Toshkent Arxitektura-Qurilish Universiteti
7.96K subscribers
10.5K photos
1.63K videos
461 files
3.56K links
TAQU rasmiy kanali
Yangiliklar, AutoCAD, Revit, Lumion, 3DMAX, ... videolari, tanlov va loyihalar, ...

Telegram: @taqi_guruhi
Instagram: https://www.instagram.com/tiace.uz/
Kutubxona: @books_taqi
Sayt: taqu.edu.uz
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
‼️22 мартдан эътиборан мулкчилик шаклидан қатъий назар ташувчилар томонидан хизмат кўрсатилувчи йўналишлар бўйича Тошкент шаҳри ҳудудида барча жамоат транспорти (автобус, метро ва йўналишли такси) ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади;

- Йуловчилар гавжум йиғиладиган масканлар, метро бекатларида Тошкент шаҳрида барча жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида маълумотлар берилади;

- Шаҳримиздаги шифохоналарнинг тиббий жамоасини ишга ва уйга ташиш учун, уларнинг ходимлари сонига кўра, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг буюртмалари асосида керакли миқдорда махсус дезинфекция қилинган алоҳида автобуслар ажратилади;

- Жамоат транспорти ўрнига вақтинча Тошкент шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан махсус дезинфекция қилинган таксилар ҳаракатланади.

Ҳар куни йўналишга чиққан ҳар бир таксига СЭОМ томонидан дезинфекция қилинганлиги ҳақида маълумотнома бериб борилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Бугун АОКАда таълим масалалари бўйича ўтказилган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов томонидан айтилган муҳим маълумотлар.

〰️〰️〰️〰️

🚫 Карантин даврида ўқув йили учун тўлов-контракт пулларини тўлиқ тўлашга улгурмаган талабалар ўқишдан четлатилмайди. Бу битирувчи курс талабаларига ҳам тааллуқли.

🗝 Тўловларни тўлиқ амалга оширмаган битирувчи курс талабалари шартли равишда, истисно тариқасида, якуний назоратларга киритилиши мумкин.

📕 Лекин олий таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги тегишли диплом улар ўқув йили учун белгиланган тўловни тўлиқ амалга оширганидан сўнг берилади.

〰️〰️〰️〰️

🎓 Магистратура
битирувчиларининг магистрлик диссертациялари ҳимоялари ZOOM ёки бошқа дастурлар орқали масофавий шаклда ўтказилади.

〰️〰️〰️〰️

📝 Академик лицейларда
якуний давлат аттестациялари тест шаклида ўтказилади. Ўқувчилар "Ўзбекистон тарихи" фани, йўналишлар бўйича чуқурлаштирилган фанлардан иборат 60 та тест асосида масофавий тарзда интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда имтиҳон топширади.

〰️〰️〰️〰️

📲 Магистратурага кириш учун ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади. Абитуриентлар электрон тарзда ҳужжат топшириши мумкин.

〰️〰️〰️〰️

🔎 Магистратурага кириш имтиҳонлари карантин тадбирларидан келиб чиққан ҳолда, Низомда белгиланган шаклларда ёки тест шаклида ўтказилиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️

Манба 👉 https://t.me/aoka_uz/1678

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники