналишлари ва танлов устуворлигини белгилашда эътиборли бўлишларини тавсия қиламиз.
———
👉 👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
Forwarded from Edu.uz
〰️〰️〰️〰️
#Қабул_2021

Давлат комиссиясининг баёни билан пандемия шароитида абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратиладиган бўлди.

Бунда:

➡️ биринчи бўлимдаги мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларининг ҳар бирига
10 тадан жами 30 та тест топшириқлари ва умумий 60 дақиқа белгиланади;

➡️иккинчи бўлимдаги абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига
мос иккита фаннинг ҳар бирига 20 тадан жами 40 та тест топшириклари
ва умумий 120 дақиқа белгиланади;

➡️мажбурий учта фанга жами 63 балл, абитyриент танлаган бакалавриат
таълим йўналишига мос иккита фанга жами 126 балл, умумий – 189 балл
белгиланади.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
Forwarded from Edu.uz
#Қабул_2021

ЭСЛАТМА!

⚡️Тест cиновларининг бошланишига 1 кун қолди

☝️Эслатиб ўтамиз, ОТМга кириш имтиҳонлари 5 августдан бошланади.

Бу йилги тест синовлари икки сменада ўтказилади:
1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да

✔️Кириш имтиҳонлари бўлиб ўтадиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан (ҳудудлар кесимида) қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:

➡️ Андижон вилояти
➡️ Наманган вилояти
➡️ Фарғона вилояти
➡️ Сирдарё вилояти
➡️ Жиззах вилояти
➡️ Самарқанд вилояти
➡️ Навоий вилояти
➡️ Бухоро вилояти
➡️ Қашқадарё вилояти
➡️ Сурхондарё вилояти
➡️ Хоразм вилояти
➡️ Қорақалпоғистон Республикаси
➡️ Тошкент шаҳри

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!